Menu
Categories
Журналист Исмат Хушевдан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга шеърий мактуб
04/26/2017 Адабиёт

 Дилнура Қодиржоновани хотирлаб: “Ўтганлар ёди” туркумидан…

Суратда: Президент Ислом Каримов Д.Қодиржоновани “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан муборакбод этаётган пайт…
 
 Президент Ислом Каримовга
Унга унвон эмас, саодат беринг,
Гўзал ёшлигини беринг қайтариб.
Миршаблар қотил деб шаҳодат беринг,
Ҳаққа зор диллардан дард кетсин ариб…
Шундай гўзал бир қиз, мўъжиза бир қиз,
Вос-вос босди деса – ишондингизми?
Миршаб қўлидаги ожиза бир қиз,
Ўзин осди деса – ишондингизми?
Беш йилки қийнайди мени шу ҳолат,
Қийнар онасининг изтироб, оҳи.
Бу не разолат бу, бу не жаҳолат?
Ҳануз чирқирайди унинг арвоҳи!
Қонунлар ким учун, маҳкама нечун?
Нечун адолатга муҳтож ожизлар?!
Нечун ватанимда ҳар оқшом, ҳар тун,
Ўзини осмоқда фаришта қизлар?!
Сиздай шоҳ қўлида бўлса салтанат,
Нечун воз кечади жон ҳаётликдан?
Юртда бош кўтармай туриб шайтанат,
Бизни халос этинг бу бедодликдан!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
27 май, 2012 йил, Торонто шаҳри, Канада
 Дилнура Қодиржонова Каримов билан

27 май, 2012 йил.

8 шарҳ

  1. Шъер ҳаммага тушинарли кўтаринки руҳда ёзилган. Шундай сиёсий руҳда ёзилган битиклар, одамларни зулматга қарши курашишга тезроқ чорлайди, уларни кўзини очади. Шундай адолатга дават қилувчи шъерларни сиздан кутиб қоламиз Исмат ака.

  2. Малик

    Исмат ака качонгача зулмни уясидан миллатимиз учун рахм-шафкат мархамат кутасиз бефойда ака..

  3. Хакикатларни ёзаётганлигингиз учун хам миллионлаб инсонлар сизни хурмат килади, Аммо минг афсуслар булгайким узларини узлари химоя кила олмайдиган даражага тушиб колишган. Яна минглаб катта кичик казолар жуда хам ёмон куришади! Аммо миллионлаб офаринлар булгайким ушбу диверсанту, ватан ва халкимиз хоинлари узларини сизнинг хакикатларингиздан химоя кила олмайдилар. Тарих олдида буларнинг айблари тулик исботини топиб булди, улар факат бугунги кунлардагина химоядалар! Тарихда тавки лаънатга колиш дахшат!!

  4. Shu she’r uchun “Jasur shoir” degan unvonni berishi kerak Karimov, agar mard bulsa, albatta.

    • Бек

      Ажойиб таклиф. Каримов мард бўлишидан аввал, шунақа унвон бўлса Ўзбекистонда. Имзо тўплаш керак. Англиядан бошласангиз, хожи ака.

       

  1. Бу шеър ўз долзарблигини ҳеч йўқотмаса керак.
    Бу шеър муаллифига “жасур шоир” деган унвон учун “Бек” таклиф қилганидай имзо тўплаш керак бўлса биринчи бўлиб мен имзо қўярдим.
    Умуман олганда, Каримовнинг бундай унвон таъсис қилиши ҳам шарт эмас. Чунки Ҳукуматнинг берган ҳарқандай унвонидан ҳалқнинг берган унвони (тан олиши) устун эмасми?!

  2. Muxlis

    Dilnura opani Olloh rahmat qilsin. Ashulalarini Onam juda yaxshi kuradilar. Kupchilik opani sahnada vafot topgan deb ishonisharkan haliyam.

     

  3. 1 шарҳ

    1. Шарофиддин Тулаганов

      Шеър учун катта рахмат. Яхши ёзилган. Буюк саньакор эди рахматли Дилнура. Кибрни билмасди. “Ўтган кунлар” Зайнаб Кумушни захарлайди. Хаётда эса Кумушлар Зайнабни захарлайди. Зайнаблар йўлдан олиб ташланади…

Leave a Reply
*