Menu
Categories
Юлдуз Орипова: Отажоним ўлмаганлар, уйқудалар, қабристонда ухлаяптилар…
06/25/2017 Бош мақола
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ИСМАТ АКА.
СИЗНИ РАМАЗОН ҲАЙИТИ  БИЛАН ОИЛА АЪЗОЛАРИМИЗ НОМИДАН ТАБРИКЛАЙМАН.
ЭНГ ЭЗГУ, САМИМИЙ ТИЛАКЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ЭТГАЙСИЗ.
ОТАЖОНИМНИНГ ЭНГ ЯҚИН ШОГИРДИСИЗ, ЭНГ ЯҚИН УКАСИ, ДЕБ СИЗНИ БИЛГАЙМИЗ.
ЯКИНЛАРИНГИЗНИ БАХТИГА СОҒ-ОМОН БЎЛИНГ.
ОТАЖОНИМНИ РУҲЛАРИ СИЗНИ ҲАМИША ҚЎЛЛАСИН!

Журналист Юлдуз Орипова шоир отасининг қабри бошида…
Отажоним ҳаётлик пайтларида деярли ёнларидан кетмадим. Фақат Америка сафарида бўлганларида, охирги 2 ой кўрмадим, лекин ҳар куни видео чат орқали гаплашардим. 24 соат ичида, фақат ухлаган пайтлари гаплашмасдик.
Қолган вақт доим ёнларида бўлганман. Билмадим, отажоним сезган эканларми, кўз юмишларидан 15 минут олдин қўнғирок қилдилар, гаплашдик. Тошкентда ҳаво яхшими қизим, камчилигинг йўқми дедилар, мен дам оламан энди, уйғонганимдан кейин яна гаплашамиз деб, телефонни ўчирдилар….
4 ноябрдан 5 га ўтар кечаси эди, агар билганимда, бу суҳбатимиз охиргиси бўлганини, ҳануз ўзимни кечиролмайман, узоқ узоқ гаплашишим керакмиди, балки мангу уйқуга кетмасмиди отагинам. Мен ота кизиман. Отам кулса кулардим, йиғласалар йиғлардим, койисалар, сўксалар кулиб эшитардим, атрофларида парвона бўлардим.
Ҳозир эса қабрларида, бошларида парвонаман…
Мана 5 ойдирки, деярли хар куни бораман Чиғатойга, отажоним билан қалбан гаплашаман, айтолмай қолган гапларимни айтаман, саволларимга жавоб тополмайман, йиғлайман.
Гўёки отажоним мени эшитаётгандай туюлади. Мен биламан, сезаман отамни руҳлари қўллайди мени. Отамни дидлари жуда нозик эди, юраги, қалби, ўзлари ҳам гўзал эдилар, шунинг учун қабрларини тозалаб, ён атрофларини супириб, ҳар куни гуллар қўяман.
Отажоним мен учун ўлмаганлар, улар фақат уйкудалар, қабристонда ухлаяптилар. Отамни ёлғиз қолдиргим келмайди.
Опам ҳам келади. Отамни шеърларини ўқиймиз бошларида. Уларни гапларини эслаймиз, ҳазилларини.
Мен олдинлари ҳеч қачон қабристонга бормаганман.
Ҳозир эса билдим, у ер энг тинч ва сокин жой экан, у ерда ҳеч ким сени хафа қилмайди, ҳеч ким озор бермайди.
Ҳаётлик пайтларида қандай узоқ суҳбат қилиб ўтирган бўлсам, ҳозир қабристонда, отажонимнинг қабр бошларида сухбат киламан, фақат минг афсуски, улар жим, мангу уйқуга кетдилар….
Юлдуз Орипова,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
 
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

5 шарҳ

  1. Садо Топволиева

    Ха,тўғри, аммо Юлдузапа сиз дунёдаги бахтли инсон эканлигингизни биласизми? Бу дунёда шундай отага эга бўлиб,унинг ёнида унга хамнафас бўлиб ўсиш,унинг кузлари билан дунёга боқишнинг ўзи катта саодат. Хаммамиз хам бир кун келиб, Оллоҳ олдига борамиз,лекин гап қандай қилиб етиб боришда, эшитгансиз ,,Оллоҳ суйганига дард беради,, деб бу дунё учун куп нарса қилиб улгурган Устоз А. Орипов ҳоззир Оллоҳ даргоҳидалар, миллионлаб одамлар яшаб юрибди ўлик қалб билан, нима учун дунёга келганига халиям тушунмай, амммо сиз ва отангиз ҳақийқий инсон,чин маънодаги ҳаёт аччиғинию маззасини татиб тобланган инсонсизлар, сиз юқорида улар билан гаплашаман дебсиз, опажон улар сизнинг ўзингизда,аллақачон ичингизда сиз билан биргалар, руҳлари самода жаннатларда бўлсада,ўзликлари сиз билан, ўзингиз билан ўзингиз гаплашиб кўринга албатта саволларингизга жавоб топасиз,чунки устоз сизга қалбингиз ва шуъуриннгизга улкан меърос ташлаб кетганлар. Мен бунга ишонаман. Чунки мен ҳам онам ўтганларидан сўнг ўзимга келишим жуда қийин бўлди, кейин англаб етдим,йўқ онам ўлмаган у ҳам яшаяпти, фақат ҳақийқий дунёда. Ўтганларни Оллоҳнинг ўзи даргоҳига қабул этсин ва раҳматига олсин. Биз энди фақатгина дуо қилиб қолувчилармиз уларнинг орқаларидан.

     

  2. 4 шарҳ

    1. Shoira opa biz ham Abdulla Oripovni sherlari esimizga har kuni tushganda shunday buyk shoirimizni ko’z oldimizga keltiramiz. Bunday inson yz yildabir o’tadi ruxlari doimo shod bo’lsin.

    2. чет эллик

      Отадан, онадан ажралиш пайғамбарларимиздан мерос. Ота онаси тириклиида қӯлидан келганча уларнинг кӯнглини, дуосини олганлар бахтиёрдир. Ҳар бир инсон ота онаси билан фахрланиши Оллоҳнинг иноятидирн.

    3. Muhsinjon Muxtorovich

      Юлдуз опа, Отажонингизни Узи рахматига олган булсин. Қоронғу қабрларини нурларга тулдириб, жойларини жаннатдан қилган қилсин. Сизга эса Яратгандан гузал сабр ва улкан матонат хамда букилмас ирода тилайман.

    4. Shahnoza Alimdjanovna Nabidjanova

      Юлдуз Орипова ни илк бор МТРКда корганимда шох шаддот узига ишонган к,алами кучли ик,тидори баланд уз фикрига эга мохир журналистлигини билардим илк бор узимни Булажак Генерал лойихамни олиб кирганман шунда менга жудаям зор лойиха деп боларкану кочирмасдан гоя килса мана шу к,издан урганиш керак Гавхар дегандилар. Уша пайт МТРК да узгаришлар болди мен эса 3фарзандимга хомиладор боп таътилга кеттим орадан йиллар утип корсатувим эфир юзини корди коп мак,товлар эшиттим Мудофа Вазирлигидан рахматлар ташакурномалар келди.Бир соз билан айтганда узок,ни кора билган фазилатлари борлигини пайк,адим.Отасини бошига котарган аёл мехрибон она хамкасбларини хурматини жойига к,оядиган инсонлигига амин болганман.Абдулла акани сухбатини олип отасини тарбиясини олган к,из экан деп тан бергандим.Жойлари жаннатда болсун илойим.

"1" Comment
  1. Олламурад Исакулов

    Калбингиздаги Ота мехри Сизни хар кун кабрлари ёнига боришга ундаётган экан билинким Сиз хакикий Ота кизисиз! Бундай мехр окибатингиз билан жуда куп инсонларга ибрат булмокдасиз. Калбингиз айтганини килинг.Шунда юракларингиз таскин топади.Оллох инсонларга жуда катта неьмат САБРни берган. Бунга эришиш Оллох йулидаги ибодатимиздир.Сабр оркали Оллох саодатларга бошлаб энг тугри йулни курсатади.Иншооллох.Сог булинг.Абдулла акамизнинг жойлари жаннат булсин,рухларини Сиздай кизи билан шодланаётганлиги рост булсин.Байрам Ийд-Аль-Фитир муборак булсин!

Leave a Reply
*