Menu
Categories
Исмат Хушев “Озодлик”нинг “Қурултойи”да: Икки йиллик “Фавқулодда ҳолат” нима?
04/21/2017 Демократия сабоқлари

мирзиёев билан

Суратда: “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жинзь и экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгдан биринчи) Президентнинг тўқсонинчи йиллардаги командаси аъзолари, Олий Кенгаш депутатлари – Шавкат Мирзиёев (Бугунги Президент), Ўктам Исмоилов, Эркин Халилов ва Нурали Қобуллар билан…

Шавкат Мирзиëев
Шавкат Мирзиëев
Президент этиб сайланишидан беш ой ўтиб Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда “вазият ниҳоятда оғир”лигини очиқча тан олди ва оғир аҳволни ўнглаш учун келгуси икки йил давомида мутасаддилар “фавқулодда ҳолат”да ишлаши зарурлигини эълон қилди.
Шу пайтгача мухолифат риторикасидан ўрин олган танқидий жумлаларнинг Мирзиëев луғатига кираëтгани кузатилади.
Сўнгги икки кун ичида Тошкентнинг 11 та туманидан олтитасида ҳоким алмаштирган Мирзиëев мамлакатни “ноқобил кадрлардан” тозалашни бошлаб юбордими? Эрталабки соат 6 дан тунги 2 гача ишлаëтган мулозимларнинг силласи қуриб қолмайдими? Мирзиëев эълон қилган “икки йиллик” жадал жараëндан бирор самара бўладими?
Бу саволлар жавобини “Қурултой” дастурида қидирдик. Бу саволларга жавоб излаган дастур қатнашчиларининг фикри иккига айрилди.
Бир тараф “Каримов даврида ëлло қилиб юрган мулозимларни 20 соатлаб ишлатиб самара олиш керак¸” дея Мирзиëв ташаббусларини қўллади.
Яна бир тараф эса¸ “шахмат тахтасидаги доналар ранги алмашинуви¸ вазиятни ўзгартирмайди” дея шубҳа билдиришди.
"1" Comment
  1. Ҳурматли Исмат ака!
    Аввалам бор тўғри фикрларингиз ва тавсияларингиз учун катта раҳмат.
    Бугунги кунда мамлакат ичкарисидаги ТВ ва ОАВ бироз гангиб қолганлиги очиқча аён бўлиб қолди.
    Шавкат Миромонович очиқча тан олиб айтаётган камчиликларни ҳам айтишга ўзларида журъат топиша олмаяпдилар.
    Янги раҳбарият ва унинг ички душманларига битта ОАВ ва ТВ бўлиб қолди.
    Танқид қилса ишдан кетади ёки қамалади шекилли.Шунинг учун эски қолипда қолиб турибди.
    Икки йиллик фавқулодда вазият дегани суткасига 20-25 соат ишлайсан дегани эмас бу.
    Лаёқатсиз раҳбарга суткасига 50 соат мухлат берсангиз ҳам хеч вақони бажара олмай ўтираверади.
    Чорак аср мобайнида жуда кўплаб соҳаларга фақат олди бердини бажара оладиган кимсалар юқоридан қуйигача жойлашиб олишди.
    Саккиз соат иш кунида ўз ишини тўлиқ ва кам кўстсиз бажара оладиган кадрларни қўйиш керак.
    Ёлғон ва кўзбўямачилик,пораҳўрлик ва иқтидорсизлик ва яна анчалаб қусурлар орқага тортиб турибди.
    Ва албатта куч ишлатар тизимлари ҳалқимизнинг асл фарзандларига қарши олиб бораётган репрессив сиёсати диверсантлик,иқтисодиётни ва ички сиёсатни издан чиқариш учун мунтазам давом этиб келаётган қўпорувчилик ишлари натижалари ўзгаришларга жуда катта салбий таъсир кўрсатмоқда.
    Ана шу тўсиқлар олиб ташланса эди ривожланиш яшин тезлигида амалга ошар эди.
    АКС ҲОЛДА Эрталаб олтидан тонг сахарги тўртгача “ИШЛАШ” хеч қандай натижа бермайди!!!

Leave a Reply
*