Menu
Categories
Мамадали Маҳмудов бутун дунё ўзбекларига алангалик салом йўллади… (18-мақола)
06/09/2017 Бош мақола
“Дунё ўзбеклари”дан:
1.
Бўстонлиқдаги энг сўлим ва бетакрор дам олиш гўшасидан келаётган хушхабарлар юракка қувонч ва ҳаяжон солади.
Юрак жарроҳлиги амалиётидан сўнг анча заифлашиб қолган соғлигини “Оқтош”да тиклаётган улуғ ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг шу кунларда кайфияти яхши, руҳи тетик.
Ўн етти йиллик адолатсиз ҳибсдан сўнг ниҳоят дунё ҳамжамияти талаби билан озод қилинган таниқли ўзбек ёзувчиси яқин-яқинга қадар озодликда ҳам таъқиб ва тазйиқда яшаганини ўқувчилар яхши билишади…
2.
“Дунё ўзбеклари” Мамадали Маҳмудов атрофида содир этилган бу исканжа ва носоғлом муҳит унинг соғлигига жиддий зарар етказгани ҳақида ўз ўқувчиларини мунтазам хабардор қилиб келди. Юрак жарроҳлиги амалиёти қаршисида қолган камбағал ва ночор ёзувчини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш ҳақида бутун дунё бўйлаб бонг урди.
Ер юзининг турли бурчакларидан Тошкентдаги Юрак клиник касалхонасига ёрдам пуллари оқиб кела бошлади. Номард ва бешафқат тақдирнинг аччиқ ва аянчли қисматига йўлиққан жасоратли ва матонатли ёзувчига юборилган бу пуллар жарроҳлик амалиёти учун, ундан кейинги жонланиш ва тикланиш, оёққа туриш даври учун керак бўлган жуда қиммат ва камёб дори дармонлар учун сарф этилди.
Ўн етти йиллик турма ва зиндон азобларидан ниҳоятда толиққан тана ва руҳнинг икки карра содир этилган жарроҳлик амалиётларига дош ва бардош бериши ниҳоятда камёб ҳол эди. Бунинг устига ёзувчининг етмишдан ошганини ҳам ҳисобга олсак, бу энди бориб турган мўъжиза эди.
Энг аввало Тошкент Юрак клиникасининг қўли гул ва моҳир шифокорлари ёрдами билан, қолаверса, ер юзидаги бутун дунё ўзбекларнинг астойдил дуоси, моддий ва маънавий қўллови билан бу мўъжиза рўй берди – адиб мухлисларининг орзуси ижобат бўлди: Юрак жарроҳлик амалиёти яхши ўтди.
Ёзувчи секин аста оёққа тура бошлади…
3.
Икки жарроҳлик амалиётидан сўнг ниҳоятда ҳолдан тойган ёзувчи энди – Тошкентнинг тор ва дим кўп қаватли “Дом”ида эмас, балки минг дардга даволи Бўстонлиқдаги баҳаволи оромгоҳлардан бирида дам олиши лозим эди.
“Дунё ўзбеклари” ва ёзувчининг оила аъзолари маслаҳатлашиб, Мамадали Маҳмудовни Сойлиқ қишлоғидаги энг сўлим ва хушманзара “Оқтош” дам олиш масканига жойлаштиришга қарор қилинди. Ёзувчи ва унинг қаровчиси учун бугунга қадар ҳар бири ўн икки кунлик бўлган йўлланма (путевка) нархидан қатъий назар –  уч маротаба сотиб олинди. Бу ер ёзувчига ниҳоятда ёқиб қолгани боис яна икки ё уч маротаба сотиб олиш ниятимиз ҳам йўқ эмас.
Мақсадимиз – умр бўйи ўз халқи озодлиги, мустақиллиги  учун курашиб, “Ўлмас қоялар” каби асарлар ёзиб, алал оқибат ўн етти йиллик умри мустақил давлат турмасида ноҳақ хароб бўлган ёзувчининг тамомила оёққа туриб кетишини таъминлашдан иборат. Буларнинг ҳаммаси учун – “Жаслиқ” зиндонларидан омон қолиб, минг бир ўлимларни доғда қолдирган ва ниҳоят ўз халқига қайтаётган матонатли ва диёнатли ёзувчини моддий тарафдан қўллаб қувватлашни яна бир оз давом эттиришимизга тўғри келади.
“Дунё ўзбеклари” бизни бу гал ҳам тўғри тушунишади ва сўзимизни ерда қолдиришмайди деб умид қиламиз…
R.S: Мамадали Маҳмудовга ёрдам пули юбормоқчи бўлганлар ёзувчининг қизи Ватан билан боғланишлари мумкин: +998 93 5850887…
4.
“Дунё ўзбеклари” бундан беш-олти ой муқаддам қаламга олган – махсус хизмат идораси томонидан ёзувчи атрофида содир этилаётган таъқиб ва тазйиқлардан бугун асар ҳам қолмади. Биз Мамадали аканинг кейинги ҳаётини ипидан игнасигача дунё ўзбекларига билдириб турганимиз ўз самарасини берди.
Бугун Мамадали Маҳмудов суратда кўриб турганингиздек, анча ўзига келиб қолди. Бугун унинг атрофидан одам аримайди. “Оқтош”га деярли ҳар куни жасоратли ёзувчини излаб мухлис ва ўқувчилар, дўсту биродарлар, сафдош ва қишлоқдошлар тез тез келиб туришибди.
Масалан, бугун 8 июнь, пайшанба куни Мамадали Маҳмудовни йўқлаб, Тошкентдан бир гуруҳ дўстлар келишди. Биринчи президент Ислом Каримовнинг кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, профессор  Мавлон Умрзоқов, Ислом Каримовнинг биринчи матбуот котиби бўлган таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев, Тошкент олий ўқув юртларининг бир гуруҳ профессор ва ўқитувчилари шулар жумласидандир.
Таниқли давлат ва жамоат арбоби Мавлон Умрзоқов Мамадали акага яқинда “Эл юрт ҳурмати”  ордени билан мукофотланган рафиқаси Ҳалима Худойбердиеванинг қизғин ва оташин саломини топширди. Устозимиз Шароф Убайдуллаев “Озодлик” ва ББС” радиолари номидан ёзувчини соғайиб кетгани билан астойдил қутлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошлаб берган янги давр насимлари, ўзбек халқи руҳини кўтараётган яхши ҳаёт муждалари эди бу.
Мамадали Маҳмудовдек ўз юрти ва халқи учун жон фидо қилишга ҳам тайёр турган элпарвар ижодкорга бугунги ўзбек жамиятининг меҳру муҳаббати рамзи эди бу. Қолаверса, Ўзбекистондан олис – Канадада чоп этилаётган “Дунё ўзбеклари” –  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қилиши лозим бўлган ишни қилганидан далолат эди бу.
Ёзувчининг оғир ҳаёти ҳақидаги тўғри ва ҳақ сўз, очиқлик ва ошкоралик, моддий ёрдам пулларининг ҳалол ва шаффофлиги, бир сўз билан айтганда – матбуот кучининг қудрати ва шарофатидан нишона эди бу…
R.S:
Мамадали Маҳмудовга ер юзининг турли бурчакларидан ёрдам пули юборганлар рўйхати эса бугун 8 июнга келиб, қуйидаги ажойиб ва ғаройиб бир манзарани касб этди:

10 шарҳ

  1. Ҳурматли дўстлар!
    Дарҳақиқиат Исмат акамиз ёзганларидек, ушбу суратда Мамадали ака анча ўзларини тиклаб олган холатдалар ва бу хали соғайиш жараёнининг бошланғич палласидир.
    Миллионлаб инсонларнинг чин юракдан қилган дуолари бу буюк инсоннинг омон қолишига сабаб бўлган бўлса,
    Исмат ака Хушев бошчилигидаги Дунё Ўзбеклари сайти “ҚОРА КУЧ”ларни маъшум режаларидан қайтара олди ҳамда шунинг баробарида ўз вақтида ҳам ижобий, ҳам руҳий, ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам бера олди.
    Ҳурматли Исмат ака сизнинг беғубор қувончингиз барчамизга кўчди.
    Қизил гуллар қучоғида ўз меҳнати мевасини кўрган заҳматкаш боғбон каби қувонмоқдасиз!
    Метин иродалик жасур инсон Мамадали акага ушбу муборак Рамозон кунларида мустаҳкам соғлик саломатлик тилаган ҳолда, бўлажак улкан ишларда муваффақиятлар тилаб қоламиз!

  2. Самарканд

    Жасур инсон Мамадали Махмудовга соглик саломатлик , узок умр тилаймиз

  3. Моҳи Рамазоннинг бошланишида Мамадали аканинг юзидаги шижоатни кўриб қувондим. Бу кунларга етишда аввало Аллоҳнинг ҳохиши, қолаверса Хушевнинг сайъи-ҳаракатлари катта рол ўйнади.

  4. Bashorat Eshova

    Ассалом алайкум Мамадали ака. Куринишингизга гап йук! Мен сизни шу энг огир касални хам енгиб утишингизга ишонар эдим, чунки сиз ирдаси каттик матонатли сиз. Хамиша сог булинг.

  5. комиссар катани

    Донишмандлар: “Одамларни мушкулини осон килиш кулингдан келмаса, акалли бир огиз ширин суз билан кунглини кутар” – дейишган. Виждони уйғоқ одам адолатнинг топталишига бефарқ қарай олмайди. Сиз ана шундай инсонсиз. Фақат вазият тақозо этган тақдирда майдонга отилиб чиқиб, кахрамонлик курсатадиган одамлар орамизда купчиликни ташкил килади. Лекин умрини буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш – ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шу. Мен Сизни танимайман. Лекин Сизга караб мана шу гапларни айтмокчиман: Сиз “Узбекистон Кахрамони” унвонига лойик инсонсиз. Чунки бу унвон Узбекистон халкига хизмат килишда мардлик ва жасорат курсатганларга берилади. Мен аминман, устозимиз Шукрулло айтганидек “сувдан холва” ясалган жиноят ишларига якин кунларда нукта куйилади. СИзга соглик саломатлик тилайман. Жасоратингиз, матонатингиз олдида таъзим киламан.

  6. 1 шарҳ

    1. Исмат ака, рахмат! Домла тирик, Худога шукур, Сиз бутун бошли Узбекни бирлаштира олдингиз! Рахмат Сизга!!!

    2. 4 шарҳ

      1. Buyik odamlar taqdiri mashaqatli bo’ladi. Ayniqsa ulardagi bukilmas iroda, kurashib charchamaslik xislatlari boshqa odamlarga namuna bo’ladi. Mamadali aka siz uta toqatli shaxsdirsiz hali uzoq yshaysiz yrtimizdagi erkinlikni albatta ko’rasiz. Jamiyt ozodligini dushmanlari ko’z ungingizda sharmanda-y,sharimsol bo’lgay! Bardam bo’ling!!!

      2. Biz juda xursand bo’ldek ancha tetik bo’laytganingizni ko’rib. Xalqimiz baxtiga sog’ayib keting tangrini Uzi qullasin.

      3. Mamadali akani Mavlon aka va Sharof akalar bilan birga kurib shod buldim.
        Bu holat Karimov qatagonining Karimov bilan qushilib ulganiga bir dalolat bulibdi.
        Mavlon akaning, Sharof akaning va Mamadali akaning Halima opaga uxshab orden oladigan kunlari ham yaqinlashaypti chamamda.

      4. Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
        Сизнинг ва “Дунё Ўзбеклари” ижодий жамоасининг Бутун Туркий элларнинг Буюк фарзанди Эврил Турон тақдирида туб бурилиш ясалишида ва омон қолишидаги хизматларингиз чексиздир.
        Аввалам бор Яратган эгамнинг хохиш иродаси билан ҳалқимиз ва миллатимиз, давлатимиз ва Она Ватанимиз ички душманлардан аста секинлик билан халос бўлиб бошлаганлиги ҳам шу вақтларга тўғри келиб қолди.
        МАХСУС ХИЗМАТ ХОДИМИ РУСТАМ ҳақида телефон рақамларини очиқча ёзиб чиқганлигингиз туфайли унга буйруқ бераётганлар ҳам бироз сергак тортиб қолишди шекилли.
        Сизнинг ўз жонингиздан кечиб бўлса ҳам қаттиқ химоя қила олишингиз ва бу йўлдан қайтара олишмасликларини яхши билганлари учун ҳам ЎЧИБ туришибди.
        Мустақил Ўзбекистонда жуда ҳам қизиқ бир ҳолат мавжуд!
        Қарийиб дунёнинг бирон бир давлатида кузатилмайдиган сирлик ва бир вақтнинг ўзида очиқча жиноий холатлар кузатилади.
        КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРИНИНГ АЙРИМ ХОДИМЛАРИ, БАЛКИМ КЎПЛАБ ХОДИМЛАРИ ХУДДИ ЧЕТ ЭЛ РАЗВЕДКАСИ ЁКИ ХУКУМАТЛАРИ топшириқларини мунтазам бажариб келишаётгандек.
        Бир замонлар СССР аталмиш хукумат миллатимизнинг ойдинларини бир бошдан қиличдан ўтказган эдилар ва бунинг оқибатида узоқ йиллар бемалол хукмронлик қила олдилар!!!
        Мустақиллик йиллари худди шу йўл тутилиб мамлакатнинг ЮЗ МИЛЛИОНЛАБ ДОЛЛАР ХИСОБИДАГИ БОЙЛИКЛАРИ, ТОННАЛАБ ОЛТИНЛАРИ,ДУРУ ЖАВОҲИРЛАРИ, АСОРИ АТИҚАЛАРИ ЧЕТ ЭЛ БАНКЛАРИГА ОЛИБ ЧИҚИБ ЖОЙЛАШТИРИЛДИ ВА АЛБАТТА УНИНГ ҲУЗУРИНИ ЎША ХОМИЙЛАР КЎРИШМОҚДА.
        БУТУН БОШЛИК ҲАЛҚНИНГ МИЛЛИОНЛАБ АСЛ ФАРЗАНДЛАРИ БУТУН ДУНЁГА ТАРИҚДАН БАТТАР СОЧИЛИБ КЕТИБ “БАРАКА ТОПИБ” КЕЛИШАЯПДИ, РЎЗҒОР ТЕБРАТИШАЯПДИ!!!
        Мамадали Махмудов акамиз матонат тимсоли бўлиб яна қад тиклаяпдилар.
        Йўлланманинг икки уч маротаба чўзилиши албатта сизнинг марҳаматингиз туфайли бўлган.
        Химматингизга балли Исмат ака!
        Агарда сиз давлат миқёсида бирон лавозимда бўлганингизда минглаб арслонларимиз омон қолишган бўлар эдилар, қафаслардагилари аллақачонлар озод бўлишган бўлар эдилар.
        Худо насиб этиб ҳалқимиз ва миллатимиз бахтига хали хизмат қилиш насиб этади сизга!!!
        Сизнинг ушбу чақириғингизга яна минглаб миллатдошлар лаббай деб жавоб берадилар деб умид қиламиз албатта.
        Бирлашган ўзар дейишган, сизу бизнинг қолаверса фарзандалримиз келажаги ва бахти учун курашган ва курашиб келаётган буюк инсонни кўплашиб қўллашимиз шарт.
        Каримов замонасини мақтаб куйлаганларида қачонда қасрлар қурар эдилар.
        Виждони сотмадилар, ҳалқини ва Ватанини сотмадилар!!!
        Ватан хоинлари комадан чиқмай ўлиб кетдилар, миллионлаб доллар бойликлари, тонналаб олтинлари ёрдам бермади!
        Миллионларнинг дуолари бир грамм олтини йўқ буюгимизни ўлим чангалидан қайтиб берди бахтимизга.
        Бизнинг миллат бўлар вақтимиз келди.
        КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРНИНГ АЙРИМ ХОДИМЛАРИ ВА РАХБАРЛАРИ ЎЗ ЖИНОЯТЛАРИНИ ЯШИРИШ УЧУН ҲАМ БУ БУЮК ИНСОННИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ПАЙИДА БЎЛИШДИ ВА ХАЛИ ФИКРЛАРИДАН ҚАЙТИШДИ ДЕЙИШИМИЗГА ЖУДА ЭРТА.
        УЛАРНИНГ ИСМЛАРИ КЕРАКЛИ ИНСОНЛАРДА БЎЛГАНИ УЧУН ҲАМ ТЎХТАБ ТУРИШИБДИ.
        ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ ДЕЙИШГАН!!!
        Ғалвирни сувдан кўтарадиган замон келди

"1" Comment
  1. ФУРКАТ БЕК

    УМР УТАР…ЙИЛЛАР УТАР…ЛЕКИН ИНСОНДАН КОЛАДИГАНИ ТУГРИ СУЗ ВА ХАК ГАП КОЛАДИ.
    РУС БОСКИНЧИЛАРИ САЛ КАМ 200 ЙИЛДАН БЕРИ УРТА ОСИЁ ХАЛКЛАРИНИ ЮКСАЛИШГА КУЙМАЙДИ..УЗБЕК ХАЛКИ ШУ ДАРАЖАГА ЕТДИКИ….УЗ ДУШМАНИНИ ДУСТИМ..УЗ МИЛЛАТДОШИНИ ТЕРРОРЧИ ВА ХААКАЗОЛАР ДЕЙДИГАН БУЛИБ КОЛДИ.ТАРИХГА НАЗАР ТАШЛАНСА..СУВОРОВ КУМОНДОНЛИГИДА ТАТАР МУСУЛМОНЛАРИНИ АЁВСИЗ КИРИБ ЙУК КИЛГАН.АЙНИКСА….СУВОРОВ ЖУДА ОДАМХУР БУЛГАН. ..БУНИ ДАЛИЛИ СУВОРОВГА 300 МИНГ НУГАЙ ТАТАР ОТЛАРИ УЛЖА КИЛИБ БЕРИЛГАНИДИР.УЗБЕК!!!!!!КУЗИНГНИ ОЧ!!!!МАЙЛИ РУСДАН АЖРАМА…УЗИНГ БИЛАСАН…ЛЕКИН БИРОВГА ХАККИНГНИ ОЛДИРАДИГАН…САЛГА АЛДАНАДИГАН БУЛМА!!!!БИР СУЗ БИЛАН АЙТГАНДА;
    АЛДАМАЙДИГАН ВА АЛДАНМАЙДИГАНЛАРНИ ЭНГ ЯХШИЛАРИДАН БУЛГИН!!!!

Leave a Reply
*