Menu
Categories
Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”
07/09/2017 Бош мақола
  
Исмат Хушев:
“Ўз газини Русга бериб,  тезак ёққан ўзбегим!”
Ўзбекистон ўз газини Россияга арзон гаров сотадиган бўлибди.
Наҳотки бугун совуқдан дирдираб турган ўзбекка ўз юртида худо берган газ ортиқчалик қилса?
Осмондан чалпак тушмайди, жаноб мулозимлар, кўзингизни очинг!
1.
Улуғ ўзбек шоири Эркин Воҳидовнинг машҳур шеъри сатрига монанд сарлавҳа қўйганимиз бежиз эмас.
Шоир ва ёзувчилар нафақат ўз даврларини, балки келажакни ҳам кўра билиб, тасаввур ҳам қила оладилар.
Истеъдодли шоирнинг советлар даврида ёзилган “Ўзбегим” шеърида кўтарилган халқимизнинг оғриқ ва муаммолари Ислом Каримовнинг  Мустақиллик даврида ҳам, не ажабки, ўз актуаллигини йўқотмади…
2.
Буни эслаганимизнинг сабаби шуки, Россиянинг “Газпром” ширкати раҳбари Алексей Миллер бугунги оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистондан газ сотиб олишини янада кўпайтиришини маълум қилган.
Газпром то 2015 йилгача 5 – 15 миллиард м3 табиий газни Ўзбекистондан харид қилиб келганди. Энди шу ҳажмни яна 10 миллиардга оширмоқчи. Бу, аслида, харидорнинг ҳуқуқ ва манфаати, уни тушунса бўлади.
Лекин ўзбек томони янги йил арафасида Россия билан эришилган табиий газ олди сотди битими тафсилотларини очиқламади, фақат у ҳар икки томон манфаатига хизмат қилажагини таъкидлади, холос. 
Хўш, Ўзбекистон манфаати нималардан иборат бўлиши мумкин ва энг муҳими – келишилган битим кимнинг фойдасига хизмат қилади?
Ўзбек халқинингми ё Ўзбекистон Олий раҳбариятининг? 
Тузилган битим  ўзбек халқига фойда келтирадими ва ё фожеа?
Ҳамма гап мана шунда!
3.
Умуман – ўзбек халқининг ва мамлакатнинг бугунги асосий мауммоси нимада?
Газ, ёқилғи ва светнинг бутун мамлакат ҳудудида муттасил танқислигида, иқтисод, молия соҳалари ҳамда бизнеснинг чуқур инқирозга учрашида ва ишсизликнинг оммавий тус олганлигида!
Хўш, бу муаммоларнинг илдизи қаерда?
Ўзбекистон – анчадан бўён дунё бозорида хомашё базасига айланиб қолган.
Биз хомашё сотишда биринчи ўринлардамиз деб мақтанишга одатланганмиз.
Айни пайтда ишсизлик бўйича ҳам биринчи ўринлардамиз. Лекин бу ҳақда мулозимларимиз негадир гапирмайдилар.
Биз дунёга хомашё сотамиз, улар эса биз сотган хом ашёни қайта ишлаб, ўн баробар қимматига яна ўзимизга қайтиб сотишади…
4.
Биз дунёда жуда кўп соҳаларда биринчи ўринлардамиз.
Пахта толаси, ипак, мис, олтин, уран ва пахта сотишда ҳам биринчи ўринлардамиз.
Масалан, Хитой нодир металларни биздан олиб, уни қимматбаҳо буюмларга айлантириб, ялтиратиб, минг хил тақинчоқлар ясаб, тилло нархида қайтариб яна ўзимизга сотади.
Худди шундай – Амир Олимхон давридан бўён қоракўл терисини ҳам сотамиз.
Улар биздан қоракўл терисини пустак баҳосида олиб, ял ял ёнадиган шуба, дубленка ва тилло пўстин қилиб, ўн баробар нархда ўзимизга қайтиб сотишади.
Биз ҳатто уранни ҳам сотамиз.
Уран ер тагидан тўғридан тўғри Японияга узатилади. Хай, уранни-ку қайта ишлёлмаймиз. Бу ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
Лекин, наҳотки, биз пахта толасидан куйлак-иштон тиколмасак?
Юз минглаб аёлларимиз бор – бутун дунёнинг иштон-кўйлагини бориб ювиб келади…
5.
Пахта ва ипак толасининг етмиш фойизини экспорт қиламиз.
Четга хомашё сотишдан бошқа нарсани билмай, яна иқтисодий ўсишда бутун оламда энг пешқадам ўринлардамиз деб дунёга жар соламиз.
Бу ҳақда бошқа тузукроқ маълумот ололмаган Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди ва бошқа нуфузли молия ташкилотлари уни ўзларнинг сохта ва бир тийинга қиммат статистикасига қўшади.
Чет эл инвесторларининг баъзи бирлари шу сингари сохта, лекин “расмий” ҳисоботларга биноан Ўзбекистонга инвестиция киритади, бир икки йил ўтмасдан касодга учрайди.
Ёлғончилар эса ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайдилар.
Бундан ташқари, юқорида айтганимиздек, ишсизлик кўлами бўйича ҳам Ўзбекистон – дунёда биринчилар қаторида.
Хомашё сотиш ўрнига уни ўзимизда қайта ишлаб чиқарганимизда, ишсизлар сони камаярди, ижтимоий соҳа борган сари кучайиб бораётган босимдан қутуларди, давлат хазинаси эса ўн баробар кўпроқ даромад қиларди.
Бу оддий ҳақиқатни англаб етиш учун иқтисодчи бўлиш ҳам шарт эмас…
6.
Бир сўз билан айтганда, Мирзиёев ҳукумати сотмаган нарса қолмади бугун Ўзбекистонда.
Хотин-қизларимизни ҳимоя қилолмай, уларни аллақачон четга сотиб бўлдик. Шу сотилган шўрлик ва бахти қаро одамларнинг келажаги буюк деб айтишга наҳот уялмасак?
Мана энди ўзи совуқда жўнжикиб турган ўзбекнинг аҳволини кўра била туриб, яна газ сотишда давом этсак, уят эмасми?
Ваҳоланки, газ худонинг мўъжизаси. Столнинг устида турган – дастурхонимиздаги жамики озиқ овқат, қолаверса, мамлакатдаги барча қурилиш материаллари – газнинг масҳули.
Наҳот, бугунги изғиринли қиш-қировли кунларда уйлари исимай, дир-дираб турган ўзбекка газ ортиқчалик қилса?
Газ
7.
Энди Газпром раҳбари Алексей Миллернинг гапига қайтсак.
2009 йилдан то 2014 йилга қадар дунё бозорида нефтнинг ҳар бочкаси 120 – 140 доллар турганда Россия Туркманистондан ҳар минг кубометрига 240 доллардан тўлаб, 10 – 11 миллиард м3 ҳажмидаги табиий газни импорт қиларди.
Лекин бир бочка нефтнинг нархи 40 – 50 долларга тушгач, томонлар ўртасида нарх бўйича келишмовчилик юзага келди ва Газпром импорт қилган газ учун тўловларни кечиктирди.
Ўз навбатида у ҳар минг кубометр газ учун 240 доллар ўрнига 160 – 180 доллар нарх таклиф этди. Ашхобод бунга кўнмагач, газ экспорти тўхтади.
http://www.vz.ru/economy/2015/7/24/757774.html
Энди Газпром табиий газни Ўзбекистондан сотиб оладиган бўлди.
Хўш, ўйлаб кўрайлик–чи, у ҳар минг кубометр газ учун бизга қандай нарх таклиф этиши мумкин?
Менинг назаримда, нари борса – 200 доллар бўлиши мумкин…
8.
Ҳукумат аҳолига ҳар 10 м3 табиий газни бу йилдан бошлаб – 2120 сўмга, 1000 м3 эса газ ўлчагичи бор оилалар учун – 212000 сўм ва газ ўлчагичи йўқ оилалар учун – 365000 сўмга сотмоқда.
Яъни газ экспорти нархини Марказий банк белгилаган доллар курсида ҳисобласак, у газнинг ички нархидан-да арзонроқ эканини кўрамиз.
Нима учун Ўзбекистон ҳукумати сурункали, қаҳатли газ танқислиги мавжуд бўлган бир пайтда, уни Россияга мамлакат ичидаги нархдан кўра арзонроқ баҳода экспорт қиладиган бўлди?
http://www.ung.uz/ru/business/tarifs
Ўзбек ҳукуматининг ўз жафокаш халқига бўлган эътибор ва ғамхўрлиги шуми?
Қани бу ерда адолат?! 
Ватанимиз саноатига, иқтисодига оз бўлса-да масълият ва эътибор қани?!?
Иқтидордаги ҳукумат Ўзбекистон тақдирини ўйлаяптими ёки ўз чўнтагини яна миллионлар билан тўлдириш илинжидами? 
Бунинг асл сабаблари нимада?
Бу ўзбек халқига нисбатан мунофиқона, хиёнаткор сиёсатнинг намунаси эмасми?
9.
Ижтимоий тармоқларга назар ташлайдиган бўлсак, қуйидаги ҳолни кўрамиз:
Душанбе ва Бишкек – Кремлдан табиий газ таъминотида ўз халқи учун ёрдам сўраб, Путинга анчадан бўён хушомад қилиб юришибди.
Айтингчи, “Газпром” ўзбек табиий газини импорт қилиб, уни қаерга жўнади?
Албатта Қирғизистонга ва у орқали Тожикистонга, сўнг Қозоғистоннинг жанубий вилоятларига.
Жуғрофий картага бир назар ташланг, бу шундайгина кўриниб турибди–ку!
Шундай хулосага келиш учун мактабни ҳам тугатишга ҳожат йўқ!
Ўзбекистондаги мулозимларнинг шунга билими, ақли етмайдими?! 
Россия – минтақадаги барча мамлакатларни, шулар қаторида Афғонистонни ҳам, ўзбек гази билан таъминламоқчи эканлиги шундоққина кўриниб турибди-ку.
Шўрлик ўзбеклар эса, шоир ҳали совет даврида ёзганидек: “Ўз газини Ўролга бериб, тезак ёзқиб” юраверади…
10.
Албатта, бир тийинга қиммат долларнинг сохта расмий курсига барҳам бериб бўлмайди.
Агар статистик маълумотларни долларнинг расмий курсига чақиб эмас, бозор талаби ва таклифига биноан, яъни 1 доллар 5800–6000 сўм ё-да биржа курсида ҳисоблайдиган бўлсак – 7800 сўм  – унда жаҳон статистикасида 67 чи ўринни эгаллаб турган Ўpбекистон – энг охирги 174 ўринга тушиб қолади.
Унда Ўзбекистон – чорак аср мобайнида иқтисодий ўсиш ўрнига, нуқул таназзул ва инқироздан боши чиқмаган бўлиб қолиши ошкор бўлади. 
Ўзбекистон ҳукумати эса сиёсий ва иқтисодий кузатувчилар биз учун шунчалик аянчли ва шармандали хулоса чиқаришини ўлса ҳам – истамайди.
Бундай хулоса – оғир сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шу каби хатарли муаммоларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифни ўртага ташламоқчимиз…
11.
Ўзбекистондаги барча маҳалла кенгашларига таклиф киритиш керак.
Улар аҳолининг розилиги қоғозда ифода этилган, қўл қўйилган аризаларга мувофиқ, биз табиий газнинг ҳар минг м3 га – 50% кўпроқ тўлашга розимиз, лекин бунинг учун ҳукумат газ таъминоти узлуксизлигини 100 фойиз таъминлашга президент фармони билан бизни кафолатласин, деб мурожаат қилсалар, кифоя.
Албатта, бундай қўшимча тўловни баъзи бир оилалар кўтара олмаслиги аниқ.
Назаримда, ҳар бир маҳаллада беш–ўнта оила ночор, лекин биз қўшимча нархнинг 20–40% бўнимизга оламиз,  қолганига ёрдам беринг, дейиши мумкин.
Бу дегани – ҳар ой маҳалла фаоллари 500000–600000 сўм пул топиб, “Ўзгазтаъминот”га топшириши керак бўлади.
Бунинг иложи бор. Ҳар бир маҳалла тассаруфида моддий жиҳатдан қийналганларга аталган, йилига 5–10 миллион сўм, балки ундан кўпроқ ёки камроқ ажратилган давлат пули бор. Агар ўзларининг имкониятлари етмагудек бўлса, муҳтожларга ёрдам қилишга тайёр бўлган ҳалол ва саҳоватли қўшнилар ҳам топилиши мумкин – йўқ эмас. 
Борди-ю шу таклиф маъқул келса, хазина қўшимча даромад оларди, халқимизнинг энг асосий муаммоларидан бири нисбатан ҳал бўларди, иқтисод эса сурукали инқироз гирдобидан қутулишига имкон яратиларди…
Сўнгсўз ўрнида:
Ўзбек халқининг биз бугун тилга олган фожеалари тагида аслида нима ётибди?
Бунинг тагида – Худо берган хомашёни четга сотиш ётади! Айни пайтда мен нафақат газни, балки бошқа табиий бойликларимизни ҳам назарда тутяпман.
Ўз халқини ўйлаганлар бундай қилмайди. Фақат ўзини, ўз амали ва даври узоқ давом этишини ўйлаганларгина қилиши мумкин бундай юзсизлик ва жиноятни.
Газ – бу Оллоҳнинг, Яратган Эгамнинг ўзбек халқига ато этган мўжизасидир. Уни четга арзон гаровга сотиб, ўз халқини совуқда дийдиратиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Бунинг оқибати жуда аянчли якун топиши мумкин!
Биз юқорида ўзбек ҳукумати чет элга нуқул хомашё сотишини гапирдик.
Хомашёни ўз номи билан хом деб қўйибди.  Ишинг ҳам, режаларинг ҳам, орзу умидларинг ҳам – хом, ўзбек мулозимлари.
“Келажагим – буюк” деб қичқирма!
Қичқирганинг билан осмондан чалпак ёғмайди!
Исмат Хушев,
Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Торонто шаҳри
5 январь, 2015 йил. 

Тезак

Табиий газ заҳираларини дунёга кўз-кўз қиладиган Ўзбекистонда бу йил тезак ёқадиган хонадонлар кўпаядиганга ўхшайди…
Ушбу мақолага оид қўшимча материаллар:
Ўзбекистонда тақчил газ Россияга сотилади
http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan/2016/01/160105_cy_uzbek_russia_gas
Газпром Ўзбекистондан кўпроқ газ сотиб олмоқчи
http://www.ozodlik.org/archive/News/20160105/402/850.html?id=27468014
Лишенная туркменского газа Россия надеется на узбекское «голубое топливо»
http://www.ozodlik.org/content/article/27468750.html
Газ йўқлигидан норози ғазалкентликларнинг талаби қондирилди
http://www.ozodlik.org/content/article/27466799.html
Россия купит больше природного газа у Узбекистана, жители которого испытывают постоянную нехватку топлива
http://www.fergananews.com/news/24315 

 

  1. Yug’ladim bu maqolani uqib chunki yuragida o’ti bor yuragida ona- vatanini orqalab yurgan jurnalist va vatan farzandining otashin nidosi .

  2. Шораим

    Хар доимгидек коил Исмат ака!!! Мен узи сизни маколангизни укиб хайрон коламан Сизга ухшаган журналистар керак шундагина Приздентимиз шундай маколаларни укиб ажаб эмас камчиликлардан бохабор булиб чора курса. Бундай муаммолар куп масалан Электор энергия хозир кишлокларда суткасига атига 1-2 соатдангина чирок бор холос… Рахмат Исмат ака халк учун жон куйдирганингиз учун, сиздан бошка ким шу ишни киляпти? Хеч ким! Узларини жонини кийнамай даврини суриб юришибди.

  3. Али

    Бутун Узбекистон халки Путинга мурожат килиши керак узбек газини сотиб олма деб, зора тантилиги тутиб муруват этса.

    • мигрант

      Бу Путин дегани узини кардош рус билан ака ука украинларни онасини йуклаб турганда узбекка тантилик киладими, ?????

  4. мигрант

    Хурматли Исмат ака сизни сайтингиз очилгандан бери укиб бораман, ва шахсингизням узимча тахлил этиб бораман, (минг бор узр) бир оз хиссиетларга бойлигингизни айтмаса камида бош вазир лавозимига 100 фоиз хакдорсиз, айникса илм фан ва ижод жуда яшнар Эди, сиз четда туриб шунча камчиликларни нафакат куриб балки ечимлариниям очик курсатиб Бера оляпсиз, бу Эса хамманиям кулидан келавермайди, бу сузлар мактов эмас балки сизга обьектив берган Бахом

  5. Chinor

    Туппа-тугри!

  6. musofir

    Бу Мирзияев дигани домларни подвалини текшириб, агар сув булса ЖЕКни бошлиги еки хокимни шу подвалга камаб куйганини эшитганми худди узини халкпарвар килиб курсатади, шу газни Мирзияевни уйида ва кариндошларини уйида учириб куйсин киш пайтида ана кегин курамиз совукда кандай кун кечиришни, пичокни олдин узингга ур деган макол безиз эмас…
    яна битта макол: Онангни кози сукса дардингни кимга этасан деган пайт келди. Оллох хаммасига курсатиб шу эзилган халк олдида шарманда килсин, омийн!

  7. muxlis

    Juda to’g’ri yozibsiz, bu insofsizlar O’zbekiston tabiiy boyliklarini ham xuddi otasidan meros qolganday taqsimlashadi. Buni o’ylasang ham yig’laging, ham kulging keladi. Nima odamlar bu dunyoga 2 marta keladimi? O’sha mansabdorlar (otasidan meros qolmagan mansab ham)1 hafta qish chillasida biror qishloqdagi xonadonda yashab ko’rsinchi. Aslida ko’pi o’sha qishloqdan chiqqan, lekin o’tmishini unutgan. Bahona qattiq valyuta, lekin aslida buni orqasidan bir hovuch amaldorlar yana ko’proq o’maradi.

  8. Офарин Исмат ака! Бир суз билан айтганда айрим казоларимизни тириклайин кумдингиз. Чунки уларнинг оёклари аллакачон ердан узилган, узлари эса сочининг бир толасигача инсонгарчиликдан чикиб булишган. Юртимизда жуда хам улкан бир диверсион армия фаолият олиб бораётганлиги булиб турган адолатсизликлар туфайли очик аён булди.

  9. Мақола жуда ажойиб публецтик журналист руҳида ёзилибди. Исмат ака бу ёлғончи ҳукуматни ҳақиқий ўз баҳосини кўрсатибсиз. Мен ҳеч ўйламаган эдим, бу дейман иқтисодни ҳам атрофлича тушинар экансиз. Қисқа қилиб айтганда Ўзбекистон амалдорларини иқтисодий сиёсати “Қундуз амакини эртакларини” эслатади. Уларни бронта статистикасига эшониб бўлмайди.

  10. Юртимиздаги одамларни қишдаги айанчли ҳолатини кўриб, газни қўшимча Россия Газпромига экспортга бериш, ноинсонийлик виждонсизликдан баттар муттаҳамликдир. Мана сизга ёпиқ иқтисод! Ёпиқ жамиятни аҳволи! Ҳукумат ҳамма амалий ишларини халқдан яширади ёки ҳисобатларини қалбаки қилади. Ахир лойқа сувда балиқ овлаш осонда. Бундай ёпиқ, шубҳали жамиятда истаган ўғирлик, махенасияни қилиш мумкин, газ у ёқда тўрсин Ватанни ҳам сотиб юбориш ҳеч нарса эмас. Бу шуринг қурғур худбин, мансабдорлар шаффовликдан, ёруғликдан, очиқлик эркинликдан, ўтдан қўрқандек қўрқади чунки барча қинғир ишлари жиноий ҳаракатлари кўриниб қоладида. Сизни булар Ўзбекистондан нега бадарға қилганини энди тушундим. Сиз ҳеч қачон бу адолатсизликлар билан муроса қилолмас эдингиз. Президент Сизни яқиндан билган маккор шакс сифатида буни тушуниб етган. Кўзингни оч эй амалдорлар! Эртага кеч бўлади. Халқни қаҳир ғазаби билан ўйнашма!

    “Дунё ўзбеклари” учун махсус

  1. Сулаймон жуда тўғри ёзибсиз. Бугун Ўзбекистон ичида ва ташқарисида ҳам Исмат Хушев яратган, уюшган мухолифатдан бошқа кучни ўзи йўқ. Айнан мана шу команда бир неча йилдан кейин сиёсий ҳокимят тепасига келишини хозирданоқ мамлакатимизда кўп одамлар гапираяпти. И. Хушев сиёсатни нозик томонларини ўзлаштириб олган, давлат ишларида катта тажриба ортирган ажойиб ташкилотчи, уни устига талантли ижодкор зиёлий инсондир. Бундан ортиқ сифатларга эга шахсни яна топиш мумкинми!? Қаҳромонимиз ҳатто давлат бошлиғи бўлишга ҳам муносиб шахсдир. Буни у ўзини ҳатти ҳаракатлари билан исботлаб келаяпти.

  2. Ўзбекистонда сўз эркинли йўқ! Ўлдирилган! Мухожиратда эса интернет сайтлари кўп бўлсада воқеаларни холис ёритаятганлари, ўз ўзини баралла танқид қилаётгани йўқ ҳисоби, “дунёўзбекларини” ҳисобга олмаганда. Ўшбу сайт бош муҳаррири ўзини командаси орқали, мухолифат қарашдаги чинакам ватанпарвар шахсларни бирлаштирди. Биз ишонамиз айнан мана шулар, эртага мамлакатимизда катта ислоҳатлар қилишга қодир! Менинг фикру ожизимча бошқа ҳеч қандай сиёсий кучни кўрмаяпман.

  3. Нима бўлганда ҳам ҳақни ёзибсиз Исмат ака! Хом ашё сотаётган мамлакат ҳеч қачон бойимайди.

  4. Хамрокул Аскар

    Дўстим! Мақолангда миллат дарди бор, Шу йўлдан қайтма…

  5. Муқим Анжоний

    Яқинда дунёда аҳоли зичлиги бўйича МДҲда 1-ўринда бўлган Андижон шаҳрига икки марта бордим. Бир пайтлар Амир Темур набираси Умаршайх давлати пойтахти бўлган шаҳарда электр, газ йўқ. Бобур Ахсикентда туғилсада айнан Андижонда тахтга минган, наҳотки бу тарихий шаҳар халқи Путин каби шовинист ва унинг чустлик Алишер Усмон чўнтагини тўлдириш учун газ ва электрсиз қолдирилди?

  6. Сардор

    “Ўзбек халқининг Президентга бўлган ишончини оёқ ости қилишга кимнинг ҳадди сиғди экан.,”нима муаллиф ҳалиям шундай оламшумил воқеадан Президент бехабар деб ўйлайдиларми?! Ушбу ҳол “Иван Василевич касбини ўзгартиради” фильмида сохта шоҳ ясавулга: – йўл-йўлакай Қозонни ола келинглар., деган эпизодни эслатади. Ишонч оёқ ости бўлиши у мавжуд бўлиши лозим. Шўрлик халқ ўзида бўлмаган нарсани қандай оёқ ости қилиши мумкин?! Офаринларга маҳлиё бўлманг Исмат бобо….

     

  7. 4 шарҳ

    1. Nega bizda shunday sharoit nafaqat gaz balki elektr xatto suv xam muommoga aylanib bormoqda, Ismat akani malomat qilish kerakmas, g’iring demaydigan deyaolmaydigan odamlarnimi yoki shukr qilish xalq uchun afzal bulib qolmoqdami? zuravonlik bn boshqarilayotgan davrni boshqaruvchilarinimi? va yana oddiy turmush tarzinu qiyinlashtirayotgan ko’zbuyamachi siyosat aybdormi, xukumatimizmi?
      Vatan qanchalik muqqadas sanalmasin kupchilik chet elga chiqib yashashni avzal bilib qoldi allaqachon.

    2. Ярага туз сепдингиз Исмат ака!
      Бизнинг казоларнинг кўпчилиги пулни кўрса белбоғи тушиб кетади, бетига айтсанг; ДАВЛАТ СИЁСАТИГА ҚАРШИ, КОНСТИТУЦИОН ТУЗУМ ДУШМАНИ ВА ЯНА МИНГЛАБ АЙБЛАРНИ БЎЙНИНГИЗГА ТАҚАДИЛАР!
      АСЛИДА КИМ ДУШМАН?
      ЎРИС КЕЛГАНИДА ШАХАР ДАРВОЗАСИНИ ОЧГАНЛАРДАН НИМАНИ ҲАМ КУТАРДИК!
      ҲАТТО БИТТАСИ ИВАНОВ ВА ГДЛЯНЛАР КЕЛИШГАНИДА
      ОИЛАСИДАН АЖРАШИВОРГАН! ЭРГА ТЕККАНДЕК БЎЛИБ
      ҲАЛҚИМИЗНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНИ МАРДИКОРЧИЛИКГА ХУЖЖАТ ҚИЛГАНЛАРДАН ЯХШИЛИК КУТМАНГ! МИЛЛАТ ВА ДАВЛАТ ХОИНЛАРИ ЭМАСМИ ШУЛАР!

    3. QIMIZ..

      ISMAT AKA XUSHEV. SHU GAPLARNI NEGA HUKUMAT OLDIDA YURGANDA UZLARIGA AETMADINGIZ. YINKI QURQUV BORMIDI, YKI BU MUAMMOLAR KUZINGIZA KURINMASMIDI “KUZNI YOG BOSGANMIDI”. BOSH TOSHGA TEKGANDAN SUNG KUZ OCHILDIM?

    4. Suhrob

      Исматжон! Бу проблема 25 йилдан бери мавжуд. Узбекистонда депутат булганингизда мана шунака макола езиш керак эди. Энди ахолини *кузи очилиши учун* чет элга (Канада, Россия, Америка) ларга бориши керакми?

"7" Comments
  1. Исмат ака жуда тўғри айтгансиз Ислом Каримов вақтида Иқтисодни 7-8% йилига ўсганлиги ғирт ёлғондир. Агар ўсиш шундай бўлса, нима учун сўм қадирсизланиши 20 % дан юқори? Мамлакатда млнлаб одамлар ишсиз? Давлат амалдорлари ўз вазифасини бажаргани йўқ, қонунди бўзиб жиноий йўл билан бойиш билан машғулдир. Шу туфайли газ, электир энергия етказиб бериш бутунлай издан чиққан.

  2. Мен ўзим ҳар замонда таниш-билишларим ичида чет-элдаги мухожиротда яшаётганларга нисбатан ёв қарашни сезаман, баъзи бир калта фаҳим кишилар Ватан хоинлари дейишгача боради. Аслида ҳақиқий хоинлар ўз Халқини зуликдек суриб ётган порахўр, каррупцияга аралашган куч ишлатар тармоқларини вакиллари ва бошқа амалдорлардир. Дунёда энг ёмон каррупция ботқоғига ботган беш мамлакатдан бири Ўзбекистонни булиши ўта шармандаликдир. Мана шу текинхўр (паразит) Давлат тепасига чиқиб олган йиртқич каламушлар тайёр газни сотмайдими. Уларга қолса бутун мамлакатни ҳам сотиши ҳеч нарса эмас. Янги Президент агарда шу маънавиятдан асар ҳам йўқ, оломонпараст, чучқасифат эски мансабпарастлардан тўла қутилмаса, уни ўзини ҳам булар секинлик билан домига тортиб кетиши мумкин. Улардан тўла қутилмаса ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди. Ш Миризёев ҳақиқий Ислоҳатларни хохласа биринчи навбата хориждаги ривожланган мамлакатларда ишлаётган Ватандошларимизни маъсулятли раҳбарликка тайинлаши керак. Шахсан мен ўзга кадирларни кўрмайапман.

  3. Салом Исмат ака! Вактим йук, лекин хар замон сизнинг “Дунё узбеклари ” сайтингизни укиб тураман.
    Исмат ака хоинлардан нима кутиш мумкин.
    ГАЗ сотади, ТИЛЛО сотади.
    Бошка нарсага акл етмагандан кейин, нима хам сотиши мумкин?, Газ, – бу иктисоднинг юраги, Тилло – бу авлодларга колдириладиган мерос(запась).
    Бу ватан хоинларининг куз тиккан нарсаси Шу 2 нарса.
    Улар ишлашни, акл билан ишлашни хохламайдилар! Худди отасидан мерос колгандай сотадилар! Офарин, Койил, Исмат ака. Сотувчиларга эса. Минг лаънат сизларга, Хали жавоб берасизлар!!!!!!!

  4. Яшасин ишак яшасин ишак ишакни рухига хам сигин халкииим

  5. Оддий фукаро

    Бу макола 2015 йилда ёзилган экан. Хозир 2017 йил. Уша 2015 йилда табиий газдан оз микдорда булса хам етиб борган хонадонларни куп кисми тармокдан узилган, урнига пропан балон бериляпти. Так что, Исмат ака яна 2 йилдан сунг агар бу маколангизни яна чоп этсангиз, гап нима хакида кетаётганлигини билмай бошиимиз котади. Зукко укувчилар нима демокчи булганимни тушунган булсалар керак.

  6. Мусофир

    Урта осиёда энг бой давлат узбекистон. Лекин узбек киргизистонга, козогистонга, урусияга бориб мардикорлик килади. Ман хам эл катори урусиядаман, хуп майли бизку эркаклармиз, аёлларчи-аёллар бу ердаги узбек аёлларни куриб мунгсиз йиглайсан киши, факат узбек аёли хамма ерда хамма ишни киляпти, хаттоки айтишга ор киладиган жойларда хам бор уша бизнинг опа сингилларимиз. Буни эшитиб эшитмасликка олаётган, билиб билмасликка олаётган, куриб курмасликка олаётган давлатимизни бошкараетган амалдорларга ич-ичимдан ачинаман, нахотки кузини олдидаги кизи, келини, аёлига караб хулоса кила олмаса??? Миллат шаънини уйламаса, хирси йук чучкадай тутса узларини!!! Уз кургонида – касрида маишат килиб, ялло килсаю халки хамма давлатда мардикор булса!!! Ноумид шайтон дейдилар янги юртбошидан умидларимиз катта!!!

  7. Газ масаласи бу бир огрикли симптом. Худди шундай свет, ишсизлик, хомаше сотиш; ижтимоий, таълим сиёсати, кушни давлатлар билан чегара ва бошка муаммолар ошиб тошиб ётибди. Яъни бутун Узбекистон бир канча касаллар билан касалланган вужуд. Симптомларни даволаган билан вужуд тузалиб колмайди. Бир симптомни тузатсак иккинчиси, иккигчисини тузатсак учинчиси ва х.к. Охирига боргунча аввалгилари яна бош кутаради. Буни бутунлай тузатиш учун совет давридан колган русларнинг ”паст халклар” учун ишлаб чикилган дунёкарашидан воз кечиб, янги дунекарашни олишимиз лозим. Оллох хам ‘хеч бир кавм узларини узгартирмагунча Оллох уларнинг ахволини узгартирмайди’ деган. Тарихга назар солайлик аждодларимиз хуннулар, буюк турклар, араблар, куктурклар, мугуллар кандай таркок хор кабилалар эдилар(хозирги узбекларда, туркистонликларда буларнинг барчасини кони бор) Улар бирлашиб буюк империялар ташкил этдилар. Русниям, Хитойниям, Европаниям авра-астарини агдариб ташлашди. Кейинчалик уларнинг орасига нифок солишди. Уларнинг хокимлари,беклари, амирлари,шахзодалари ички урушлар олиб бориб империяларни барбод килдилар. Россия узбеклардан куп азият чеккан. Буюк Олтин Урда узбек улуси дейиларди. Олтин Урда 250йил русларни кийратган, улар хатто уз тарих ларида татаро-монгольское иго деган алохида даврни яхши билишади. Амир Темур хам Москвани икки марта горат килган. Кейинчалик узбек заифлашиб урта осиёга келиб 3та узаро урушувчи хонлик ташкил килганда Россия босиб олди.1917й.да хокимиятга келган коммунистлар рус шовинизмини окпошшодан 10 баравар кучайтирди. Алифбоимиздан, динимиздан, зиёлиларимздан айиргани етмагандек, Туркистонни 5та майда давлатчаларга булиб ташлади-‘разделяй и властвуй’. Шу сиёсат халиям давом этяпти. Шуни билингларки русларнинг осие халклари ичида энг ёмон курганлари узбеклардир, чунки узбек уларни 250 йил тиз чуктирган. Энди асосий муаммо ечими Туркистон халклари майда сохта ‘истон’ларидан воз кечиб якка Буюк Туронга бирлашишлари лозим, узбек, козок, киргиз, тожик, туркманлар кадимдан ахил тотув яшаганлар. Чегара муаммолари, милатлараро жанжаллар Москва уйлаб топган ва амалга ошираётган ишлар. Агар минтака ягона Турон ёки Туркистонга бирлашса, кучли давлат вужудга келади. Бундан Москва хам, Пекин хам, Вашингтон хам, Брюссель хам куркади. Уз вактида хуннлар, араблар, турклар, мугуллар уларнинг аждодларини роса кийратганлар. Ана ушанда биз улардан улпон сифатида газ, электр, нефть ва хоказоларни олиб турмуш тарзимиз анча юкори булар эди. Бунинг учун энг аввало коммунистча фикрлашдан воз кечишимиз лозим.

Leave a Reply
*