Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга – Самарқанд коллежларидаги порахўрлик
04/24/2017 Бош мақола
Ассалому алайкум хурматли Исматжон ака.
Мен 2012 чи йилдан буен дуне узбекларини укийман, асли Самарканд вилоятиданман.
Ун турт йилдан бери россиянинг Владивосток шахрига келиб ишлаб кетаман
Дуне узбекларидаги хамма маколаларни хар куни укиб бораман.
Сиздан илтимос, Самарканднинг Каттакургон, Иштихон мед коллежларидаги юзсизлик ва порахурлик хакида саитингизда езсангиз.
Самарканд коллежлари – 1000 доллар, Каттакургон – 700 доллар, Иштихон – 500 доллар булибди.
Бу кетишда бизда качон порахурлик йуколаркан, билмадим.
Коллеж деректорлари куша куша касир уйлар куряпти, вояга етмаган боласигача жентира миндириб куйибди.
Хамма билади ку халол йул билан бу нарсаларга эрища олмайди.
Исмат ака, порахурлик качон бархам топайкан юртимизда.
Махалла раислари болалар нафакасини чикариш учун юз доллар сураетган эмиш.
Каримов даврида хам бунчалик эмас эди, Энди тоза урчибди. Нега шулар хакида езмаисиз. Сиз ёзсангиз эплаисиз. Хамма укииди. Шов шув булади.
Буларнинг танобини тортиш вакти булмадимикан…
Сизга хурматимиз кучли Исмат ака.
салом Билан. Зокир Владивосток

 

"1" Comment
  1. Tangrim poraxo’rlarni albatta jazosini beradi.

Leave a Reply
*