Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга Бўз бўридан еттинчи мактуб
06/01/2017 Бош мақола
Жаҳаннам сўроғи.
У мункар олдида шарманда бўлди, ер чизиб қолди. Туғилганига, президент бўлганига пушаймон еди:
– Эл қатори тинч яшайверсам, бундай кун бошимга тушмасмиди. Энди, абадий дўзах!…
Худо-ей!!!  Энди болаларимни ҳам тинч қўйишмайди.
Анови журналист Исмат Хушевга қанча яхшиликлар қилганман. Шунга қарамай оиламни кавлаштираяпти, ёзаяпти. Ҳамма ерда гап…
Анави Жаслиққа тиққаним Юсуф Жума дегани Таня, Гулнорани, Лолани хотин-қизлар қамоқхонасига юбориш, олтин, пулларни битта қўймай олиш масаласини кўтараяпти.
Бу яхшиликка олиб келмайди. «Ҳаром юқмайди»деб бекорга айтишмас экан-да. Кўп хато ишлар қилдим! Мана оқибат! … Энг ишонган одамларимдан бири – Бўритош юзимга оёқ босди. Одамнинг ичини билиб бўлмаскан-да.
Қолганларидан ҳам бир яхшилик кўриш қийинга ўхшайди. Маккада қасам ичган Мўллажонов, балки, ундаймасдир?.. Анави…ҳам ўла -ўлгунимча сизни дейман деган. Анави персён (Самарқандда Эрондан келганларни эронилар дейишади. Улар икки хил: Эрони турклар ва форслар.) Жўрабеков-чи? Ҳар ҳолда ҳамшаҳарим. Балки?… Шу учови ҳам менга қарши турса қолганидан умидимни узаман…
Азроил Мўллажоновни Каримовга рўбарў қилишдан олдин уни ўлган пайтидаги ҳолатига қайтарди. Мўллажонов ўзига яраша ақлли ва маккор киши эди. Ақлини эса мансаб курсисида омон ўтириш ва дунё йиғишга қаратган эди. У Каримовнинг мўрт жойларидан унумли фойдаланди. 27 йил банкир бўлди. Мана, ниҳоят рихлат…
– Каримовдан розимисан? – Мункар темир тўқмоғини Файзулланинг боши ўзра айлантирган эди, тўфон кўчгандек бўлди. Файзулланинг дами ичига тушиб кетди.
– Сендан сўраяпман, ҳаромнафс! – Ўшқирди Мункар.
– Ҳа-ҳа, розиман, ундан Худо рози бўлсин.
– У билан узоқ ишладинг бунинг сабабини айт.
– Битта майиз топсам ҳам бўлишдим.
– Миллиардларними?
-Бу чин дунёда ёлғон сўзлаш гуноҳ. Гуноҳ бўлмаганда ҳам Худодан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди. Сен тўғри айтдинг.
– Қаерларга яширдинг?
– Хорижга.
– Каримовчи?
– У ҳам
– Ундан сени бой дейишади.
– Балки?
-Тўғри сўзла, ҳаромнафс! – Мункар темир тўқмоқ билан унинг тиззаларига сўқди. Тиззалар мажақланди. У вой-войлаб оловга қўлади. Мункар уни ўзига келтирди.
– Гапир ҳаромнафс!
– У, -Мўллажонов ўз шефининг илон кўзидан кўзини олиб қочди.
– Маккада сен Каримовга мен ҳеч қачон Сизга ҳиёнат қилмайман, деган эдинг-ку?
– Бу ердаги азобларни билмаган эканман.
– Қайта тирилсанг олтин, пулларни эгасига қайтарасанми?
– Эгасига? Эгаси ким?
– Халқ, сен хонавойрон қилган халқ.
– Олтин, пул энди менинг ихтиёримда эмас-да.
– Ўғилларингга энди сўзинг ўтмайдими?
– Ўзбек: «Пул отани боладан айиради »дейди-ку.
– Абадий жаҳаннам!.. Болаларингни ҳам сенинг қисматинг кўтади. – Мункар уларни лавадай қайнаб-тошаётган дўзах тўрига улоқтирди.
Бирин – кетин икки алигархнинг ўлганлиги эл-юрт ичида мана бу гапга сабаб бўлади:
– Каримов чақириб олаяпти…
Бу гапдан ҳаромнафс алигархларнинг юраклари орқаларига тортиб кетади. Кўплари вос-восга йўлиқади.
– Учинчисини ҳам яқинда чақиради, – дейди, силласи қуриган деҳқон.
– Уни ким деб ўйлайсан? – сўрайди подачи.
– Ўша-да ўша…
– Ўшанг ким?
– Ҳаммага отнинг қашқасидай маьлум Ҳаромер…
Бўз Бўри,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус,
Ўзбекистон
.
Leave a Reply
*