Menu
Categories
Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…
07/21/2017 Адабиёт

Миллий кутубхонамизда “Фаввора фильм” киностудияси ташаббуси билан ўтказилган «Шеърият викторинаси» номли кўрик-танловда шу йигитча 1-ўринни қўлга кириб, ноутбук билан мукофотланди. Ўғил бизники! Соврин ва мақтовлардан хурсандчилигимиз беҳад! Бунга сабабчи бўлган “Фаввора фильм” раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз. Чунки бунақа хайрли ишларни ҳар ким ҳам қилавермайди. Бунинг учун инсоннинг ичида яхшилик, эзгулик, маърифат бўлиши керак.

 

Image may contain: 3 people, people smiling, people sitting and indoor

Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

МЕҲМОН

Бу одам ким дея боқмангиз менга,
Шул эрур сувратим, шулдир сийратим.
Оддий меҳмон бўлиб келдим заминга,
Меҳмондай кетарман битса муддатим.

Тириклик шавқидан гоҳида мастман,
Борлиқ мен учун ҳам азиздир бешак.
Лекин ҳеч нарсани олиб кетмасман,
Кетарман барига силкканча этак.

Кўнглингиз тўқ бўлсин, сизга беминнат
Қолдиргум лиммо-лим ҳаёт жомини.
Мен олиб кетгайман дунёдан фақат
Аллоҳ деган бир сўз – Аллоҳ номини.

2010 йил 12 август

Image may contain: 1 person, smiling, closeup
Устоз Абдулла Ориповсиз адабиётимиз, кўнглимиз ҳувиллаб қолди. Ёзувчилар уюшмасига борганимда, хоналарига кўзим тушса йиғлагим келади. Охири марта айтган сўзларини кўп эслайман: “Адиба, бизда яхши шоирлар кўп экан. Баъзилари билан энди танишаяпман. Кейинги пайтда фақат ўқияпман… “
Bir insonning baxti shu-da: o’tganidan so’ng bir emas yuzlab, balki minglab odam eslab turibdi. Bu qismat faqat buyuk insonlarga nasib qilsa kerak!
Канчалар тасирлий ва хак гаплар ,жойлари жаннатдан рухлари шод булсин , уларга якин шогирдлар , якинлар ед этганда .

Сўнгги пайтларда порталга яна бир таклиф юборсам дейман…

Кўпчиликка ёқмайдиган, беўхшовроқ таклиф! Шу… “Ўзбекистон халқ шоири”, “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” деган унвонлардан воз кечиш лозим. Бунинг сенга нима оғири тушяпти деган иддаолар пайдо бўлиши табиий. Лекин чин адабиёт аҳли бунинг “оғирлиги”ни ҳис этиб турибди. Қолаверса, шу Ватан ичида ижод қилаётган ҳар бир шоир шу халқнинг шоири-да!

Нега ичидан ажратиб олиш керак? “Ажратиб” олингандан кейин унинг ижоди қандай бўлишидан қатъий назар дарсликларга киради. Ёшларга ибрат қилиб кўрсатилади. Ваҳоланки, яхши шоирни давлат ҳам, халқ ҳам эмас, адабиётнинг ўзи белгилайди ва шундай бўлиши лозим. Тўғри, бунинг учун соғлом адабиётшунослик керак. Менинг назаримда, ҳақиқий маънодаги Халқ шоири, Халқ ёзувчиси унвони ниҳоятда юксак эътироф!

Бу эътирофга ҳар асрда 2-3 нафаргина истеъдод эга чиқиши мумкин. Ҳарқалай, мен шундай ўйлайман. (Август яқинлашаётгани учун хавотирланиб ёздим. Адабиётга алоқаси йўқ одамлар фикр билдирмагани яхши. Шунингдек, шахсга тегиш, ҳақоратлар бўлмасин, азизлар.

Бу шунчаки бир фикр)

 

Таниқли сиёсатчи Акмал Саидовнинг айтишича, сўнгги 10-15 йил ичида Олий Мажлисда ишлаааб юраверибди. Лекин бирор марта туман, шаҳар, вилоят кенгашларида олиб борилаётган ишлар билан қизиқмаган экан. Ўтган кунги депутатлар билан ўтказилган тарихий учрашувда “кўзи очилибди”. Ҳақиқий парламент иши қандай бўлишини энди англай бошлабди.

Бу гапни ўзлари масжлисдан сўнг Президент ҳузурида айтдилар.
Ўртоғлар, биз шу пайтгача тажрибаларини дунё келиб ўрганса арзийдан икки палатали парламентимиз бор, деб чувуллашиб ўтиргандик шекилли. Агар Акмал Саидовдек закий одамнинг шу пайтгача кўзи очилмаган бўлса…

Акмал Саидов нутқидан кейин бир таклиф пайдо бўлди: бундан кейин Президент Ўзбекистонда янги кадрлар авлодини шакллантириш керак. Эски авлоддан – “касалланган”, “қолипга тушган” – кадрлардан воз кечиш лозим. Ривожланишни истаётган Ўзбекистонга бундай кадрлар керак: Худодан қўрқадиган, Ҳақиқатдан қўрқмайдиган; ўзидан “тепа”да ўтирган раҳбарга ялтоқланишни иснод деб биладиган; Ҳақ сўзни қадрлайдиган ва ҳакозо…

Китоб дўконларини айланиб чиқдим. Ҳаддан ташқари “ижодкор” кўпайиб кетибди. Исталган номдаги “асар”ни, исталган исм-шариф остида чоп этилган китобини топишингиз мумкин. Дунёни фақат отарчи эмас, “эжодкор”лар ҳам босган экан. Йўл-йўлакай шунинг сабабини ўйладим.

Адабий саводимиз шунақа гуллаб кетдими ёки бунинг бошқа сабаблари борми? Ўйлаб кўрсам, бунинг сабаби шу эканки, уятни унутиб қўйибмиз. 18 да шеър ёзмаган ким бор?! Ҳамма шеър ёзган ва ёзади! Лекин бу “ҳиссиётлар” бир пайтлар фақат хотира дафтарларида қоларди. Дафтардан ташқарига чиқишга уяларди. Чунки бугина битиклар бировларга “аҳволини” ошкор қилишдан андиша қиларди. Бугун ана шу андиша йўқолиб қолди. “Ҳиссиёт”лар кўчага чиқиб кетди.

Энг ёмони, нашриётларнинг адресини билиб қолди. Бир пайтлардаги дафтарбоп шеърлар ана энди “сайланма” бўламан дейди! “Ҳой, уялмайсанми?” деб кўринг-чи, қўлингизга Халқ шоирининг “товарини” тутқазади. “Хўш, менинг “маҳсулотим” шуникидан сифатсизми?” дейди. Бунисига нима дейсиз? Тўхтанг, НИМА деёоласиз?!

…Мақташ бошланди. Бу хавфли иллат. Оммавийлашиб бораётгани эса янада хавотирлидир. Мақтовга арзийдиган ўзгаришлари бўлаётгани бор гап. Лекин ҳар икки гапнинг бирида ҳуда-беҳудага “…ташаббуси билан”, “…раҳнамолигида”, “…таъкидлаганидек” деявериш кишига эриш туюлади.

Имом-домлаларимизнинг дуосидаям, маърузасидаям шу… ўзимиз билган гап бўлиб қолди! Осмоннинг мусаффолиги, ҳавонинг мутадиллиги, Исломнинг ривожланаётганлиги, ҳамма-ҳаммаси бир кишининг номи билан боғланиб қолмоқда.

Ваҳоланки, У киши ҳеч кимга бундай буйруқ бермаган ва ўйлайманки, бунга муҳтож ҳам эмас. Начора, савиямиз ўзи шу экан-да…

(“Ахборот”дан кейинги ўйлар)

https://www.facebook.com/profile.php

"1" Comment
  1. Қозоғистонда халқ ёзувчиси, халқ шоири, халқ артисти деган унвонлардан воз кечилганига 20 йилча булиб қолди. Унвон истеъдодни белгиламайди. Шеърлари дунёнинг 100га яқин тилига таржима қилинган Мухтор Шохонов хатто давлат мукофоти лауреати хам эмас. Аммо бу хол унинг имиджига таъсир қилаётгани йуқ.

Leave a Reply
*