Menu
Categories
Исмат Хушевнинг СНБ раиси ҳақидаги мақоласига Бўз Бўридан келган изоҳлар…
05/30/2017 Бош мақола
1.
Аниқ маълумотлар…
Инкор этиб бўлмас далил, асослар…
Узоқ Канадада туриб…
Массад (Яҳудий разведкаси) ҳайрон.
ФСБ қорайиб кетди.
ЦРУ Хушевга ҳавас қилди. Ўзбекда ҳам бор экан-ку, деди
МХХ талвасада. МХХ таҳликада…
Бўз Бўри.

 

2.
Ер юзининг учдан бирини олган Темур юртидан ботир чиқмайди деб ким айтди?
Ботир чиқади, ботирлар чиқади. Исмат Хушев ўзидан кечди, тўғри сўз эшигини очди…
Ўзидан кечмай туриб, ҳақга эришиб бўлмайди, эркка эришиб бўлмайди.
Унинг изидан бир одам эргашади, сўнг икки, сўнг уч, сўнг юз, сўнг минг, сўнг миллион, сўнг миллионлар…
Қандай қора куч бунга бас келолади?
Ҳеч қандай!
Бўз Бўри.,

 

3.
Ўзбекда: «Ботир бир ўлади, қўрқоқ минг… деган гап бор.
Қўрқмай ҳақиқий Темур набираси – Исмат Хушевга эргаш, бўғзингда бўғилиб ётган сўзни айт!
Бу душманни ўлимга олиб келади, шубҳасиз ўлимга…
Бўз Бўри.

 

4.
Эй, ўзбек!
Сен ўз юртингга ўзинг эгалик қил!
Бир бутун бўл!
Хитойни тиз чўктирган Тўбихон Арслонхон сўзини доим эсингда тут:
«Эй турки бугун, ёвга бир бутун бўлиб кураш!
Шунда ёв жилови доим қўлингда бўлади»
Бўз Бўри.

 

Исматбек иним!
Бу мақоладан туб мақсад:
Каримовнинг кадрлари, энг ишонган кадрлари ҳам унга дўстлик қилмади, қилмайди деган маьно чиқади.
Пора асосига, зулм асосига, халқни талаш асосига экилган бу «кўчатлар».
Ҳаммаси уни сотади…
Шу оддий ҳақиқатни яна бир бор халқимизга жуда содда ва самимий қилиб тушунтириб берибсиз.
Вақти билан бунга бутун ўзбек халқи гувоҳ бўлади.
Мақолани яна бир марта ўқиб чиққанлар буни чуқур англаб етади.
Шўрлик ўзбекнинг чорак аср нега косаси оқармагани шу бир кичик мақолада жуда гўзал таъриф этилган, маҳорат билан очиб берилган.
Бугун мақолани ўқиб, Қарши пединститутида комсомол секретаи бўлган пайтингиз вилоят КГБ бошлиғи Ғулом Алиевнинг сочи узун, ақли калта бўлган олифта ўғлини комсомол Бюросида (Ректор Муҳаммаджон Назарович Болтаев қаршилигига қарамай) жазолаганингизни эсладим.
Ўшанда Ғулом ака Сиз учун ҳаммамизни олиб бориб, олиб келган эдилар…
Еттинчисини юбораман.
Мен ҳозир Чироқчи тоғларидаман.
Яратган Эгам сизни ўз паноҳида асрасин.
Сизга буюк ҳурмат билан
Бўз Бўри,
Ўзбекистон,
30 май, 2017 йил…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"2" Comments
  1. Исмат Хушевга

    Офарин Буз бурига негадир изох кам ёзилябди, нима учун хакикатни ёзганигами, ё каршилар купми?

  2. Офарин!
    Турон элининг Бўз Бўриси изоҳга ҳам ҳожат қолдирмапди.

Leave a Reply
*