Menu
Categories
Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…
07/14/2017 Бош мақола
Ўтган йили худди мана шу куни, яъни 15-июль куни Туркияда давлат тўнтариши уюштиришга ҳаракат бўлган, аммо турк халқи бу тўнтаришга қарши курашиб мавжуд хукуматни, ўзи сайлаган Президентни сақлаб қолган эди.
Бу курашда 2000 киши жароҳатланган, 250 киши шаҳид бўлган, аммо турк халқи бутун дунёга ўзининг халқ сифатида шаклланганини, миллат сифатида буюк миллатга айланганини, сиёсий, ижтимоий жиҳатдан камолга етганини, халқдан кўра қудратлироқ куч йўқ эканини, миллион миллион одамлар ўз бошида турган хукуматга ишонишини, ўз бошида турган хукуматнинг тўғри иш олиб бораётганлигига ишонишини билдирган ва ўз хукумати ва Президентига садоқатини, муҳаббатини аён этган эди.
Миллион миллион одамлар кўчаларга Туркия байроғини кўтариб чиққан, жасорат ва қаҳрамонлик намойиш этган эди. Биз ҳам миллат сифатида шаклландикми? Биз ҳам халқ сифатида шаклландикми? Биз ҳам миллион миллион бўлиб Ўзбекистон байроғини кўтариб кўчага чиқа оламизми?
Биз ҳам халқимизни, миллатимизни улуғловчи қўшиқларни кўчаларни тўлдириб баралла айтаоламизми? Ёки бундай қўшиқларни фақатгина санъаткорлар айтиши керакми? Халқимизни, миллатимизни, бирлигимизни улуғловчи қўшиқларни оилавий бўлиб, оиламиз даврасида, ёинки дўстлар билан йиғилишганда дўстлар даврасида, синфдошлар даврасида, ҳамкасблар даврасида, фақатгина байрам кунларидагина эмас оддий кунларда ҳам айтаоламизми?
Эртага Ватанимизга қарши бирор хавф туғилса уни ҳимоя қилиш учун қаҳрамонлик кўрсатаоламизми? Биз ўзи Ватанимизни, миллатимизни, халқимизни қанчалик севамиз ? Бу саволларни ўзимизга ўзимиз бирор марта берганмизми? Ва қандай жавоб топганмиз?
Мен қардош турк халқининг 1916 йил 15-июль куни кўрсатган жасоратига тасанно айтган ҳолда, биз ҳам халқ сифатида, миллат сифатида буюк мақомга эришишимизни истаб қолар эдим. Зеро, Америка Европанинг болаларидан ташкил топганидай, биз Туркиянинг ота-боболаримиз!
Биз Ер юзининг энг қадимий ва энг буюк миллатларидан биримиз!
Биз ўзимизни шундай деймиз, аммо бошқа халқлар ҳам бизнинг бу даъвомизни тан оладиларми ?
Қачон ўзимизнинг бу даъвоимизга муносиб бўламиз?
Қачон ҳеч бўлмаганда Мустақиллигимизга муносиб бўламиз?
Зеро, Қуръони каримда айтилишича, биз ўзимизни ўзгартирмасак, ҳатто Худо ҳам бизни ўзгартирмас экан…
ЧОРЛОВ
Эй, азиз эл, азиз жон қадар,
Енгдинг зулм тўсиқларини.
Куйлайлик, кел, озод, музаффар
Мустақиллик қўшиқларини.
Буюклигинг қайтди қайтадан,
Мустақиллик иноят бўлди.
Азиз этди бизни Яратган,
Танлаганинг ҳидоят бўлди.
Агар тирик бўлганда Чўлпон,
Кўриб элнинг бу кунларини,
Куйлар эди биз билан хушхон
Мустақиллик қўшиқларини.
Асрларки заҳмат чеккан эл,
Жаҳолатда ёнган жон учун
Мангу машҳур ўзбек деган эл,
Она каби жонажон учун.
Бор овозда куйлайлик дилдан
Енгиб ғафлат тўсиқларини.
Миллат шаънин улуғлайдиган
Мустақиллик қўшиқларини.
Муҳаммад Исмоил
Image may contain: one or more people, crowd, sky and outdoor
"2" Comments
  1. Бахтиёр Шоҳназаров

    Яна бир тузатиш: “…турк халқининг 1916 йил 15-июль куни кўрсатган жасоратига…” деб, тарих нотўғри кетиб қолибди. 2016 йил 15 июль бўлади.

  2. Бахтиёр Шоҳназаров

    Сарлавҳада озгина янглишлик бўпти. “Давлат тўнтаришига уриниш” деб ёзиш керак эди, чунки тўнтариш муваффақиятга эришмади.

Leave a Reply to Бахтиёр Шоҳназаров
*