Юзидан ҳамиша нур ёғилиб турарди. Худо раҳматига олган бўлсин!
Насриддин ака деганда кўнглимга ёруғлик инади. Бу инсондаги самимият, камтаринлик ёдимга тушади. “Ёшлик” журналига илк бора шеърларимни олиб борганимда Насриддин ака билан суҳбатлашиш насиб бўлган.” Халқаро аҳвол” сиёсий кўрсатувини шарҳловчи сифатида ўзгача бир маҳорат билан олиб борардилар. Кейинчалик ҳам адабий давраларда кўп бора дуч келганмиз. Ўша очиқкўнгиллик, чиройли муомала, самимият… Бир марта “Сиз шоир Носир Муҳаммадми, ё шарҳловчи Насриддин Муҳаммадиевми?” – деб ҳазиломуз савол берганимда, “Хоҳлаганингизни айтиб чақиринг, моҳият ўзгармайди, Моҳлар,” дегандилар. Насриддин ака ростдан ҳам бир бошқача одам эдилар. Охиратлари обод бўлсин, илоҳо…