Menu
Categories
Менинг шеърларимни севибсан, Исмат. Шеърларим номидан сенга кўп раҳмат! (1)
06/17/2017 Адабиёт
Матбуотда эълон қилинмаган шеърлар
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири.
Менинг шеьрларимни севибсан, Исмат,
Шеьрларим номидан сенга кўп раҳмат.
Сира кўрма алам, сира кўрма ғам,
Оламда қанотинг ёзиб юр, болам.
Доим ошно бўлгин самимиятга,
Шунда раҳмат деймиз биз ҳам Исматга.
Шу гапларни айтди таваккал, башанг
Қашқа воҳасидан Абдулла аканг…
Тошкент
А.Орипов билан 1
(Суратда: Абдулла Орипов Тошкент Давлат университети журналистика факультети студенти Исмат Хушев билан).
Тошкент шаҳри, “Вуз городок”, 1978 йил.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*