Menu
Categories
Ўзбекистон Давлат котиби Раҳим Ражабовнинг 80 йиллиги кенг нишонланди
04/30/2017 Бош мақола
Суратда:  Ўзбекистоннинг биринчи ва сўнгги Давлат котиби Раҳим Ражабов (чапдан биринчи), таниқли журналист Шароф Убайдуллаев (ўнгдан биринчи)  ”Главсредазирсовхозстрой” бошлиғи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, академик Нажим Раҳимович Ҳамроев (ўртада)   хонадонида уни 80 ёши билан муборакбод этишмоқда. 2014 – йил.
“Дунё ўзбеклари”дан: 
Бугун 30 апрель якшанба куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “Олмазор” тўйхонасида Ўзбекистоннинг биринчи ва сўнгги Давлат котиби Раҳимжон Раҳимовнинг 80 йиллиги кенг нишонланди.
Тантанада давлат ва жамоат арбоблари, ҳукумат аъзолари, юбилярнинг дўстлари ва шогирдлари иштирок этишди. СССР Давлат мукофоти соҳиби, Жиззах обкомининг собиқ биринчи секретари ва собиқ сув хўжалиги министри Тўхтамиш Боймиров юбилярга дўстлари ва ҳамкасблари номидан Амир Олимхон киядиган зарбоп чопон кийдирди. Табрик сўзини эса таниқли журналист Шароф Убайдуллаев ирод этди.
Устозимиз Шароф Ортиқович эса ўз сўзида Раҳим Ражабовнинг ўзбек электроникаси ва машинасозлиги ривожига қўшган бебаҳо ва мислсиз хизматлари ҳақида мароқ билан гапирди.
Тантанали маросимни Ўзбекистон диний идораси раҳбарлари, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов ва Абдулазиз Мансуровлар бошқариб боришди.
Маросимда Ўзбекистон Касабалар уюшмалар Бирлашмасининг янги раҳбари Қудратилла Рафиқов, “Нуроний” республика жамғармаси раисининг янги раиси Шуҳрат Жалилов ва бошқа Ўзбекистон Олий раҳбарият мулозимлари иштирок этишди.
Раҳим Ражабовнинг 80 йиллиги муносабати билан биз юбилярнинг умр йўли ҳақида ҳикоя қилувчи “Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги Давлат котиби” номли таҳлилий мақоламизни эълон қилган эдик.
Бугун эса олис Канададан туриб, юртимиз ривожи ва халқимиз ҳаёти учун бир умр жон фидо қилиб ишлаган, мамлакат гуллаб яшнашига муносиб ҳисса қўшган ҳурматли ва азиз инсон Раҳим Ражавобга сиҳат саломатлик ва узоқ умр тилаб қоламиз.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 30 апрель, 2017 йил…
Leave a Reply
*