Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мухлисимиз Бўз бўридан мактуб… (1)
05/24/2017 Бош мақола
Ўзбекнинг бир дунё бойлигини ўзиники қилиб олган ва уни қайси бир тирқишларига бекитган форси миллатига мансуб Файзулла Мўллажонов ўлди. Бу ҳақидаги хабарни мен “Дунё ўзбеклари”дан ўқиб билдим.
Мухлиснинг шарҳи диққатимни тортди:
«..И.Каримов ўзидан кейин бирин кетин ёнига чақирвотти шекилли, астағфирИллоҳ. Нариги дунёда жавоб бераётган пайтда савол бўлса, Каримов мен эмас буни Файзулло киган деган. Шунда Азроил Фариштага Файзулла Муллажоновни келтир деган бўлса керак…»
Бу гапда жон бор-да.😃
Яқинда Каримов минглаб бегуноҳ одамларнинг қамалишига, ўлишига сабабчи бўлган араб Бўритош Мустафоевни ёнига чақириб олган эди. Зўр келганда Каримов бутун жиноятни Бош прокурор Бўритош арабга ағдарган бўлса ажабмас. Дўзах сўровига ким чидаш бера олади? Сакрайди-да. Аммо у дунёда битта ҳам намғаси ўтмайди.
Банклар бошлиғи бир ўғлини прокурор, бир ўғлини милиса бошлиғи қилиб кетганига, ўмарилган миллардларни яшириб кетганига шукур қилгандир?Худди шундай Мустафоев ҳам.
Уларни росдан ҳам Каримов чақириб олганига ишонгим келади. Бироқ халқ орасида бошқа гаплар ҳам юрибди:
– Янги сиёсатдан қўрқиб бирин-кетин ўлаяпти.
Адолат учун шафқатсиз кураш олиб бораётган Исмат Хушевни Ўзбекистонга келаётганидан қўрқиб ўлаяпти…
Энди навбат кимга келдийкин-а? Ўлим навбати. Биламану айтмайман. Каримов бирин -кетин чақираверади…
Тинчгина ўлиб кетаверган яхшими дейманда. Миллиардлар $ ўз тирноқларига қолади.
Йўқса
Янги сиёсат,
Исмат Хушев уларни тинч қўярмиди?
Бўрибой,
Тошкент шаҳри
14 май, 2017 йил.
"1" Comment
  1. оддий фукаро

    Аввало бандаликни бажо келтирган ушбу окахонимизни худойим рахматига олсин, хонадон аъзоларига Яратгандан сабр сураб, уз таъзиямизни билдирамиз.
    Омонатини топширган ушбу Яратганни бандасини кандай ишлар килганлиги ва умуман кандай одам булганлиги шахсан менга номаълум. Аммо лекин утган одамни ортидан ёмон гаплар билан макола ёзиб обру топгандан кура менимча ёзмаган макул. Балким бу маколалар ортида кандайдир максад бордир, лекин банданликни бажо келтирганига хали 3 кун булмай ножоиз мактублар битиш менимча нотугри!
    Узр сураган холда ётиги билан тушунтирай нимага шундай деяётганимни. У киши биринчидан бандаликни бажо келтирди. Бу бандани бу дунёдаги курган кечирган, улгурган улгурмаган, эришган эришмаган ва борингки кимларгадир ёкган ва кимларгадир ёкмаган ХАЁТ КИТОБИ ёпилди. Сиз билан бизи у кишини ортидан гапирган гапларимиз билан бу китобдаги хисоботни бирор жумласи узгариб колмайди.
    Ва колаверса одамни характеридаги МИЛЛАТЧИЛИК РУХИ инсонни хеч качон юксакликка кутармаган, агар шундай булганда ГИТЛЕР бутун дунёни эгалаб олган буларди.
    Хадиси шарифда мухтарам пайгамбаримиз Мухаммад мустафо салаллоху алайхи вассалам: “…окни корадан, корани окдан хеч кандай афзал жойи йук, эшитганлар эшитмаганларга етказинглар” деб айтган эканлар (агар сузларда адашилган буса узр).
    Киссадан хисса:
    Яратгандан иложи борича узимизга инсоф сураш ва гунохларимизни авф этишини сурасак максадга муофик буларди. Чунки худди мана шу бандадай бизлар хам бир кун келиб омонатимизни топширамиз.
    Юкоридаги ёзилганларга муаллифдан хафа булмаслигини сурардим, вале Сиз уз фикрингизни ёзиб дастурхон ёзибсиз, бизлар эса ундан тановул килиб мазасига бахо бердик. А лаббай?

Leave a Reply
*