Menu
Categories
Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…
07/12/2017 Бош мақола
Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
Ассалому алайкум Дунёнинг туркий ҳалқлари!
Агарда чин виждон билан айтадиган бўлсак, инсоният яратилганидан буён қанча маҳфий ҳизматлар ташкил қилиниб фаолият олиб борган бўлса ана ўша миллионлаб ҲУФИЯ идораларнинг биронтаси бу даражада ўз раҳбари томонидан шарманда қилинмаган эди.
Ва буни алам билан тан олмасдан мутлоқ имкон йўқдир.
Ислом Каримовнинг ўлими ушбу идора раҳбарияти учун жуда қимматга тушди.
Ҳурматли Исмат ака!
Илгари ҳам ёзганман, бугун ҳам ёзаяпман-сиз журналистика соҳасининг энг юқори чўққисига чиқдингиз.
Ушбу даҳшатлик мақолаларингиз туркуми ҳали яратилмаган бомбаларданда кучлироқ десак адашмаган бўламиз.
Офицерлик шаъни барча офицерлар учун баб-баравардир!!! Генераллик шаъни эса алоҳида бир нуфуз!
Аммо сиз нафақат бир ГЕНЕРАЛ ПОЛКОВНИКНИ, балким дунёнинг энг сирлик ҲУФИЯ идорасининг қарийиб чорак асрлик қўмондонини ер билан яксон қилдингиз.
Бир гап билан таъриф берадиган бўлсак; ЧОРАК АСРЛИК МУСТАҚИЛЛИК ТАРИХИМИЗНИНГ СИР АСРОРЛАРИНИ, УНИНГ ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАРИНИ, ЭНГ ДАҲШАТЛИК ТОМОНИ ЧЕТ ЭЛ ДИВЕРСАНТЛАРИ АСЛИДА КИМЛАР ЭКАНЛИКЛАРИНИ ЧОИБ СОЧИБ ТАШЛАДИНГИЗ!
ЧОРАК АСРЛИК ЧЎКИБ ЁТГАН ҒАЛВИРНИ СУВДАН КЎТАРГАН СИЗ БЎЛДИНГИЗ!!!
Сиёсий портретига шарҳ деб бошланган мақолалар туркуми ЖИНОИЙ ПОРТРЕТИГА шарҳ деб якун топса ажаб эрмас!
МХХ идорасининг ҳам кўплаб ходимлари йиллар давомида айта олмай келаётган сирларни, ҳақиқиатларни баён қилганлигингиз уларнинг ҳам юрагида умид учқунларини ёқди албатта.
Рустам Расулович ва у кишининг яқинларининг тўплаган бойликлари ТАТЬЯНА КАРИМОВА ВА ОИЛАСИНИНГ бойлигидан бир неча баробар кўпроқ деса ишониладиган даржадаги ҳақиқатлар қаранга!!!
1930-40 йилларда ва ундан кейин ҳам ЎЗБЕК жамиятининг олди ойдинларини ЎРИС мустамлакачилари йўқ қилишган эди.
Бунинг жуда катта сиёсий ва ижтимоий,маънавий ва маърифий важлари ва кучи бор эдиким;
Булардан энг биринчиси.
Миллатни ва унинг тарихини,унинг бугуни ва эртасини буткул йўққа чиқариш ва тарққиёт илдизига болта уриш эди.
Ва айнан мустақиллик замонида юртимиз аҳли мисли кўрилмаган даражадаги қатағонга маҳкум қилинди.
Миллионлаб инсонлар дунё сарсони бўлишга маҳкум қилинди.
Қуллик зеҳнияти миллат онгига сингдириш учун қилинган даҳшатлик бир жиноятдир бу.
Россиянинг янги авлоди кўз ўнгида ЎЗБЕК деганда хизматкор ҳалқ деган тушунча пайдо бўлган.
Минг бир афсус билан тан олиш керакки; БУ СИЁСАТ КАРИМОВНИНГ СИЁСАТИ ЭДИ!!!
Яратган эгамнинг ўзи бизни нақд жар ёқасида сақлаб қолди.
Тан олиб айтадиган бўлсак Шавкат Миромоновичга жуда катта ва шу билан бир вақтда зудлик билан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар ўрмони мерос бўлиб қолди.
Уларнинг тезроқ ҳал бўлишига эса Рустам Расулович ва Ботир Парпиевлар бошлиқ улкан армия йўлда ғов бўлиб туришибди.
Биз энди англаяпмиз, бир кунда ким неча минг кўрсатмалар ЎРУСИЯдан тинимсиз келиб турганлигини!
Улар “МУСТАҚИЛ” мустамлакасидан, ҲУФИЯ ГАУЛЯЙТЕРИДАН ажралишни мутлоқ исташмаяпди деб бемалол айта оламиз.
УЛУҒ ВАТАН УЧУН АЁВСИЗ ЖАНГДА СИЗНИ ЯРАТГАН ЭГАМНИНГ ЎЗИ ҚЎЛЛАСИН!!!
ҚОРА КУРСИЛАРНИНГ ҚОРА ЧАРМЛАРИ,
ҚОРА КИМСАЛАРНИ КУТАР ИНТИЗОР!
Чет элнинг айғоқчилари, Ватан ва Ҳалқ душманлари номма ном санаб ўтилиб ҚОРА КУРСИЛАРГА ўтқазиладиган замон келиб бўлди.
Сизнинг ёзганларингиз бемалол айблов ҳукми бўлиб ўтаверади!
Мамаёқуб Ҳамроев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*