Menu
Categories
22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади
07/21/2017 Муносабат
    
Албатта бу мақоладаги сўзлар  менинг шахсий фикрларим ва тахминларим холос.
22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади. Кўпчилик сайтларда айниқса Россия ва АҚШ матбуотларида
  • “один из руководителей восточноевропейской международной преступной группировки «Brothers’ Circle»”
  • “Пирожок”
  • “Гафур чёрный”
  • “Гафур помогла России выиграть Сочи-2014 и чемпионата мира по футболу в 2018 году”
  • “по приказу некоего Гафура бандиты посадили на иглу сына вице-премьера РФ”
Бу каби минглаб “афсона” ва “ҳикоя” ларни ва унинг Абдурашид Дўстумдан тортиб “Дед хасан” лар билан яқин алоқалари ҳақида  ўқиш мумкин. Бу гапларга унинг интернетдаги “мафия” раҳбарлари билан тушган расмлари исбот бўлиб хизмат қилмоқда.
Лекин яна бир ҳақиқат борки “мафия” чиларнинг  спортга  қизиқишлари юқори бўлади ва уларни Раҳимов билан алоқаси фақатгина шу спорт билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Яна бир ҳаётий қоида борки катта одамнинг муаммоси ҳам, ютуғи ҳам, алоқалари ҳам  катта бўлади. Яна 21 аср матбуоти ким ҳақда ёзмоқчи бўлса уни мафия ва терроризмга алоқадор қилишга урининиб кўпроқ ўқувчи ва ваҳимачиларни жалб қилиш йўлига ўтиб олган. Уларни гапига ишонсангиз Рамзан Қадировнингг шахсий киллерлари бор ёки Афғонистондаги ўзбеклар лидери Абдурашид Дўстум наркотик тарқатувчи.
Мен бу фикрларим билан Ғофур Раҳимовни юз фоиз оқламоқчи ҳам эмасман. “Бир балоси бўлмаса далада қуйруқ не қилур”.  Лекин юқорида таъкидлаганимдек у инсонни мафия отаси, наркотик тарқатувчи дея исмлар билан аташимиз умуман нотўғри. Ваҳоланки ҳали хеч ким уни бу каби жиноятлар билан ушлаб олгани йўқ.  Бундан ташқари аввало у ўзбек миллатига мансуб, бизнинг миллатдошимиз.
Қачонгача миллатимиз вакилларидан “ўзбек эмас” деб осонгина воз кечамиз. Агар унинг қилган жиноятлари бўлса нега олиб келиб ўзимиз жазоламаймиз, агар бу айблар бўҳтон бўлса нега  ҳимоя қилмаймиз. Биз уни ҳимоя қилмасак ким ҳимоя қилади. Спортимиз учун қилган меҳнатлари ва ўз тадбиркорлиги билан минглаб одамларга иш бергани ҳақида гапирмай, унинг ким биландир тушган расмини муҳокама қиламиз.
Нега айрим масалаларда “менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен.. эй четдаги…” деймиз-у, бир миллатдошимизни балчиққа булғашларига жимгина қараб ўтирамиз. Тўғри қайсидир маънода “кўча йўли” билан қайта қуриш йилларида ўз обрўси ва таъсир доираси кимларнидир ишларини ҳал бўлишида ёрдами теккандир. Ҳамма олиб-қоч қилаётган даврда ўз мулкини ҳимоя қилгандир. Аввало у тадбиркор – омадли инсон бўлган.
Бир китобда ўқигандим миллатларинг буюк даҳолари ва тарихнинг золимлари ўтиш даврида шаклланади. У ҳам 80-90 йилларда шаклланди, одамлар гапирганидек  бу даражада чаққон ва қатъиятли бўлмаганида бугун биз афсонларга йўғрилган Ғофур Раҳимов номини тилга олмаган бўлардик.
“Шайтанат” да Тоҳир Малик Асадбекнининг кирдикорларини қанчалик қоралашга уринмасин ёки “Қашқирлар макони” даги Пўлат мафия отаси бўлса ҳам мухлислар уларни  мардлиги, топқирлиги ва миллатини севгани учун қадрлади, севди.
Оддий ҳаётимизни кинога алишмайлик, Салимбоввачами у, Ғофурбойми фарқи йўқ, улар ҳам оддий инсон, бугунги кун тили билан айтганда тадбиркорлар, иқсодий хатолари туфайли норасмий жиноятчи деб тан олинсада, улар ҳам бир оиланинг отаси,  мўмин мусулмон отанинг фарзанди.
Мен Исмат Хушевнинг Ғофур Раҳимов ҳақидаги мақоласини диққат билан ўқидим. Энди унинг эрта эълон қилинажак давомини сабрсизлик билан кутаман…
Мирзо Бобур,
Тошкент шаҳри,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*