Menu
Categories
Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида
07/01/2017 Муҳокама учун мавзу
ЖИНСИ БУЗУҚЛАРНИ УМРБОДИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИГА ҲУКМ ЭТИШ БЎЙИЧА КОНСТИТУЦИЯГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ДАВРИ КЕЛДИ
Очиғи, бугун биз мустақил Ўзбекистонда ҳалол-пок, яхши ниятлар билан, ота-боболаримиздан қолган қадриятларни эъзозлаб, ғуруримизни қўриган ҳолда инсонийликнинг юқори савиясида ҳаёт кечираётганимизни кўролмаётган шайтоний кучлар жамиятимизни заҳарлашга уринмоқдалар.
Башар фарзандига нолойиқ, эшитганда ҳам инсоннинг ғазабини қўзғатувчи беномусликларни тарғиб этиб, бунга қаршиликни “инсон ҳуқуқларининг бузилиши” деб эълон қилмоқдалар.
Ўтган дам олиш кунлари Нью-Йоркда АҚШдаги энг йирик гей-парад бўлиб ўтди. Гей-парад дегани бу – ҳеббимлар, инсонийликни унутган бесоқолбозлар, эркак бўла туриб эркакнинг тагига ётишдан завқ оладиган ҳаромиларнинг кўчага чиқиб, ўзини кўз-кўз қилиши. Ана шу бўлиб ўтган ифлослик юришида Ўзбекистонимизнинг, мустақиллигимизнинг, ўзбеклигимизнинг рамзи бўлган муқаддас байроғимизни ҳам кўтариб бир нечта разолат вакиллари қатнашганликлари интернет хабарларида ўз аксини топди.
“АҚШда ўз мамлакатимиз вакили бўлиб чиқаётганимиздан ҳамда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган дўстларимизни қўллаётганимиздан ҳаяжондамиз. Биз ўзбеклигимизни ва ораларимизда гейлар ҳам борлигини кўрсатиб қўймоқчимиз. Бу ерда биз эркин ҳаёт кечирмоқдамиз ва гомофобияга қарши чиқиб келамиз”, – дебди ўзбек гейлари ҳамжамиятининг етакчиси. (ҳаромхўрларга қаранг, ўзбек деган номга иснод келтирувчилар!)
…Жинсий эркинлик шиори остида, эркак-эркак ва аёл-аёл муносабатларини жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида қонунийлаштирилганига кўп бўлди. Аввалда консерватив руҳда бунга қарши чиққан давлатлар, жамиятлар аста-секин “оммавий маданият” таъсирида бу разолатни қабулланишга мажбур бўлдилар. Нима эмиш, инсоннинг жинси унинг руҳининг жинсига мос бўлмаган ҳоллар бўлармиш.
Бу ҳолатда инсон руҳининг жинси вакили сифатида яшашни хоҳлармиш. Бу инсоннинг табиий ҳуқуқи, демократик тамойилларнинг устуни эмиш… Ё, қудратингдан! Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ҳар йили гей-парадлар ўтказилиши бошланди, айнан шундай ҳамиятсиз, инсонликдан чиққан инсоният вакиллари учун гей- олд қўшимчаси билан алоҳида хизматлар йўлга қўйилди. Кўплаб шаҳарларда бесоқолбозлар маҳаллалари пайдо бўлди…
 Иккинчи тўлқин келди: бир жинсли оилалар қуришга рухсат берилди. Биринчисининг юки остида қолганлар бунга қаттиқ қаршилик кўрсата олмадилар, чунки биринчи ҳолатни инсон ҳуқуқининг бир бўлаги деб тан олмоқлик натижасида иккинчисига эътироз билдириш айнан шу ҳуқуқларнинг бузилиши деб жар солинди. Ортидан бу оилаларга фарзанд боқиб олишга рухсат берилди. Қаранг, АҚШда бундай фарзандлар жамиятда ўз васийларига нисбатан ибора топишда қийналишмасин дея, 1-ота-она (parent), 2-ота-она шаклида уларни расмий номлаш жорий этилди.
Энди тиқиштиришга уринилаётгани эса инсоннинг ҳайвонга айлантириш йўлидаги ҳаракатдан бошқача номланиши мумкин эмас: Европа Иттифоқи мамлакатларида, хусусан, Франция, Бельгия, Голландия, Португалияда, АҚШнинг баъзи штатларида ота-қиз, она-ўғил, ака-сингил, опа-ука ўртасида жинсий муносабатлар қонуний тусга кирди.
Яъни ота ўз қизи билан эр-хотин бўлиб яшаши унинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқига айланди. Бугунга келиб Швеция, Дания ва Швейцарияда айнан шундай қонун лойиҳаси устида ишланмоқда. Бундай ифлосликни жинсий норма сифатида қабул қилишга уринаётганларни инсон эмас, инсон қиёфасидаги иблис деб аташ мумкин холос.
Ўзбекистонда эркаклик ғурури азалдан юксак бўлиб келган. Оч қолиш, қийналиш, ўлимга ҳатто рози келамиз биз, лекин эркаклигимизга гап тегизмаймиз. Бундай жирканчликни Ўзбекка ёпиштиришга уринаётганлар билиб қўйсинки, белида белбоғи бор ўзбек халқи ўз авлодини шайтонийликка кириб кетишига йўл бермайди, ҳар қандай бунинг эвазига келадиган фойдадан кечишга тайёрдир.
Ўзбекистонда бу масала юзасидан жиддий жамоатчилик муҳокамаси ўтказиш, қонунларга ҳамда Конституцияга бундай ноинсонийлик тарафдорларига нисбатан уларга берилиши мумкин бўлган ягона ҳуқуқ бу – умрбодий жамиятдан ажралган ҳолда, сўнгги нафасигача якка камерада яшаш эканини белгиловчи ўзгартишлар киритиш даври келганга ўхшайди. Ўзимизни, ўз уйимизни ўзимиз асрамасак, ифлослик эшик қолиб тешикдан ҳам кириб келадигандек кўринмоқда.
Дилмурод Жумабоев
http://vodiymedia.uz
"11" Comments
  1. Аллоҳ Дилмуроднинг қаламини ва умрини зиёда қилсин!

    Буларни биркун демократияси билан қўшиб, ер ютса керак.
    Бунақалардан ер ҳам ҳазар қлади, дейсизми? Ҳақ гапни айтдингиз, бунақаларни фақат жаҳаннам қабул қилади, холос.

    • Alloh yasama so’z. Yasama so’z hech narsaga qodir emas. Lekin terrorchilikni keltirib chiqarayapti. Terrorchilikka inson tabiatidagi oddiy ishonuvchanlik va soddalik sabab bo’lmoqda.

  2. Расмни куриб, шокка тушдим!
    Иккита жуда фойдали маколани келтираман.
    1. Одам гей бб яралмаслиги. Яъни гейлик бу касаллик, табиат хатоси, рух бошка танада бб колиши, гейларни хам худо яратган дейдиганлар уйлаб куришсин. https://www.lifesitenews.com/news/psychology-researcher-lesbian-blows-the-doors-off-born-gay-theory. Аллох буюк хикмат сохиби, табиат хато килмайди, табиатда хамма мавжудод Аллохнинг измига шаксиз буйин эгади, факат ОДАМзод хаддидан ошди.Бир бирининг устига минди, хайвонларни нафси учун кирди, нафакат хайвонларни балки бир бирини. Буни акл эгалари жахон сиёсатида куриб туришибди, “тушунмаганлар”лар Сурия мисолида.
    2. Бир жинсли оилаларда усган болалар хаётига бир назар: http://vsenovosti.info/vzglad/0225992, http://www.frc.org/issuebrief/new-study-on-homosexual-parents-tops-all-previous-research
    Бизни хам худо яратди дейдиган “гей”лар фикр юритишсин. Бу жуда огир синов, лекин синов иймонга яраша булади дейишади. Хаммамизга хам сабр берсин.

    • Tangrim dini - Turkiylar dini

      Sizlar nafaqat geylarni yomon ko’rasizlar. Balki sizlar kofirlarni o’ldirishni va yo’qotishni hohlaysizlar. Sizlar namoz o’qimagan o’z ota-onalaringni ham yomon ko’rasizlar va kerak bo’lsa narigi dunyoga yuborasizlar. Tohir Yo’ldosh aynan shunday degan.
      Sizlarga arablar aytsa o’zlaringni o’ldirib narigi dunyoga ketasizlar. Hammasi bitta yolg’on islom dini va arablarning quron kitobi tufayli.

  3. Тангрисининг дини Туркийга

    Ассалому алайкум,
    Сиз жуда ортда колиб кетибсиз, Америка Психологик Асcоциацияси томонидан олиб борилган изланишлар oдам гей бб тугилмаслигини курсатди (https://www.lifesitenews.com/news/psychology-researcher-lesbian-blows-the-doors-off-born-gay-theory)
    Ислом нима килиб сизни бунча тузлади экан, бирам аламзадасиз. Аламзадалик согликка яхши эмас. Узингизни кулгуларга колдириб булдингиз, кимлигингизни билдик. You made your point. Бундан буёгига хаммамизга одолжение килинг- шархларингиз ичингизда тураверсин.
    Олдиндан рахмат!

    • Tangrim dini - Turkiylar dini

      Tangrimga qarshi ishlashning javobi bor. Yaratgan Egam yomon ishlaringizning jazosini bermoqda. Hamma musulmonlar orqada, xoru-zor, mardikor… Arablar esa bombalar tagida va dengizga cho’kib o’lmoqda. Bu gaplarni aytish demokratiya. Tangrim demokratiyani barcha halqlarga bergan. Mana shuning uchun turkiy halqlar islomdan oldingi davrda buyuk bo’lishgan. Islom dini qancha demokratiyani bo’g’sa shuna o’zi azob chekmoqda. Natijasi diktatura, mardirkorchilik, terrorism va fohishalik. Geylik ham islom dinidagi bachabozlik bilan bir xil.

    • Tangrim dini - Turkiylar dini

      Undan ko’ra islomdagi bachabozlikni to’xtatinglar.

  4. Tangrim dini - Turkiylar dini

    Geylarni ham Tangrim yaratgan. Yaratgan Egam yaratgan biron-bir insonni boshqa bir inson tahqirlashga yoki o’ldirishga haqqi yo’q. Shu jumladan boshqa dindagilarni ham va boshqa jinsdagilarni ham. Tangrim hammadan javob so’raydi. Hammamiz Tangrim huzuriga boramiz. Savol javobga tayyorlaning.

    • Тангриер туркийга. сен хам геймисан. бизлар алхамдулиллох мусулмонмиз. жирканамиз сенга ухшаганлардан…

      • Tangrim dini - Turkiylar dini

        San bachavozmisan? Islomdagi bachavozlik geylikdan ming karra yomon. Tangrimdan qo’rq. Tangrim geylarni ham yaratgan va ularni hech kim tahqirlashga haqqi yo’q. Tuhmat yomon.

  5. Тошпулот

    Бу кетишда ювуксиз гарб киематни тезлатишмасинда ишкилиб. Уша гейларни хам ,хароми хукукбонларини хам Аллохнинг офатлари карши олиб ер ютсинда ишкилиб. Бу бошка сукирларга урнак булармиди.

Leave a Reply
*