Menu
Categories
Исмат Хушев: Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида…
05/06/2017 Бош мақола
1983 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Шароф Рашидов вафот этган эди…
ХХ асрдаги энг сирли ўлимлардан бири  бўлмиш Рашидовнинг  кутилмаган вафоти табиий эдими?
Ўзбек криминалистлари зиммасига қолган вазифа…
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти шарҳи
1.
Шароф Рашидовнинг ўлими ҳақида шу пайтга қадар мавжуд хабар ва маълумотлар шундай иборатки, у 1983 йилнинг 30 октябрь куни пахта планини республикада биринчи бўлиб бажарган Хоразм вилояти меҳнаткашларини шахсан табриклаш учун воҳага ташриф буюради.
Бу пайтда Леонид Брежнев вафот  этиб, СССР дай қудратли мамлакат махфий хизмат генерали Юрий Андропов қўлига ўтган эди.
Эндигина Хоразмга етиб келган Ўзбекистон раҳбарига Москвадан шошилинч хабар келади: СССР Министрлар Совети раиси  ўринбосари Ҳайдар Алиев Въетнамга бораётиб Тошкентда тўхтаб ўтади. Унинг Сиз билан гаплашадиган ўта махфий гапи бор, у Сиз билан кўришиши шарт…
Замон қалқиб турган бир пайт. Шундоғам кўнгли безовта Шароф Рашидов яна 1000 километр масофани босиб, Тошкентга қайтади.
Тошкент аэропортининг олий мартабали мулозимларга мўлжалланган тинч ва сокин бўлмасида – бир пиёла чой устидаги бу сирли суҳбат тафсилотлари бизга ҳозиргача номаълум.
Лекин тахминларга кўра Алиев Рашидовнинг кўп йиллик содиқ дўсти ва сафдоши бўлгани учун ҳам (ҳар ҳолда мусулмон инсон) Рашидовнинг қулоғига Москвадаги аҳвол хусусида шипшиган бўлиши керак.
Андроповнинг авзойи бузуқ.  Унинг нияти яхши эмас. Уни ҳозир  Ўзбекистондаги умумий муваффақаиятлар эмас, балки  Брежневга садоқатли бўлган республика раҳбарлари (Рашидов – Ўзбекистон, Қўнаев – Қозоғистон, Мазуров – Белоруссия, Романов – Ленинград  ва Шербицкий – Украина) каби  сафдошларининг изини батамом қуритмоқчи, шунга қараб иш тутиш кераккка ўхшайди  деган бўлиши мумкин.
Шу тахмин ҳар ҳолда ҳақиқатга яқин бўлса керак.
Қолаверса, Алиев Андроповнинг собиқ сафдоши ва яқин кишиси сифатида бу гап сўзларни бевосита унинг кўрсатмаси билан ҳам айтган бўлиши мумкин…
(Алиев Въетнамдан қайтаётиб, яна Тошкентда тўхтаб ўтади. Бу гал у Рашидовнинг қабрига гул қўйиш учун тўхтайди…)
Ана шу сирли ва синоатли тунги учрашувдан сўнг Рашидов уйига бормай тўппа тўғри Марказқўмга келади.
Ёрдамчилари Крайнов ва Абдушукуровлар ёрдамида иш столидаги айрим қоғозларни тартибга солган, бир қатор вилоятлар билан телефонда гаплашган,  пахта йиғим теримини жадаллаштириш юзасидан суҳбатлар ўтказган…
Сўнг тарихда биринчи марта ўз кабинетидаги диванда ҳаддан ташқари ҳолдан тойган ҳолда икки соатлар ётиб мизғигани айтилади…
Тонг маҳали  яна қайтиб Хоразмга учиб кетади…

 

2.
У Хоразм халқини ғалаба билан қутлаш ва яна янги марраларга чорлаш учун бу воҳага ташриф буюрган эди.
Хива райкомининг биринчи секретари, СССР Олий Совети депутати Маткаримов Шароф акага яқин одам бўлган. Мадиёр Худойберганов учаласи ўтирганда Маткаримов айтган экан: “Шароф ака, 6 миллионни сал камайтиришнинг иложи йўқми, ахир  бу фожеа-ку” – деб.
Шунда Рашидов: “Менинг устимдаги можаро фақат шу 6 миллион туфайли.  Лекин бу 6 миллион биз учун қудратли қурол бу, биз шунинг ҳисобидан кун кўраяпмиз. Шу туфайли керак бўлса Москванинг курак тишини ҳам суғуриб оламиз”, – деган экан.
Лекин бу суҳбат Брежнев даврида бўлган суҳбат. Энди замон ўзгарди. Бугун Андропов тахтга келди. Энди 6 миллионнинг олдинги қудратидан асар ҳам қолмади. Чунки унинг қанчаси пахта ва яна қанчаси “приписка” эканини СССР махфий хизмат раҳбари яхши биларди…
Хоразм раҳбарияти ва фаоллари билан учрашув чоғида Рашидов  уларни пландан  ташқари яна 50 минг тонна пахта беришга кўндирмоқчи бўлади.
Шунда Хоразмнинг қарийб йигирма йиллик биринчи котиби бўлиб келаётган Мадиёр Худойберганов бу рақамдан сапчиб тушиб, Рашидовнинг қулоғига: “Шароф ака, Сизнинг сўзингиз биз учун қонун, лекин далада пахта қолмаган…” – деганида унга жавобан Рашидов:  “Қанча берсангиз ҳам майли, лекин бугун шу мажбуриятни қабул қилишингиз керак. Чунки биз барча вилоятлардан оширилган мажбурият илтимос қилмоқчимиз. Токи бу йил ҳам 6 миллионли хирмонимиз ярим йўлда қолмасин” – дейди…
Куни кеча у билан аэропортда гаплашган Алиев СССР Министрлар Совети раисининг  ўринбосари, Политбюро аъзоси бўлиш билан бирга,  айни пайтда мамлакат қишлоқ хўжалиги ва пахта тайёрлаш саноатини бевосита назорат қилувчи куратори ҳам эди.
Ким билади дейсиз, у кеча Рашидовга нималар деганини. Пахтани кўпроқ берсанг, жазодан қутулиб қоласан деганми, ё бошқа гап айтганми, бу ёғи бизга қоронғу…

 

3.
Хоразмдан туриб Рашидов Андропов билан боғланади:
“Олти миллион тонна йўлидаги биринчи ғалаба қўлга киритилди. Бизнинг энг шимолий вилоят пахта планини тўлдирди. У қарийб 300 минг тонна пахта берди. Эрта индин Қорақалпоқ ҳам тўлади. Сизнинг юксак ишончингизни албатта оқлаймиз, ишонинг, Юрий Владимирович! ”, – дейди ҳалиям нимадандир умидвор Рашидов.
– Бунинг қанчаси қўшиб ёзилган? – деб сўрайди ўзига хос совуқлик ва ҳиссизлик билан Бош секретарь…
Рашидов анча вақт жим бўлиб қолади…
– Биз буни текшириб кўрамиз (Мы это будем проверять), – дейди  Андропов…
Мен бу савол жавобларни суҳбат чоғи Рашидовнинг ёнида бўлган Мадиёр Худойбергановдан шахсан эшитганман.
Андроповнинг ўша пайтдаги мақсади Рашидовга ўхшаш Брежневнинг илдизларини қўпориш ва унинг тарихдаги ролини йўқотиш эди.
Бундай бемаъни ўч олиш ва гуруҳбозлик  Сталиндан кейин ҳам бўлган. Хрушчевдан кейин ҳам бўлди. Мана энди Брежневга ҳам етиб келган эди…
Рашидов ҳам айнан мана шу мамлакат олий раҳбариятидаги сиёсий ўч олиш ўйинларининг  навбатдаги қурбони бўлаётган эди…
Шундан сўнг Рашидов  вагонларини Қорақалпоққа жўнатиб, ўзи эса дўхтирларининг қаршилига қарамай автомобилда йўлга чиқади.
– Биз уни Шовотга қадар кузатиб қўйдик. Шароф ака  сўнаётган шамдай бўлиб, тобора заифлашиб бораётган эди… – деб хотирлайди Мадиёр Худойберганов…

 

4.
Эртаси куни Қорақалпоғистонда Шароф Рашидовнинг вафот этгани ҳақидаги хабар тарқалади…
Ўшанда Шароф Рашидов эндигина 65 ёшда эди.
Агар вафот этмаганида бир ҳафтадан сўнг – 7 ноябрда у 66 га тўларди…

 

5.
ХХ аср тарихини Ўзбекистонда ўзида намоён этган учта улуғ йўлбошчи бор. Булар – Усмон Юсупов, Шароф Рашидов ва Ислом Каримовлар!
Усмон Юсупов Рашидовни  ўттиз ёшида катта сиёсатга олиб кирди – уни шу навқирон ёшида ўз даври м атбуотининг олий чўққиси саналмиш “Қизил Ўзбекистон” газетасининг Бош муҳаррири этиб тайинлади. Қисқа муддатдан сўнг – 33 ёшида эса Ўзбекистон ССР Республикаси Олий Совети Президиуми раислигига тавсия этиб, уни Сталиннинг тасдиғидан ўтказишга муваффақ бўлди.
Рашидов ҳам ўз навбатида Каримовни министр қилиб кўтарган пайтда Ислом ака ҳали қирққа ҳам кирмаган эди…
Бугун Ўзбекистонда нимаики бунёд этилган бўлса, тарихдагиси – Амир Темур номи билан, ундан кейинги йигирманчи асрдагиси – мана шу учта буюк инсон номи билан боғлиқ.
Усмон Юсупов даврида 52 та канал ва сув омборлари қурилди. Усмон ота ҳақли равишда Ўзбекистонни гуллаб яшнатган ва иқтисодий пойдеворини қурган одам.
Мирзачўл ва Ўрта чўлларни ўзлаштириш ҳам Усмон Юсупов номи билан боғлиқ.
Шароф Рашидов даврида ҳам республикада улкан қурилишлар ва инқилобий ўзгаришлар  бўлди.
Бугун Тошкентда 600 минг хонадон давлат уйларида яшаркан. Шунинг 500 мингги зилзила туфайли ордер олган…
Тошкент метроси, 400 метрлик машҳур телеминора, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси, “Халқлар дўстлиги” саройи ва 40 нафардан зиёд  янги кварталлардан иборат  шаҳар ва микрарайонлар – буларнинг бари Шароф Рашидов номи билан боғлиқ.
Ислом Каримов даврига келиб мустақил Ўзбекистон тамомила янги дунёга йўл очди…

 

6.
Дарвоқе, яна КГБ ҳақида.
Рашидовнинг сирли ўлими биз истаймизми, йўқми Андроповга – КГБ га бориб тақалади.
Рашидов даврида  Ўзбекистон КГБ сини Левон Мелкумов бошқарган. Уни шахсан Шароф аканинг ўзлари бу лавозимга тавсия қилган.
Бунинг тарихи эса жуда узун.
Рашидов Самарқандда обком котиби бўлиб ишлаган йилларда Самарқанднинг энг баланд кланларидан – армани миллатига мансуб шахс обкомнинг омбор мудири, яъни таъминотчиси (управделами) эди.
У Рашидов билан яқин ва ишончли муносабат ўрната олган.  Шу одамнинг тавсияси билан Рашидов Ўзбекистон давлатини бошқарган йилларда бир нечта армани миллатига мансуб кишиларни юқори давлат лавозимларига олиб чиқди.
Рашидов Ўзбекистонда армани миллатига мансуб кишилар учун жуда катта имкониятлар яратди.
Буни ўз даврида кўплар билмаслиги ҳам мумкин.
Марказий Комитетдаги бир нечта асосий бўлимлар армани миллатига мансуб кишилар қўлида эди.
Ишлар Бошқармаси бошлиғи Турсун Умаровнинг биринчи муовини Григой Аваков бўлган.
Оғир саноат бўлими мудири Сурен Асринянс эди. У кечаги кунга қадар “Узстандарт” бошлиғи бўлиб ишлаб келди.
Тарих фанлари доктори, профессор Рубен Акопович Сафаров идеология мудирининг биринчи ўринбосари эди. Кейинроқ “Правда Востока”нинг Бош муҳаррири бўлди.
Хуллас, Рашидовнинг бағри кенглиги туфайли давлатнинг муҳим идораларида арман диаспораси нуфузли креслоларни эгаллаб туришди.
Ўзбекистонда руслардан кейинги пешқадам ва илғор миллат бўлишди.
Шулардан яна бири Мелкумов эди. У  Самарқандда туғилиб ўсган.
Мелкумов Левон узоқ йиллар КГБнинг биринчи моувини, айни пайтда СССР халқ депутати ҳам эди.
Лекин кейинчалик Шароф ака унинг садоқатсизлигини сезиб, ўзидан ва республикадан узоқлаштирди. Чехословакияга ишга жўнатишга эришди.
Унинг ўрнига Ўзбекистонга КГБ раиси бўлиб Головин келади.
Рашидовнинг сирли ўлими ҳам айнан Головин даврида амалга оширилади…
Москва КГБ сининг қаҳрига учраган Рашидовни Тошкент КГБ сининг дарвозаси олдида кўмдилар.
Ажаб, унинг ҳатто қабри ҳам  КГБ идорасининг 24 соатлик назорати остида қолди…

 

7.
ХХ асрда энг мавҳум ўлим топганлардан бири Шароф Рашидов бўлди.
У Ўзбекистон пойтахтидан минг (1000) километр нарида, Хоразм ва Қорақалпоқ пахта далаларини кезиб юрган ва саломатлиги ҳақида бирор кишига шикоят қилмаган бир вазиятда, ярим тундан ошганда (соат 4 дан 25 минутда ўтганда)  ҳаёт билан видолашди…
Унга юрак хуружидан ўлим топди деган диагноз қўйдилар.
Бир кун аввал Шароф Рашидов билан юз кўришиб, унинг оташин нутқини эшитганлар, юзма юз суҳбатлашганлар, бу прогнозга ўша заҳотиёқ чуқур шубҳа билан қараган бўлсалар, кўпни кўрган донишманд инсонлар ҳали ҳануз Рашидовнинг ўз ажали билан ўлганига ишонмайдилар…
Бироқ ҳақиқатни қайд этар бўлсак, Шароф Рашидов заҳарланганлигига шубҳа йўқ.
Буни унинг ёнидаги энг яқин кишилардан шахсан ўзим ҳам эшитганман.
Лекин қулоқдан қулоққа ўтган ва шивирлаб айтилган бу ҳақиқат кенг жамоатчиликка,  ўттиз йилдан ошди ҳамки, ҳали ҳануз айтилмаган ва  расман қайд этилмаган.
Шунга қарамай, бу тахмин  ҳеч ким томонидан ҳали ҳануз рад ҳам қилинмади.
Шароф Рашидов заҳарлангани ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин!
Лекин қачон, қаерда  ва қандай қилиб бу мудҳиш иш  амалга оширилганлиги ҳали ҳануз Андропов бошлиқ КГБнинг энг сирли ва синоатли қилмишларидан бири сифатида тарих саҳифаларида кўмилиб ётибди.
Рашидов ўлими кунларида бу ҳақиқатни текшириб кўриш имкони йўқ эди.
Чунки СССРдек қудратли давлатни КГБнинг собиқ раиси Андропов бошқариб турарди.
Унинг қиличи эндиликда Москва горкомининг биринчи котиби – Гришин, Ленинград обкомининг биринчиси –  Романов ва Қозоғистоннинг биринчи раҳбари Кўнаевлар боши узра кўтарилган эди…
Лекин Андропов буларнинг ҳеч биридан Рашидовдан  қутулгандек осонгина қутулолмади…
Жумладан Қозоғистонда  Кўнаевнинг ишдан кетиши – қозоқларнинг инқилобий кўтарилишига олиб келди…
Хуллас, Рашидовнинг  Қорақалпоғистондаги кутилмаган ва сирли ўлими  ҳамон ХХ асрнинг буюк жумбоқларидан бири бўлиб қолмоқда…
Лекин ойни этак билан ёпиб бўлмайди деган буюк ҳақиқат ҳам бор.
Бугунги мустақил Ўзбекистон криминалистлари бу жумбоққа қачондир узил кесил нуқта қўядилар деб умид қиламиз.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири

31 октябрь. 2014 йил, Канада

30 шарҳ

  1. Bahodir

    Анвар (Тўра) Назиров бу фейсбукдаги бахсларда енгилганида хаммани МҲХ (СНБ) да ишлайман деб қўрқитиб, ўзбек халқини ҳам хақорат қилишдан тап тортмайдиган, Тошкетлик араблардан. У Ўзбек тилиниям яхши белмайди. Шунинг учун ҳам у она тилимизда жуда ҳато ёзади. Озодлик радиосидаги МҲХ агентлари у билан ахмақона суҳбатлар уюштириб турганлиги учун, ўзини жуда машҳур одам деб ўйлаб, ўзбекларнинг буюк тарихий шахсларига ҳам тош отадиган бўлип қолган. Дунё ўзбеклари бундайларга қарши курашиши керак!

  2. Jidda

    Anvar Nazirov juda jonga tegdi. Muqaddas sahifangizni va dinimizni ayoqosti qilmoq da. Yo’qoting uni. Jidda dagi masjiddan yozayapmiz sizga.

  3. Исмат Хушевга

    Саводсизлиги етмагандай, жуда қўпол ва одобсиз, беандиша экан бу А.Назиров деган бола. Ота-боболаримиз руҳига оёқ қўймоқда бу тирранча. “Дунё ўзбеклари”дай мўътабар сайтда нима қилиб адашиб юрибди бу. Қаердан топдингиз уни?

  4. Анвар Назиров

    Анвар Назировга
    11.07.2016 at 06:35
    узр лекин канака ёзиш керак??) лаганчилик килмай ёздим! Мени сизга саволим бор: Рашидов даври совет даври булган, динимиз урнгига атеизм, тилимиз урнига катта ога, пахта хам уша замонда бошимизга битган бало булди, зил зила даврида Тошкент шахри руссларга тулди, энг камида 70%га, янги уйларни ким эгалаганини узингиз биласиз. Саволим бор: Рашидовни нимаси учун мен хурмат килишим керак? “пахта иши” учунми? пахта ишининг асоси курбони бу кора халк булган! халк эса асосий зарбани еган, армияда дедовщина никобида, асли аксил узбек кайфияти рухида узбек болаларини канчасини бошини еган уша пахта ишини окибатлари, хабарингиз борми?? минглаб узбек углонлари ушанда халок булишган! чунки ушанда бутун совет худудида мода булган узбекни айблаш хар нарсада, чунки пахта иши асосий айбдорни совет подасига курсатиб куйган эди. Рашидов эса бошида кизил шайтон билан шартнома тузган эди, совет сиёсатини амалга ошираман деб. Окибатида уша кизил шайтон уни бошини еди…

  5. Анвар Назиров

    Ёзувчилар уюшмасидан

    Андроповни ахмок булгани аник: куп нарсани билган аммо САБАБИНИ АНГЛАМАГАН!!!! уша Андропов советни чириб кетганини тан олмаган бир коммунист ахмок булган! узини узи алдаб муаммони сабаби Узбекистонга ухшаган республикаларда деб уйлагани нима сизнинг фикрингизча а??? узини узи алдаш бу, шу йул билан советни куткараман деб. Рашидов узи шу йулни танлади, ва энг якин одамлари уни сотиб узини оклади, уша Абдуллаева хам, уша Салимов хам…

  6. Mukhlis

    Тинч океанидан Атлантика океанигача империя қурган Хунни, Хун ва Туркий аждодларимиз бизга ҳар қанақа сиёсатчидан яқинроқдир.
    Ўзбекистонни бизга мерос қолдириб кетган аждодларимиз Атилла, Бумин ва Истеми ҳоқонлар руҳини унутмайлик. Яратган Эгам бизга Ўзбекистонни инъом қилган. Афсуски араб истилосидан кейин ўзбеклар хор ва зор бўлишди. Русларга ва арабларнинг динига қарам бўлишди. Ҳозиргача ўзбеклар ривожланмасдан мардикор ва жиҳодчи бўлиб юришибди.

  7. Донишманд

    Анваржон, минг билимли бўлсангиз ҳам, ўтган кунларимизга тош отманг. Бу сизга ярашмайди.

  8. Музаффар

    Анвар, нима киласан кулингдан келмаган ишга киришиб. Сан кимсану, Исмат ака ким. Курпангга караб оуок узатмаисанми?

  9. Муаллим

    Биз ўзбеклар юртимизда қўрқиб яшаймиз. Бирор фикр билдирсак ҳам жонимизни ҳовучлаб ўтирамиз. Мен Анварбекни ақлли ва одобли йигит деб билардим. Озодликда бир икки чиққанида, эшитганман. Лекин Сизга нисбатан қилган одобсизлиги ва аждодларимиз руҳини безовта қилиши, уларни ҳақоратлашини мен қабул қилаолмадим, узр…

  10. Хасан аравакаш

    Анвар Назиров деганини эшитмаган эканман, ким бу шоввоз.

  11. Mehriddin

    Ismat akaning maqolasi juda yahshi yozilgan, Anvar nohaq by erda.

  12. Анвар Назировга

    Анваржон, Исмат Хушевнинг мақоласига нисбатан билдирган фикр-мулоҳазангиз билан танишиб чиқдим. Ўринли ва асосли фикрларингиз ҳам бор. Лекин умуман олганда, жонкуярлик билан ёзилган таҳлилий мақолага нисбатан бундай беписандлик билан енгил-елпи ёндашиш тўғри эмас. Исмат Хушев бугун ўзбек журналистикасида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган талантли ижодкор. Унинг ёзганларида ҳам хато ва камчиликлар бўлиши, табиий. Лекин ўшандай бўлган тақдирда ҳам бу мавзуга Сиз каби енгил елпи ёндашиш одобдан ва маданиятдан эмас. Раҳматли Шароф Рашидовнинг кимлигини билиш учун, уни Ислом Каримов билан яхшилаб солиштириб кўринг, ўшанда ўзингиз билмаган жуда кўп ҳақиқатларни билиб оласиз…

    • Анвар Назиров

      Хасан аравакаш
      мен узимни исимни ёздим ва фикримни лекин сиз кимсиз?)) куришимча фикрингиз йук ва шунга хакоратга утингиз, бу кучсизликнинг белгиси

  13. Кунаев Қозоқистон ёшларига ишонган. Рашидов кимга ишонсин? Мана шундай маъсулятли пайтларда ҳар қандай миллатни асл қиёфаси, ҳолати кўринади. Назаримда Москва КГБ си Ўзбекларни яхшилаб ўрганган ва кўтарилмаслигини билиб Шароф бобони ўлдириб юборган. Билмадим қачон бизда пайдо бўлган бир биримизга бефарқлик, бирлашмаслик, айирмачилик, булар бари ҳали тўлиқ миллат бўлиб шакилланмаганимизга шубҳа тўғдиради. Мени ўзим Россияга бир неча марта шахсий ишларим билан борганман. Ҳар борганимда бир хафта бўлсамда доимо ўз Ўзбекларимиз алдайди. Бошқалардан ҳам шу гапларни эшитаман. Аслида халқни қандайлигини билмоқчи бўлсанг, мухожирликда қийин пайтларда билинар экан. Бу кетишда қачон халқ бўламиз? Бир яратганга аён. Исмат Хушевни ёзганларини ўқиб, дунё ўзбеклари атрофида бирлашсак, бирор нарсага эришишимиз мумкин.

    • Хурматли Узбекхон! Юз фоиз хаксиз, минг афсуслар булгайким Исмат Хушев узи ёниб-куйиб хакикат учун жон жахди билан курашмокда. Халкимизнинг 99 фоизидан купроги хаттоки шарх ёзишга хам ярамаяпди. Марат ака, Талант ака, Отабек Тошев, Хоразмий домла, Хамрокул Аскар уз номидан ва яна турт киши тахаллус билан – ТАМОМ! Мана 30 миллионлик халкнинг мардлари шулар халос. Юртда Шароф ака!
      Мустакил булиб халкимиз хору-зор булади деса хеч ким ишонмас эди. Шароф аканинг хам, колганларнинг хам улими билан ОРГАН кизикмайдиям Сабаби эса аник, улар то бугунги кунларгача халкимизнинг тушунган ва Ватанпарвар катламини сирли равишда улдиришдан тухтаганлари эмас. Узбекдан чикаётган бойларни албатта синдиришади, камашади (Ахмадбойга заказ берилди мана) Тадбиркорлар милициягача олиб борилса булди улим накд ёки бир умр камок. Хатто ёзувчи шоирлар хам камокга сроксиз. Дунё Узбеклари, Озодлик, ББС ва каергадир хабар килишга улгурганларнинг оиласи босимга учраяпди.
      СССР даврининг колдиклари деб хам булмайди, анча озод эдик у пайтлар. МОСАДмикан???

  14. Бундай мақолани қайта-қайта ўқисада зерикмайди одам.
    И.Хушевнинг: “Бугун Ўзбекистонда нимаики бунёд этилган бўлса, тарихдагиси – Амир Темур номи билан, ундан кейинги йигирманчи асрдагиси – У.Юсупов, Ш.Рашидов, И.Каримовлар номи билан боғлиқ”, дегани ҳатто М.Солиҳ, Т.Ёқубов, А.Пўлатов каби забардаст ижодкор ва олим мухолифатчилар ҳам инкор қилаолмайдиган тарихий ҳақиқат бу!
    Муаллифнинг бошқа барча ёзганларини ўчирсангиз фақат шу сўзи учун ҳам тарихда қола олади, менимча.

    • Анвар Назиров

      Вой тауба))) Амир Темир ва бирдан сакраб Усмон Юсупов))
      Менга каранг! авваламбор тарихимизда Сотук Бугро Хон (биринчи исломни кабул килган ва масхабимизни кутарган туркий хукумдор). Шайбонихон, масхабимизни ва тилимизни боскинчи Эрондван саклаб колган хон, Убайдуллахон Турктистони мустакилигини Эрондан саклаб колган хон, Абдуллахон – бу инсон энг буюк бунёдкор булган!

      тарихни укинг! Усмон Юсупов дейсиз?)) а Файзулла Хожаевчи? Узбекистони Самаркандини, Бухоросини, Андижонини узбекнинг чегарасида саклаб колган буюк инсон! Юсупов оддий мустамлаканинг Тошкентдаги вакили булган!! водийны пахтага тулдирган шу одам булади, пахта якка хокимлигини Сталининг буйруги билан киргизган одам. Нима яхшилик килган?? Рашидов? Рашидов даврида айрим зиёлиларимиз килган лойихаларни инобатга олмасак, оддий Москванинг вакили булган одам! Москвага хизмат килган Москва эса уни охири бошини эди! Нимага Узбекистон Рашидов даврида эришди?? эрларни шурланишигами?? русслаштиришгами? Оролни куриб кетишигами?? нимага?? Москва нима деса шунга хоп деганлар хаммаси, факат шу! ахоли канака яшаган? а?? 90 % узбек 90 йилларгача кишлокларда яшаб келди! э бу ривож эмас бу колокликнинг белгиси ака!!!!

      Москвага караб Юсупов, Рашидов качон ва кайси масала буича йук деган?? айтмаган чунки уз иссик жойидан куркиб! Мазуров Белоруссия рабарлигидан Брежнев томонидан хали 60 йиллари бошатилган эди. У вактида Белоруссияни Т.Я Киселёв бошкарган. Косыгининг эмас, Н.А Тихоновнинг уринбосари булган Алиев, Косыгин Брежневдан олдин улган эди. Ш.Рашидовга Алиев Андропов сени суд килади деб айтган, Рашидов ишонганми ёки йукми, охири захар ичиб улган, Кацинович ва Юлдашев захарни олиб киришган, захарни эса Мелкумов КГБ Узбексистон ССР КГБсининг раиси берган. КГБ махсус лабораториясида тайёрлашар эди захарларни ва менимча Мелкумов узи рахбари Андропов буйруги билан шу ишни килган. Узбек иши дегани уч олиш учун эмас Исмат ака, советнинг чириб кетганини Кремль тан олгани билан боглик, факат Кремль асли сабабларини тан олмай, омма учун сабаблари совет йулининг хатоларида эмас, айрим республикаларда деб курсатган, кискаси бизни крайний килиб.

      Пахта деб 1865 йили русслар Туркистонга келган, пахта деб Сталин 1936 йили пахта якка хокимлигини киритган ва шу ишни Юсуповга буюрган, пахта деб Рашидовни Брежнев севган, пахта деб Рашидов уз бошини еган, пахта деб 20 аср ичида биз энг камида 100 йилга жахон ривожига нисбатан оркада колиб кетдик.

      Юсупов, Рашидов булар хеч кана хон ва хукумдор булмаган! булар атиги Мустамлакачи кучнинг минтакамиздаги вакилари булган! Амир Темирнинг арвохини бунака чиркилатиш яхши эмас! Амир Темирдан хам янги Ленини яратманглар собик пионерлар)) Амир Темир ва бу коммунист рахбарчалар умуман бир бирига ёт бегона шахслар!

      Андропов ахмок одам булган, ва узини узи алдаб яшаган совет рахбари: амсли совет яшамайди, кулайди, уни келажаги йук деган фикрдан кочиб инкирознинг бошка жойда сабабларини омма учун, совет оммаси учун кидириб топди, узбекларни хамма нарсада айбдор килиб. Рашидов гунохсиз булганми? йук! у 1962 йили жони билан дин билан курашни бошлаган, узбек миллатчилигини кидириб Москвага улжани келтирган, Алихантура Согунини анча босимга олган. Буни кам одам билади лекин шунака булган. Руслар катта огамиз деган гапни собик республикалар орасида энг куп Рашидов айтган! рекордсмен! айтишади а у куркган деб, а унда кай максади билан республикага рахбарлик килган? Москва нима деса ушани килган холос! савол нимага мен уни хурмат килишим керак?? пахта иши бу уша мустамлака сиёсатнинг энг охирги боскичи булган, узбекга карши ва бошимизга буни Рашидов сингари шахслар олиб келган! совет мустамлакасининг Узбекистондаги вакиллари. Рашидов эмас, узбек, кора халк узбек иши деган тухматнинг тегида колиб кетган!

    • Ёзувчилар уюшмасидан

      Исмат Хушевнинг “Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида…” номли мақоласига ёзган юқоридаги изоҳингизни ўқиб, жуда ғашим келди. Ғиж-ғиж хатони майли айтиб ўтирмайман, лекин яқин ўтган тарихни ҳам билмай туриб, совет давридаги ўзбек халқининг асл фарзандларига тош отишингиз, Усмон Юсупов ва Шароф Рашидовдай буюк инсонларни менсимай фикр юритишингиз, уларнинг тарих олдидаги хизматларини камситишингиз сиз аслида ҳеч нарсадан бехабар эканлигингизни кўрсатиб турибди. Худди ҳукуматнинг буюртмаси билан Исмат Хушевга тош отаётгандай нохуш бир таассурот қолдирди менда. Аввал бу мақолани яхшилаб ўқиб чиқинг, кейин ўз билимингиз ва саводингизни чамалаб кўринг. Биров билан илм, фан ва тарих соҳасида беллашиш учун одамда булардан ташқари ақл ва фаросат ҳам бўлиши керак. Қандай қилиб Андроповдай ернинг тагида илон қимирласа, биладиган маккор ва тажрибали чекистни аҳмоқ бўлган эди дейиш мумкин?

      • Читатель

        Анвар, ты не прав!

        • Анвар Назиров

          А что это вы на ты перешли?? мы с вами знакомы?)) Ну если я не прав то это мои проблемы! и в чём я не прав? я историк, учился в Европе и живу в Узбекистане, просидел в архивах и взял интервью у очень многих наших бывших руководителях, у Р.Курбанова, у Ё.Насреддиновой, мой дедушка Аъзамжон Назиров работал помощником в начале у Охунбабаева а потом у Юсупова, моя мама журналист, ученица М.Шайхзоды и Я.Гуломова, проработала на уз.радио многие годы в иновещании. Я знаю о чём говорю!

      • Анвар Назиров

        Ёзувчилар уюшмасидан
        хатоларим шошилиб ёзганим учун булди ва энди савол сизга: Совет даврида уша юсуповлар ва рашидовлар даврида курбон булган кодирийлар, фитратлар, чулпонлар, носирлар тугрисида хабарингиз борми?? нимани мен билмай ёздим а?? совет кайтиш ниятингиз кучлийми? боринг совет даврида гараж булган Хасти Имомни бошкадан гаражга айлантиринг! боринг атеизмни яна расмий динга айлантиринг, пахтага чикиб ойлаб теринг мактаб болалари сингари! яна ёзувчилар уюшмаси эмиш))))

    • Мухлис

      исмат хушевга тош отишга хали ешлик киласан Анвар.

      “Дунё ўзбеклари”дан:
      Бу – тош отиш эмас. Бу – фикр билдириш, холос. Бу дунёда ҳар ким, яхшими, ёмонми, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Қўполлашмайлик, илтимос…

      • Анвар Назиров

        Мухлис акил ёшда эмас бошда ёки ёшга караб инсонинг хаки борми фикр билдиришга??)) гапингиз Мухлис демагогия холос! ва нега ёкмаган фикр отилган тош билан бир сиз учун?? ва илтимос тарбиянгиз булса мени сансираманг! узбек тилида кичкина болани хам сизлаб гапиришади!

      • Донишманд

        Шароф Рашидовнинг руҳи қўлласин Сизни, Исматжон! Умрингиз узоқ бўлсин.

         

      • 6 шарҳ

        1. Rosa qizg’in bahs, bulibdi,
          bu maqola yuzasidan, albatta xar bir insonni uz fikr -qarashlari hurmatga ega

        2. Тошкент

          Анвар Назиров жуда тугри нуктаи Назар билан бахо берган
          Кадирли шарх езувчилар бир оз орият булиши керак хамма муаммо ва камбагаллик уша даврдаги йиртик тунни ямаш учун сарф булаетган куч ва сиесат туфайли келиб чикяпти
          Тарих Ким булса хам оролни куритган рахбарни ва у атрофда азоб Билан яшаетган млионлаб халкни азобини куриб билиб барибир авлие булса хам Юсуповни ва Рашидовни кечирмайди
          Чунки авваллари йук хасталиклар Билан огриганлар сони хозирда оролбуйи минтакасида 350 минг кишидан ошиб кетди булар эхинакок, астма, упка саратони, буйрак касалликлар, хомилани она корнида нобуд булиши, боллар резус касалликлари булгар барчаси орол минтакасидаги туз ва захарли чириндилар шамол даврида Эркин атмосферага кутарилиши окибатида келиб чикяпти.
          Аммо сенга тенги йук халким устингда мазгава тукса зам минг йилларга етгулик азоб берса хам бир ширин сузи учун рахбарни худо биласан ва улгандан кейин хам мактайверасан мактайверасан лекин абадий азоб ва хасталиклар Билан курагишга махкум булган КороколпогистонХоразм, Аральск вилоят ва республикаларини янги тугилаетган чакалогида на гунох
          Бир умур ногирон аравасига махкум боласи Билан овора онаи зорда на гунох
          Флора ва фаунаси тугаб битган куриган денгизимиз Оролда на гунох
          Хаммаси Юсупов ва Рашидов даврида булди улар мажбур килиб 6 млион тонна берамиз дейишди Энди хулосани узиз чикаринг ОМОН булинг

        3. Аҳмад Тошқулов

          Шароф Рашидовни биз яхши билмаймиз. Лекин Ислом Каримовни яхши биламиз. Сизнинг бу икки таниқли шахс ҳақида ёзган ҳар бир мақола ва хотирангизни битта ҳам қолдирмай ўқиб борамиз. Сиздан кўп нарсаларни ўрганиш кераклигини ҳам яхши биламиз. Шароф Рашидов ўлими сирли экан ростдан ҳам. Лекин Ислом Каримовнинг ўлими ҳақида нега ҳеч ким ҳеч нарса ёзмади? Наҳотки Ўзбекистонни 27 йил бошқарган одам Мустақилликнинг 25 йилги юбилейига келиб, кутилмаганда ўлиб қолса. Негадир менинг бунга ҳеч ишонгим келмаяпти…

        4. Исмат Хушевга

          Шароф Рашидовнинг сирли ўлими таҳлили ва унинг биз учун қолдирган аччиқ сабоқлари учун раҳмат Сизга. Сизнинг ёзган ҳар бир мақолангиз ўзбек журналистикаси учун янги бир мактаб бўлди десам адашмасам керак.

        5. Tangriyor Turon

          Donald Trump Amerikaning prezidenti. Musulmonlarga qiyin bo’ladi endi. Ayninqsa o’zbek musulmonlarga.

        6. vali

          Анвар Назиров баракалла! Сизни интервьюларингизни куп бор эшитганмиз. Фикрларингиз тугри. Афсуски асл тарихни хали бери билолмасак керак. Чунки тарихни факат сиз эмас, балким купрок ёзувчи-тарихшунослар урганиб, ёзиб оммага етказиши керак. Хар хил манбалардан олинган фактлар бир бирига мос келганда буни хакикат деб тарихга киритса булади. Ишларингизга омад.
          Исмат акага хам рахмааат!

"4" Comments
  1. Bahodir, Jidda, Yozguvchilar Uyushmasi,Donishmand,muzaffaru, har hil aravakashlarga.
    Avvalom bor shu mavzuni kotarib chiqgan Ismat akaga rahmat. Olis Kanadada turib Ismat aka ham arhivlarni korishga, yoki Rashidov davrida ishlagan insonlar bilan gaplashib xaqiqatni royobga chiqarishiga imkoni yoq. Lekin mavzu tashlandi va sizlar Anvar Nazirovni yozganlaiga qarshi hech qanday fikrni (mana yarim yildan oshdiki) yoki faktni ortaga tashlamadinglar.
    Bir paytlar sizlar sigingan Karimovni yahshi korgan sozlaridan- “Xoy baraka topkurlar! bir birimizni “Dunyo Ozbeklarida” eshitishni organaylik, faqat bir birimizga paxta qoymasdan, yoki nafrat toshini otmasdan fikrga -fikr, faktga yanada kuchli fakt berilar. Xaqorat va quriq safsata bilan ish ham bitmaydi, eshak ham loydan otmaydi.

  2. Сайёрхужа угли

    Бу дегани утмиш рахбарларни устидан магзава агдарилсин дегани эмас балки узбек халкини илму-изланишга локайдлиги пул топса дангиллама уй солса ю…карнайлатиб туй килса ва хатто ким бир утиришда неча литр пиво ича олади??? Ким бир узи бир кило паловни еб битиради??? Ха бундок ким баландликга сакрай олади??? Ким самолет ясашга уринади??? Ким эски мотоцикилини устини беркитиб муъжазгина машина га айлантира олади деган уй-фикр изланишга локайдликни окибати холос…

  3. Сайёрхужа угли

    Етмишинчи йилларда узбекистон 6 миллион тонна пахта бериб турган пайтида шахсан гувох булинган вокиъа, бир киши оламдан утса, улгани хакидаги врач справкаси билан хокимиятга яъни ижрокумга борар эдингиз ва ижрокум ходими сизга бир парча когоз беради ва сиз уша когоз билан газлама магазиндан бир туп лк сурп сотиб олишга хакли эдингиз.
    Мана шундан хам утмиш рахбарлари ким ва нима иш курсатганларини билиб олинса булаверади..мул кулчиликга келсак у пайтда хатто хозирги афгонистон ёки сурияда гидроиншоотларда ишлагани борган узбек мутахассиси 1800 минг саккиз юз доллар ойлик олар эди

  4. Anvar Nazirov qaysidir jihatdan haq deb bilaman chunki Sharof Rashidob qanchalik yaxshi inson bumasin barbir tepadan kelgan buyruqni bajargan va oshiği bilan bajargan. Tarixdan tuğri saboq chiaqarib halq bulib yetishishimiz kerak

Leave a Reply
*