Menu
Categories
Исмат Хушев: Шайтондан чиққан пайғамбар! (Иккинчи қисм)
05/07/2017 Тезкор хабар
6.
“Афсуски”, кутилмаганда уларнинг олдида баланд ғов пайдо бўлди.
Ўтган йилнинг 2 сентябрида дунё бир силкиниб, Ўзбекистон, жумладан, ойнаи жаҳон заминида мутлақо янги шабада эса бошлади. Табиийки бу шабадага энди Алишер Ходжаев дош беролмас эди. Ва шу боисдан ҳам унинг янги даврдаги умри узоққа чўзилмади.
Кўп ўтмай ЎзТВ га янги раҳбар келди. Лекин у билан янги замон руҳи бирга келдими? Йўқ, албатта.
Ўзининг чорак асрлик  креслосига маҳкам ўрнашиб олган Президентнинг Давлат маслаҳатчиси – ЎзТВ нинг ва ўзбек матбуотининг қалин темир қопқоғини ҳануз ўз қўлида маҳкам ушлаб турибди. Токи унинг қўлидан бу қапқоқ олиб қўйилмас экан, бу соҳада ўзгариш бўлиши мумкин эмас.
Лекин у истайдими, йўқми, Ўзбекистонда бошлаган янги давр шабадалари эртами кечми ўзбек матбуоти ва телевидениясига ҳам етиб келиши турган гап.
Бу ўша – пўлат қопқоқни қўлида маҳкам ушлаб турган кимсанинг “Ўтда ёнмаслик ва сувда чўкмаслик маҳорати”га боғлиқ…

 

7.
Алишер Хўжаевнинг қўлига бу пўлат қопқоқни тутқазган аслида ким эди?
Инсоф билан айтганда, мамлакатнинг собиқ биринчи президенти матбуотга нисбатан қаҳр-ғазабли эмас эди. Дастлабки йилларда агар марказий Комитет давридан бошлаб оладиган бўлсак, матбуот матлақо демократик йўналишда эди.
Ўша йилларда Аҳмаджон Мухторов муҳаррирлик қилган “Халқ сўзи”, Шароф Убайдуллаев раҳбар бўлган “Ўзбекистон овози”, Абдуқаюм Йўлдошев бошқарган “Моҳият”,  Карим Баҳриев чиқарган “Ҳуррият” ва яна бир қанча номдор кундалик газеталар танқидий материалсиз чиқмас эди.
Мамлакатнинг у ёки бу соҳасидаги ўткир фелъетонлар, луқмалар, ҳажвиялар ва ҳакозо ҳокоза танқидий материаллар ўзбек матботининг кундалик турмуш тарзи эканлигини мен яхши биламан ва ўша кунларни орзиқиб эслайман.
Бу албатта Марказий Комитетнинг ўша пайтда оммавий ахборот воситаларига етакчилик қилган идеология котиби Комил Юсуповнинг матбуотга бўлган муносабати ва дунёқарашига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ эди.
Кейинчалик Компартия Марказий Комитети тугатилгандан кейин Президент аппаратида мафкура масалаларига ўзи аслида таниқли кинорежиссер бўлган  Хайрулла Жўраев бошчилик қилган йилларда бу йўналиш ривожланса ривжландики, асло кам бўлмади.
Жумладан “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Халқ сўзи” ва “Ўзбекистон овози” газеталари келгуси ҳафталарда босиладиган фелъетонларнинг анонсини берар ва ўз ўқувчиларини ширин бир ҳаяжонга солар эди.
Бу ҳаммаси Ислом Каримов давридаги кечаги кунимиз – мустақилликнинг дастлабки шонли ва суронли йиллари эди. Кейинчалик, Президент ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олаганидан сўнг,  матбуотнинг муруввати зимдан бурала бошлади. У ёки бу соҳада танқидий материаллар беришга мойил бўлган редакторлар, фелъетон ёзишга ишқибоз журналистлар бирин кетин истеъфога жўнатилди. Давр ўзгарди. Бир сўз билан айтганда матбуот оғзига темир қапқоп ёпиб қўйилди…
Бу эса бевосита Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган Хайриддин Султоновнинг “муборак” номи билан боғлиқ…

 

8.
Агар бу темир қапқоқ фақатгина ТВ устига ёпилганда эди, ойнаи жаҳон жамоаси ҳақида турли шубҳаларга ҳам бориш мумкин эди.
Бироқ Ўзбекистондаги ижодий ва бадиий ташкилотларнинг бор соҳаси, жамиятда инсон маънавиятининг барча йўналиши, мана 20 йилдирки, темир қапоқ остида.
Матбуот ўлган, радио бўғилган, ойнаи жаҳон алдов ва ёлғонга асосланган, маданият, театр ва санъат, илм фан таҳқирланган, кино арбоблари, тўғри сўз ва ҳақгўй ижодкорлар қувғин қилинган, жамиятдан сиқиб чиқарилган, бир қисми ўзини осган ва хорижга қочган жамиятда маънавиятнинг номусига очиқ ойдин тажовуз қилинди.
Бошқа соҳаларни қўя турайлик. Ўзбекистон ижодий ташкилотларининг тарихан ялавбордори бўлиб келган Ҳамид Олимжон, Ойбек, Шароф Рашидов, Абдулла Қаҳҳор, Комил Яшин, Сарвар Азимов, Одил Ёқубов, Жамол Камол, Абдулла Ориповлар бошқарган ёзувчилар союзини бугун қаерда эканини ҳам ҳеч ким билмайди.
Бугун кўпгина ёзувчилар Муҳаммад Алидан ўпкалайди. Аслида М.Алининг оғзига ҳам аллақачон ўша темир қопқоқ илинган…

 

9.
Ўзбекистонда янги замон шамоллари эса бошлаганига ҳам олти ойдан ошди.
Бу ҳаётбахш тўлқинни бутун ўзбек халқи кўриб турибди. халқнинг руҳи уйғонди. Бутун дунё  буни кўриб турибди. Дунёнинг муносабати ҳам Ўзбекистонга бугун ўзгарди.
Лекин мамлакат ичида бу ўзгаришни акс эттириш, намоён қилиш,  кимнинг вазифаси, кимнинг соҳаси?
Афсуски, бу соҳалар бундан 20 йил олдин қандай тош қотган бўлса, шундай ҳолда турибди. Чунки бу соҳаларнинг тепасида бир тош қотган ҳапйкал бор. У фақат ўзини ўйлайди, ўзининг тинчлигини кўзлайди.
Ҳамма бало мана шунда…

 

10.
Биз мақолани Шайтондан чиққан пайғамбар деб бежиз номламадик.
Шу кеча кундузда одамларнинг оғзида айланаётган нарса ҳам шу – ниҳоят шайтоннинг шайтонлиги сир бўлмай қолди.
Маънавиятимиз, маданиятимиз, адабиёт ва тарихимиз, илму фанимиз ва бор қадриятларимиз тубзорнинг тубига тушиб, энг сўнгги умид қилиб турилган мустақилликнинг меҳнат маҳсуллари ҳам жар ёқасига келиб қолган экан.
Маориф, медицина, таълим тарбия ва илм фан каби бу соҳаларнинг ички ҳужайрасидан ҳам маънавият чекинган экан.
Шайтондан чиққан “пайғамбар” ўз ҳамласи билан,  уста дирижер ўз қўлида имо ишора таёқчаси – чўпини ўйнатгандай қўли ва бармоқларини силкиб силкиб, маънавиятимизнинг не не соҳа-ю жабҳаларини аллачачон жар тубига келтириб қўйибди…

 

11.
Худога минг шукр, миллатнинг оҳи Оллоҳга бориб етди.
Ниҳоят мамлакат ҳақиқий ривожланиш – равнақ ва юксалиш сари юз ўгирди.
Лекин бу ишлар осонликча бўлаётгани йўқ. Мамлакатнинг янги раҳбари қарийб ярим йилдан бўён мамлакатнинг жамики нуқталарига, оёқ етса бўладиган кўздан пана жойларига ҳам бирма бир, қаричма қарич қадам ташлаяпти. Қаерда қандай завод қурилади. Қаерга энг сўнгги технология керак.
Шу кеча кундузда Тошкент шаҳридаги уй жой комплексларини бирма бир кўздан кечирди. Кўп қаватли “Дом”ларнинг подвалларигача тушди, ЖЕКларга кирди. Поликлиникаларга бехосдан ташриф буюрди.
Чунки жамиятни деярли қайта қуриш лозим, жуда кўп нарсаларни тўғрилаш керак…
12.
Бугун истаймизми йўқ, маънавий ҳаётимизда ўзгаришлар бўлишини Мирзиёев бошлаб берган янги ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Биз бугун жуда кўп нарсаларни англаб етдик. Халқнинг руҳи кўтарилди. Келажагига умид уйғонди. Чунки у кейинги чорак асрда эҳтимол илк бор Давлат раҳбарига ишонди.
Дунёнинг ишлари ростдан ҳам қизиқ. Аслини олганда ўша Ўзбекистон, ўша сиёсат.
Лекин матбуотга, маънавиятга муносабат кескин ўзгарди. Ана шу инқилобий ўзгаришлар фонида биз бу соҳадаги ўпирилишларни ҳам ниҳоят кўра бошладик. Маънавий ҳаётимиздагифожеалар кўлами ва қамровидан, ҳалокат ва таназзул миқёсидан даҳшатга тушдик.
Буларнинг ҳаммаси биз истаймизми йўқми, бу соҳаларни чорак асрдан бўён якка байроқдори ва яловбардори бўлиб келган шайтондан чиққан пайғамбар Хайриддин Султонов номи билан бевосита боғлиқ…

 

13.
Хайриятким, Шайтондан чиққан “Пайғамбар”нинг узил кесил миси чиқди…
Бугун Ўзбекистонда янги Президент бошчилигида Маънавиятга етказилган чексиз таназзулни қайтариш жараёни бошланди.
Шулардан бири – Баҳринисо ая ва Шораҳим Шомаҳмудовларнинг муборак номи билан боғлиқ.
Бугунги мавзуимиз қаҳрамони бўлган жаноб Пайғамбарнинг салтанати гуркираб турганда бу тарихий монумент Тошкент марказидан кутилмаганда бадарға қилинган эди. Бугун асл жойига қайтарилди. Ҳақиқат ва адолат қарор топди.
Лекин шунча фарзандни ўз бағрига олган темирчи оиласининг бир боласи йўқ, бу ҳакалча қаерда ва қачон йўқолганини биров билмайди.
Маънавиятимиз инқирозига энг ёрқин мисол бу. Миллат виждони ва эътиқодига бундан-да оғирроқ зарба бормикан?
Бутун дунёда ўзбек халқининг меҳмондўстлик ва бағри кенглик тимсоли бўлиб танилган бу оиланинг ўз ўрнини эгаллаши катта ғалаба. У бугун ўз азалий жойидан туриб, унинг кўчирилишига сабабчи бўлган маънавият  етакчиси Хайриддинни сўроққа тутаётганга ўхшайди.
Улар – оиламиз билан қарийб ўн йил Тошкент чеккасидаги шудгорга ким бадарға қилди деб биздан сўраяпти. Биз уларга жавоб беришимиз керак.
Бу тарихий монументнинг ўз асл жойига қайтганини “Озодлик”дан бошқа бирорта матбуот ҳали айтгани йўқ. Айтолмаяпти. Қопқоқ шу даражада маҳкам.
Ўламан, қоламан – лекин қопоқни очмайман дейди “Пайғамбар”…
14.
Мен аминман, ноҳақ ўчирилган бошқа муқаддас номлар ҳам қайтади, муборак сиймолар тикланади.
“Халқлар дўстлиги” номи ҳам – ўз майдонига, бекати ҳам – ўз метросига яна  қайтади. Яна бир қанча муқаддас сиймолар бор. Собир Раҳимов ҳам қайтади. Тошкент арбобларининг сардори Юлдош Охунбобоев, Акмал Икромов, Усмон Юсупов каби миллат фахрига айланган ва ноҳақ камситилган сиймолар албатта қайтади.
Баҳринисо ая ва Шораҳим Шомаҳмудовлардан сўнг Шароф Рашидов ҳам қайтади. Қопқоқ ҳар қанча уринмасин, барибир очилади. Пайғамбарнинг барча номаъқул сиру асрорлари фош бўлади.
Мен бунга аминман.
Бугунги чираниш вақтинча…

 

Сўнгсўз ўрнида:
Яқинда “Дунё ўзбеклари”нинг Тошкентдаги мухлисларидан бири бизга бир газета нусхасини юборибди.
Ёқубжон Хужамбердиев муҳаррирлик қилган  “Ватан” газетасининг 1992 йилги сони экан. Унинг бир бетида соқол мўйловли жиккакина, кўзлари чақчайган бир ўспириннинг “Биз ўзбеклар”” деган бир бетлик мақоласи берилган. Мақолада муаллиф ўзбеклар ҳали демократияни тушунмаслиги, унга тайёр эмаслиги, бу халқнинг маданияти ва маънавиятини  иложи бўлса қопқоқда, кишанда ушлаб туриш ҳақида лоф уради, башорат қилинади.
Мен бу мақолани ўқиб чиқиб, ҳеч ўзимга келолмадим. Ўзбекистондаги байроқсиз миллат ва таназзулга юз тутган маънавиятнинг асл сабабларини ниҳоят англаб етгандай бўлдим.
Чунки мен ўқиган мақола муаллифи – Ўзбекистонда чорак асрдан бўён маънавият масалаларига раҳбарлик қилиб келаётган  Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов эди…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири.

 

Бу шайтон адабиёт майдонида энг катта рақибларини йўқ қилди. Оджил ёқубовдан бошлади. Кейин Эркин Воҳидга ўтди. Кейитн Абдулла Ориповни таг томири билан йўқ қилди. У Президентнинг кўзидаги гавҳари эди. Подшо билан Одил Ёқубов билан СССР депутатлигида дўст тутинган эди. Эркин Воҳидовларни бошига кўтарарди. Бу биргина адабиётда эмас, санъатда хам шундай. Юлдузларни кушандаси бўлди. Юлдуз, Шерали. Ҳалима ларни еди. ҳалима опани уйида қаритди. чиртид. Ундан қанча яхшиликлар кўрган эди. Шайтонга ҳам учмайдиганолар бор экан ку. Шайтоннинг шайтонлигини. Ҳали баҳосини олган йўқ. Эркин ака қайтди. Абдулла ака қайтди. Шайтоннинг ҳоли жуда танг бугун. Лекин шайтон бу шайтон. У яна шайтонлигини қилмаса туроллмайди. Чўлпон ва Қодирийларга жой бермайди. Адабиёьт султонлари қани. Устозлари қани. Саид Аҳмад Саидаларнинг устозлари қани. Абдулла Қодирий. Чўлпон, Усморн Носир қани. Ҳамза қатағон қилинди. У нафақат Ўзбекистонни. бутун Осиёни, шарқнинг байроғи эди. Ўаррқ у билан фахрланарджи.

1992 йил, 30 сентябрь 1 сони. Ватан тараққиёти фирқасининг биринчи сони. Бу фирқа ўз баҳосини олди. Лекин унинг лидерларидан бири бутун туркистониннг расво қиляпти. Иккинчи бетда бир Усмон Азим Тарақиётга хизмат қиламиз!” 2 бет. Хайриддин тўртинчи бет “Ўзимизнинг ўзбеклар” тўла бет.

“Ўзимиз”нинг ўзбекларнинг қилиғи бор, қитмирлиги бор деб аслида миллатимизни ер билан қориштириб ташлаган.

Leave a Reply
*