Menu
Categories
Сиз билан ғойибона танишувим айрим бемаъни гаплар эшитишдан бошланган
07/16/2017 Бош мақола
Илм – мустакил фикр ва мунаввар хаёт асоси!
Ассалому алайкум, хурматли Исмат ака!
Биринчи маротаба углимни журналист булмокчи эканлигини ва уларга Сизга кандай маслахат берасиз деб ёзгандим. Кейин куплаб мактуб, маколала-шеърларимни чоп этдингиз.
Умуман мени ёзган мактуб маколаларимни арзимасада уларга ижобий бахолаб уз газетангизда эълон килганлингиз учун Сизга «Дунё узбеклари»га каттадан катта рахмат!!!
Мен 4 синфда укиганимда район газетасига канча канча орзу умидлар билан шеърлар ёзилган дафтаримни олиб борганимда, шляпа кийган «котиб колган совет амалдор шоири», редакция ходими ташлаб кетаверинг куриб чикамиз деганича, уша шеърларни каерда колгани номалум.
Сиз эса биринчи ёзган мактубимни орадан манимча 2 соат утмай эълон килдингз. Уша мактаб боласини кувончини кайтардингиз!!! Чунки мен уша пайт шеърларимни газетага аник босилади деб уйлардим орзу килардим.
Афсуски болалик… на илож орзу умидларга ишониб яшаганмиз, гурлик…
Исмат ака Сиз билан гойибона танишувим Узбекистонга келганингизда айрим бемаъни гаплар эшитишдан бошланган, менимча интернетда кандайдир статья укигандим. Кейин эса вактлар утди мана манимча 4-5 йил булдиёв менимча? Хуллас шу бу йили Сизни сайтингизга ниманидир ахтариб кириб колдим. Исмат ака Сизнинг «Подшонинг эркатойи» деган асарингизни укиб чикдим ва биринчи мени хайрон колдирган нарса бу Сизни журъатингиз, жасоратингиз булди!
Мен очиги шу ёшимгача узимга узбек зиёлилари ичида узим учун Идеал инсонни ахтариб келгандим.
Ва Эврика!!! Топдим! Лаганбардорлик, пахта куйишдан менда асар хам йук. Бу чин юракдан айтилган признание!
Исмат ака эътибор берган булсангиз орада таржимасига кийналган сузларимни русча ёзишга мажбур булаяпман. Бунинг учун узр. Ака мен рус мактабида укиганман. Лекин Оллохга шукр онамни «Гуругли» сини эшитиб катта булганман…. Кейин вактим булди деганча кулимдан китоб тушмай катта булганман. Менга фарки йук эди, русчами ёки узбекча. Бир китобни укишни бошласам тугатмагунча кечаси ухламасдим. Китобни ичида яшардим…
Исмат ака Онажоним тугрисида «Азиз онажоним ноласи»да ёзиб утганман.
Узингиз чоп этгансиз шундай ном остида эсласангиз. Уша ёзганларимга кушимча килиб шуни айтишим мумкин ки агар ер юзида яшаётган 7,5 миллиард одамдан 10 таси жаннати дейиш мумкин булса мени Онам унтадан бири, бита булса демак уша мени Онам булади.
Узр Исмат ака хиссиётга берилиб кетаяпман шекилли. Хуллас буларни ёзишдан максад Сизга узимни якинрок таништириш.
Исмат ака Сизнинг характерингизда узимга ухшаш кусурлар борлигини курдим. Мен хам рус мактабида тахсил олганлигим сабаб булса керак, шартаки яшадим, агар ичимдаги гапни гапира олмасам эрталабгача уз вактида айтилмаган суз мени таъкиб этиб чикарди…
Хуллас бу феъл атворим мени жуда куп нарсалардан махрум килди…
Лекин нима булса хам мен хеч качон афсус килмайман! Мен Яратганни пешонамизга ёзган такдирига ишонаман. Шунинг учун ох вохдан хеч кандай наф йуклиги ойдек равшан.
Хуллас мен хам Сиздек олийгохни битириб келиб жуда катта орзу умидалар билан катта бир давлат корхонасига ишга кирдим. Афсуски ишлаган биринчи хафтамдаёк тарвузим култигимдан тушди… Таниш билишчилик, лаганбардорлик, порахурлик ва бошликка пахта куйишлар… Исмат ака мен бутун хаётим давомида шу нарсалардан кунглим айнийди, очик гапим шу Сизга. Ва уша таниш билишчилик курбони мен булдим. Сизга балким ишонмассиз, лекин мен уз олдимга бутун умр бир шиор куйиб яшаганман, ёшлик чогларимданок:
«Хаётимда нимагаки эришсам, уз кучим билан эришаман, хеч кимни хатто акаларимни ёрдамисиз!»
Россияга юриш килдим. Эххе урисни юртида бошимдан кечирганларимни ёзсам бир китоб булади. Майли у кунлар утди… илоё утгани рост булсин!
Худога шукур хозир бир фирмада ведущий менеджер лавозимида ишлайман.
Исмат ака, мен Сизга аждодларимиз тугрсида хам озгина хикоя килиб берсам.
Хуллас Онамни бобоси «Дахрийлар армияси – Кизил армия» Узбекистонга бостириб келгунча бир туманни бошкарганлар. Болшевиклар келгач уйига кириб тандир ёнига тургизиб отиб чикиб кетишади. Сунгги илтимоси 2 ракат намоз укиб олиш булади…
Дадам томонидан эса Бобомни акаси уша суронли йилларда мен энди бу ерларда яшолмайман, мен илмимни янада оширишим керак деб мадрасани битиргач Маккага равона буладилар. Укаси яъни мени бобомни узлари уйлайдилар. Ва туйни эртаси мени момомга менга янги бир курпачангиздан этакка тугиб беринг дейдилар ва онасига мен савдога кетаяпман тез орада кайтаман деганича орадан йиллар утиб Узбекистон мустакил булганида узи яшаган кишлокка кириб келдилар. Келганларида эса афсуски у пайитда тирик инсонлардан, кетаётганида кичгинагина кизча булган синглиси тирик эди. Роса йиглашади. У киши бизларга бутун бошидан утганларини сузлаб бергандилар, эшитинг:
Хуллас мадрасани битирган 20 тача толиби илмлар тупланишиб, энди бу юртимиз руслашиб кетади деб Маккатилога жунашга ахд килишади. Амударёга, яъни чегарага етмасданок йулда миршаблар кулга олишади ва камокка ташлашади. Кечаси улар ёнларидаги бор пулларини туплашиб коровул миршабни чакирашади ва агар уларни кочиб чикишларига шароит яратиб берса, унга шу пулларни берамиз деб айтишади. Миршаб пулни олиб уларни чикариб юборади.
Амударёга келиб кечгача беркиниб ётишади. Чунки кундуз куни утиш хавфли булади. Аскарлар сурамай нетмай амударёдан нариги тарафга утаман деганларни отиб ташлайверадиган замонлар булган экан. Хуллас кеч коронги тушади ва улар амударёни кечиб утиш учун камиш поялардан сол ясашади.
Афсуски дарени нариги юзига утиш барча йигирмаларига насиб килмайди.
Аскарлар сезиб колиб милтикда мулжаллаб отадилар ва дарёнии нариги юзига утганларида ун олти кишигина колади…
Хуллас эндиги бобомизни дарёни у томонидаги хакикий мусофирлик хаёти бошланади… Афгонистонда сартарошлик билан шугулланадилар ва шу билан бирга мунтазам илмларини ошириш пайида буладилар. Шу аснода минг машаккатлар билан Маккага кириб борадилар. У ерда подшохни богига узум экиб бог яратадилар. «Елкамда мешда сув ташиб бог кукартирганман» деган эдилар рахматли. Хуллас илмлари зиёда булиб, Куръон кироат мусобакаларида биринчиликларни олиб подшох назарига тушадилар.
Исмат ака , Сиз дунё курган инсонсиз балким бундан хабарингиз булса керак. Саудияда юз йил яшаган одамга хам фукаролик берилмас экан. Агарки уша ерда тугилмаган, яъни араб булмаса. Бобомизга эса исключения килишади. Бобом бир араб аёлига уйланадилар ва угил кизлар курадилар. Угилларини каттаси хам Куръон кироати мусобакасида биринчиликни олиб, подшохни шахсий сартарошига айланадилар. Бошка укалари хам бирлари бизнесда, бирлари подшохликда буладилар. Ва табиийки жуда тез орада бобомни оиласи шахарнинг кузга куринган оилаларидан бирига айланадилар.
Узбекистонга катта угиллари билан келган эдилар. Факат катта угилларигина узбекчани яхши гапирар эканлар. Колганлари билмаганлари учун келишмади. Узбекистонга йул очилган кунгача уша катта угилларига васият тайинлаб келар эканлар. Агар мен бу дунёдан утиб кетсам, Узбекистонга йул очилиб колса якинларимни топасан деб. Не бахтки узлари уз оёклари билан кириб келдилар…
У киши анча кариб колган эдидар. Аравачани анхор буйидаги уй олдига туширишди. Аравачада озгина юргач мени туширинглар, уз оёгим билан уйга юриб кираман дедилар ва кузда ёш билан анхорга караб анча йиллар аввал чикиб кетган хонадонларига биринчи кадамни босдилар… Хамма йиглар эди. Эркаклар хам, аёллар хам… Бобомиз эса хаммага жавдираб карар эдилар… Кузлари мултираб узига таниш чехраларни ахтарар эдилар… Афсуски у киши чикиб кетган вактдаги одамлардан бармок билан санарли одамлар тирик эди…
Катта угилларини дастурхондаги олмани еб куриб биринчи гаплари шундай булди:
-Отам, мени юртимнинг мевасини мазаси бу дунёда бошка меваларда йук дегандилар. Отам хак эканлар, деб оталари билан арабчалаб шу хакида гаплашишди. Бобомиз эса «Мошоллох, мошоллох» дер эдилар факат… Исмат ака у кишини бир курган одам, кани яна бир курсам дерди. Юзлари жуда хам нурли эди. Бир гаплашган одам уша сухбатни бир умрга ёдидан чикармайдиган ширин сухбат буларди…
Уша келгани кунларини биринчи куни катта байрам булган эди эшигимизда. Совга саломларни куяверасиз.
Бобом эса чикиб кетаётганида кичкинагина кизча келганида эса кариб кампир булиб колган синглисини узи билан бирга олиб кетдилар. Уша уйдан чикиб кетаётганларида хамма билан бир бир куришиб синглисига:
Сингилжоним агар кучага чиксангиз румолингизни ураб чикинг хупми? Агар айтганимни килсангиз сизга узим яхши нарсалар олиб келаман деб хайирлашган эканлар… Ваъдаларини устидан чикиб синглисини тилла такинчоклар билан сийладилар…
Онам айтишича, катта момом уз углини болалигида тугрисида шундай деган эканлар:
«Бу углим узи ёшлигидан булакча эди. Китобдан бош кутармасди. Кечалари ухлаётган жойидан иргиб туриб кучага караб югурар эканлар. Оналари оркасидан кувиб бориб, нима булди углим каёкка кетаяпсан деб сурасалар: Онажон мени чакирашаяпти мен кетишим керак, мени тушларимда хам Маккага чакирашаяпти дер эканлар…»
Катта момом онамни айтишича катта угли булган бобомни кута кута, йиглайвериб кузлари курмай колади. Лекин нихоятда динда махкам инсон булганлар барчалари. Онам качон овкат килиб, эна келинг овкат килдим десалар, болам мен бугун руза тутиб олдим. дерканлар. Сахарликда ейдиган овкатлари эса, бир пиёлага котган нон ва унга юмшатиш учун куйилган сув булган. Онамни айтишича кузлари курмай колгунча китобдан бошини кутармаган эканлар. Укийдиган китоблари эса мукаддас Куръони карим булган. Хозир онам худди шундай хаёт тарзида. Качон карасак котган нонни пиёлага солиб чой куйиб ейдилар. Она нимага овкат емайсиз десак, семириб кетаман ёгли овкатдан, менга шу яхши дейдилар ва шу гапирганлари давомида хам кузлари билан мукаддас китобларини мутолаа киладилар.
Исмат ака бундай хокисор аёлларни кайта бу дунёга келишига мен ишонмайман…
Исмат ака нега буларни менга ёзди деб хайрон булаётгандирсиз? Ака бу дунёда инсон агар харакат килса хама нарсани уддасидан чикаркан. Лекин узига дунёкарашига мос келувчи сухбатдошни топиши энг мушкул иш экан. Мен Сизни жасоратингизга тан берганлигим учун Сизга кунглимдан сухбатлашгим келди. Айбга буюрмайсиз деб уйлайман.
Сизга соглик саломатлик, оилангизга тинч тотувлик ва табиийки ижодингизга баркамоллик тилаган холда Сиз билан гойибона хайирлашиб коламан. Омон булинг!
Сизнинг ашаддий мухлисингиз:
Оддий Фуқаро
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

"1" Comment
  1. Ajib bir samimiyat ufurib turibdi..

Leave a Reply
*