Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга Бўз бўридан олтинчи мактуб
05/31/2017 Бош мақола
Кардиология Маркази негадир бирдан нотинч бўлиб қолди…
Бинода аллақандай шарпа, шарпа бўлганда ҳам ҳайбатли, қўрқинчли шарпа кезиб юргандек эди. Буни хасталар ҳам, врачлар ҳам ҳис қилишар, лекин ҳеч бири уни кўришмас эди.
Профессор жарроҳларнинг кўнгилларида ҳам, ҳавотир, ўзларига ишонмаслик туйғулари уйғона бошлади. Бино саҳнида қора иномаркалар кўпайиб кетди. Югур -югурлар жиддий тус олди. Шундай шубҳали бир паллада минглаб кишиларнинг қонларини ичган Бўритош Мустафоевни қип-ялонғоч қилиб, жарроҳлик кароватига ётқизишди.
Х.отли профессор операсияни бошлади. Унга ўнлаб ҳамшира, врач, профессорлар ёрдамлашардилар. Кутилмаганда, бирдан симчироқлар ўчди. Х.нинг ўткир тиғ тутган қўли тирсагига кимдир туртгандек бўлди. Шунда тиғ хиёл издан чиқди…
Профессор Х.нинг оёқ-қўли қалтираб, азойи баданини муздек тер босди. Чунки, у ғайри -табиий кучни, сирли шарпани аниқ туйди ва миясидан беихтиёр шу гап кечди:
– Азроил!…
Шу пайт профессор иблисга менгзаш руҳни кўз олдидан юқорига «шув»уллаб учганини кўрди ва ҳушидан кетди.
Қора машиналар яна кўпайди, югур-югур,шивир-шивир, қий-чувлар авжига чиқди.
Минглаб бегуноҳ кишиларни қамаган қаттол мангу зулмат қўйнига жойлашган «Қамоқхона»га кетди. Илонлар, чаёнлар изғиган абадий «Қамоқхона»га…
Шу зумдан миллиардларга (АҚШ) эга бўлиб олган қариндош уруғларининг аянчли, юзаки, қувончли, қайғули чинқириқлари хастахонани ларзага келтирди…
Мункар уни тоғдай баҳайбат гуржиси билан бошига урди. Шўрлик тариқдай сочилди, ҳаром қонлар ҳар ёқни бўлғади. Сўнг яна ўз ҳолига келтирди.
– Бир оғиз ёлғон сўзласанг ловуллаб ёнаётган қозиққа ўтқазаман. Тилингни сўғириб оламан!
Бундай хўрлик ва мисилсиз оғриқни умрида кўрмаган порахўр қалт -қалт қалтираркан, Бош прокурор, президентнинг ишончли вакили, Олий суд раиси бўлганига минг пушаймон еди.
Даҳшатда тенгсиз Мункарни оёғига бош уриб ёлворди:
– Фақат чин сўзлайман, Олло ўрсин!
Уни куйган баданидан ёғлари оқиб тутаётган каснинг олдига элтди ва ундан сўради:
– Шуми сени содиқ шогирдинг?
– Ҳа.
– Юртдаги оммовий қамоқ, қийноқ, қувғин, қатлиомлар бошида ким турган? Ёки кимлар ? – сўради Мункар Бўритошдан. У даҳшатда тенгсиз Мункардан қўрқди.
Энди мана бу куйикнинг эса нимасидан қўрқади?
У ҳеч ким ёки ҳеч нарса эмас, юзи тиртиқ куйи, холос.
Абадий жаҳаннамдан чиқмас куйик.
Чинни айтади:
– Манави тутаётган банда.
Бу гапдан Каримовнинг жон-пони чиқиб кетди, Мункарни ҳам унутиб, Мустофоевга ёпишди:
– Нон кўр!!! Кечагина соямга салом бериб юрардинг. Агар мен сени Бош прокурор даражасига кўтармаганимда, бозорда арава тортиб юрардинг.
– Текинга кўтардингми? Бир портфел доллор (АҚШ) эвазига. Тағин олтин эвазига…
– Уни минг ҳисса қилиб ундириб олгансан. Мен эса у доллор, олтинларни қурулишларга ишлатганман.
– Аксинча, қурилишларнинг 27 фоиз пули сенинг чўнтагингга тушган.
– Оқ падар! Лаьнати!!! Сотқин!!!
Сенинг бундайлигингни билганимда, йўқ қилиб юборардим. Ном -нишонсиз!
– Қанча одамни йўқ қилиб юборгансан? Э-ҳе, минглаб… Сенга ёқмаса бас, «убрать» дердинг. Заҳок ҳам сенинг олдингда ҳалво! Сен бир мени эмас, бирон кадрнинг асл кимлигини билмагансан. Ҳамма ичида сени ёмон кўрарди. Тилида ўлганининг кунидан…  Сен бу мунофиқларга ишонардинг. Ҳақни айтганларни эса қамоққа тиқардинг.Ўша мунофиқлар сени лақиллатиб,  мамлакатни вайрон қилишди, ботқоққа ботиришди, ўзлари эса битмас-туганмас бойлик ортириб олишди.
– Ўзинг -чи ? – луқма ташлади Мункар.
– Етти пуштимга етади.
– Сенингча юртни ботқоқдан қутқазиш учун қанча вақт керак бўлади?
– 20-30 йил.
– Мамлакатда энг бой одам ким?
– Мана бу куйик. Сўнг Мўллажонов.
– Янглишмаябсанми?
– Менда ҳамма алигархлар тўғрисида маьлумотлар бор.
– МХХда тўла ва аниқ…
– Шундай фикрлар ҳам йўқмас.
– Қолган гапни эртага давом эттирамиз Мункар ва Накийр дўзах эшикларини ёпади…
Бўз бўри,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
29 май, 2017 йил, Ўзбекистон.
"2" Comments
  1. NAHOTKI INSON BANDASIGA MAKTAB BO’LMAYDI SHUNCHA MODDIYPARASLIK YNA TO’RT KUNLIK DUNYODA.

  2. Odamlarni nafs balosi deb norozi qilish qanchalar gunox.

Leave a Reply
*