Menu
Categories
Исмат Хушев: Шайтондан чиққан “Фаришта”! (Биринчи қисм)
05/07/2017 Бош мақола

Давлат маслаҳатчисининг юзидан пардаси олинди…
Адабиёт ва санъат қиролларига қирон келтирган “арбоб”…
Огоҳ бўлинг: Шайтон барибир шайтон!
1.
Ўзбекистонда инқилобий ўзгаришлар амалга оша бошлаган шу муборак кунларда ўзбек зиёлилари, ижод аҳли ва илм фан вакилларининг кайфияти қай аҳволда?
Адабиёт – энг чуқур уммонга кўмилган, Матбуот – ундан ҳам чуқурроқ чўккан, Маданият – ўлган, Маънавият фалаж аҳволда, Санъат – реанимацияда…
Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёевга ана шундай таназзулга юз тутган – номуси топталган ва паймол қилинган маънавият мерос бўлиб қолди.
Бу энг аввало сал кам чорак асрдан бўён мазкур соҳага етакчилик қилиб келаётган Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов номи билан чамбарчас боғлиқ…
2.
Ўтган асрда канадалик социолог Маршал Маклюен шундай деганди:
“Қалам кундан-кунга шамширдан-да, қудратлироқ бўлади ва кўп ўтмай сиёҳ (ёзув ранги), суратлар ва электрон воситалар – аскарлар ва танклар ўрнини эгаллайди”.
Нақадар тўғри ва ҳикматли фикр.
Лекин Хайриддин Султонов юртимиз маънавиятига бош бўлган кундан эътиборан Ўзбекистонда бу ҳикматли сўз аксига ишлай бошлади.
У “Кундан кун шамширдан-да қудратли бўлиб, секин аста аскарлар ва танклар ўрнини эгаллаши” мумкин бўлган матбуотнинг кўзини ўйиб олди, оғзини тикиб, қўл оёғига кишан урди…
3.
Шунинг учун ҳам биз кейинги йилларда Хайриддин Султоновнинг бу борадаги жиноий ҳатти ҳаракатлари ҳақида тинимсиз бонг уриб келдик.
2012 йил эълон қилинган “Ёзувчини ёзгани учун қўлини кесдилар” номли суд очеркидан тортиб, куни кеча яна такрор чоп этилган БАЙРОҚСИЗ МИЛЛАТ ёхуд XXI АСРДА МАЪНАВИЯТНИНГ НАРХИ ХУСУСИДА номли энг сўнгги мақолага қадар Хайриддиннинг мамлакатда 22 йилдан бўён амалга ошириб келаётган жиноий ҳатти ҳаракатлари ҳақида баҳоли қудрат мақола ва фелъетонлар бериб қилдик.
“Байроқсиз миллат” номли мазкур мақолада шундай сатрлар бор:
“Бир миллатни йўқ қилишнинг аввалу азалдан қолган йўл-йўриқлари бор: ўша миллатнинг аввал тили ва маданиятини, кейин эса маънавияти ва эътиқодини ўлдирсанг бўлди. Уни аскар билан, уруш билан қиришнинг ҳожати йўқ…”
Нақадар тўғри айтилган фикр.
Ана шундан келиб чиқиб, энг аввало Хайриддиннинг ўзини – таржимаи ҳолини ўргансак, сўнг унинг Ўзбекистон маънавияти байроқдори сифатидаги фаолиятини яна бир бор таҳлил қилиб, факт ва далилларга юзлансак…

 

4.
Хайриддин Султонов – ёзувчи. Ўзбекистон адиблар уюшмаси аъзоси.
У 1956 йил 18 январда Тошкент вилоятидаги Қибрай туманининг Тузель қишлоғида дунёга келган.
1973 йилда Паркентдаги ўрта мактабни тугатиб, ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) нинг журналистика факультетига ўқишга кирди. “Гулистон” (1974—1980), “Ёшлик” (1982—1985) журналларида, “Ғофур Ғулом” номли Адабиёт ва санъат нашриётида (1980—1982, 1985—1993) фаолият кўрсатди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида – Ўзбекистон Президенти девонига ишга олинган. Масъул ходимликдан – Президентнинг Давлат маслаҳатчисига қадар бўлган мулозимлик чўққиларини сабот билан бирма бир эгаллаган.
1995 йилдан Ўзбекистон Президентининг идеология бўйича Маслаҳатчиси, матбуот ва ахборот нозири, ўзбек маънавиятининг етакчи байроқдори…
5.
Энди бевосита мавзуга ўтиб, дастлабки таҳлилни телевидениядан бошласак.
Ўзбекистон ойнаи жаҳонидаги сўнгги 12 йилни қора йиллар деб аташади.
Чунки саробга айланган, телевидения бошига қора шарпа бўлиб тушган ўн икки йиллик давр – ЎзТВ учун тасодифий шахс – СНБ полковниги Алишер Ходжаевнинг раис бўлиб келиши билан изоҳланади.
Ижодкорлар даврасига мутлақо бегона бўлган МХХ полковниги Ходжаев аслида ЎзТВ ишини олға силжитиш учун эмас, аксинча, унинг ижодкорлари оғзига темир қопқоқ қўйиш учун келган эди.
Шу ерда ўринли бир савол туғилади: Уларнинг тилини бойлаш, кўзини ёпиш аслида кимнинг топшириғи эди?
Бу – ўзининг иссиққина креслосида хавф хатарсиз ва узоқ ўтиришни кўзлаган шу соҳа мутасаддиси бўлган Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг узоққа мўлжалланган ва пухта тузилган пинҳона режаси – стратегик сиёсати эди.
Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг асрий ном-нишони бу дунёдан ўчиб кетса кетсин-у, лекин Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ўз ўрнида эсон омон ўтирса, бас…
(Давоми эртага эълон қилинади)
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада 7 май, 2017 йил…

 

Суратда: Мақоламиз қаҳрамони Хайриддин Султонов (ўнгдан биринчи, кўзойнакда) Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов юбилейи баҳонасида Президент Ислом Каримов билан…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"16" Comments
  1. САРЛАВХА ЯХШИ КУЙИЛИБДИ.

  2. Ёзувчилар уюшмасидан

    Мақолада кўтарилган мавзу бугун жуда муҳим. Президентнинг давлат маслаҳатчиси Султонов тақдири ҳал қилинмас экан, Ўзбекистонда истоҳотлар олға силжиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас…

  3. Sobir Raxmon

    Meni uzim shaxsan bilaman Xayriddinni ko’p yillardan beri, ilonni yg’ini ylagan mansabda qolish uchun har qanday muttahamlik, paskashlikka tayor odam. Ismat Xushev yzaytganlari mutloq to’g’ridir.

  4. Butun umidimiz Davlatimiz raxbaridan uziga o’xshagan tinib-tinchimaydigan qalbi toza, fidoiy shaxslarni uz atrofiga to’plamasa axvol juda emon.

  5. MAGAR MAMLAKATDA MATBUOT OZGINA OCHILSA XAYRIDDINLAR BIR KUN HAM MANSABDA TO’ROLMAYDI.

  6. Исмат ака дахшат ёзасиз кечалари рости тушларимга кириб чиқади “қахрамонларингиз”.

  7. Янги президент Шавкат Мирзиёев қандай қилиб ўз ёнида Хайриддиндек иккиюзламачи, ўйинчи зотга тоқат қилиб юрибди. Нима у шунчалик қудратлими? Йўқ уни ишонган тоғи бўлса керак.

  8. Мен шахсан Исмат Хўшевга тан бердим ҳамма ёзган публецистик мақолалари пишиқ, таҳлил қилиниб барчага тушинарли оддий қилиб ёзилган. Бахтимизга соғ бўлинг агар сиз Ўзбекистонга келсангиз юз мартаба кўп фойдангиз тегиши мумкин. Очиғи бизни кўзимизни очдингиз, Исмат ака. Борингизга шукур.

  9. Ҳа, Шайтон барибир шайтондир. Бўлмаса шунча йиллар маданият, фан-таълим, адабиёт ва журналистикани диярли ўлдириш даражасига олиб келган бундай кимса Шайтон бўлмаса узоқ олий мансабда ўтириши мумкин эмасди.

  10. Xozirgi xokimytga og’ir manaviy meros qoldi. Agarda eng yqoridagi amaldorlar o’zgartirilmasa hech qanday uzgarish bo’lmaydi.

  11. Исмат ака, сиз бир неча йилдан бери асосли равишда фактларга тайаниб Х Султоновни ҳақиқий юзини очиб келаяпсиз. Биз биламиз ярим млндан ортиқ Ватандошларимиз ўшбу ёзганларингизни ўқиб, уни ҳали ҳам ишлаб юрганидан таажжубдалар.

  12. Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов 20 йил давомида бутун маънавиятни фалаж ҳолатига келтирди.

  13. оддий фукаро

    Очиги мен хам аввалги сарлавхани куриб бир сесканиб тушгандим. Мен Сизга шу хакида ёзмокчи булиб иккиландим, яъни ёши катта мендан тугри келмайди акл ургатгандек буламан, огир ботади, деб. Мана домла айтибдилар у кишига рахмат. Бизни хам хижолатликдан куткардилар. Ва мана шундай дамларда Мусулмон фарзанди эканимга, узбек эканимга, катталарга тик гапириш мумкин эмас деган тарбия олганимга минг бора Яратганга шукр киламан. Исмат ака Сизни барчамиз ижодингиз оркали таниймиз, хурмат киламиз. Агар кунлингизга олмасангиз бир фикр билдирмокчиман. Шу киши хакида аввалари хам куп ва хуп ёзгансиз. Мен бир оддий укувчиман. На у кишини, на Сизни ёнингизни олмокчи эмасман. Факат киска курган умримдан бир аччик хулосам бор: Реал хаётга тез мослашувчи одамлар хар кандай мураккаб холатдан уддабуронлик билан осон чикиб кетадилар ва шунинг учун булса керак хаётнинг олди жабхаларида узок вакт давомида умургузаронлик киладилар! Бу хулосани мен шу асарингизга нисбатан хам кулласам бу мен учун энг хакчил фикр булади. Колган икир чикир, яъни у кишини тутган стратегияси бу хар кандай индивидни яшашга булган интилишидир. Бу менинг шахсий фикрим.

  14. Мен ҳам сабаб бу мақоланинг сарлавҳаси ўзгарганидан мақола қаҳрамони (Х.Султонов) мени роса сўкаётган бўлса керак “ётган илоннинг думини босиб нима қилар эдингиз”, деб.
    Чунки И.Хушев мақоланинег сарлавҳасини ТОПОРОМ НЕ РУБИШ қилибди.

  15. Олламурад Исакулов

    Бундай бахони факат Исмат иним бераолади. Бутун фан адабиёт маданият арбобларини ” Узича тарбиялаб” бахо бериб халкдан айро килган шу жаноб Хайриддин Султонов буладилар.Ш.М.Мирзиёев келган кунидан пайтавасига курт тушган эди.

  16. Аввало ўзим севаган ижодкорлардан бўлмиш И.Хушевни озроқ танқидлашга изн сўрайман.
    Бу материал “Нашрга таёрланаётган мақолалар” рукнида бирнеча бор пайдо бўлган бўлсада шу пайтгача нашр қилинмаганди. Мен мақола саравҳасига қараб диний мавзуда бўлса керак, деб қизиққан эдим.

    Нимага Х.Султоновни Пайғамбар деб атагансиз?
    Бирон тарихда шайтондан пайамбар чиққанми?
    Бир пайтлар менга ўхшаган омилар М.Солихга: “Шеърингизни тушинтириб беринг” деб мурожат қилган эди.
    Мен ҳам муаллифга: “Сарлавҳани тушинтириб беринг” десам малол келмасмикан.

    “Дунё ўзбеклари”дан: Яхши, домла, фикрингизни инобатга олиб, унинг сарлавҳасини ўргартирдик. Ўзимиз ҳам иккиланиб турган эдик. Раҳмат Сизга…

Leave a Reply
*