Menu
Categories
Генерал Абдусалом Азизов – Ички Ишлар вазирлигига энг муносиб номзод!
05/05/2017 Бош мақола


АБДУСАЛОМ АЗИЗОВ – ЭНГ МУНОСИБ КАДР
Куни кеча янги бир хабар тарқалди: 2008 йилдан бери Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган генерал Абдусалом Азизов Республика МВД бошлиғи бўлиб кўтарилиб кетибди.
Шахсан мен ҳеч қачон бу одам билан юзма-юз дуч келмаганман. Ишим тушмаган. (Тушгулик ҳам қилмасин.) Аммо бу одам ҳақида кўп яхши гаплар эшитганман.
Жумладан, “Кўкбозор” атрофидаги уйидан эрталаб соат 6.30 да фуқаро кийимида чиқиб, бозор ва бозор атрофидаги шароитни шахсан ўрганиб чиқади. Кейин то ишхонасига қадар 2700 метр йўлни у ҳар куни эрталаб пиёда босиб ўтар, йўлда дуч келган таниш-билишлар билан саломлашар, ўзини асло бошқалардан юқори тутмас экан.
Иккинчиси: бир милиционер йигитни яхши танийман. У икки бор вилоят милицияси ичидаги провокациялар қурбони бўлиб, ишдан ҳайдалишига сал қолганда шахсан Абдусалом Азизовнинг ўзига учрашиб, бўлган воқеани тушунтиргандан сўнг, хизмат вазифасида қолдирилди.
Учинчи ҳолат: Менинг ёзувчи қизим бор – Гулноз Мамарасулова. Гулноз ўз она тилидан ташқари рус, инглиз, немис тилларини яхши билади, тўрт тилда гаплашиб, биридан иккинчисига таржима қила олади.
4 декабр – Президент сайловлари муносабати билан ОБСЕ нинг Жиззах ва Сирдарё вилоятларига ташриф буюрган узоқ муддатли кузатувчилари – норвегиялик Торил Лунд (Toril Lund) ва россиялик Александр Пашедко (Aleksandr Pashedko) ларга ассистентлик ва таржимонлик қилди.
Ҳар икки вилоятнинг ҳокимлари, ИИБ бошлиқлари ва бошқа раҳбарлари билан кузатувчиларнинг юзма-юз учрашувларини ташкиллаштириб, уларда таржимонлик қилди.
Маълум бўлдики, аксарият раҳбарлар ҳатто рус тилини ҳам билмас ва тушунмас эканлар. Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Абдусалом Азизов эса таржимонга эҳтиёж сезмай, шахсан ўзи меҳмонлар билан рус ва инглиз тилларида бемалол гаплашган. Ўзининг чуқур билими, суҳбатдошни тинглаш одоби ва суҳбатлашиш маданияти билан ОБСЕ вакилларида жуда яхши илиқ ва ижобий таассурот уйғотган.
Қолаверса, Абдусалом Азизов бир вақтлар икки йил мобайнида Тошкент шаҳар ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган эканки, бу осон вазифа эмас. Тошкентдай жойда раҳбар бўлиш ва ўз номига доғ туширмаслик ҳар қандай раҳбарнинг ҳам қўлидан келавермайди.
Шунингдек, Жиззахдай оғир ва мураккаб жойда саккиз йил ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Жиззахлик милиция ходимларининг фикрича, Абдусалом Азизов кабинетига кирган ҳар бир ходим билан бетма-бет, бақир-чақир қилмай, тўғриликча гаплашиб, тинглаб, ўз фикрини билдириб, қўлидан келадиган ёрдамини аямаган.
Саккиз йил давомида фуқаролар билан мулоқотни юксак даражага кўтарган, ҳар бир ариза, шикоят ва таклифларни биттама-битта кўриб чиқиб, арзчида қониқиш ҳосил қилиш учун курашган. Милиция ходимларининг жавобгарлигини оширган. Камтар, аммо талабчан бўлган. Ўз ходимлари билан ҳам, фуқаролар билан ҳам, раҳбарлар билан ҳам суҳбатлашганда имкон қадар кўпроқ тинглаган, сокин оҳангда ўз сўзини айтган.
Хуллас, тушунишимизча, Президент Шавкат Мирзиёев МВД бошлиқлигига Абдусалом Азизовни кўриб, билиб, ўрганиб, энг муносиб кадрни танлаган, дея хулоса қилишимизга барча асослар етарли.
Абулқосим МАМАРАСУЛОВ,
Жиззах вилояти Зарбдор тумани.
 
%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b8-%d0%b8%d0%b8%d0%b2

Суратда: Куни кеча Ўзбекистон Ички Ишлар вазири этиб тайинланган, генерал Абдусалом Азизов…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

10 шарҳ

  1. Энди навбат СНБ га келди СНБда хам ислохот утказилмаса Узбекистон жамиятида узгариш утказиш савол остида колади. Ислохот дебочаси булиб биринчи кадам эса Р. Иноятов ишдан олиниши керак

  2. Ҳа, А.Азизов саводхон ва маданиятли, юзидан нур томиб турган одам экан. Балки бу ҳам Ўзбекистон ҳалқининг бахтидир.

    И.Хушев айтгандай МХХга ҳам ёш ва Азизовга ўхшаган хушфел одамни қўйсалар нур устига нур бўларди. Чунки Р.Иноятов ҳам 70 дан ошди, энди ёшларга маслаҳатгўй бўлиб, ибодатда бардавом бўладиган вақти аллақачон келди.

     

  3. 1 шарҳ

    1. Шахин Мустофо

      Бизга шундай адолатпарвар рахбарлар керак.

       

    2. 4 шарҳ

      1. adiz

        Mxx ni yuqotib yangi hufya idora tashkil qilishligimiz zarur ularni qarorgohlari qaerdaligini hech kim bilmasligi bir birlarini tanimasliglari guvohnimasini umuman hech kimga kursatmasligi zimdan ish qiladigon malumot tuplab beradigon ushlaydigon emas ana melitsiyaga habar bersin ularr ushledi malumotga asoslanib huddi shundey sobiq sssr davridagi KGB ga uhshagan tashkilot tuzish zarur.

      2. Ҳурматли ватандошлар!
        Абулқосим Мамарасулов акамиз ҳам бекордан бекорга бир инсонни мақтамайдилар ва ўз ҳолис фикрларини билдирмайдилар.
        Эътибор берган бўлсаларингиз хар доим ўзи хабардор бўлган нарсалар тўғрисида ўз фикрларини баён қиладилар.
        Бугунги кунда ёлғон жуда катта тезликда ошкор бўлади.
        Қолаеврса мамлакатимизнинг янги рахбари чорак аср давомида тўпланиб қолган улкан муаммоларни имкони борича тез ва одилона хал қилиниши учун албатта синалган яхши ва ишбилармон рахбарни танлайдилар ва ушбу танлов минг бир мулохазалар ва фикр алмашинувлар ортидан қабул қилингандир.
        ИИВ вазирлиги ва унинг ходимлари очиғини айтадиган бўлсак, ҳалқ орасида яхши обрўга эга эмас.
        Одамлар имкони борича шуларга дуч келмаслик пайида бўлишади.
        Бир замонлар милициядан химоя излаган бўлишса, энди унинг зулмидан қутилиш чораларини кўрадиган бўлиб қолишди.
        Қисқаси милиция ҳалқнинг ишончини йўқотиб бўлган эди.
        Обрўни мисқоллаб йиллар давомида тўплаш мумкин, бир кунда қозони билан ағдариш хам мумкин.
        Жамиятимизнинг энг ҳал қилувчи звеноси бўлган ИИВ тизими ва унинг янги вазиридан ижобий қадамларни кутиб қоламиз.
        Ва албатта сафларни тозалаш тадбири анча фойда беради. Ишлаш ҳам осон кечади кейин…

      3. Исмат Хушевга

        Шавкат Мирзиёев танлаган ва тайинлаган кадрлар ҳақида яхши ва ижобий фикр билдираётганингиз яхши, албатта. Лекин уларнинг ҳаммасини ҳам тоза ва ҳалол одамлар деб бўлмайди. Бош вазирни майли қўя турайлик. Унинг қудаси Алишер Хўжаев ҳануз телевиденияда раҳбари бўлиб турибди. У ердаги порахўрлик ва коррупция даҳшатли даражада эканини у билмайди деб ўйлайсизми? Ёки яқинда тайинланган ветеранлар раиси Шуҳрат Жалиловни ҳам бориб турган ўғри ва муттаҳам деб эшитдим. шунга нима дейсиз.

        “Дунё ўзбеклари”дан: Бировни ўғри ва муттаҳам деб айблаш учун етарли асос ва далиллар бўлиши керак. Шавкат Мирзиёев бу одамларга ишониб, уларни юксак лавозимга тайинлаган. Абдусалом Азизов ҳақида жиззахлик ёзувчи Абулқосим Мамарасулов яхши ва ибратли мақола ёзибди, биз унга ишонганимиз учун ҳам, ҳеч иккиланмай эълон қилдик. ЎзТВ раиси Алишер Ходжаев ҳақида биз унинг янги тайинланган Бош вазирга қуда бўлишидан қатъий назар, анчадан бўён асослаб ва далиллаб танқидий мақолалар бериб келаяпмиз. Агар Шуҳрат Жалилов ҳақида ҳам шундай мақолалар келса, текшириб кўришимиз ва лозим топсак, эълон қилишимиз мумкин. Лекин биз Шуҳрат акага қўшни бўлиб яшаганмиз ва у кишини ҳалол ва диёнатли одам деб эшитганмиз…

        • AS SALOM ALAYKUM
          dunyo o’zbeklari va janob Ismat Xushev
          Usmon Haqnazarovning “Islom Karimovning tabiiy o’limi qanday uyushtirildi”nomli maqolasini saytizda e’lon qilsayez axir Islom Karimov sizni jonajon ustozisku? to’g’rimi janob Xushev?

           

        • 3 шарҳ

          1. Амин Алиев

            Мен бу инсонни Тошкент шахар ИИБ бошлиги лавозимида ишлаган вактидан бошлаб танийман. Жуда инсофли ва диёнатли, барчани бир кузда курадиган халол ва халкпарвар одам. Мен шахсан узим ва у кишини бладиган собик ИИВ ходимлари барчамиз А. Азизовни вазир лавозимига тайинланганини эшитиб бошимиз осмонга етди. Мана энди бу сохада тартиб интизом булишига ишонаман.

          2. Gulomjon Akbarov

            Эл юрт дарди билан ишлайдиган самимий хушфел мулойим рахбар ва инсонлар купайсин. Абдусалом Азизовни омадини берсин хамиша халкимиз хизматида булсин самимийлиги ва халолиги абадий булсин

          3. Bashorat Eshova

            Табриклаймани! жонлари сог булиб умрлари узок булсин. Ватаним халким десин.

"3" Comments
  1. ишмуратов Эргаш

    Хакикатда хам Абдусалом Азизов ички ишлар вазири булишга муносиб номзод. Мен уни жуда яхши биламан. У билан 1982-1986 йилларда Тошкент Олий милиция мактабида бирга укиганман. У камтарин, виждонли, билимли, адолатли инсон. Мен бу сузларни ёзмокчи эмас эдим. Якинда уни телевидиниеда журналистлар билан учрашиб, халк олдига чикиш килгани мени жуда кувонтирди. Чунки качонки милиция ходимлари халк билан очик мулокот килсагина, биз олдимизга куйган максадларга тезрок етиб борамиз. Милиция ходимларини качон халк хурмат килади? Качонки бу тизимда соткин, куркок ходимлар камайса ёки умуман бўлмаса. Шунинг учун хам Вазир А.Азизовнинг биринчи вазифаси ички ишлар тизимини мана шундай куркок, соткин ходимлардан тозалаш деб хисоблайман. Бу йулда унга омад тилаб коламан…

  2. Yaxshi odamga uxshaydi yzidan nur tomib to’ribdi. Endi Milisiyni bеdodliklariga chek quyilsa kerak.

  3. Men ham eshitganman bu generalni odobli-axloqli saviysi ancha baland ekanligini. Haqiqatdan ham Ichki Ishlar Vazirligi ana endi Boshliqqa ylchiydigan bo’ldi.

Leave a Reply
*