Menu
Categories
Каримов командасининг “арбоб”ларидан яна бири – Мираброр Усмонов бетоб…
06/16/2017 Бош мақола
“Дунё ўзбеклари”дан:
1.
Тошкентдан яна ташвишли хабарлар кела бошлади.
Ислом Каримов командасининг яна бир аъзоси – сенатор Мираброр Усмоновнинг жиддий бетоблиги айтилмоқда.
Бу бетобликни у ўзига ўзи ясади. Унинг ошпазлик капгири Ўзбекистоннинг энг баланд чўққисига шу қадар ўрмалаб бордики, одамлар ёқа ушлаб қолганига қарамай, у яна янги ва янги довонларни забт этаверди.
Бунинг натижасида у оддий ошпазликдан Ўзбекистоннинг бош ресторани – минг кишилик “Зарафшон”га бош директор бўлди. Капгир сакрагандан сакраб республика Савдо вазири кабинетига кириб борди ва не-не савдо корчалонларининг тушига ҳам кирмаган Вазирлик креслосини забт этди.
Капгир яна бир айланиб, Бош вазир ўринбосари бўлди. Бу билан ҳам кифояланмай, кўп ўтмай Ўзбекистоннинг бош саҳна майдони – Сенатда юз кўрсатди. Сенатда яна ошпазлик креслосига келиб ўтирди деб ўйламанг, йўқ, у сиёсий арбоб – сенаторга айланди. Бу ерда у истаган мулозимга капгирнинг маҳорати ва қудрати ҳақида истаганча маслаҳат ва кўрсатмалар бера бошлади.
Яшасин капгир!
2.
Сўнг кўп ўтмай унга Футболни беришди.
Футбол – масаллиқ қанча яхши бўлгани билан – ош пишириш эмас. Боз устига унда Футбол билимдонлиги йўқ эди. Ўзбекистон Футбол Федерациясини ҳам ФИДЕга ўхшаб пул асосида қурмоқчи бўлди. Маълум маънода бунга эришди ҳам.
Бугунги ўзбек футболини мутлақо коммерцияга кўчириб, энди бунинг оқибатини билиб, мазаси қочди. Умуман, юртимиздаги футбол учрашувларининг барчасида нарх баҳоси аниқ белгиланарди.
Бу “шов-шув”лар бир маротаба “тепа”га ҳам чиқди. Унинг баҳоси берилгани билан, лекин амалий чора кўрилмади.
Ҳолбуки кўрилиши учун аллақачон вақт етган эди…
3.
Майли, нима бўлганда ҳам биз Мираброр Усмоновга тезроқ соғайиб, яна сафга қайтишини – Қудратли капгирни яна қўлга олишини тилаб қоламиз.
Ўшанда ўзбек футболининг бугунги ҳақиқий аҳволи ҳақида гаплашсак, ёмон бўлмасди…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
9 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

8 шарҳ

  1. Самарканд

    Алвидо, гур ёшлигимга “очик дарвозага хам голь ураолмайди” -зато улар узларининг дарвозаларига голь уради

  2. Бир хикматли Суз бор… Катта емокни… катта кусмоги бор деган… Яратган Эгам уни хам хали килишига яраша жазо беради…футболда хакикат борми…айтилар…бари катталарни болалари.. очик вратага хам голь ура олишмайди

  3. Mana shunday kapkirlilar ko’kayib ketgani uchun axvolimiz ayanchli holatga kelib qoldi. Men ham sog’ayib ketishini xoxlayman. Lekin endi qarilik gashtini surib nevaralar atrofida dam olsin.

  4. Бўрибой

    Бўри, Банкир: – кўпайшиб қолдик дода кафгирни чақиринг ифторликга бир ош дамласин., деган бўлиши мумкин…

  5. 4 шарҳ

    1. ggggg

      Бугун дабдала булдику эрон -узб 1:0, бунга Ким жавобгар

    2. Исмат Хушевга

      Сиз бу команда аъзоларини яхши биласиз. Уларнинг тақдири ҳақида бор гапни ёзинг. Мираброр ҳақидаги фикрларингизга қўшиламиз. Ҳақ гапни ҳам ўғил бола айтиши мумкин. Агар бу муттаҳамлар сизни командадан чиқариб юбормаганида, сизнинг ҳам тақдирингиз буларникидан бадтар бўларди. Кўнглингизга олманг, изоҳимни ўчириб ташламанг, мен сизга чин юракдан айтаяпман. Шукр қилинг, сиз улар билан бир сафда қолмаганингизга. Лекин тўқсонинчи йилларда журналистлар орасида сиздек Каримовга ҳеч ким яқин бўлмаган. Ҳатто Карим Баҳриев ҳам. Шунинг учун сизни булар кўролмади ва СНБ орқали думингизни тугишди. Аввал Ғулом Алиев, сўнг Рустам Иноятов сизнинг энг катта ва асосий рақибларингиз. Лекин сиз негадир Ғулом Алиев ҳақидаги бобда уни кўкларга кўтариб мақтагансиз. Иноятовни ҳам шу пайтгача мақтаб келдингиз. Яқин олти ой, бир йилда ўзгариб, унинг аслида ким эканлигини билдингиз. Уларнинг энг катта хатоси сиздек талантли ва юз минглаб мухлиси бор журналист имконларини тўғри баҳолай олишмади. Мана энди бошларини чангаллаб, ҳар бир мақолангизни ипидан игнасигача ўқиб, таҳлил қилиб, валидол ичиб юришибди. Бугунги кунга қадар шоир, ёзувчи ва журналистлар орасидан ҳеч ким сизчалик Рустам Иноятов ва СНБ идорасига зарба берган эмас эди. Мен сизни аввал ёмон кўрардим, ҳатто нафратланардим ҳам. Чунки сиз ўзингиз кўп ишлатадиган сўз – манқурт каби кейинги умрингизга зомин бўлса ҳам, аблаҳ ва жаллод Каримовни чет элда ҳам қўллаб қувватлаб келдингиз. Сиз нафақат менинг, балки юзминглаб, ҳатто миллионлаб чет элдаги ўзбекларнинг лаънатида эдингиз. Лекин кейинги бир-икки йилдан бўён Иноятов ва унинг идораси ваҳшийликлари билан уччига чиққан ашаддий жиноятларини дадил ва қўрқмай очиб бера бошлаганингиз учун ҳам, бугун сизни ҳурмат қиламан ва олдингизга бош эгаман. Бугунга қадар Ўзбекистондаги ва четдаги ўзбек матбуотида ҳеч ким сизчалик ўзбек халқининг СНБ аслида қандай ёвуз ва фашистик идора эканлигини айтиб, кўзини очмаган эди. Бундан кейин ҳам сиздан бошқа ҳеч ким бу ишни қилолмаса керак.

    3. Ҳурматли дўстлар!
      Ҳаммаларингизга маълумки,биз энг ёмон дейдиган СССР замонида ҳам Каримов ва Мираброр Усмонов замонидагидек қимматчилик бўлгани эмас.
      Чорак асрлик тарихимиз мобайнида бутун савдо системасини ўзининг шахсий томорқаси қилиб олган бу кимсанинг охирги кунлари қандай якун бўлиши ёлғиз яратган эгамгагина аён.
      Ҳалқимизнинг устидан миллиардлаб доллар тўплаган бойликлари насиб этмаслиги эса бандаларга ҳам кундек аён.
      Мираброр Усмоновнинг нарики дунёдаги холини Бўзбўридан эшитамиз ҳали.
      Бировга ўлим тилаш одатим йўқ,аммо лекин тирик қолишига тилакдошман.
      Ётган жойида юртимиздаги ўзгаришларни,нархларнинг тушишини,ҳалқимизнинг бахтиёр ҳаётини,қишлоқ ва ҳалқ ҳўжалигининг вайрон бўлган соҳаларнинг жадал ривожланишларини жим туриб,ҳалақит беришга қурби етмай кузатиб ётсин.
      Ҳалқнинг қарғишини олганлар қаторидан аллақачон жой олиб улгурган эдилар.
      Футбол бу кейинги даражадаги гаплардан.
      Мамлакат иқтисодиётига,ҳалқнинг яшаш даражасига ва яна минглаб нуқсон ва камчиликларда салмоқли хиссаси бор бундай кимсалар ачинишга арзимайди.
      Савдо системаси тарози каби тўғри ишлаши керак аслида.
      Бўйидан ҳам,энидан ҳам,ёнидан ва ҳамёнидан ҳам урган бундай кимсаларнинг икки дунёси ҳам куйиб кул бўлади.
      Афсус ва яна минг бора афсус,ёруғ дунёга келиб бойлик тўплаб,ҳалқини талашдан бошқа нарса қўлидан келмаган бундайин кимсаларнинг фойдасиз,бекорга ўтган умригагина ачинасан халос.
      Бундайларнинг ўрнига бирон бир фойдалик хайвон яралганида ҳалқга кўпроқ нафи тегар эди ёки хеч бўлмаганда зиёни тегмас эди.
      Жуда узоқ вақт хукм сурдилар.
      Охири чатоқ бўлди.

    4. ggggg

      Килмиш кидирмиш.

"3" Comments
  1. Узбекистон да порахурликни йукотиш усули битта, у хам булса Хитой усули акс холда йуколиши жуда кийин…

  2. Нодирбек.

    Каримов тизимини кун иссигида , куз унгида эриб тобора кичкайиб бораётган муз парчасига киёслаш мумкин. Энди хохлаймизми йук бу “муз” парчаси эриб бугланиб кетади. Энг ачинарлиси миллат сорак аср барча юутуг ва олдинлашдан ортда колди. Каримов даврида тугулиб аояга етган ёш авлод, нихоллар га баъзан рахмим келади.

  3. Мираброр порахурни хаели козонда.ушани сабабига эрон ютди бизни

Leave a Reply
*