Menu
Categories
Рустам Азимов истеъфосига “Дунё ўзбеклари” шарҳи…
06/07/2017 Бош мақола
Исмат Хушев: Рустам Азимовга тош отиш кимга керак бўлиб қолди? 
Азимовнинг яхши расми
Ёки бу хусумат остида нималар ётибди?
Президент кўз қорачиғидай асраб келаётган кадрларнинг олтин фонди 
Палаги тозанинг – юраги тоза…
Ўзбекистон сиёсатидаги хусумат кимларнинг бошини еди? 
Кадрларнинг олтин фондига тош отиш бугун кимга ва нимага керак?
Ўзбекистон Олий Раҳбариятининг сайловолди ҳолатига бир назар
1. 
Янги йил муносабати билан “Дунё ўзбеклари”га келган хат,  хабар ва табрикларнинг кўлами кенг, мундарижаси ранг баранг эди. Бу табиий, албатта. Икки йил давомида нашримиз озми кўпми ўзлигини намоён қилиб, ўз атрофида баҳоли қудрат маълум бир давра туза олди.
Бугун ер юзининг 145 давлат ва мамлакатида “Дунё ўзбеклари”нинг мухлислари борлиги, ҳар куни бизни ўн минглаб муштарийлар интизорлик билан кутаётгани юқоридаги фикримизнинг ёрқин далилидир.
Янги йил арафасида бизга келган матнлар орасидан уч мақола, уч хабар бизнинг эътиборимизни ўзига тортди. Улардан бири – таниқли ҳамкасбларимиздан бирининг маънавий қиёфаси ҳақида тўқиб бичилган иғво ва бўҳтонга қоришган ижод намунаси бўлса, иккинчиси – донгдор бир ёзувчининг шаъни ва қадрини ер билан битта қилган мағзавадан иборат.
Уларнинг ҳар иккаласини ҳам биз яхши биламиз ва ҳурмат қиламиз. Уларнинг айби – талантли ва иқтидорли эканлигидир. Ноталантлар эса, талантларни доимо кўролмаган. Улар ҳатто байрам ва тўй томошоларда ҳам талантлиларнинг илигидан олишни, оёғидан  чалишни орзу қилишади.
Бутун дунёда байрам нафаси кезиб юрганда ҳам талантсизлар кимнидир қақшатиш армони билан яшайди…
2. 
Биз бу қип қизил тўҳмат ва иғводан иборат мақолаларни ўқиб, улардан бурқсиган иғво ҳидини сезиб, чоп этмасликка қарор қилдик. Лекин бугун бизга келган навбатдаги мақоладан сўнг бу ҳақда алоҳида чиқиш қилиш лозимлигини англаб етдик.
Ўзбекистон Олий раҳбариятидаги  мулозимлардан бири ҳақидаги танқидий мақола ва фелъетонлар кейинги бир ҳафтада бизга бир эмас –  уч-марта марта юборилди. Эшикни ёпсанг тешикдан, тешикни ёпсанг эшикдан суқиштирмоқчи бўлишди.
Лекин барибир биз уларни эълон қилмадик.
Бу мақолалардан бири гўё  “Бердибек Хўжаев” номидан ёзилган бўлиб, у ўзининг фан номзоди эканини, Ўзбекистон олий раҳбариятидаги улуғ бир инсоннинг қариндоши унга қараганда анча яхши яшаётганини аламзадалик билан тилга олган.
Бизда ота боболаримиздан қолган яхши бир удум бор: Улуғ байрамлар арафасида одамлар бир бирини ўзъаро табриклаб, билиб билмай қилган гуноҳлари учун узр сўрашади одатда. Бизда эса энди бу қадриятлар ўрнини – ҳасад ва хусуматли қабоҳатлар эгаллай бошладими? Наҳотки шу рост бўлса?
Энди орамизда – кимдир  Сиздан бир газ юқорироқ иморат қурса, янги бир хориж машинаси кўчангиздан ўтиб қолса, устингизда яхши бир буюм кўриб қолишса, уни ҳазм қилолмайдиган одамлар пайдо бўлаяпти.
Улар энди катта минбарлардан ўз рақибларини нишонга олиш билан оворалар.
Бир бирига тош отишда уларга унча бунча майдон кифоя қилмай қолган кўринади. Улар энди бўҳтон тошларини бутун дунёга тараладиган катта ва таниқли минбарлардан карнай сурнайлар қанотида йўллагиси келади.
Худди шу ғараз мақсадда, бу жирканч ниятлари йўлида улар ҳатто  эл-юрт ва миллат хизматига чоғланган “Дунё ўзбеклари” сайтидан фойдаланишдан ҳам қайтмайдилар.
Уларга бугун бир ҳақиқатни эслатгим келади: Дунё ўзбеклари” Сиз ўйлаган майдон эмас. Бу маломат тошларингиз ўзингизга қайтиб боргусидир. Қора мақсадни кўзлаган бўлсангиз, хато қиласиз. «Дунё ўзбеклари» юмалоқ хатларга ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда ҳам изн бермайди. Биз илгари ҳам бу борада муносабат билдиргандик. Лекин «пичоқни аввал ўзингга ур» деган гап бор.
Агар шундай юмалоқ хатлар Сизнинг яқинларингиз –  ота онангиз ва ака опангиз ҳақида бўлса,  қандай қабул қилардингиз?
«Дунё ўзбеклари» бутун дунё қонунлари каби –  Ўзбекистон қонунларини ҳам ҳурмат қилади. Ва манзили аниқ кўрсатилмаган ва шахси тасдиқланмаган  ҳар қандай хат бизда эълон қилинмайди…
3. 
Энди бевосита Рустам Азимов шахсига қайтсак.
Мен унинг Президент командасига кириб келиш жараёнини яхши биламан. Уни қандайдир гуруҳлар ё кланлар эмас, балки шахсан Президентнинг ўзи кашф қилган, катта сиёсий майдонга олиб чиққан.  Азимов – ўзбек, рус ва инглиз тилларини мусаффо билади. Палаги тоза инсон.
Ўзбекистон илм фан тарихида буюк из қолдирган улуғ бир сулолага мансуб. Ота – академик, она – академик. Олимлар сулоласининг фарзанди бўлиш – камдан кам кишиларга насиб этадиган буюк бир бахт бу!
Палаги тоза инсоннинг ўзи ҳам тоза ва иймонли бўлади.
Ажабо, наҳот энди қатағон навбати – Президент йигирма беш йилдан бўён кўз қорачиғидай авайлаб асраб, меҳр билан тарбиялаб келаётган  «олтин фонд»га етган бўлса?
Рустам Азимов Мустақилликнинг дастлабки кунидан бошлаб Президент билан дунё кезади. Ўзбекистоннинг Дунё билан, Жаҳон билан боғлиқ ҳар бир қадами Рустам Азимов билан боғлиқ эканини ким билмаса билмас, лекин мен яхши биламан.
Уни тахтдан қулатиш кимга керак бўлди? Бу хатлар – президентнинг ўзига қаратилган  найза эмасми?
Нега бундай хатлар айни шу кунларда кўпайиб қолди?
Бу хусуматнинг мақсади нима?
4.
Биз худди шундай хусуматлар билан ўз вақтида Шукрилла Мирсаидов, Раҳим Ражабов, Исмоил Жўрабеков, Мирзаолим Иброҳимов, Шавкат Юлдошев, Мавлон Умрзоқов, Шаҳобиддин Зиёмов, Назир Ражабов, Мираҳмад Мирқосимов, Абдуҳошим Мўталов, Ўткир Султонов, Эркин Халилов, Қаюм Ҳаққулов, Козим Тўлаганов, Бахтиёр Ҳамидов, Алихон Отажонов, Тўхтамиш Боймиров, Адҳамбек Фозилбеков, махсус хизмат, суд,  прокуратура, адлия ва куч ишлатар тизимларининг машҳур  генераллари Ғуломжон Алиев, Убайдулло Мингбоев, Бахтиёр Ғуломов, Муҳаммад Бобир Маликов, Қодир Ғуломов, Усмон Худойқуловларнинг бошига етган эдик.
Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Бош прокурори, адлия вазири, Марказий сайлов комиссиясининг раиси ва ниҳоят узоқ йиллар республика Олий суди раиси бўлиб ҳуқуқ осмонида энг олий мақомлар қанотида парвоз қилиб келган Бўритош Мустафоевни ҳам ўзимиз кашф қилиб, кутилмаганда еттинчи қават осмондан парашютсиз ташлаб юбордик…
Айримларини ҳатто «Жаслиқ»қача олиб бориб қўйдик. (Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев,  Юсуф Жума).  Ҳатто бугун – 2015 йилнинг 4 январь куни ҳам қамоқдада ётган Ўзбекистон Олий Кенгашининг исёнкор депутати  Шуҳрат Нусратовнинг бошини ҳам айни шу хусумат емадими?
Ғурумсойдаги   йирик аграсаноат  раҳбари Аҳмаджон Одилов  ҳам аслида на Президентга ва на халқига душман эмас  эди. Унинг бугунги аччиқ қисмати ҳам – ўша хусуматчиларнинг қора ишларидан бири эмасми?
Бу хусуматчилар айтмаганингизни – айтди дейди, қилмаганингизни – қилди дейди…
Алҳазар!
 5.
Ўзбекистонда Президентлик сайловига старт бериларкан, Олий Раҳбарият учун ҳаёт мамот жанги бошланганини сезиш қийин эмас.
Бу жангда – рақиблар ўз арсеналида бўлган барча турдаги қуролларни  ишга солиши табиий, албатта.
Лекин Президент кўз қорачиғидай асраб келаётган кадрларнинг олтин фонди бу жангдан эсон омон ўтадими ва ё қурбон бўладими, буни энди яқин келажак кўрсатади.
Агар Президентнинг олтин Фонди қурбонликка берилса, бу салтанат учун жуда ҳам қимматга тушишини наҳотки билмасалар? Бу  иғволарнинг таг замирида қандай шум мақсадлар ётгани – кўрга ҳассадек кўриниб турибди-ку.
Бир сўз билан айтганда бу қабиҳ хусумат найзалари, Рустам Азимов бир баҳона, аслида Президентнинг ўзига қаратилган эмасми?
Исмат Хушев,
Торонто шаҳри, Канада
4 январь, 2015 йил

U.S. Secretary of State Colin Powell (L) welcomes the Uzbekistan Deputy
Prime Minister Rustam Azimov before their meeting at the State
Department, April 16, 2003. The two met for talks after this photo
session. REUTERS/Kevin Lamarque
KL/GAC – RTRLYF6
“Дунё ўзбеклари”дан:
Биз бу мақолани эълон қилганимизга анча бўлиб қолган эди.
Лекин бугун 22 апрель, 2016 йил, жума оқшоми – редакция почтасига келиб тушган – Рустам Азимов ҳақидаги жиддий айблар қўйилган навбатдаги танқидий мақоладан сўнг биз энди  ростдан ҳам ўйланиб қолдик.
Яширмаймиз, биз бу танқидий мақола қайси манзилдан ва қайси идорадан келганини яхши биламиз. Рустам Азимовни энди ростдан ҳам жиддий нохушликлар кутаётганини фараз қилиш қийин эмас.
Демак, Ўзбекистон Олий раҳбариятида бир қадар тинчиб қолган ички курашлар яна авжига чиққан кўринади.
Бу курашлар яқинда Президент Маҳкамаси раҳбари Зелемхон Ҳайдаровга қарши интернетга сиздирилган қатор танқидий хабарлар силсиласида – Давлат раҳбарининг туну-кун қўриқланадиган ёзги резиденциясидаги куч ишлатар тизими ва махсус хизмат мулозимларига тааллуқли бўлган фоҳишабозлик ва маънавий бузуқлик ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалар билан уйғунлашиб кетган эди.
Бу ажаб ҳол – ўзбек жамиятида Зелемхон Ҳайдаровнинг Дача ва Резиденциялар бошқармаси билан – Рустам Иноятовнинг махсус хизмат идораси орасидаги жиддий тўқнашув ва дарздан нишона эди.
Бу шов шувнинг шамоли ҳали босилмай туриб, мана энди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимовга қарши махсус хизмат идорасининг навбатдаги ҳужумини кўриб турибмиз.
МХХ раиси Рустам Иноятов кейинги пайтда ўз хизмат ваколати доирасини ҳаддан зиёд кенгайтириб юбормадими деган савол мени анчадан бўён жиддий ўйлантириб қўйганини ҳам яширмаслигим керак.
Бугун Ўзбекистондаги ҳар бир соҳа – ёлғон зафарлари билан, республикадаги ҳар бир воҳа – район ва шаҳарлари билан бевосита Рустам Иноятов бош бўлган МХХ нинг кучли ва сергак назорати остида экани ниҳоятда ташвишли ва хатарли ҳолдир.
Шу маънода бугун Ўзбекистонни Президент эмас, балки СНБ, яъни, махсус хизмат идораси бошқармоқда дейишга бизда тўла асос бор.
Хуфия хизмат идораси бошқараётган жамиятнинг бугуни ва келажаги ҳақидаги жиддий хавотирлар мени ушбу мақолани ёзишга ундади.
“Дунё ўзбеклари” бу борадаги фикр ва мулоҳазаларини ўз ўқувчилари билан ўртоқлашиб боришга ҳаракат қилади.
Рустам Азимовни эса боши узра тўпланаётган қора булутлардан жиддий огоҳлантириб қўйиш ниятида ушбу мақолани эълон қилишни лозим топдик.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада.
22 апрель, 2016 йил.
“Дунё ўзбеклари”дан:
1.
Бугун “Дунё ўзбеклари” ўз ўқувчиларини уч йил муқаддам огоҳлантириб келган воқеа содир бўлди: Каримовнинг вориси кўрилган Рустам Азимов ўз вазифасидан озод қилинди.
Агар эътибор қилган бўлсангиз, биз Рустам Азимовни шундай қисмат кутиши мумкинлиги ҳақидаги дастлабки мақолани 2015 йилнинг 4 январь куни ёзган эканмиз. Унда ҳали Ислом Каримов ҳаёт эди. Ҳали Ўзбекистонда Азимовнинг мулозимлик қуёши эрта бир кун сўниши ҳақида ҳеч ким ўйламаган ва билмаган бир пайтда, буни олис Канададан туриб биз сезган, бундан уни ва барча ўзбек сиёсий элитасини огоҳлантирган эдик…
2.
Иккинчи мақолани орадан салкам бир ярим йил ўтиб, 2016 йилнинг 22 апрель куни ёзган эканмиз.
Бу пайтда ҳам ҳали Ислом Каримов тирик эди. Бутун дунё ҳамжамияти ва сиёсий лидерлари диққатини ўзига қаратган, Ўзбекистон сиёсий ҳаётини остин устун қилиб юборган – “2 сентябрь” кунги “Вазирлар Маҳкамасининг таъзияси” ва давлат миқёсидаги тантанали дафн маросимига ҳам ҳали беш-олти ой бор эди. Лекин биз ўшандаёқ Рустам Азимовнинг боши узра қора булутлар айланаётганини аниқ тиниқ сезган ва пайқаган эканмиз. Юқоридаги икки мақолани ўқиб, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Лекин биз бугун – Рустам Азимовнинг Ўзбекистон Олий раҳбариятидан кетишидан ҳам кўра – олис Канададан туриб ўзимиз қилган башорат ва далолатнинг нақадар тўғри бўлганига ҳайрон қолдик. Биз кимни ва нимани назарда тутганимизни юқоридаги икки мақолани ўқиганлар яхши билсалар, ажиб ҳайратларга ошно бўлсалар керак…
3.
Ҳа, МХХ раиси Рустам Иноятов усталик билан амалга оширган “операция” муваффақиятли амалга оширилди. Рустам Азимов – Ўзбекистон Олий раҳбариятидан четлаштирилди. У Бош вазир ўринбосари, ҳукумат аъзолигидан чиқарилиб, вазирлик ва Қўмита раҳбарлиги даражасига туширилди: Янги ташкил топган “Ўзбекинвест” миллий қўмитаси раҳбари этиб тайинланди…
Биз Рустам Азимовни, унинг оиласи ва келиб чиқиш тарихини яхши ва яқиндан билганимиз учун ҳам уни – “Палаги тоза инсон” деб атаган эдик. “Палаги тоза одамнинг нияти ҳам, тилаги ҳам, юраги ҳам тоза бўлади!” деб бежиз айтмагандик. Бугун ҳам шу фикрда собитмиз.
Нима ҳам дердик. Бугун Ўзбекистонда Исмат Хушев эмас, балки Шавкат Мирзиёев Президент, унинг Қарор ва Фармонлари ҳаётга тадбиқ этилади, Исмат Хушев олис Канададан ўз мақолаларида ёзган орзу умидлар эмас.
Реал ҳаётда эса сиёсат ўйинлари шунақа кутилмаган “интрига” ва “сюприз”ларга бой бўлади. Буни биз ҳам тан олишимиз ва истаймизми, йўқми – қабул қилишимиз керак. Лекин дунё дунё бўлиб қолаверади, умр давом этаверади.
Рустам Содиқович бешафқат ҳаётнинг бу зарбасини мардлик билан кўтаради ва матонат билан енгиб ўтади деб умид қиламиз…
4.
Энди икки оғиз сўз бу ишларни уюштирган ва бошида турган МХХ ва унинг қудратли раиси ҳақида.
Бугун Ўзбекистоннинг янги Президенти Сизга қулоқ тутиб, Сиз билан маслаҳатлашиб турибди. Лекин бу вақтинчалик, бугунчалик эканини зўзингиз ҳам яхши билсангиз керак. Эртага вазият ўзгариб қолиши ҳам мумкин. Ўшанда Азимовнинг ҳолига ўзингиз тушасиз.
Рустам Содиқович ўз вазифасидан кетса ҳам, пастроқ ишда бемалол ишлаши ва одамлар орасида эмин эркин юриши мумкин.
Лекин Сиз ишдан кетсангиз, жуда катта фожеалар бошингизга ёғилади. Кетиш арафасида Сиз бир чуқур мулоҳаза қилишингиз керак. Ўзбекистонни чорак аср бошқариб келган махсус хизмат салтанати карвони ўз сафарини якунлаяпти. Яхши ва ёмон кунларингиз кўп бўлди.
Орқангиздан бутун Ўзбекистон халқи тош отиб қолмаслиги учун ҳали Сизда имкон ва фурсат бор. Хатоларингизни тўғрилашга,  гуноҳларингизни ювишга шошилинг. Қамоқ ва зиндонларда азоб чекаётган сон саноқсиз айбсиз айбдорларни, ҳақ сўзни айтган журналист ва сиёсатчиларни, содда ва самимий диндорларни шу муборак рўза ойидан кечиктирмай озодликка чиқаринг. Уларга – идорангиз ўғирлаган орзу умидларини қайтариб беринг.
Янги Президент олиб бораётган сиёсатга аралашманг. Сиз энди ўз профессионал вазифангиз билан шуғуллланинг. Ўзбек халқи ўзгарди. Уни янги замон шамоллари, Мирзиёев даврининг насимлари, адолат ва диёнатга бўлган ишонч муждалари ўзгартирди. Сиз шунга халақит бермасангиз, бас.
Улуғ ва мутафаккир шоирларимиздан бирининг шундай шеъри бор:
Ҳар кимки вафо қилса – вафо топқусидир.
Ҳар кимки жафо қилса – жафо топқусидир.
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ харгиз.
Ҳар кимки ёмон бўлса – жазо топқусидир!
Шуни ёдингиздан чиқарманг…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
6 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

Рустам Азимов Бош вазир ўринбосарлигидан бўшатилди

 “Дунё ўзбеклари” учун махсус
33 шарҳ
9 шарҳ
  1. Исмат ака Рустам Азимовни Ўзбекистон Олий раҳбариятидаги амалдорлар ичида нисбатан яхши демоқчи, ёмонлар ичидан яхшиси деганидек. Шарх ёзганлар хис хаёжонга берилиб кетиб, бир ёқлама фикр билдирмоқда. Одам деган озроқ ерга тушиб парагматик қарайди-да. Вақти соати келиб Каримов хокимиятдан кетгандан кейин, яқин атрофидагилардан бири ўтиради-да унинг ўрнига. Силар хохлайсиларми биронта муштимзўр, тарбиясиз жоҳил амалдор ўтиришини, йўқ албатта. Исмат ака доим кўнглидагини очиқ ойдин баён қилади. У бошқалардай аламзада эмас. Шунинг учун ҳам “Дунё узбеклари”ни бугун кўпчилик ўқийди. Бугун дунё узбекларига тенг келадиган сайт йўқ дунёда.

  2. Turon

    Prezident (diktator.I.A.Karimovni nazarda tutayabman) xalqqa nima yaxshilik qilgan edi-yu uning ko’z qorachig’dek asrab kelayotgan kadrlarning oltin fondidagi “Palagi toza” Rustam Azimov xalqning farovon yashashi uchun biror bir o’zgarish yasashiga men ishonmayman. Ismatjon uka siz zolim I.A.Karimovning komandasiga ishonganingizga hayron qolaman. Bularning barchasi oq it qora it hammasi bir it-ku…

  3. Shavkatbek

    Bazida oylanib qolaman, siz aytganingizdek bugun xukumat ustida utirgan mulozimlarni kuplari rostdan xam R.Azimovdek xalol-vijdonli, avliyosifat, dono kishilar bolsa u xolda bugun nega Uzbekni xoliga maymunlar yiglamoqda??? Ayniqsa mamlakat moliya tizimi bugunda jar yoqasiga kelib boldi, buni notugri deyish uchun inson ovsar bolishi kerak (Uzizi gapingiz) Inson uziga boshqa inson tarafidan bolgan yaxshi muomilani kursa usha kishiga yaxshi inson deb baxo berishi taabiy, ammo bu umumiy xulosa emas.

  4. Ассалому алайкум Исмат ака! Ватан келажаги ва халкимиз бахти учун куйиб ёниб ёзаётган маколаларингиз тахсинларга лойикдир. Аммо лекин, сиз боткокдан тортиб чикмокчи булаётган бу аравани канчалаб махлуклар пастга тортиб турибди. Ва улар шундай парда ортидаларки, ким кайси томонда билиш мушкул. Юртни бакаламунлар босган, бакаламунлар эшелони. Касалини яширсанг, иситмаси ошкора килади. Буларнинг биронтаси халкимиз учун бир ишни уринлатиб куйган жойи йук. Олтин фонд хам йук. Битта иккита кадрлар булиши мумкин. Бошкарувда кандайдир кузга куринмайдиган тормоз мавжуд. Коррупция авж олган, бу хакда гапирганлар умуман йук килиб юборилади. Президент ким томонида, 80 та оиланинг аъзолари кимлар, келажак кимларнинг кулида колади. Нима сабабдан буюк бир миллат мардикор булиб бораяпди .Бунга Матмуса жавобгарми ёки ЭШЕЛОН! Хамма юртдан кочиш пайида, халкни уйлаш даври утиб бораяпди! Ватанпарвар рахбарлар гурухи зудлик билан чора курсинлар. булсалар агар. Мамлакат ва халк такдири хавф остида. Рухсат берсалар шу бугун бораман!!

    • Ozod

      Mamayoqub man shu bitta izohingiz bilan mening mehrimni qozondingiz.

      Haqiqatan ham nega mardikorlar armiyasi paydo bo’layapti agar Rustam Azimov daho bo’lsa?

      Nega Umidchi studentlar O’zbekistondan ketib qolayapti?
      Nega Qozog’istonda oylik 1000 dolar, O’zbekistonda esa atiga 130 dollar?

      Nega o’zbek qizlari Turkiyada va Dubaida yurishibdi?
      Nega Tashselmash va Chkalov yopildi?

  5. Burkhon

    Men tushunmadim. Qanaqa qilib 400 ming so’m oylikka bir oy yashash mumkin? 400 ming so’m 130 dollar bo’ladi to’g’rimi? 1 kilo go’sht 30 ming so’m. Kvartira bir oyga 200 dollar-ku Toshkentda.
    Ismat aka sal oshirib yubormadizmi? Bir bechora kambag’al bolaga tuhmat qilmadizmi? Maqoladagi faktlarni tekshirib ko’rdizmi? Fanlar Akademiyasiga telefon qildizmi?

  6. Ravshan

    Ismat aka,
    400 ming so’m oylikka bemalol yashash mumkin. To’g’ri ko’proq suv ichish kerak. Suv esa bepul, shukur qiling. Odamlar juda noshukur bo’lib ketgan. Shunday ulug’ odamning yashashiga hasad qilgan bo’lsa demak juda noshukur. Bunday noshukur odamlarni turmaga tiqish kerak, toki boshqalarga o’rnak bo’lsin.

  7. Дангаса

    Исмат ака узр яна бир гап, палак хакида жуда тугри айтдингиз. Хозир бывший устозларингизни палаги тозами..? Шер ака айтгандек “Не булса аслига тортар, наслига тортар” Узингиз айтгандай..Узбекни не не асл фарзандлари кеттди, узбекни хозир магрур боши эгилди, козокни бошини Нурсултан кутарди.. Исмат ака бошимизда узбек утирибди деб уйлайсизми.. Йук 20 йилдан бери узбекни кадр киммати шаъни ерга урилди яна бу качонгача давом этади.. Узингиз биласиз олдин (70-80-йиллар) москвада Узбек кандай яйраб юрарди. Рахмат

  8. Дангаса

    Ассалому алейкум. Исматилло ака Сиз бирон бир рахбарга ачиниш назари билан карайсизми еки Узбек халки назари биланми. Булар нима килдики халкка осон булди мен бошимдан куп нарсани утказган тадбиркор (Узбекистонлик) сифатида айтаман конвертацияни асосчиси Рустам ака (камсамол) буладику, энг огрикли, куп нарсани оркага тортаетган.
    Бутун система чириган буларни хаммаси бир гур. Халкни дардини эшитадиган рахбар йук Узбекистонда, уни иложи хам йук. Хаммасини бошкатдан бошлаш керак.

    Bek

    Ismat aka,
    Sizni Rustam Azimov sotib olgan deb aytishayapti. Shu to’g’rimi? Javob bermasangiz bo’lmaydi shekilli. Hammaning og’zida shunaqa gap. Hurmat bilan.

    1. Assalomu alaykum dunyo Uzbeklari. Rustam Aziov diktatura tizimiga xizmat qilapti. Karimovning qilayotgan noj`oya xarakatlaridan Rustam Aziov xabardor. Tizimni ozgartirishimiz kerak. Buning uchun xammamiz birlashishimiz kerak .

    2. O’zbekxon

      Замони келиб Каримов хокимиятдан кетгандан кейин, яқин атрофидагилардан бири ўтиради унинг ўрнига. Сизлар хохлайсиларми , тарбиясиз жоҳил амалдор ўтиришини, йўқ албатта. Исмат ака доим кўнглидагини очиқ ойдин баён қилади. У бошқалардай тор фикр билдирмайди узоқни кўра биладиган донишманд кишидире. Шунинг учун ҳам “Дунё узбеклари” бугун кўпчилик ўқийдиган биринчи рақамли наширга айланди.

    3. Shuxrat Normurod

      Яхшими ёмонми олий ҳокимият тепасида турган амалдорлар ичида лебирал дунёқарашга эга бўлган шахслардан бии Р. Азимовдир. Агарда уни ҳам йўқ қилсалар, Каримовдан кейин яна хозиргидек қулликни бўйнимизга олиб шармандали ҳолда яшайверамиз. Бу хаммаси МХХ ва Иноятовнинг иши. Менга колса Р.Азимовни Каримовнинг ўрнига қўйган бўлардим. У бош бўлса, Ўзбекистон бугунги шармандали аҳволга тушиб қолмасди.

    4. Ҳурматли Исмат ака! Бугунги ҳавотирларингиз ҳар қачонгиларидан ҳам ҳавотирлироқдир.
      Президент сайлови ўтганига ҳам бир йилдан ошди, аравамиз эса ўша-ўша. Ўзлари эса мамлакатимизнинг биринчи сонли ардоқли аристони!Тарихимиз олдида яхши ном билан қолмасликлари бугунги кунларда минг фоиз аниқ бўлди ҳисоби. Тахтдаги давронининг кўпи кетиб ози қолди. Қолганига мақтаниб ўтиб кетадилар, бошқача бўлишини ҳаёлга келтириб бўлмайди.
      Рустам Азимов билан биргаликда минглаб казолар ҳам репрессия бўлиши аниқ. Чунки бугунги кунлада Муқаддас Ўзбекистонимиз юқори ва қуйи эшелони аъзоларининг ҳар бирига етарлик даражада айбларни юклаш мумкин. Айримлари тирсагигача, кўплари эса сочининг учигача жиноят ботқоғига ботиб бўлишган. Худди урушдагидек, иккала томон ҳам инсонлар бошига етмоқда, қайси томон ғолиб келса у судланмайди!
      Тахт учун кураш авж олмоқда, сиз ўйлаётган тахминлар амалга ошса мамлакат қул бозори бўлади. Ажал машинасини ким заправка қилаётгани ҳам сир эмас. Ичкари кучлар бир сари, чет ҳам ҳаракатда шекилли!!

      • Исмат Хушев бир нарсани ёзса, етти марта ўйлаб кейин ёзади. МХХ га тош ота бошладими, демак Рустам Иноятовнинг қуёши ботадиган кўринади. Унинг қуёши ботса, Каримов ҳам кўп турмайди. Ҳолбуки булар иккалови тилни бир қилиб, Исмат Хушевни Тошкентга таклиф қилган эдилар. Биз ўшанда Тошкентда нима гаплар бўлганини билишни истаймиз…

    5. Офарин!

      Исмат Хушевнинг бу мақоласи унинг ўз юртига фидойи ва жасоратли журналист эканини яна бир бор исботлади. МХХ ҳақида ҳали бирорта ҳам ўзбек журналисти бу қадар очиқ ойдин танқидий фикрларни айтишга ботинмаган эди.

       

      1. Шох

        Рустам Азимов Президент вазифасини бажараетган инсон, кейинг 7-8 йилда 100 Президент вазифасини бажариб келаетган жуда профессионал ПОЛИТИК, банк ва молия сохаси 100 фоиз шу инсон кулида шунингдек ПЕНСИЯ жамгармаси, Йул фонди, таълим харажатлари,Газна-давлат харажатлари…Президентимизнинг шахсан 1 ракамли шогирди…Мирзиеев ички Узбекистон дунеси завхози десак, ташки ишлар АКШ, РОССИЯ, ХИТОЙ билан уртадаги 3 ошикларга жим туриш сиесати билан чап бериб келаетган ГЛАВНЫЙ КАССИР, Молия вазирлигида УЗ ИМПЕРИЯСИни яратган ИНСОН, 2011 йилда бир мажлисда 150 тача рахбарлар орасида бир тизимнинг вилоят рахбарини ТЫ ВСТАНЬ , почему спищь, выйди…деди ва УВОЛИТЬ деди, юзи кискрок ушбу йигит ухлагани йук эди, мажлисдан сунг куришганимизда, ухламадим деди, рост гапирганди…шунда Рустам Азимов нега бунча кутурган ИНСОН экан деб хайрон булгандим…Гульнора Каримова твиттерларида 4,5млрд $ пули бор деганда…ха тушунарли леб уйлагандим…охирги 8 йилдаги Узбекистон сиесати нима булаетган булса, Президент ва Вазирлар махкамасини фармон, карорлари шу инсон билан боглик, жуда узини кудратли деб билади, ЯККАЮ ЯГОНА орзуси Президент булиш…жуди жимжитлик билан ов киладиган КУЧЛИ ОВЧИ…УЗБЕКИСТОНнинг шундай кучли сиесатида 20 йилдан бери ук емай келаетган хийлакор ЖАНГЧИ, БАРЧА ОППОЗИЦИОНЕР ИНТЕРНЕТ ВА МАТБУОТни сотиб олаетган , уз йулида юргиза оладиган…ФИНАНСИСТ…1 ракамли Президентликка кандидат…ута маккор, хийлакор…куринишидан ЕКИМЛИ ДИПЛОМАТ…Узбекистоннинг гуллаб яшнаетганига катта хисса кушган кучли ДИПЛОМАТ…ПРЕЗИДЕНТ булса Узбекистондаги хозирги хает узгармасдан шундай кетиши мумкин…лекин ФАРИШТА булмаса керак….

      2. Azimov i Ganiev, hotya oni drug druga ne lubyat,edinichnie chestnie i poryadochnie ludi v okrujenii Prezidenta. Ya polnostyu soglasen s Ismatom Hushevim!

      3. Ismatjon, bilaman, Siz o`z do`stlaringizni doim qollab kelasiz. Azimov bilan yaqinligingizni yahshi bilaman. To`soninch yillar boshida chet el safariga ketishdan oldin har gal bizdan valyuta olib ketar edingiz. Azimov bizga doim I.Hushevni benavbat obslejivat qivoringlar, kutib qolmasin derdi. Oradan yillar o`tdi. Men qamalib chiqdim Hozir Rossiya banklarining birida ishlayman. Hamma narsam etarli. Bu erning fuqarosiman. Hech narsadan kamchiligim yo`q. Faqat Azimov siz aytgan va o`laganchakik halol odam emas. Lekin boshqalarga qaraganda to`gri, nisbatan insoflisi shu. Bizning sohada halol bo`lib qolish juda qiyin…

      4. Ismat aka. Azimov Karimovning eng ishongan odami va bankiri deyishdi. Hamma o`girliklarni Azimov orqali, Mullajonov orqali amalga oshirgan deydilar. Qizlariga olib berilgan uylarni ham shu ikkovi rasmiylashtirgan ekan. Bu gaplarga nima deysiz? Nahot Oliy Rahbariyatdai hamma o`griyu, Azimov to`gri bo`lsa. Bunga ishonish qiyin. Lekin sizga biz ishonamiz. Bizni ogir ahvolda qoldirmang…

      5. Haqiqatda ham bugungi O`zbekiston rahbarligidagi yagona insofli va liberal qarashdagi odam shu Azimov. U kishi haqida aytilayotgan va yozilayotgan igvolar bari yolgon. Ismat Hushevni to`liq qo`llab quvvatlayman. Rahmat ukajon!

      6. Tangrim dini -Turkiylar dini

        Poraxo’rga har kim, har kuni tosh otishi kerak.

         

        1. Bobur

          Ҳар қанча осмога сакрасак ҳам, бугунги вазиятдан келиб чиқсак, бош вазирдан кўра Азимовни ўлса ўлиги ортиқ. Бошқа ҳеч ким Каримовни меросҳури бўла олмайди. Исмат Хушев бу ерда ҳақ.

        2. Shayboni

          Рустам Азимовни палаги тоза, зиёлийларга яқин одам. Ўзларинг ўйланглар И Каримовдек жоҳил одам қўл остида ишлаганларингда нима қилардиларинг? Унга ҳам осон эмас. Қарши борса қамалади ёки чет элга чиққиб кетиш керак. Мени ўйлашимча бу зот Каримов нарги дунёга жаҳаннам қарига кетгач ўзини асил кимлигини кўрсатади. Нима бўлганда ҳам Каримов атрофида унинг ўрнига энг муноисб номзодлардан бири бу Рустам Азимов. Исмат Хушевнинг фикрларига тўла қўшиламиз.

           

    6. 6 шарҳ

      1. Malik

        Рустам Азимов палаги тоза, лекин чириган. Биргина ўзбек сўмининг бугунги аҳволига қараб, унга баҳо бериш мумкин. Оддийгина оппоққина қоғоз ўзбек сўмига қараганда қимматлироқ. Энг катта айбдор Рустам Азимов

      2. Milliy Havfsizlik Hizmatining boshqa ishi yo`qmikan igvoyu bo`hton bilan shugullanib qolgan bo`lsa. Bundan ko`ra o`lgani yahshi emasmi bu idoraning…

      3. Maqolaning sarlavhasi to`gri qo`yilgan. Azimovga tosh otish bugun SNB ga kerak.

      4. Bu maqola o`zbek jurnalistikasida yangilik bo`ldi.

      5. Сизни “Дунё ўзбеклари” сайти орқали яхши таниймиз ва ҳар бир мақолангизни диққат билан ўқиб борамиз. Сиз бугунги ўзбек журналистикасининг энг жонкуяр ва талантли вакилисиз, буни ҳам тан оламиз. Ёзаётган ҳар бир мақолангизда Ўзбекистон сиёсатидаги аниқ номлар ва уларнинг сиёсий портрети бўй кўрсатиб туради. “Подшо эрктаойининг саргўзаштлари” китобингиз эса бизнинг энг севимли асарларимиз рўйхатида биринчи бўлиб турибди. Лекин бугунги мақолангиз бўйича Сизга ўз норозилигимизни баён этиш ниятида бу гап сўзларни ёзмоқдамиз. Рустам Азимов Каримов яратган тоталитар ва коррупцион тузумнинг энг ишончли ва садоқатли мурувват ва винтикларидан бири. Бошқалар ёмон ва у яхши бўлиши мутлақо мумкин эмас. Биз Сизни шахсан яқин бўлган ва кўп яхшилик кўрган одамларингизга абадий садоқатда бўлишингизни яхши биламиз. Элёр Ғаниев билан ҳам айни муносабат боис, уни доим мақтаб келасиз. Ҳолбуки, Каримов атрофидаги энг коррупциялашган ва тирноғигача порага ботган одам бу Элёр Ғаниев эканини биз яхши биламиз. Шу маънода Рустам Азимов ҳақидаги гапларингизни ҳам яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак. Сиз “Дунё ўзбеклари”ни ўқиётган минглаб мухлислар мақтовидан бошингиз айланиб қолган одамсиз. Шунинг учун ҳам нимани ёзсам, одамлар менга ишонади ва эргашади деб ўйлайсиз. Эҳтимол, шундайдур ҳам. Лекин мутлақ ҳамма менга ишонади деб ўйламанг. Сизнинг ёзганларингизни синчиклаб ўқиб, ундаги ёлғонларни аниқлайдиган одамлар ҳам борлигини унутмаслигингиз лозим. Рустам Азимов ҳақидаги бу компроматларни интернетга сиздирилишида махсус хизмат органларининг қўли бор деб айтган фикрларингизга эса қўшиламиз. Биз ҳам шундай фикрдамиз. Лекин яна бир бор қайд этиб ўтишни истардик: Рустам Азимов Сиз ўйлаган одам эмас, шуни унутманг.

      6. Молия вазири ва Вице Пръемер Рустам Азимов журналист Исмат Хушев ёзганидий эҳтимол ростдан ҳам бу олий доирадаги энг ҳалол ва диёнатли кимсадир. Эҳтимол. Лекин бизнинг маълумотларимизга кўра у ҳам устози каримовдан қолишмайдиган – порахўр ва лўттибоз, раҳмсиз ва шафқатсиз олий раҳбарият мулозимларидан бири. Унинг шахсий бойлиги ҳам анча миллиард атрофида бўлса керак деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Лекин бизни ўйлантириб қўйган нарса шуки, Бош вазир Мирзиёевни аямай танқид қиладиган жасоратли ва ботир Исмат Хушев шу мақолани ёзган экан, демак биз истаймизми, йўқми, унга ишонишга мажбурмиз. Чунки биз шу пайтга қадар Исмат Хушев олий раҳбарият ва ҳукумат ҳақида фақат ва фақат рост гапларни ёзганига гувоҳ бўлиб келдик. Давлат маслаҳатчилари, устоз ва шогирд Тимур Алимов ва Хайриддин Султон, Бош вазир Шавкат Мирзиёев, Бош прокурор Рашитхон Қодиров ва бошқа порахўр мулозимлар ҳақида шу пайтга қадар бор ва рост гапларни ёзиб келди. Лекин энди у нега Рустам Азимовни ҳимоя қила бошлади. Демак бу ерда бир гап бўлса керак. У ҳатто узи мехр қўйган президент ва снб рахбарини хам кейинги пайтда аямай танқид қилаяпти. Нима бўлганда ҳам биз унинг Рустам Азимов гапларига эътибор билан қарашимиз керак бўлади…

"2" Comments
  1. Шахсий фикр

    Мутахасиснинг профессионаллигини яхши еки емон одам эканлиги оркали аникланмайди, килган ишини натижасига караб аникланади. Албатта, курилаетган номзоднинг инсоний сифатлари шу ташкилот( бизнинг мисолда Узбекистон давлати ва халки) манфаатларига кандай хизмат курсатишида катта роль уйнайди. Лекин номзод -улфатбоз, ширинсуз, еки гапдон булса, – бу дегани профессионал кадр эканлигидан далолат бермайди. Мухокама килинаетган номзоднинг мана шунча курсатган фаолияти натижаси канака, яхшими еки арзимайдими?. Мана шу натижа бахоланиш керак, мухокама килинганда.

  2. Исмат Хушевга

    7 шарҳ
    Мамаёқуб Ҳамроев
    06/07/2017 at 4:18 PM (Edit)
    РУСТАМ АЗИМОВнинг устидан яқин вақтларда бир неча ўнлаб жиноий ишлар очилса мутлоқ ажабланмайман.
    Мамлакат тош қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасига Рустам Азимов бошчилигида олиб келинган ускуналарнинг ҳар қайси комплекти қарийиб икки миллион долларда олиб келинган эди.
    Ваҳоланки уларнинг жаҳон бозоридаги дооод баҳоси 350-400 минг АҚШ доллари туради.
    Бизнинг Лангарга “ШАМС НАВОИЙ” воситачилигида 1999 йилда бир милллион 29 минг доллларга деб олиб келинган ускуналар 200-300 минг доллардан бир цент ҳам ошмайди.
    Мамлакат иқтисодиётини таназзулга олиб келганлардан бири эмас аксинча ҳал қилувчи учликдан эдилар ва расво қилдилар.
    Чет эллар бу киши ва ўерикларига ишониб бўлишган эди.
    Шу пайтларгача бериб келинган кредитлар эса ўша берган банкларга сармоя бўлиб қайтиб борганлиги учунгина берилар эди.
    Каримов, ТАТЯНА, АЗИМОВ, МУЛЛАЖОНОВ, ҚОДИРОВ, ПАРПИЕВ, МУСТАФОЕВ, ва яна юзлаб кимсалар номига қўйилган миллиардлаб доллар бойликлар чет эл иқтисодиётини ривожлантиришда ишлаб туришибди.
    Буларга фоизи тегиб турган эди.
    Энди бу ўйинлар бўлмайдиган кўрингач АЗИМОВ Рустам акамизга инвестиция киритиш тўхтади ва ўзлари ишдан кетди.
    ПАЛАГИ ТОЗА инсонлар бунақа бўлмайди.
    ПУЛга ва Бойликга, МАНСАБГА сотилмайди.
    ПАЛАКДА қусур бўлган аслида.
    Олим бўлиш осон, ОДАМ бўлиш қийин!!!
    Адолат тарозиси ишлайдими йўқми, кутамиз!!!!!!!

    REPLY
    Xolis
    06/07/2017 at 8:40 AM (Edit)
    Bundan bir necha yil oldin uz maqolalaringizda uzoqni ko’rib huddi bilgandek yzgan ekansiz. Uzbekistonda uni tashqarisida bronta jon bunaqangi tahliliy, oldinni asosli bashorat qilib bir qator ham yzgani yo’q. Mashaqatli ijodingizga omad yor bo’lsin.

    REPLY
    Rustam
    06/07/2017 at 8:09 AM (Edit)
    Макташга топган одамингизни каранг! Аслида бу тарихчи – комсорг банк тизими хакида б ни хам билмас эди. Мусахановчилардан булмиш Тимур Алимов уни тепага кутарди.

    Вахоланки, профессионал финансистлар четда колишди.

    У эса бутун банк, валюта системасини расво килиб, 1000 лаб $ долларни чет элга жунатди ва , жиянларига Россиядан банклар ва дуконлар очиб берди.
    Гулнорага газнадан ким пул олиб чикиб берди?

    Аслида Азимовнинг жойи – мана бу : #

    REPLY
    Сайёрхужа угли
    06/07/2017 at 2:56 AM (Edit)
    Каримов ва Каримовни бошкарган яхудий бойларни тавсияси билан…Молия ишига..Тарихчи укитувчи шунча йил утирди ва бу кишини асосий вазифаси юкоридан берилган буйрукга сузсиз ва бирор бир фикр айтмасдан итоат килиш булди.эвазига бу киши хам курук колмади. Битта асосий гап;
    Агар;
    Дунёни кучли мамлакатлари ва хоссатан узбек халки кучайиб кетиб, , Каримовни 25 йиллик золим сиёсатини фош килишни талаб кила олсалар, ва хозирги призидент ноилож колса…ана ушандагина асосий айбдор ким эканлигини…Хозирги призидент хам ..Бошкалар хам баралла айта бошлайди.унгача эса…хамма Каримов даврида амалда булиб, , Каримовга чапак чалганлар…барибир Каримовни нимасидир яхши эди дея мужмалланиб тураверади. Хуллас бурини огзи еса хам ..емаса кондир..яъни бури буридир…хуп..хозир Рустам Азимов..узбек халкига хисобот бериб..эй одамлар мана шунака ишлар булиб утди..ман фолонча маблагни узлаштирган ман дея айтадими??? ? Иккинчидан;
    Мирзияевни алкаб ётибмиз.
    Кани газ???? ? Вахоланки газ узбекни узида бор….светчи???? Бир кило пахта толасига ун олти кило бугдой беради жеб айтилар эди…кани тола???? Кани бугдой??? Гипермаркет бахона..узбекда бузилмаган бозор колмади вахоланки бу бозорларни одамлар минглаб минглаб доллар сарфлаб сотиб олган эдилар…бели огримаганни нон ейишини куринг!!!!
    Мирзияев сайланар сайланмас…диндорлар хакида..бизни урта асрларга яъни колокликга тортадиган ислом фундаменталистларига карши аёвсиз курашамиз деди.
    Хуш??? Нега унда ,устози Каримовни эскича урта асрлар одатига кура кумдик???? Нега ут ёкмадик??? Ёки сувга окизмадик??? Эртага Иноятов улса..муфтий Усмонхон хазрат..Бу Иноятов Бедилхон…шаркшунос..араб форс тилларини билар эди дея жаноза хутбасини укир а???? Ёки..эскича урта асрлардаги каби килмаймиз балки янгича масалан… демасалар керак а???

    REPLY
    Улуғбек Деҳқонов
    06/06/2017 at 10:49 PM (Edit)
    Жўже Маурино Шевченкони қанчалик юксак маҳорат эга эканидан қатъи назар зоҳирада қолдирди: Рустам ака қанчалик палаги тоза, яҳши инсон (аслида бундай амал курсиси йўқ) бўлишига қарамай жамовий тактикага ўйини мос келмаса четга чиқишга мажбур. Бу ерда Сизлар айтгандек алғов долғов ҳодисалар юз бергани йўқ. Буни Рустам аканинг ўзи ҳам яҳши тушинар деб ўйлайман. Мен учун Ўзбекистоннинг барча шаҳслари ўз ўрнида ўз жоида ўтирибди ва ўз ишларини бажаришяпти. Турмада ўтирганларга эса сабр ва яҳши ёруғ кунларни тилайман: Бу катта ўйин, ўта катта. Бу маҳалла болалари йиғилиб олиб қумлоқ ўйини эмас-ўртага улкан бойлик-Юрт Озодлиги, миллионлар тақдири, ривожи қўйилган. Бунда хеч ким аяб ўтиримайди, хатто фарзандлар ҳам!

    REPLY
    Shoxjon
    06/06/2017 at 9:00 PM (Edit)
    ha maylida, Azimov özbek halqiga sodiq xizmat qildi, shining uchun u insonga rahmat aytish kerak. katta rahbarlarni tez tez almashib turishi ham aslida yaxshilikka, keyingisi nimadir yangiliklar olib kelishga harakat qilishi kerak. hukumatda xalqimizga sodiq xizmat qilaman degan insonlar ishlashi kerak

    REPLY
    Ozodbek
    06/06/2017 at 8:08 PM (Edit)
    Xarxil fikirlar bilan band bolib otirgandan nima foyda yaxwisi xammasini bowatib yangi yow kadrlarni qoyiw kerak chet elga noxaq quvilganlarni vatanga qaytarib owalarni kuchidan tajribasidan foydalaniw kerak

    REPLY

Leave a Reply
*