Menu
Categories
Мамадали Маҳмудовга 3000 АҚШ долларига яқин ёрдам пули юборилди (10 мақола)
05/04/2017 Бош мақола
Адиб яна сафимизга қайтди
29 апрель шанба куни Тошкентдаги Юрак клиникасини ёруғ юз билан тарк этган улуғ ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов олти кундирки қизи Ватаннинг уйида яшаб, уй шароитида реабилитация курсини ўтамоқда.
Шифокорларнинг сўзига кўра, икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган ёзувчининг тўла дармонга кириб, оёққа туриб кетиши учун ўн беш – йигирма кун керак бўлади.
Энг муҳими, Мамадали Маҳмудов, қўли гул шифокорларнинг юксак маҳорати ва катта касбий тажрибаси туфайли – ўлимларни доғда қолдириб, яна сафимизга қайтди.
Бунинг учун Тошкентдаги Юрак клиникаси шифохонаси врачларига, моҳир ва профессионал жарроҳларга “Дунё ўзбеклари” мухлислари номидан чексиз миннатдорчилик билдирамиз…
Менга ёрдам берганларга таъзим қиламан…
Бу орада Мамадали Маҳмудовнинг оғир молиявий аҳволини ҳисобга олиб, унга баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзганлар ва яна чўзмоқчи бўлганлар сони ошиб бормоқда.
АҚШда истиқомат қилувчи профессор Собир ака Тўлагановнинг даврадош дўстлари ва ҳамкасблари шу пайтга қадар ёзувчига юборган 600 АҚШ долларига яна 400 долллар қўшиб, унинг миқдорини 1000 АҚШ долларига етказишга қарор қилишди.
Шундай қилиб, “Дунё ўзбеклари” орқали қилган оддийгина мурожаатимизга “Лаббай!” деб жавоб берган ва ҳозирга қадар беатакрор ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовга ер юзининг турли бурчакларидан ёрдам пули юборганлар рўйхати қуйидаги ажойиб ва ғаройиб бир манзарани касб этди:

Адиб Мамадали Маҳмудов “Дунё ўзбеклари”га миннатдорчилик билдирди… (8)

 

“Дунё ўзбеклари”дан:

Бугун 27 апрель эрталаб Мамадали Маҳмудов икки жарроҳлик амалиётидан сўнг биринчи марта ўз оёғи билан юриб бориб, рентгендан ўтди.
Бир оз толиққанига қарамай яна олдинги кўтаринки руҳ ва ишонч билан телефонда гаплашди. Бу бизнинг узоқ муддатдан сўнг биринчи сўзлашувимиз эди.
У киши: “Исматбек, менга ҳеч ким қилмаган яхшиликни қилдингиз. Мени қўллаганларни Тангрим қўлласин…” – деган сўзни айта олди, холос.
Кўнгли тўлиб, бошқа гапира олмади…
Айни пайтда ёзувчига дунёнинг турли бурчакларидан ёрдам қилаётганлар сони ортиб бораяпти.
17 йиллик қамоқ даврида – жуда кўп азоб уқубатларга гирифтор бўлган бетакрор ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовга соғлигини тамомила тиклаб олиши учун моддий ва маънавий ёрдам бераётган дунёнинг турли бурчакларидаги бағри дарё ва фидойи инсонларлар сони тобора ошиб бормоқда:
Биз олдинги мақолаларимизда АҚШдан ҳуқуқшунос Рустам ака (50 доллар), профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий 167.49 доллар), Тошкент шаҳридаги ўрта мактаб ўқитувчиси Зулфия (50 минг сўм) юборганларини  хабар қилган эдик.
Улардан кейин Бахтиёр Ўрдабекли 100 минг сўм, Бахтиёр Холхўжаев 100 минг сўм, Мирёқуб Қобилов 350 минг сўм, Швейцариядан Башорат Эшова 50 доллар, Россия ўрмонларидан Мамаёқуб Ҳамроев 50 доллар,  Норвегиядан Отабек Тошев 50 доллар, Қозоқистондан ҳожи бобо Муродим Турдиев 200 доллар, Канаданинг Торонто шаҳридан исми шарифи ошкор қилинишини истамаган қадрдон дўстимиз 200 доллар, Канаданинг Монреаль шаҳридан қўқонлик Абдужалил Рустамов 200 доллар  юборганларини ёзгандик.
АҚШдан нашримизнинг доимий муаллифи, таниқли олим Собир ака Тўлаганов ўз дўстлари билан биргаликда тўплаган 500 АҚШ доллари атрофидаги ёрдам пулини Тошкентга ёзувчининг шахсан ўзига 29 апрель, жума куни етказиб беришларини маълум қилдилар.
Бугун Тошкентда ҳамма нарса қимматлашиб, меҳр оқибат эса ниҳоятда сийраклашиб бораётган шу долғали кунларда улуғ ўзбек ёзувчисига беминнат ёрдам қўлини чўзган, меҳр билдирган барча дўстларимизга, “Дунё ўзбеклари”нинг мухлис ва ўқувчиларига миннатдорчилик билдирамиз…
17 йиллик бебаҳо умри зиндон ва турмаларда ўтган, ҳаёти саробга айланган метин иродали инсон, ажойиб ва садоқатли дўст, улуғ ва бетакрор ёзувчи Мамадали Маҳмудовга Яратган Эгам яна янги ҳаёт ва умр бахш этгани рост бўлсин, илоҳим…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
27 апрель, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада

Мамадали Маҳмудов бугун реанимациядан ўз палатасига ўтказилди (7 мақола)

“Дунё ўзбеклари”дан:

23-24 апрель кунлари иккинчи бор жарроҳлик амалиётини бошидан кечириб, ҳануз реанимацияда қолаётган таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов 25 апрель куни тушдан сўнг жонлантириш бўлимидан ўз палатасига ўтказилди.
Бу ҳақда унинг қизи Ватан ва ёзувчининг атрофида туну кун волентерлик қилаётган мухлиси Гулзамонлар хабар қилишди. – Отам бульон ичди, кўнгли тусаган нарсаларни истеъмол қила бошлади. Ҳозир аҳволлари бир қадар яхши, – дейди капельница олаётган отасининг ёнида турган Ватан.
Айни пайтда ёзувчига дунёнинг турли бурчакларидан ёрдам қилаётганлар сони ортиб бораяпти.
Биз олдинги мақолаларимизда АҚШдан ҳуқуқшунос Рустам ака (50 доллар), профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий 167.49 доллар), Тошкент шаҳридаги ўрта мактаб ўқитувчиси Зулфия (50 минг сўм) юборганларини  хабар қилган эдик.
Улардан кейин Бахтиёр Ўрдабекли 100 минг сўм, Бахтиёр Холхўжаев 100 минг сўм, Мирёқуб Қобилов 350 минг сўм, Швециядан Башорат Эшова 50 доллар, Мамаёқуб Ҳамроев 50 доллар,   Канаданинг Торонто шаҳридан исми шарифи ошкор қилинишини истамаган қадрдон дўстимиз 200 доллар, Канаданинг Монреаль шаҳридан қўқонлик Абдужалил Рустамов 200 доллар  юборганларини ёзгандик.
Норвегияда истиқомат қилувчи Отабек Тошев ва АҚШдан олим Собир ака Тўлагановлар ҳам эрта индин пул юборишларини маълум қилишди дегандик. Бугун Отабек Ослодан Тошкентга 50 доллар пул юборди. АҚШдан нашримизнинг доимий муаллифи, таниқли олим Собир ака Тўлаганов ўз дўстлари билан биргаликда тўплаган 500 АҚШ доллари атрофидаги ёрдам пулини Тошкентга ёзувчининг ўзига бугун эрта шахсан етказишларини маълум қилдилар. Қозоғистондан Ҳожи бобо исмли киши ҳам пул юборганини ёзибди. Эртага бунинг миқдорини маълум қиламиз.
Бугун Тошкентда ҳамма нарса қимматлашиб, меҳр оқибат эса ниҳоятда сийраклашиб бораётган шу долғали кунларда улуғ ўзбек ёзувчисига беминнат ёрдам қўлини чўзган, меҳр билдирган барча дўстларимизга, “Дунё ўзбеклари”нинг мухлис ва ўқувчиларига миннатдорчилик билдирамиз…
17 йиллик бебаҳо умри зиндон ва турмаларда ўтган, ҳаёти саробга айланган метин иродали инсон, ажойиб ва садоқатли дўст, улуғ ва бетакрор ёзувчи Мамадали Маҳмудовга Яратган Эгам яна янги ҳаёт ва умр бахш этгани рост бўлсин, илоҳим…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
25 апрель, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада
 

Бу суратлар бугун 25 апрель тушдан кейин реанимациядан ўз палатасига ўтказилган Мамадали Маҳмудовнинг жонланган ва анча ривожланган яхши кўринишидан ҳикоя қилувчи лавҳалар…

Мамадали Маҳмудов наркоздан сўнг ҳушига келиб олма сўради (6 мақола)

 “Дунё ўзбеклари”дан:
21 апрель куни яна бир марта операция қилинган Мамадали Маҳмудов 22 апрель куни наркоз таъсири йўқолиб, ўзига келганидан сўнг биринчи бўлиб палатасида қолган олмасини сўради.
Жарроҳлик амалиёти яхши ўтди. Қовурға орасида тўпланиб қолган уюшган қон олиб ташланганидан сўнг ёзувчи ўзини яхши ҳис қила бошлади. Ўзига келган заҳоти палатасида қолган олмасини олиб келишларини сўради.
Ҳануз жонлантириш бўлимида қолаётган Мамадали Маҳмудов телефон орқали қизлари Ватан ва Сабоҳат билан гаплашиб турибди. Кеча қизларидан олма шарбати сўраган ёзувчи бугун унинг олдига келган форишлик қариндошларини эшитиб, айрон ичгиси келаётганини билдирган.
Уч ярим соат давом этган жарроҳлик амалиётидан сўнг яна иштаҳаси тикланиб, кўнгли тусаган нарсаларни истеъмол қила бошлаган ёзувчининг аҳволи яхши томонга ўзгариб бормоқда.
Эртага якшанба куни яна бир марта жиддий текширилиб, анализ ва хулосалар ўрганиб чиқилганидан сўнг,душанба куни  ёзувчини ўз палатасига ўтказиш масаласи ҳал қилинади.
Бу орада Мамадали Маҳмудовга моддий ёрдам берувчилар сафи кенгайиб бормоқда. АҚШдан Рустам ака (50 доллар), профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий 167.49 доллар), Тошкент шаҳридаги ўрта мактаб ўқитувчиси Зулфия (50 минг сўм) юборганларини олдин хабар қилган эдик.
Улардан кейин Бахтиёр Ўрдабекли 100 минг сўм, Бахтиёр Холхўжаев 100 минг сўм, Мирёқуб Қобилов 350 минг сўм, Швециядан Башорат Эшова 50 доллар, Мамаёқуб Ҳамроев 50 доллар, Канаданинг Торонто шаҳридан исми шарифи ошкор қилинишини истамаган қадрдон дўстимиз 200 доллар, Канаданинг Монреаль шаҳридан қўқонлик Абдужалил Рустамов 200 доллар юборганлар.
Норвегияда истиқомат қилувчи Отабек Тошев ва АҚШдан олим Собир ака Тўлагановлар ҳам эрта индин пул юборишларини маълум қилишди.
Биз юқорида номи келтирилган ва келтирилмаган барча саховатпеша дўстларимизга – улуғ ўзбек ёзувчисига бўлган инсоний меҳр учун чин юракдан миннатдорчилик билдирамиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 23 апрель, 2017 йил…

Мамадали Маҳмудов яна бир марта операция қилинди…

22 апрель 2017 йил (5 мақола)

Аҳволи тўсатдан оғирлашган ва реанимацияга ўтказилган улуғ ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов яна бир маротаба операция столига ётқизилди. Қовурғаси орасида қотиб қолган қонни тозалаш бўйича ўтказилган бу жарроҳлик операцияси ҳам муваффақаиятли якунланди.
Ҳозир ёзувчи наркоздан сўнги уйқу ҳолатида…
Яратган Эгамдан Мамадали Маҳмудовга шифо бериб, яна сафимизга қайтаришини дуо қилиб қоламиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 22 апрель, 2017 йил…
Ассалому алейкум Исматжон.
Узимнинг пенсиям ва 3 ёшли углим Мухаммаджоннинг овкат пулини кушиб  хозиргина Ватан Махмудованинг номига Мамадали ака учун Вестерн Юнион оркали 167,49 доллар пул юбордим.
Юборилган пулнинг хужжати иловада.
Илтимос бизнинг дуомиз билан бу арзимаган ёрдамни Ватан Махмудовага етказсангиз.
Эхтиром билан Ахмад ва Мухаммад Хоразмийлар.
Стокпорт шахри Буюк Британия.
Ассалому алайкум.
Раҳмат домла, албатта етказаман…
Бахтимизга доим соғ бўлинг.
Ҳурмат билан, Исмат Хушев.

 Мамадали Маҳмудов яна реанимацияга ўтказилди 21 апрель 2017 йил (4 мақола)

 “Дунё ўзбекларидан:
Тошкентдаги Юрак клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтказган таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг аҳволи кутилмаганда оғирлашиб қолганини кеча хабар қилган эдик.
20 апрель тунги соат 12 лар атрофида қон қўйилиб, капельница олганидан сўнг Мамадали аканинг мазаси қочиб, овози ҳам чиқмай қолган. Ўша заҳотиёқ уни яна жонлантириш (реанимация) бўлимига ўтказишган. Мамадали акани қайта оёққа турғазиш учун Клиника шифокорлари, хусусан даволовчи врач Хусан ака, қўлларидан келган барча чора тадбирларни кўришмоқда.
17 йиллик қамоқдаги умри саробга айланиб, эндигина умр кўраман деган бир пайтда яна хавотир ва таҳликага саҳна бўлаётган улуғ ва бетакрор ёзувчининг аҳволи ҳақида батафсил хабар бериб туриш ниятидамиз.
Яратган Эгамдан устозга сиҳат саломатлик тилаб қоламиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада 22 апрель, 2017 йил…
 
Аллох шифо берсин Мамадали акага.
Бадавлат эмаслигимга ҳаётимда биринчи марта ўкинаяпман. Бугун олган пенсиямнинг ҳаммасини эртага Ватан Махмудованинг номига юбораман насиб бўлса.
Эртага шанба, Western Union ишласинда иш қилиб. Юборган захотим кодларини И.Хушевга юбораман ва ўз фейсбукимга ҳам қўяман.
Агар эртага Western Union ишламаса албатта душанба куни юбораман насиб бўлса.
Мамадали акага шифо, Ватан қизимизга куч қувват тилаб Буюк Британиядан А.Хоразмий.
 Мақолани ўқиб, кўзларимга ёш келди, ўз ёзувчисини тириклигида хор қилиб қўйган давлат ҳеч қачон ривожланмайди, обод бўлмайди. Хоҳ эски раҳбар бўлсин, хоҳ янгиси фарқи йўқ. Узр, мен қанча пул юбориш мумкинлигини билолмадим. Ўзим ўқитувчиман, олган ойлигим ўзимга етмайди. Лекин касалхонадаги ёзувчи учун, 50 минг сўм ажрата оламан…
Тошкент шаҳрида яшайман. Кимлигимни одамлар билиши шарт эмас…
Зулфия
“Дунё ўзбеклари”дан: Синглим Зулфия, халқимизда тома тома кўл бўлур деган гап бор. Кимдир 50 минг сўм, кимдир 20, 50, 100 доллар юбориши мумкин. Энг муҳими меҳр ва эътибор. Минг раҳмат Сизга…
R.S: Мамадали Маҳмудовга ёрдам пули юбормоқчи бўлганлар ёзувчининг қизи Ватан билан боғланишлари мумкин: +998 93 5850887…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус


“Дунё ўзбеклари”дан: 
1.
Душанба куни жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов сешанба куниёқ жонлантириш бўлимидан ўз палатасига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 17 йил турма ва зоналарда ўтказилган жабр зулм, заҳмат ва тўҳмат мажруҳ қилган  шикаста ва хаста ЮРАК  ниҳоят иккинчи – тинч ва сокин, осойишта  умрини бошлайдиган бўлди.
– Мамадали аканинг соғлиги яхши, секин аста гапира бошлади, лекин ҳали тўлиқ ўзига келишига бир оз вақт керак, – деган эди кеча биз билан суҳбатда унинг олдидан қайтган таниқли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар.  – Душанба куни ўша ерда эдик. Операция тўрт ярим соат давом этди. Врачлар жаррорҳлик амалиёт муваффақиятли якунланди дейишди, – деб айтган эди Ҳамроқул Асқар ўша хавотирли кунни эслаб…
2.
– Ҳаммаси яхши, фақат бошига қон қуйилмаслиги учун мияни тез тез ювиб туриш керак экан. То соғайиб кетганига қадар. Ҳар куни 400 минг – 500 минг сўмлик укол қилишяпти. Бошқа харажатларни айтиб ўтирмайман. Шунга пулдан бир оз қийналиб қолдик. Қарз олишга мажбур бўлдик… – деди Ҳамроқул.
Кейинчалик бу гапни ёзувчининг қизи Ватан ҳам такрорлади. Шуни ҳисобга олиб, “Дунё ўзбеклари” ўқувчиларига мурожаат қилмоқчимиз. Тошкентдаги юрак клиникаси шифохонасида операцияга қадар ва ундан кейинги кунлар учун (дори дармон, қон қуйиш, жарроҳлик амалиёти ва ҳокозалар учун) ҳар куни бир неча минг АҚШ долларига яқин маблағ керак бўларкан.
Биз ва ёзувчининг бошқа танишлари операцияга қадар баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўздик. Лекин кўриб турганингиздек, бу етарли эмас экан. Ҳатто Мамадали аканинг операцияси бир неча бор кечиккани сабаби ҳам аслида пулга бориб тақалган эди…
Шуни ҳисобга олиб, бугун Сиз азизларга мурожаат қилмоқчимиз. Тома тома кўл булур деган гап бор. Кимнинг имкони бўлса, Тошкентга – ёзувчининг қизи Ватан Маҳмудова номига баҳоли қудрат ёрдам пули юборишларингизни илтимос қиламиз.
 Юборилган пул квитанцияси рақамини бизга билдирсангиз, биз Ватанга етказамиз…
3.
Бугун 20 апрель тунги 12 ларда (Тошкентда 21 апрель эрталаб) Мамадали аканинг соғлиги кутилмаганда ёмонлашди.
– Отамнинг қони (гемоглабин) камайиб, дармонсиз ҳолга келди, ранги сарғайиб кетган. Умуман овқат емайди, иштаҳаси йўқ, – дейди биз билан суҳбатда ёзувчининг қизи Ватан кўзда ёш билан. Унинг бу гапини эшитиб, юракларим музлаб қолди.
Менинг номимни эшитиб, Мамадали ака “Исматбек бўлса гаплашай…” дебди.
Лекин трубкани олиб, гапиришга мажоли етмади. Шундай пайтда Тошкентда – Мамадали аканинг ёнида эмаслигим, Ўзбекистондан олисда бўлганим менга жуда алам қилди. Юрагим сиқилиб, йиғлагим келди…
Ҳозир Юрак клиникасидаги устозни даволовчи духтирлар ҳаммаси оёққа турди. Давримизнинг улуғ ёзувчисини дармонга келтириш борасида барча чора-тадбирлар кўрилишига ишонамиз.
Яратган Эгам пешонамизга битган бетакрор истеъдод соҳибини бизга қайтариб беради, Мамадали ака албатта оёққа туриб, яна сафимизга қўшиладилар деб кўзда ёш билан дуо қилиб қоламиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,

19 апрель, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

Мамадали Маҳмудовнинг бугун 19 апрель чоршанба кунги кўриниши…
Ҳозиргина жонлантириш бўлимида кучли наркоздан сўнг ўзига келтирилган, юрак жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган улуғ ва бетакрор ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов қизи Ватан билан,  18 апрель, 2017 йил, Тошкентдаги юрак клиникаси шифохонаси…

Мамадали Маҳмудовнинг бугун 19 апрель чоршанба кунги кўриниши…

Мамадали ака бугун 21 апрель тонгида бир оз ўзларига келдилар чоғи…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

3 шарҳ

  1. Бекмурод

    Исмат ака, ҳимматингизга балли! Аллоҳ эзгулик йўлид
    а ҳамиша мададкорингиз бўлсин!

     

  2. 2 шарҳ

    1. Gulcehre Kurbansahadova

      Калби олтин инсонларга Офарин! !

    2. Аъзам

      Асс.ал Исмат ака.. Россиядан саховатпеша акамиз Мирза Анвар Хамидов хам бахоли кудрат 100 долл жунатдилар якин кунларда бу пулларни хам етказамиз…

"1" Comment
  1. Bashorat Eshova

    Ассалом алайкум Исматжон ука, Мен буюк езувчи ватанимизнинг мард фарзанди, адолатпарвар Мамадали акани, сизни 9-май галаба байрами билан чин калбимдан табриклайман! Сизларга соглик-омонлик, чинордек умир тилайман.

Leave a Reply to Bashorat Eshova
*