Menu
Categories
Генераллар Бахтиёр Ғуломов ва Зокиржон Алматов – давлат ишига тикланмаган…
07/30/2017 Бош мақола

 

“Дунё ўзбеклари”дан:
МХХ генерали Бахтиёр Ҳисомович Ғуломов ва Ички Хизмат генерал полковниги Зокиржон Алматовларнинг Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлганидан кейин ҳукумат ишига қайтгани тасдиқланмади…
1.
Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари этиб тайинланганидан кейин бир қатор собиқ мулозимлар давлат ва ҳукумат ишига қайтган эди.
Шулар қаторида Президентнинг куч ишлатар тизимлари ва хавфсизлик хизмати бўйича собиқ Давлат маслаҳатчиси, МХХ генерали Бахтиёр Ғуломов ва собиқ Ички Ишлар вазири, генерал полковник Зокиржон Алматовнинг ҳам янги Президент командасига ишга қайтганлари ўз тасдиғини топмади.
Ҳолбуки, ўз даврида Ислом Каримов ғазабига учраб, вазифасидан четлатилган бу икки таниқли мулозимнинг янги ҳукумат сафига қайтишини астойдил истаган, бу икки мулозимни яхши билган ва вазифасига тикланишини орзу қилганлар кўплигини ҳам яхши биламиз.
Лекин барибир орзу – бу орзу, у ушаладими ё йўқ, бу энди бошқа масала. Шу маънода ҳозирча, бу орзу орзулигича қоларкан, биз айни ҳақиқатни мухлис ва ўқувчиларимизга етказишни ўз бурчимиз деб билдик…

 

2.
“МХХ генерали Ғуломов – Президентнинг махсус топшириқлар бўйича вакили”  этиб тайинлангани ҳақида “Дунё ўзбеклари” Тошкентдаги ўз манбаларига таяниб хабар қилган бўлса, Зокиржон Алматовнинг айни лавозимга қайтганини  “Қалампир.ўз” нашри иок бор ёинлаган эди.
Журналистикада бундай адашишлар бўлиб туради. Фақат уни ўз вақтида ўқувчиларга етказиш ва хатони тўғрилаш керак. Нима бўлганда ҳам ўз даврида махсус хизмат ташаббуси билан Президент ғазабига учраб, вазифасидан жудо этилган бу икки қудратли генералнинг ҳукумат ишига қайтмагани Ўзбекистон Олий раҳбариятида МХХ раиси Иноятовнинг мавқеи ҳануз юқори эканидан дарак беради…

 

3.
ББС ўзбек хизматининг ёзишича: “Асли жиззахлик бўлган Бахтиёр Ғуломов 1990-йиллар бошидан Ўзбекистон махсус хизматларининг энг ёш (36) генерали сифатида танилган ва МХХда катта таъсирга эга бўлган, деб ишонилади.
Уни яқиндан таниганларнинг айтишича, Иноятов либерал қарашдаги ва коррупцияга нисбатан муросасиз мавқейи билан танилган Ғуломовни ўзига рақиб сифатида кўрган ва 2004 йилда унинг МХХ раисининг ўринбосарлигидан четлатилишига эришган.
Ғуломовни хорижий давлатлардан бирига элчи қилиб юбориш масаласи муҳокама этилган пайт МХХ раҳбариятининг қаршилигига учрагани ҳақида гап-сўзлар юради.
Аммо шу билан бирга, ўз вақтида Иноятов номзодини МХХ раислигига айнан Бахтиёр Ғуломов таклиф қилгани ҳам айтилади.
Ғуломов 1998 йилда Президентнинг давлат маслаҳатчиси мақомида хориждаги ўзбек мухолифатининг инсон ҳақлари ташкилотлари сифатида қайта ташкилланган айрим гуруҳлари билан мулоқот олиб боргани Би-би-сига маълум…”

 

4.
Алматов Зокир Алматович 1949 йил 10 октябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1971 йилдан Ички Ишлар тизимида фаолият олиб боради.
1976 йил ТошДУнинг юридик факультетини битирган. 1991 йилдан 2006 йилгача – ўн беш йил давомида узлуксиз Ўзбекистон Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. 2006 йил 5 январда Андижон фожеалари баҳонасида “Буюк хизматлари учун” ордени бериб, истеъфога чиқарилган.
2016 йил 20 декабрдан Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш бўйича давлат комиссияси раиси сифатида ишлаб келмоқда деб айтилади.
Бироқ биз бу сўнгги тайинловнинг бугунга қадар расмий манбалардан ўз тасдиғини топмадик…

 

5.
Ўз вақтида қудратли ҳисобланган генераллар Бахтиёр Ғуломов ҳам, Зокир Алматов ҳам Ўзбекистон давлатчилиги шаклланган ва мустақилликка пойдевор қурилган ўтиш даврида мамлакат ижтимоий сиёсий ҳаётида фаол аралашган.
Айни куч-ғайратга тўлган пайтида ноҳақлик қурбони бўлиб, истеъфога чиқарилган бу икки ветеранга биз олис Канададан туриб сиҳат саломатлик тилаб қоламиз. Уларнинг, яхшими ёмонми, Ўзбекистон тарихида, ҳар бирининг ўз ўрни бор.
Уларнинг мансабини тортиб олишди, лекин тарихдаги ўрни ва мавқеини ҳеч ким тортиб ололмайди…

 

Сўнгсўз ўрнида:
 Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олий раҳбариятида ўз мавқеини тўла-тўкис тиклаб, мустаҳкамлаб олганидан сўнг, биз бугун қаламга олган бу икки генерал тақдирига яна бир бор қайтишимиз мумкин бўлади.
Нафақат, бу икки генерал, балки ўз вазифасидан ноҳақ четлатилган ўнлаб бошқа профессионал генераллар тақдририга ҳам. Рустам Иноятов Ўзбекистондаги энг ёпиқ ва энг қудратли  хуфия хизмати идорасига раҳбарлик қилиб келаётган чорак аср давомида қанчадан қанча ҳалол ва тўғри сўз, профессионал кадрлар хавфсизлик хизмати, куч ишлатар тизимлари, Олий суд ва прокуратура соҳасидан ноҳақ четлатилди.
Биз журналистларнинг бугунги вазифаси – МХХ нинг муборак номи остида узоқ йиллардан бўён Ўзбекистонда ўз шахсий ва жирканч, тор ва худбин ниятларини, адолатсизлик, ноҳақлик ва бедодликни амалга ошириб келаётган бу хуфия хизмат идораси раҳбарининг асл башарасини очиб, уни бутун ўзбек халқига, қолаверса, жаҳон афкор оммасига ошкор қилиш ва фош этишдан иборат бўлмоғи лозим.
Ўзбекистонда бугун Президент Мирзиёев бошлаган инқилобий ўзгаришлар, адолат ва диёнат тантанаси йўлидаги жон олиб, жон беришдек шафқатсиз ва беомон кураш биз ижод аҳлидан, ёзувчи ва журналистлардан шуни талаб қилади.
“Дунё ўзбеклари” ва унинг Бош муҳарирри бу муқаддас курашга аллақачон  кирган ва уни шараф билан адо этажак!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
 29 июль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

 

МХХ генерали Ғуломов – Президентнинг махсус топшириқлар бўйича вакили


“Дунё ўзбеклари”дан:
Тошкентдаги ўта ишончли манбалар хабарига кўра истеъфодаги МХХ генерали Бахтиёр Ғуломов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириқлар бўйича масъул вакили этиб тайинланган.
Бахтиёр Ғуломов 1954 йил Жиззахда туғилган.
Мустақилликка қадар Ўзбекистон Хавфсизлик Хизматида Бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бошқарма бошлиғи, Давлат Хавфсизлик Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
36 ёшида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг энг ёш генерали унвонига сазовор бўлган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Президентининг куч ишлатар тизимлари ва миллий хавфсизлик хизмати бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган. Сўнг номаълум сабабларга кўра истеъфога чиқариб юборилган…
Узоқ йиллик ноҳақликдан сўнг яна ўз соҳасига қайтарилган Бахтиёр Ҳисомовични олис Канададан туриб адолат тантанаси билан чин дилдан муборакбод этамиз.
Чунки Президентнинг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Бахтиёр Ғуломов ўз даврида Бош муҳаррир Исмат Хушев учинчи бор ноҳақ ҳибсга олинганида унга нисбатан адолатли позицияда туриб,  беминнат ёрдам қўлини чўзган эди.
Президент Каримов топшириғи асосида куни кеча ҳибсдан чиқарилган журналистни эртаси куниёқ шахсан қабул қилиб, Ташқи Иқтисодий Алоқалар вазири Элёр Ғаниевга қўнғироқ қилган, Исмат Хушевни яна Бош муҳаррир этиб тайинланишида муҳим рол ўйнаган эди.
МХХ генерали Ғуломовнинг менинг тақдиримда адолат тантанаси учун қилган саъи ҳаракатлари ҳақида “Подшо эркатойининг саргузаштлари” номли хотиралар китобида батафсил ёзилган.
Ислом Каримов даврида “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак!” деб кўп гапириларди-ю, лекин ҳаётда бунинг нақ акси бўларди. Элим деб, юртим деб ёниб яшайдиганлар таъқиб ва тазйиққа, ҳибс ва хорижга – бир сўз билан айтганда – мажбурий истеъфога чиқариларди.
Шавкат Мирзиёев даврида эса “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак!” деб бонг урилмаяпти-ю, лекин айни шундай яшашга одатланган халқпарвар ва фидойи инсонлар чин маънода қадр ва эътибор топмоқда.
Уларга нисбатан адолат тантанаси ғалаба қилмоқда.
Айни кучга тўлган қирчиллама ёшида мажбуран истеъфога чиқариб юборилган МХХ нинг энг ёш генерали, ҳалол ва диёнатли инсон Бахтиёр Ғуломовга нисбатан қилинган бу ғамхўрлик янги Президентнинг – адолатни тиклаш йўлидаги энг катта ва муборак қадамларидан биридир…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
25 январь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
Суратда: 1996 йил Флоренция (Италия). Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Ҳамкорлик ва шериклик тўғрисида ҳужжат имзоланганди. Ўшанда Медичи саройи музейи ертўласида Микеланжело Буанароттининг дастлабки эскизларини кўришга Президент Ислом Каримов, Давлат маслаҳатчиси Бахтиёр Ғуломов, Молия вазири Рустам Азимов ва таниқли ўзбек журналисти Амирқул Каримовларга рухсат этилди…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

5 шарҳ

  1. Бахтиёр Ғуломовдек МХХ генералининг қайтиши Исмат ака тўғри таъкидлаганидек, мамлакатда бошланган адолат тантанаси нишонасидир. Эркин ва мустақил фикирлайдиган замон билан ҳамнафас кишиларни давлатнинг масъулиятли вазифаларига олиб келиш керак. Тақдир тақозаси билан ривожланган хориж мамлакатларида ишлаётган, тажриба орттираётган Ватандошларимизни зудлик билан юртга қайтариш, кейинчалик ўқиётган ёшларни ҳам ўқиши тугаши билан ўз Ватанимизга ишга таклиф қилиш керак. Назаримда янги президент Шавкат Мирзиёев буларнинг барини яхши ҳис қилиб турибди. У киши мамлакатда тажрибали ва замонавий кадирлар етишмаслигини бекорга таъкидлаган эмас. Исмат Хушев биринчи бўлиб эълон қилган бугунги қувончли янгилик ҳам мана шу йўлдаги дастлабки қадамлардан биридир.

  2. Бахтиёр Ғуломов нафақат ажойиб куч ишлатар соҳасини генирали шунингдек депломатияни нозик томонларини эгалаган тажрибали инсон,бундай кадирларни қайтарилишини албатта қуллаш керак. Исмат ака сиз бундан икки йил олдин қанчалик ҳақ бўлганлигингизни бу исботи.

  3. TOZA KADIRLAR QAYTAYPTI BAXTYR G’ULOMOV SHULARDAN BIRIDIR. BIZ ISHONAMIZ YNGI PREZIDENTIMIZ XALQNI ISHONCHINI OQLAYDI. ENG MUHIMI MXX NI TOZALASH KERAK.

  4. Ҳурматли дўстлар!
    Ҳаммамизга маълумки ўтган чорак асрлик умримиз бехуда шамолларга совирилди.
    Бугунги кунгача жуда кўплаб Ватандошлар ва орган ходимлари,ёзувчилар,домла профессорлар,бозорчилар ва турли касб эгалари (оддий одамлардан ва “дангасалардан ташқари) барчаси бирон нарса деб ёзсанг “ВАТАН ХОИНИ,ЧЕТ ЭЛНИНГ ОСОН ПУЛИГА ҚУТУРИАЯПСИЛАР ВА ЯНА ХОКОЗОЛАР”деб минглаб қарғишларни қалаштириб ташлашар эди.
    Инсоф билан айтадиган бўлсак,аслида Ватан хоинлари ва ҳалқимиз душманлари ичкарида керагидан ортиқ бўлганлиги ва бижғиб кетганлиги учун ҳам КОРРУПЦИЯ ШКАЛАСИ БЎЙИЧА ЭНГ ОХИРИДАН 156чи ЎРИННИ “ШАРАФ” БИЛАН ЭГАЛЛАДИК.
    Бутун Мамлакат бўйлаб инсоф билан солиқ тўлайдиган ташкилот,хусусий тадбиркор ёки катта корхоналарни топиб берингчи.
    Энг дахшатлик томони 200-300 доллар маошга 200-300минг долларлик иморат ва қасрлар қуришади.
    Чет эллардан олинган миллион долларлик қаср ва яхталар,банклардаги бойликларга КАЛКУЛЬЯТОР ишдан чиқади!
    БАХТИЁР ҒУЛОМОВНИНГ ИСМИ ВА ФАМИЛИЯСИ БИРОН ЖОЙДА ,БИРОН ДАВЛАТДА ЧИҚГАНИ ЭМАС “ТОЗА”!!!!
    БУГУНГИ КУНДА ИЧКИ ВАЗИЯТ ЖУДА ҲАМ ҚАЛТИС.
    ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ КЕСКИН ВА ИНСОНИЙ СИЁСАТИ КИМЛАРГА ЁҚМАЁТГАНЛИГИ БУГУН ХЕЧ КИМГА СИР ЭМАС.
    ОДДИЙ ПОРАҲЎРДАН ТОКИ КАЗОСИГАЧА!
    ОДДИЙ ПРОКУРОРДАН ТОРТИБ УСТУНИГАЧА!
    ОДДИЙ СОЛИҚЧИДАН ТОРТИБ БОТИРИГАЧА!
    ВА ХОКОЗОЛАРГА,КУНЛИК,СОАТЛИК,МИНУТЛИК ВА СЕКУНДЛИК ДАРАМОДЛАРГА ЎРГАНИБ КЕТГАН ЎЗИ ХОН,КЎЛАНКАСИ МАЙДОН ОПГ АРМИЯСИ ЖАНГАРИЛАРИГА МУТЛОҚ ЁҚМАЯПДИ.
    МЕН БУ ГАПЛАРНИ ЎЗ БОШИМДАН ЎТКАЗГАНИМ УЧУН ФАКТЛАРИМ ЕТАРЛИК БЎЛГАНИ УЧУН БЕМАЛОЛ ЁЗАЯПМАН.
    НАВОИЙДАН ТОРТИБ ТОШКЕНТНИНГ ЭНГ КАТТА ИДОРАСИГАЧА ЎЗ ДИВЕРСАНТЛАРИГА ЭГА БУ КИМСАЛАР УЧУН,КАТТА ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ЭВАЗИГА ҚУТИЛИШГАН ВАТАНПАРВАР ВА КРИСТАЛЛ ТОЗА ИНСОНЛАР,КАДРЛАРНИНГ ҚАЙТИБ БОШЛАШИ УЛАР УЧУН ИСТАЛМАГАН ВОҚЕАДИР.
    АММО ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН АНА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР СУВ БИЛАН ҲАВОДЕК ЗАРУР ВА ШАРТ.
    ОЛИЙ БОШ ҚЎМОНДОНИ КЕТГАН АРМИЯНИНГ ГЕНЕРАЛЛАРИ ВА АСКАРЛАРИ ЭРКИНЛИК ВА ЯНГИ ҲАЁТГА ҚАРШИ ОХИРГИ СОНИЯЛАРГАЧА КУРАШГА КИРИШГАНИДЕК ХУДДИ.
    ШАХСАН МЕН ХАР СОНИЯНИ ХИСОБЛАБ,ИНТИЗОРЛИК БИЛАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТУНУ КУН ХИЗМАТ ҚИЛИШИМНИ КУТИБ ЯШАЯПМАН.
    ОБОД ВАТАНИМ ФАШИСТ БОСҚИНЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЕР БИЛАН ЯКСОН ҚИЛИНДИ!!!
    МЕН ИСМАТ АКАНИНГ БАХТИЁР ҒУЛОМОВ ШАХСИГА НИСБАТАН ЁЗГАН ХАР БИР САТРИГА ИШОНАМАН.ВА УМИД ҚИЛАМАНКИ ЁВУЗ КУЧЛАР АЛБАТТА ЕНГИЛАЖАКДИР!
    ПАЛАГИ ТОЗА ИНСОНЛАР КЕРАК БУ ЮРТГА БУГУН.
    ИСМАТ АКА ЁЗГАН КАДРЛАРНИНГ БАРЧАСИ ВАТАН ХИЗМАТИГА ҚАЙТАРИЛИШЛАРИ ШАРТ.
    ЧОРАК АСРНИНГ ҚОРА ДОҒЛАРИНИ БАТАМОМ ЮВИБ ТАШЛАШ УЧУН БИР ЁҚАДАН БОШ ЧИҚАРИБ ВИЖДОНАН ИШЛАШ КЕРАК БЎЛГАН ЗАМОН КЕЛДИ.

  5. Ёзувчилар уюшмасидан

    Рустам Иноятов бош бўлган мхх идорасини тубдан қайта қуриш ва янгилаш керак.

 

 

 

 

Leave a Reply
*