Menu
Categories
Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд
07/18/2017 Адабиёт
Ўзгаргансиз… Юзингизда нур йитгандай,
Кибру-ҳаво боғладими кўзингизни.
Дилингизда оташ туйғу илигандай,
Ўзингиздан излаяпман, ўзингизни…
Нима бўлди? Чайналмасдан борин айтинг,
Англагайман, қалбингизнинг бўронларин.
Сизни кутган нигоҳларга майли қайтинг,
Қолдирганча менга номсиз исёнларни.
Кетаверинг, ортингиздан югурмайман,
Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд.
Номингизнинг пичоқларин суғурмайман,
Занглаб ётар юрагимда, заъфар бир санг.
Ўзгаргансиз… Либосингиз – бепарволик,
Сўзларингиз буни асло қуволмайди.
Менга қолди Сизни дея бенаволик,
Нетай, Сизни ҳеч ким мендай севолмайди…

 

"1" Comment
  1. Yurakdan chiqqan so’zlar. Rahmat

Leave a Reply
*