Menu
Categories
Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати
05/13/2017 In English

 

BBC Uzbek

Ўзбекистон ислоҳотларга шайланмоқдами?

"4" Comments
  1. Jamshid sabirov

    Президент аппаратида ишлайдиганлар купчилиги инглиз ва бошка тилларни яхши билишади. Лекин чет элдаги дипломатларимиз яхши билишмайди буни. Нью-Йоркда ишлайдиган Узбекистон консуллик булимини мисол килиб келтириш мумкин.Ман икки уч маротаба ишим тушиб борганда гувохи булганман. Биринчи борганларимда оддий ишончнома текстини тугри туза олишмаган ва мандан кучадан келган одамдан текстини тузиб езиб беринг. Биз печать босиб берамиз деб узимга кейинги борганимда уша ерда Америка туризм агентлиги вакили туриб, Узбекистон хакида маълумот сураганида уша ерда утирган иккита йигит хам тугри англиз тилида гапиришолмаган .Кейин туризм вакили манга караб дипломатик корпус вакиллари шунака билимли булишса ватанидагилари канака буларкан деган. Кейин бу одамга Узбекистон хакида каридорга чикиб тулик маълумот берганман. Бунуси хам майли консулликда утирган йигитлар ичкарига кирганингдан “чо надо” деб узокдан купол муомила килишига зурга чидаб турасан. Булар уйлашадики Америкада юрган узбеклар факат кора ишларга келишади деб. Узбекистондан кеганлар купчилиги яхши ишларда ишлашади. Канчадан канча бизнесменлар бор ва олимлар бор Америкада.
    Дунеда энг ривожланган давлатга шунака саводи паст дипломатлар келишса бошка давлатларни гапирмаса хам булади. Ман
    Абдулазиз Комилов билан куп тадбирларда булганман. Жудаям инглиз ва бошка тилларни жуда яхши билишади. Лекин ходимларида билим даражаси паст. Ушаларни урнига билимли кадрларни юборишлари керак. Отасини пулига укиганларни эмас.

    “Дунё ўзбеклари”дан:
    Раҳмат Сизга, жуда тўғри ва ўринли фикрларни айтгансиз. Мана шунақа ўзбек дипломатияси шаънига доғ тушираётган ходимларнинг исми фамилияси билан бизга етказсангиз, уларнинг асл башарасини фош қиламиз. Орқасида турган СНБдаги салафларига ишонганлари шунақа катта кетади одатда. Биз – аниқ фактлар бўлса, уларни тезда ерга туширамиз…

  2. Исмат Хушевга

    Хотиралар китобингизда Содиқ Сафоев билан бирга тушган суратларингизга кўзим тушган эди. Агар у киши билан яқин бўлсангиз, бизга бу одам ҳақида кўпроқ маълумот беролмайсизми, илтимос…

  3. Олламурад Исакулов

    Содик Сафаев билан Миллий Уневерситетнинг иктисод булимида бир гурухда беш йил бирга укиганмиз. Ута салохиятли, уз устида куп ишлайдиган, стратегик фикрлайоладиган инсон, дадалари Узбекистон марказкомида куп йиллар ташкилий булимда уринбосар булиб ишлаганлар.Солих акани жойлари жаннатда булсин. Шу билан биргаликда узим бир неча бор курганман Ш.Рашидов билан якин маслакдош булганликларини хушчакчак дилкаш инсон ва камтарин камсуким эдилар… Мен бугунги кунда Президентимиз билан бир командада ишлаётганидан ута мамнунман. Хар куни куни Оллохдан бу командага омад тилаб юраман. Президентимизни кадамлари кутлуг келсин. Бундай кадрлар Узбек миллатининг бойлиги хар биримиз бундай инсонлар билан хар канча гурурлансак арзийди.

  4. Fatima Sattarova

    Президент аппаратида ишлайдиганлар хаммаси инглиз тилни билишса, давлатимиз тараккиети янада ривожланади!!!
    Журналистлар хам билиши керак!!
    Дунени исталган нуктасида Узбекистонимизни обрусини кутаришга хизмат килади!!!

Leave a Reply
*