Menu
Categories
Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?
06/08/2017 Бош мақола
Ўзбекистон Бош прокурорига “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарриридан мактуб
“Дунё ўзбеклари”дан:
Ўзбекистон Бош прокурори И.Б. Абдуллаев жанобларига!
Муҳтарам Ихтиёр Бахтиёрович!
Мен Сизни устозим Шароф Убайдуллаевдан анча яхши ва адолатли одам деб эшитгандим. Лекин Сиз раҳбарлик қилаётган Бош прокуратура ходими – биринчи даражали юрист Ш.Шайзаков имзоси билан келган саккизинчи жавобни ўқиб, бунга ишонқирамай қолдим.
Бу ерда вазиятни аниқлаштириш ва муаммони ойдинлаштириш учун катта ақл керак эмас. Эр-хотин биргаликда туғруқхонада алмашиб қолган ўз биологик фарзандларини топишда ва уни расмий тан олдиришда Сизга мурожаат қилганлар.
Сиз раҳбарлик қилаётган идоранинг жавобларини ўқиб, шу оддий масалага ҳам ҳуқуқий ойдинлик кирита олмаётганликларингиздан ажабланмаслик мумкинми? Сиз бу “Диноий иш”ни шахсан ўрганиб кўрсангиз, менинг мактубим асосли ва адолатли таъналардан иборат эканинига гувоҳ бўласиз.
Фан доктори, профессор одам умрининг куз ва қиш фаслида яхши ният билан, ўз биологик фарзандини аниқлаб, унинг асл ота онаси ким эканини ўзига ва бугунги ёлғон “ота онаси”га билдириб қўйишни ният қилган бўлса, бунинг нимаси ёмон.
Нега Сиз раҳбарлик қилаётган идоранинг Қонун ҳимоячилари бунга ёрдам бериш ўрнига, аксинча, қаршилик қилишлари керак. Бизга шуни тушунтириб берсангиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
7 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
Ф.-м.ф.д. Собир Тўлаганов: ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА 8-МУРОЖААТИМ ВА КЕЛГАН ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаевга.
 Тошкент шаҳар, Юнусобод туман, … кўча, …-хонадонда доимий рўйхатда бўлган (вактинча АКШ да яшаётган) ф.-м.ф.д. Туляганов Сабирджан Тулягановичдан
8-сон такрорий шикоят-ариза
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ҳурматли Ихтиёр Бахтиёрович!
Виртуал қабулхона орқали Сизларга йўллаган мурожаатларимга келаётган жавоб хатлар, мурожаатлар мазмунига ҳам, мантиққа ҳам мос келмайди. Уларда, нотўғри хулосаларини асосламоқчи бўлишиб, ёлғон далиллар келтиришган.
Мазкур жавобдан норози бўлган тақдирингизда юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқингиз мавжуд эканлигини маълум қиламан”, деб эслатиб келишади. Бироқ, шахар прокурори хатига билдирган норозилигимга,  шахар прокурорининг ўринбосари жавоб йўллайди, Бош прокурорнинг ўринбосари  хатига билдирган норозилигимга, Бошқарма бошлиғи жаноб Ш.Б.Мустафаев жавоб йўллабди.
Мурожаатларимга жавоб йўллаётган прокурорлар, ўзлари келтираётган асос-далилларидан чиқараётган хулосалари келиб чиқмаслигига ҳам ахамият беришмайди. Улар судга протест келтириш муддати ўтиб кетганини важ қилишаяпти. Улар суд қарорларини четга қўятуришсин.
 Мен, мазкур масала бўйича биринчи процессуал ҳужжатнинг қонунийлиги масаласини аввал хал этишларини сўраб келаяпман.
Жавоб хатларда, “… қабул қилинган процессуал ҳужжатларни бекор қилишга асослар мавжуд эмаслигини маълум қиламан”, деб келишди.
Нихоят, Бош прокурорнинг ўринбосари  И.Д.Эргашходжаев томонидан 2017-04-16 сана билан йўлланган 14/1085-15 рақамли жавоб хатида, С.Рахимов туман прокуратурасининг 2001 йили қабул қилган, жиноят иши  қўзғатишни рад этиш хақидаги, қарорининг асоси ёлғонлиги келтирилди. Бу ҚАРОР, мазкур масалада, биринчи процессуал хужжатдир.
Ҳўш, процессуал ҳужжат асосининг ёлгон экани аниқлангани, уни бекор қилишга асос мавжудлигини билдирадими- йўқми?
2017 йил 26-май.
Ҳурмат билан, ф.-м.ф.д. Собир Тўлаганов.
Мурожаат рақами:
147806-s/17
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОШ ПРОКУРАТУРАСИ
10047, Тошкент шаҳри,
Академик Я.Fуломов кўчаси 66-уй.
2017 йил « 0′S» июнь № 14/109-17
                                                            … фуқаро   С.Тулагановга
Бош прокуратуранинг фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор
ваколатини таъминлаш бошқармаси томонидан Сизнинг фуқаролик иши
бўйича қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб ёзган такрорий
мурожаатингиз ўрганилди.
Муқаддам Сизнинг шу мазмундаги мурожаатингизга асосан фуқаролик иши
ҳужжатлари ўрганилган ва фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур
туманлараро судининг 01.02.2002 йилги Сизни ва турмуш ўртоғингиз
М.Тулагановаларнинг жавобгар Ф.Салимбаева (фамилия узгартирилди. С.Т.) ва А.Салимбаевларга нисбатан
туғруқхонада алмашиб қолган болани аниқлаш тўғрисидаги даъво
талабингизни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори ва уни ўзгаришсиз
қолдирган Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 08.04.2002 йилги
ажримига нисбатан протест келтириш учун етарли асослар топилмаганлиги
ҳақида Сизга 16.04.2017 йилда 14/1085-15-сонли батафсил жавоб хати
берилган.
Суд қарорларидан норози бўлсангиз, тегишли тартибда судга мурожаат
қилиш ҳуқуқингиз мавжудлиги тушунтирилади.
Илова: жавоб хати 1 варақца.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари
1-даражали юрист    (имзо)                  Ш.И.Шайзаков
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"2" Comments
  1. Исматжон ака сиз дунё узбеклари очиб оламшумул Бир ишга Кул урдиз…сизга катта рахмат Аллохни панохида булинглар деб коламан

  2. Ҳурматли Исмат ака!
    Сизга ва “Дунё Ўзбеклари” ижодий жамоасига минг бора рахмат.
    Нафақат ушбу жабрдийда ҳамда ҳақиқат изловчи инсон Собир Тўлаганов хатларини,балким яна миллионлаб инсонлар истаб турган ҳақиқатлар замони қачон келади деган узоооқ йиллардан буён кутилаётган орзу умидларни очиқча ва имкони борича тушунарлик қилиб баён қилиб келмоқдасиз.
    Аммо афсус ва надоматлар бўлғайким Мамлакат қонунларни химоя қиладиган,ҳалқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларни химоя қиладиган қолаверса чорак асрлик бедодлик ва ҳақсизликларни Каримов ўлимидан кейиноқ қайта кўриб чиқишлар учун янги хокимият олдида ўз таклиф ва мурожаатлари билан чиқадиган ушбу идора худди бир даҳшатлик сир синоатлар очилиб кетишидан қўрқаётгандек “ЁПИҒЛИҚ ҚОЗОН ЁПИҚЛИҒИЧА ҚОЛИШИГА” ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ киришгандек.
    Мен ҳам сиз каби Буюк инсон Шароф Убайдуллаев акамизнинг янги Бош Прокурор тўғрисидаги ижобий гапларидан кейин жуда хурсанд бўлган эдим.
    Кейинроқ эса Каримов сиёсати замонида ўзгариш қила олмаяпдилар деб ўзимни овутдим.
    Мана хадемай Каримовнинг кетганига ҳам қарийб ўн ой бўлади.
    Аммо,лекин бироқ ҳали яхши томонга қараб бирон бирон ўзгариш бўлгани эмас.
    Минглаб,миллионлаб уюштирилган жиноий ишлар сансалорлик оқибатида қайта кўрилмасдан келинмоқда.
    Прокуратура ва унинг нопок ходимлари ҳақида ёзган ёки маълумот берганлар хар қандай йўл билан бўлса ҳам қаматилмоқда эмиш ва кўрдик ҳам.
    “Қарордан норози бўлсангиз,юқори турувчи Прокурорга шикоят қилишингиз мумкин” деган жумла;ҲОҲЛАГАН ОДАМИНГГА ЁЗАВЕР ДЕГАН МАЪНОНИ БЕРАДИ.
    Ўзининг ёзаётган жавоби ғирт бориб турган жиноят эканлигини,ҳар қандай қонун ишловчи давлатда аниқ жазога лойиқ эканлигини билган ходим тўғри ишлашга харакат қилади ва бундай қабиҳликга қўл урмайди.
    Ўзининг хизмат вазифасини суъистемол қиладиган ходим юқори қандай талаб қўйса худди шундай ишлайди.
    Бас шундай экан ИХТИЁР БАХТИЁРОВИЧ АБДУЛЛАЕВ нафақат янги Президент сиёсатига қаршилар балким Ватанимиз ва Ҳалқимиз бахтига,ривожланишига энг дахшатлиси келажак авлоднинг бугуни ва эртанги кунига ҳам қаршилар ва қўпорувчилик “ДИВЕРСИЯ” ишларида асосий командир шпионлардан биридир.
    Ҳурматли Исмат ака!
    Мана яқинда сиз жуда бир улкан жасорат билан фош қилган ЮЗ МИЛЛИАРДЛАБ доллар бойликларнинг ўзлаштирилиши ва мамалкатимиздан четга олиб чиқиб кетилгани тўғрисида аниқ ва инкор этиб бўлмас фактлар асосида исботлаб шармандасини чиқардингиз.
    Ўзини билган Генераллар,Прокурорлар эртанги кундан исътефо берар эдилар.
    Гапнинг қисқаси Ихтиёр Бахтиёрович ҳалқ ва давлат ишончини оқламадилар.
    Аллақачон пишдилар.
    Навоий вилоятининг оддий бир суд котиби ёки бўлим Прокурори мени қаматаман деб тургач нима деб ўйлашим мумкин.
    Лангарни вайрон қилганлар бир томонда қолиб,ушбу вайроналар суратларини ким Мамаёқубга узатди деб қидирув ишларини зимдан бошлаб юборишибди.
    ЭЙ СИЗ НОКАС БАРНОЕВ ЗОКИРБОЙ,ЭРГАШЕВ ЖАМШИД,ЭСОНОВ ФАРРУХ,МУСТАФОЕВ ШУХРАТ БЎРИБОЕВИЧ ВА ХОКОЗОЛАР СИЗЛАРНИНГ РАҲНАМОЛАРИНГИЗ ТИЛДАН ҚОЛИБ,ОХИРГИ ВАСИЯТИНИ АЙТА ОЛМАЙ ЎЛИБ КЕТИШДИ,ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙСАНЛАР

Leave a Reply
*