Menu
Categories
БАХТИЁР ШОҲНАЗАРОВ: Маддоҳлик бошланди, Президент “Султон” бўлди…
05/27/2017 Бош мақола

 

Ислом Каримовни мақтаб, тўймаганлар бир зумда ўзларига янги “ота” топиб олишган кўринади. Бир неча ой олдин янги раҳбар ҳақида мақтов шеъри ёзилганди. Энди эса, хонанда Дилфуза Исмоилова президент Шавкат Мирзиёевга бағишлаб кўшиқ куйлабди, бошига яшил рўмол боғлаб олган эркак раққослар иштирокида чиройлигина клип ҳам олинибди.
Шу муносабат билан “Дунё ўзбеклари” ва бошқа ижтимоий тармоқларда куни-кеча тарқалган хабар эсимга тушди. Туркманистонда байрам муносабати билан давлат арбоблари қўлларида гулдасталар кўтариб, президентни табриклаш учун навбатда туришгани, президент ёнига тўрт марта эгилиб-букилиб яқинлашишгани ҳақида видео эълон қилинди. Инсон боласига хос бўлган ор-номус, ўз қадрини билиш деган хусусиятлар умуман йўқолгани даҳшат эди!
Видеони кўриб, “ўзи нималар бўлаяпти, ўрта асрларга тушиб қолдикми?” деб, у ёқ – бу ёғимни чимчилаб кўрдим!
Бу шармандали ҳолат менга “Аловиддиннинг сеҳрли чироғи” бадиий фильмини эслатди. Унда асаби бузилган подшоҳ “нега бизни мақташмаяпти?” деб, атрофдагиларга зуғум қилганида, дарровда уни кўкларга кўтариб, мадҳ қила бошлашади.
Туркманистон ҳам, Ўзбекистон ҳам конституцияга кўра демократик давлатлардир. Давлат бошида президент туради: султон ҳам эмас, хон ҳам эмас, подшоҳ ҳам эмас! Президентни уларга тенглаштириш давлатнинг демократик асосини рад қилиш демакдир ва конституцияга зиддир.
Шу нуқтаи-назардан қарасак, янги давлат раҳбарига қўшиқ бағишлаш ялоқилик ва маддоҳликнинг учига чиққан кўриниши сифатида баҳоланиши зарур. Халқимизга ва хусусан ижодкорларимизга нималар бўлаяпти? Ахир, ўтган аср охирларида ҳам ўзбек халқи савияси баландлиги билан ажралиб турарди-ку?! Бу кетишда миллий ғурур деган хусусият сақланиб қолишига шубҳа тобора кўпайиб бораяпти. Бу эса миллатнинг маҳв бўлиб, йўқолишига олиб боради!
Бизда давлатни подшоҳ ёки хон эмас, балки демократик сайлов йўли билан халқ танлаган президент бошқариши керак. Шахсан президентнинг ўзи “Биз ҳозир жиддий ўзгаришлар йўлидамиз. Бизга фикр-мулоҳазаларингизни билдиринглар. Илтимос, маддоҳлик қилманглар, акс ҳолда йўлимизда оғиб кетишимиз мумкин” деб айтиши зарурга ўхшайди.
Кўрайликчи…
Қуйидаги линкдан юқоридаги мавзуга бағишланган видео блогимни кўринглар (рақси билан):
https://www.youtube.com/watch?v=mFr-0e_QXlI

Bakhtier Shakhnazarov

Бахтияр Шахназаров
Bahtiyar Şahnazarov
Бахтиёр Шоҳназаров
Toronto, Canada
Дилфуза Исмоиловадан Шавкат Мирзиёевга аталган клип
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"8" Comments
  1. Эссиз…бу опага хайронман вактида ахмадбойга роса пахта куйиб Энди у камалувди эсидан хам чикарди…. Хурматли Президент билади буни айёр тулкилигини…кинода уйнаб юоавермесизми…

  2. Юқоридаги шарҳимда “Конституциянинг 159-моддаси” деб янглиш ёзибман. Узр. Бу Жиноят Кодексининг ҳар хил ишбилармонларга нисбатан ҳам татбиқ қилинган машҳур 159-моддасидир: 1 қисм. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш.

  3. чет эллик

    Палак борасидаги фикрга кӯшиламан.
    Демократия масаласида айтмоқчиман: Нима у, демократияси, уни нима билан қӯшиб ейдилар. Яъни демократиянинг таърифини биламиз, асосий қонунда айтиб қӯйибмиз, демократик давлат қурмоқчимиз. Лекин бӯйиндан баланддаги аъзомизда бошлиққа сиғиниш, кимнидир мақташ, кӯкларга кӯтариш тушунчалари яхшигина ӯрнашиб олган, ҳали ҳозир сақланади. Ҳолбуки, мақтов танҳо яратгувчининг шаънига бӯлиши керак. Одам боласи эса, у шоҳ бӯладими, қирол, карол, хон, амир… бӯладими, барибир хом сут эмган инсон, хато ва камчиликлари бор, бӯлади. Атрофдаги маддоҳларнинг бошлиқ шаънига тӯқиб, ӯқиётган, куйлаётган, чоп этаётган қасидаю мадҳиялари таъсирида бояқиш “доҳий”нинг калласида “Мен ҳақиқатан даҳо эканман, мен хато қилмайман, мен тӯғри йӯлдан бораётирман, мен…, мен…, мен… тушунчалари илдиз отиб, ӯрнашиб, гуллаб, яшнаб кетади. Энг ёмони шу!
    Бир оз соддалаштиришлар учун узр.

  4. Исмат Хушевга

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг хориждаги энг катта тарафдори ва қўлловчиси бу сиз ва сизнинг “Дунё ўзбеклари” сайтингиз экани бугун барчага кундек аён. Айни пайтда Бахтиёр Шоҳназаров каби тажрибали журналистнинг бугунги мақоласини эълон қилишингиз сизнинг чин маънодаги демократик нашр муҳаррири эканингиздан далолат беради. Ўзбек матбуоти ва бу ердаги ҳамкасбларингиз ҳам сиздан ўрнак олсалар яхши бўларди. Лекин улар негадир ҳанузгача жим…

  5. Шахсий фикр

    Албатта, бу ашулачини айблаш керак эмас,–дейишимиз мумкин.Чунки, ашулачи ва уйинчи Колчак айтган тоифага киради. Битта “аммоси” бор, хозирги пайтда ешлар дуне карашини мактаб еки ота-она тарбияси(агар узлари тугри тарбия топган булсалар) эмас, балки уша тоифа вакиллари ташкиллантирмокда. Бир пайтларда, менимча Новруз байрами эди адашмасам, радио оркали Ориф Оламаксумов деган киши “Каримов—Аллохнинг ердаги сояси,”– деса буладими. Бу маддохлик касали жинс танламас экан, кучкори хам, ургочиси хам чалинавераркан.

  6. Рельс, вагонлар ва йўналиш ўша-ўша – паравоз бошқа холос.

  7. Хонанда Дилфуза Исмоилованинг Ўзбекистон президентини “султон” деб куйлаши Конституциянинг 159-моддасига зиддир. Бу ҳолат “демократик давлатни монархияга айлантиришни тарғиб қилиш ва давлат тизимини ўзгартиришга уриниш” деб баҳоланиши ҳам мумкин. Унда хонанда ҳам, шоир ҳам, бастакор ҳам жиноий жавобгарликка тортилади. МХХ қаерда-ааа?! А, лаббай?!

  8. Адмирал Александр Васильевич Колчак навбатдаги шаҳарни эгаллаган вақтида “АРТИСТЛАРГА,ФОҲИШАЛАРГА ВА КУЧЕРЛАРГА ТЕГИНМАНГИЗ! УЛАР ҲАР ҚАНДАЙ ҲОКИМИЯТГА ХИЗМАТ ҚИЛАВЕРАДИЛАР”!!! деб буйруқ берган эканлар.
    Энди Туркманистондаги воқеа ўзини билган инсон учун ўта шармандалик бир ҳолатдир ва буни хеч қандай важ карсон билан оқлаб бўлмайди.
    ТУФ ДЕБ ТУПУРМОҚҚА ТУПРУК ҲАМ ҲАЙФ!
    БИЗНИНГ ЮРТИМИЗНИ,ҲАЛҚИМИЗНИ ВА АЛБАТТА РАҲБАРИМИЗНИ БУНДАЙ ШАРМАНДАЧИЛИКДАН ЯРАТГАН ЭГАМНИНГ ЎЗИ АСРАСИН.
    АРТИСТНИ БУ ҲОЛАТДА САҲНАГА ОЛИБ ЧИҚАДИГАНЛАР СИЁСАТ БОБИДАГИ Ф……..ЛАРДИР!!!
    АЙБ ДИЛФУЗА ИСМОИЛОВАДА ЭМАС,САНЪАТДА ҲАМ ЭМАС,БАДИИЙ РАҲБАРИДА ҲАМ ЭМАС!!!ПОЛИЗДАГИ ПАЛАКДА!

Leave a Reply
*