Menu
Categories
Дўстназар Худойназаров: Янги Ўзбекистон ҳукуматига шахсий таклифларим…
05/07/2017 Бош мақола
Ҳукуматга шахсий таклифим
Исмат ака, менга ҳам ва шу жумладан кўплаб ватандошларимизга ҳам маълумки, сиз Канадада туриб Ватанимизнинг келажаги учун катта ишларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқдасиз. Буни баъзи мухолифатчилар ўзича нотўғри тушунаётган бўлиши мумкин, уларга эътибор қилмаслик лозим.
Биз учун энг муҳуми, янги президент билан янги технологиялар асосида фарзандларимиз келажагини яратишимиз муҳимдир. Ахир 25 йил давомидаги сиёсий ва ижтимоий қолокликни асосий айбдорлари ўзимиз-ку!
Буни тан олишимиз керак. Марҳум И.Каримовга барча айбларни юклаб, ўзимизни эса момикдек юмшоқ ва оппоқ қилиб  кўрсатишимиз ҳам виждонга тўғри келмайди, агарки бизда виждон бўлса. Бизнинг ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидаги сиёсий кўрлигимиз – Ислом Каримовни катта сиёсатга олиб кирди.
Бугунги кунда  ўтган ўтди, кетган кетди ва ўша ўтган кунлар, ҳамда ўша сийқаси чиқган сиёсат қайтиб келмаслигини Аллохдан сўраб, бош ёрилса дўппининг остида деб, дунёнинг қай бурчагида бўлмайлик, ҳар биримиз Сиз каби Она Ватан келажаги учун қайғуришимиз зарур.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилиниб, у мустақил давлат сифатида тан олинганига ҳам чорак асрдан ошди. Аммо ҳозирги давридаги аҳволимизга қарасак, аслида икки, ёки уч давлатдан ташқари бошқа давлатлар ҳеч қандай мустақилликка эга эмасликлари аён бўлади. Кўпчилик давлатлар демократия деб аталадиган замонавий ва кўринмас занжирлар билан боғланганлар ва Халқаро Валюта Фондидек молиявий гигантларнинг қўли остида қолиб кетганлар.
Биз ватанимизни кичик давлатлар қаторида, яъниким, ривожланмаган давлатлар қаторида кўришни истамасакда, бугунги кунда тан олиш ёки олмаслигимиздан қатъий назар, ватанимиз ўта коррупциялашган давлатлардан биридир. Шу кетишда келажакда бирор ижобий натижага эришамизми? Ёинки камбағал ва қашшоқлигимизча қолиб кучли ва бой бўлган, ривожланган давлатларга муте бўлиб қоламизми?
Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда ватанимизда катта қарама-қаршиликлар билан бўлса ҳам, янги президентимиз Шавкат Мирзиёев инқилобий ислоҳатлар ўтказмокда. Буни албатта тан олишимиз керак.
Тағин шуни ҳам тан олиш лозимки, биз чет элларда яшаб туриб кўплаб давлатларнинг ҳаёт тарзлари ва яшаш шароитларини ўрганиб, уларнинг камчиликларию, ютуқларини ҳам кузатиб келмоқдамиз. Шу сабаб ҳам, янгича сиёсатдаги камчилик ҳам бизга унинг ютуғидан кўра кўпрок бўлиб кўринади. Бу табиий бир хол.
Шу ўринда биргина мисол келтиришим мумкин. Янги президентнинг виртуал қабулхона очиши – бу катта янгилик бўлди.
Аммо мен бу виртуал қабулхонани бошкачарок усулда, янги технология асосида программалаштирган бўлардим. Мен ташкил этилган бу қабулхонанинг яратилиш тузилмасини муҳокама этиш фикридан йироқман.
Аммо ҳозирги ҳолатда виртуал қабулхона ҳамма талабларга ҳам жавоб бераётгани йўқ. Чунки унда баъзи зарурий функциялар яратилмаган.Мен ўша қабулхона ташкил этилган кундан бери унинг натижаси, ҳамда халққа келтирадиган фойдасини интернет орқали кузатиб келмокдаман.
Программист эмасман, аммо бир неча украин программистлари билан хамкорликда  турли проект ишларини олиб бораман ва ўзим ҳам кўриб гувоҳ бўлганим, баъзи бир Оврупада влатларида иш юритишлар асосида бу виртуал қабулхонани қуйидаги тартибда ўзгартирилишини таклиф этган бўлардим. Ҳукумат рози бўлса ўзим программистлар гуруҳини ташкил этиб, хамкорликда шу виртуал қабулхона порталини яратиб ҳам берардим.
1.
Президентнинг “Виртуал қабулхона” портали замонанинг барча талабларига жавоб берувчи кўп қиррали бўлиши керак. Яъни, қабулхона «мендан ўтгунча, эгасига етгунча» шаклида бўлиб муамолар ечими ўрнига, аксинча кўпчиликка тушунарсиз бўлган рақамларни кўрсатиш қабилида бўлмаслиги лозим.
2.
Виртуал қабулхонага ёзилган шикоят Вазирликга эмас, аксинча мансабдор шахснинг ўзига юборилиши лозим деб ўйлайман. Агарки, шикоятга мансабдордан жавоб бўлмаса, ёки берилган жавоб қонунга тўғри келмаса, маълум мудатдан сўнг шикоят юқори ташкилотга, яъни туман ёки шаҳар ҳокимлигига автоматик тарзда ўтказилинади. Шикоятнинг мазмуни тўлиқ ўрганилиниб, шикоятчи қаоъат ҳосил қилмаса ёинки шикоят мутлоқ жавобсиз қолдирилса, маълум мудатдан сунг у вилоят хокимлигида кўрилиши керак. Вилоят ҳокимлигида ҳам ҳал булмаган шикоят сўнгида автоматик ҳолатда вазирликка ўтиб, сўнг президент апаратига бориши лозим.
3.
Шикоятни очиб ўкиган ҳар бир мансабдорнинг исми фамилияси ва кўрган чораси ўз навбатида муддатлари билан виртуал кабулхона порталида куриниб туради. Шикоятдаги муаммо ўз ечимини топмагунча, яъни шикоятчи жавобдан қониқиб кўрилган чорага розилик билдирмагунча шикоят мудатма мудат юқори ташкилотларга чиқиб бораверади. Шикоятни порталда фақат шикоятчинингўзингхоҳиши билан, жавобда қониқиш ҳосил қилиб бўлганидан кейингина тўхтатиб қолиши мумкин бўлсин.
4.
Ёзилган шикоят шикоятчини розилиги билангина оммага кўрсатилиши ҳам қонун нуқтаи назаридан тўғри бўлади. Шикоятчинингўзи эса шу веб сайтда ёзганларининг жавобини кўриб, кузатиб боради. Виртуал порталда шикоятчи билан қайта алоқага чиқиш контактлари хам шу веб сайтда кўриниб туриши керак.
5.
Шикоятни текширувчи мансабдор шикоятчи билан алоқага фақат ёзма равишда  чиқиши, ҳамда шу тарзда унга жавоб бериши  мақсадга мувофиқ бўларди.
6.
Ечими топилган шикоят ёки қоникарли жавоб олинган шикоят шу сайтда сакланиб колиниши ва яшил холатда куриниб туриши керак.Бир бирига ўхшаш бўлиб, ўз ечимини топган ёки қонунан жазоланган конунбузарликка кандай чора кўрилгани ҳам сайтда кўриниб туриши шарт. “Келиб тушган шикоятнинг фалон фоизгача чора кўрилди”,  ёки “муаммолар ечими топилди” деб халқни алдамасик учун ўз ечимини топган муаъмолар шикоятлар архивида қолиши ва буни омма кўриб бориши керак. Шунда ёлғон маълумотлар ҳам аниқланиб боради.
7.
Туҳмат ёки шахсий хусумат билан ёзилган ва ўз арзининг сабабларини далиллар асосида исботламаган шикоятчиларга ҳам алоҳида ўрин берилиши, уларга нисбатан кўрилган қонуний чоралар хам сайтга қўйиб борилиши шарт.
8.
Ҳар бир вазирлик ёки вилоят ҳокими, ёки туман ҳокимини ўз виртуал қабулхонасини яратилиниши ҳеч бир ижобий натижа бермайди. Чунки яратилган виртуал қабулхона калитлари уларнингқўлларида бўлиб, истаган услубларида шикоятни олиб ташлашлари ёки чора кўришни кечиктиришлари мумкин бўлади. Президент аппаратига  боғлик бўлган марказлашган виртуал қабулхонани фақат Президент аппарати назорат қилиши мумкин. Мана шундай ҳолатда ҳар бир мансабдорни халқ билан ҳамкорликда ишлашини назорат қилиб бориш имкони пайдо бўлади.
9.
Шикоятга берилган жавоб ёки кўрилган чорани қонуний ечим топганини халқҳам кўриб боради ва юристлар ҳам кузатиб ўз фикрларини билдириб борадилар. Мана шу ҳолатда ҳар бир ҳокимни ёки мансабдорни қандай ишлаши ва уларнинг эл билан ҳамкорлигига баҳо бериб борилади.
10.
Шикоят ўз ечимини топмасидан туриб, вазирликкача етиб борса уни сон даражасига қараб  вилоят ҳокимининг рейтингини, ҳамдатуман ёки шаҳар ҳокимликлари халқ билан ишлаш даражаларини шу сайт орқали кузатиш имконлари ҳам яралган бўларди.
11.
Ҳозирги ҳолатдаги виртуал қабулхонага юзлаб мутахасисларни жалб этилганда ҳам унинг натижаси деярли нолга тенг бўлиб, шунчаки хўжа курсинга яратилинган бўлиб, бунда халқ ўз муамоларнинг 90 фоизига ечим топа олмай қолаверади. “Отанга бор, онанга бор” қабилидаги чоралар натижасида, “БМТга ёзсанг хам шикоят ўзимга келади” деган маънодаги айланма ҳолат ташкил топиб, эл билан ҳукумат оралиғидаги жарлик кенгайиб бораверади. Провардида натижада, порталга бўлган ишонч кейинчалик йўқолиб қолади. Ҳозирги куннингўзиданоқ интернетда бир неча шикоятнинг талқини бузиб кўрсатилгани маълум бўлди.
12.
Янги услубда ҳар бир мансабдор руйхатдан ўтиб, ўз шахсий иш кабинетини яратишини ташкилаштириш жуда ҳам муҳим бўларди. Мансабдор ҳар куни қилган ишиниёзиб бориши шарт. Ким билан учрашди, кимга ҳукумат вакили сифатида қандай кўмак берди, булар барчага аён бўлиб туради.
13.
Виртуал порталда ҳар бир мансабдор ўзи ташкилаштириб бошчилик қилган йиғиннинг видеороликини қўйибборилишини таъминласин. Халқ уни кўрсин ва хулоса қилсин.
14.
Бу порталда халк депутатларига хам урин берилиб,  уларнинг олиб бораётган ишларини ҳам халқ кузатиб бора олиши керак. Халқ келгуси сайловда кимга овоз беришини, ўзи овоз берган депутатининг қилаётган ҳаракатини кузатади. Халқ  шунга қараб келгуси сайловда  ўз овозини ваъдасини бажарадиган ва халқ билан бирга бўладиган шахсга  беради. Мана шунда темиркучигаэга булган президент командасияратилинади.
15.
Бу каби марказлашган виртуал кабулхона порталини  яратиш ҳозирги кунда катта маблағ талаб этмайди. Сайтни кўп тармоқли қилиб марказлашган ҳолда яратилиши жуда ҳам мухим аҳамиятга эга бўларжи. Шу каби яратилган портал орқали ҳар бир соҳадаги мансабдор шахснинг илм даражасини, ҳамда бошқарувга лаёқатини кузатиб бориш мумкин бўларди. Мана шу ҳолатда ҳар бир касбдаги мутахасис ўз ўрнини топарди. Пул билан ўкиб диплом олганлар ўз ўзидан мансабдорга эмас, балким шахсий бизнес қилишга мажбур бўларди.
Халқ билан ҳукуматнингҳамкорлиги бошланади, қачонки уларнинг қандай ишлаётгани кўриниб турса. Халкни ҳукумат ишончи ҳам шу зайлда ортиб борган бўларди. Халқўз ҳукуматига ишонса ҳар қандай иктисодий бўхрон енгиб ўтилади. Нафакат иқтисодий,  балки сиёсий натижалар ҳам юқори бўларди. Коррупцияга ўз ўзидан баҳрам берилади.
Мана шундагина бу виртуал қабулхона корупцияга ва сансоларликка катта зарба берган буларди деб ўйлайман. Шикоятларнинг барчасини автоматлаштирилган ҳолда програмалаштириш  мумкин. Қонуний, ёки ноконуний кўрилган чорани омма кузатиб бориши ва  юристлар ўз баҳоларини беришлари мумкин бўларди. Шикоятни кўриб чиқиш мудатларини ҳам ва шу билан текшириш ва чора куриш муддати ҳам ўтиб кетганини интернет орқали кўриб туришни ташкилаштириш мумкин.
Мана шунда шикоятчи қайта-қайта шикоят ёзиб, овора бўлмайди. Шикоятга чора  кўрувчи ҳамқонун асосида уни кўриб чиқишга мажбур бўлади. Ноқонуний кўрилган шикоят ёки ечимини топмаган шикоятни омма кўриб боради.  Шикоятчини чақириб олиб таъмагирлик қилиш ёки бошка ёзмайсан деб дўк қилишларга ҳам чек қўйилади.
Ҳозирги замонда интернет тармоғи орқали ҳамма нарсани амалга ошириш мумкин. Ҳар қандай коррупцияга чек қуйиш йўллари ҳам мавжуд.  Бунга хоҳиш ва истак керак холос. Менинг кузатишларимдан хулоса,  бунга президент Ш.Мирзиёевда хоҳиш бор, аммо ён атрофдагилар бунга қандай карашлари ҳам қисман кўриниб турибди.
Бу биргина виртуал қабулхона масаласи ватанимизда бугунги кунда  инсонларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, иқтисодий кўрсатгичларни кўтариш қаршисида минглаб муаммолар мавжуд. Бу муаммоларни  ечиш учун янги Америка очиш шарт эмас, аксинча ривожланган давлатларда ўз натижасини берган ислоҳатларни амалга ошириш керак бўлади холос.
Шунда ҳам биргина давлатни ислохатини танлаб мана шу давлат йуналишида борамиз демасдан,  барчасидан оз-оздан олиб, мамлакат ривожланиши моделини яратишимиз керак. Буни учун эса хозирги кунда минглаб, балким ўн минглаб ватандошларимиз чет элларда яшаб, тажриба ортирганлар. Шуларнингорасидан ватанга қайтиш истаги борларининг қайтишларига шароит яратиб бериш керак.
Ҳар бир шахснингҳуқуқини унга хар куни эмас, ҳар соатда англатиб туриш зарур. Халқни 25 йиллик қўрқув исканжасидан олиб чиқиш  – бу биринчи галдаги масала бўлмоғи лозим. Шикоятни ёзувчи шахс ҳам шикоят ёзишидан олдин ўз ҳаракатлари қонуний ёки ноқонуний эканлигини англаб етмоғи лозим.
Дўстназар Худоназаров,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус,
Украина, Киев.
Яна муҳум бир масала, ҳозирги даврда халқлар, миллатлар, умуман инсоният инфармацион ахборат орқали бошқарилмокда. Демак ЎЗ ТВ ва вилоят телевидениялари ҳозирги кундаги олди-қочди кўрсатувларидан воз кечишлари зарур.  Ёлғондакам ахборотлар ва оламшумул ўзгаришлар деб аюнҳаннос солишни йиғиштириб, ҳаётий кўрсатувларни кўпрок олиб бориш керак бўлади.Концерт ва фильмлар учун янги каналлар ташкил этиш харур. Диний, яъни исломий кўрсатувларга ҳам алоҳида этибор бериш керак. Терроризм, экстремизим деб халқни қўрқитиш керак эмас, аксинча кўпиртирмасдан борини оммага маълум қилиш муҳимроқдир.
Бизнес кўрсатувларини ташкилаштириш, шу билан бирга вилоятларда  марказлашган  бизнес марказларини очиб, телевидения иштрокида янги-янги иш ўрниларини яратиш ва ишлаб чиқариш учун конкурслар ташкилаштириш зарур бўлади. Янгиғояларга эга бўлганларнингғояларини ўрганиш марказлариниҳам тузиш керак бўлади. Ўз тадбиркорлиги режаларини тузган тадбиркорни нафакат молиявий таъминлаш, балким унга чет эллардан имтиёзли кредитлар олиши билан янги замонавий техналогиялар олиб келишларига кўмаклашиш марказларини яратиш керак.
Замонавий техналогияларни қўллаш коррупцияга зарба бериш билан бирга, иш ўринлари ҳам яратилинарди. Буларнинг барчаси нафақат иқтисодий ривожланишга, ундан ташқари халқни ҳукуматга бўлган ишончини оширишда ҳам муҳим ўрин тутади. Халқни ғафлат уйкусидан уйғотиш билан бирга, уни ҳукумат  билан ҳамкорлигига ҳам олиб келади.
Менинг бу ёзганларим портални кичик бир қисми, яъни портални яратиш давомидаги турли туман қўшимчалар яратиш имконятларини ҳам пайдо қилишига аминман. Ваҳоланки, жаҳондаги замонавий техналогик ривожланишларҳаттоки дақиқалар орасида ўзгариб бормоқда.
Исмат ака, ушбу ёзган таклифларимни Сизнинг сайтингиз орқали ҳукуматга етказиш ўринли деб уйлаб, Сизга мурожаат қилишга қарор қилдим.
Барча ватандошларга  ҳурмат ва эҳтиром билан
Худойназаров Дўстназар.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

14 шарҳ

  1. Махмуджон Ахатов

    Ажойиб ва тугри фикрни айтибсиз

  2. Амин Алиев

    Жуда тугри фикир. Койил!

  3. Хусан аравачи

    Илтимос Исмат ака сайтингизда хозирги замонда кулай ахборот манбалари булган телеграм имо хизматларини йулга куйсангиз биз узбеклар роса мамнун булардик

  4. Juda yaxshi ishlab chiqilgan takliflar ekan. Yangi xukumat bularni albatta kurib chiqishlari kerak deb uylayman. Avtorga Katya raxmat.

  5. Muxlis

    Уринли фиклар ва фойдали таклифлар билдирибсиз.

     

  6. 7 шарҳ

    1. Beko

      Virtual qabulxonaning ochilishi Uzbekiston xalqi uchun judayam foydali ish bulib, xalqdagi bor muammolar tez va oson yuzaga chiqyapti va muammolar yechimi hal etilyapti. Dustnazar akani virtual qabulxona uchun bergan takliflari inobatga olinsa judayam maqsadga muvofiq deb uylayman. Takliflarda ham hukumat ham xalq uchun yanayam yengil tarzda muammolar hal etilishi mumkin bulgan funksiyalar bor.

    2. Otabek Toshev

      Дўстназар ака, агар сиз берган таклиф Ҳукумат томондан қабул қилинса Вертуал қабулхона жуда самарали ишларди. Энг муҳими каррупция ва порахурлик илдизи қирқилган бўларди. Бундан ташқари одамлар муоммаларини кўраётган амалдорлар ҳаракатлари очиқ кўриниб турар эди.

    3. Jaloliddin

      Raxmat mazmunli taklif uchun.

    4. Бердиёр

      Aslida haqiqatdan ham xozirgi Vertual qabulxona teskari tuzilgan. Agarda siz aytgandek bo’lsa amaldorlarni javobgarligi ortib kimni nima ish qilaytgani oynadek ko’rinib turar edi.

    5. Мухлис

      Xokimytga qullanma bo’libdi. Qoyil sizga takliflaringiz uchun.

    6. Ikrrom

      Сизда тинчик йук еканда Назар ака тинчгина юраверсангиз булмайдими.Сиз езгандек ташкилаштирилса мансабдор колмайдику.

    7. АЛИБЕК

      ДУСТНАЗАР ДУСТИМИЗНИНГ ФИКРЛАРИНИ МАКУЛЛАГАН ХОЛДА, УШБУ СИСТЕМАНИ КОРРУПЦИЯЛАШИБ КЕТИЛГАН БАРЧА ТИЗИМ СОХАЛАРИ ЕЧИМИНИ ТОПИШ ВА УЗГАРТИРИШГА ВОСИТА СИФАТИДА ИШЛАТИЛСА МАКСАДГА МУВОФИК БУЛАДИ. ГОНГКОНГ 2017.02.03

       

    8. 2 шарҳ

      1. SATTORBEK.

        Koruppsiyani tugatishni yana bir yuli yangi texnalogiya eliktronik yunalishda xizmat kursatish shunda soqqa olishi iloji bumay qoladi

      2. Zohidjon Yegitaliyev

        Жуда тугри фикрлар.Барака топсин.

Leave a Reply
*