Menu
Categories
Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
07/31/2017 Бош мақола
 
М.Усмановни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, №ПФ-5101, 4 июль 2017 йил
Давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, ибратли ижтимоий фаолияти билан Ватанимиз мустақиллигини, унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш ишига қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Мираброр Зуфарович Усманов «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси 
        Президенти                                        Ш.Мирзиёев 
Тошкент шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти
  
“Дунё ўзбеклари”дан:
1.
Тошкентдан яна ташвишли хабарлар кела бошлади.
Ислом Каримов командасининг яна бир аъзоси – сенатор Мираброр Усмоновнинг жиддий бетоблиги айтилмоқда.
Бу бетобликни у ўзига ўзи ясади. Унинг ошпазлик капгири Ўзбекистоннинг энг баланд чўққисига шу қадар ўрмалаб бордики, одамлар ёқа ушлаб қолганига қарамай, у яна янги ва янги довонларни забт этаверди.
Бунинг натижасида у оддий ошпазликдан Ўзбекистоннинг бош ресторани – минг кишилик “Зарафшон”га бош директор бўлди. Капгир сакрагандан сакраб республика Савдо вазири кабинетига кириб борди ва не-не савдо корчалонларининг тушига ҳам кирмаган Вазирлик креслосини забт этди.
Капгир яна бир айланиб, Бош вазир ўринбосари бўлди. Бу билан ҳам кифояланмай, кўп ўтмай Ўзбекистоннинг бош саҳна майдони – Сенатда юз кўрсатди. Сенатда яна ошпазлик креслосига келиб ўтирди деб ўйламанг, йўқ, у сиёсий арбоб – сенаторга айланди. Бу ерда у истаган мулозимга капгирнинг маҳорати ва қудрати ҳақида истаганча маслаҳат ва кўрсатмалар бера бошлади.
Яшасин капгир!
2.
Сўнг кўп ўтмай унга Футболни беришди.
Футбол – масаллиқ қанча яхши бўлгани билан – ош пишириш эмас. Боз устига унда Футбол билимдонлиги йўқ эди. Ўзбекистон Футбол Федерациясини ҳам ФИДЕга ўхшаб пул асосида қурмоқчи бўлди. Маълум маънода бунга эришди ҳам.
Бугунги ўзбек футболини мутлақо коммерцияга кўчириб, энди бунинг оқибатини билиб, мазаси қочди. Умуман, юртимиздаги футбол учрашувларининг барчасида нарх баҳоси аниқ белгиланарди.
Бу “шов-шув”лар бир маротаба “тепа”га ҳам чиқди. Унинг баҳоси берилгани билан, лекин амалий чора кўрилмади.
Ҳолбуки кўрилиши учун аллақачон вақт етган эди…
3.
Майли, нима бўлганда ҳам биз Мираброр Усмоновга тезроқ соғайиб, яна сафга қайтишини – Қудратли капгирни яна қўлга олишини тилаб қоламиз.
Ўшанда ўзбек футболининг бугунги ҳақиқий аҳволи ҳақида гаплашсак, ёмон бўлмасди…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,

 

9 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

11 шарҳ

  1. Самарканд

    Алвидо, гур ёшлигимга “очик дарвозага хам голь ураолмайди” -зато улар узларининг дарвозаларига голь уради

  2. Бир хикматли Суз бор… Катта емокни… катта кусмоги бор деган… Яратган Эгам уни хам хали килишига яраша жазо беради…футболда хакикат борми…айтилар…бари катталарни болалари.. очик вратага хам голь ура олишмайди

  3. Mana shunday kapkirlilar ko’kayib ketgani uchun axvolimiz ayanchli holatga kelib qoldi. Men ham sog’ayib ketishini xoxlayman. Lekin endi qarilik gashtini surib nevaralar atrofida dam olsin.

  4. Бўрибой

    Бўри, Банкир: – кўпайшиб қолдик дода кафгирни чақиринг ифторликга бир ош дамласин., деган бўлиши мумкин…

  5. 4 шарҳ

    1. ggggg

      Бугун дабдала булдику эрон -узб 1:0, бунга Ким жавобгар

    2. Исмат Хушевга

      Сиз бу команда аъзоларини яхши биласиз. Уларнинг тақдири ҳақида бор гапни ёзинг. Мираброр ҳақидаги фикрларингизга қўшиламиз. Ҳақ гапни ҳам ўғил бола айтиши мумкин. Агар бу муттаҳамлар сизни командадан чиқариб юбормаганида, сизнинг ҳам тақдирингиз буларникидан бадтар бўларди. Кўнглингизга олманг, изоҳимни ўчириб ташламанг, мен сизга чин юракдан айтаяпман. Шукр қилинг, сиз улар билан бир сафда қолмаганингизга. Лекин тўқсонинчи йилларда журналистлар орасида сиздек Каримовга ҳеч ким яқин бўлмаган. Ҳатто Карим Баҳриев ҳам. Шунинг учун сизни булар кўролмади ва СНБ орқали думингизни тугишди. Аввал Ғулом Алиев, сўнг Рустам Иноятов сизнинг энг катта ва асосий рақибларингиз. Лекин сиз негадир Ғулом Алиев ҳақидаги бобда уни кўкларга кўтариб мақтагансиз. Иноятовни ҳам шу пайтгача мақтаб келдингиз. Яқин олти ой, бир йилда ўзгариб, унинг аслида ким эканлигини билдингиз. Уларнинг энг катта хатоси сиздек талантли ва юз минглаб мухлиси бор журналист имконларини тўғри баҳолай олишмади. Мана энди бошларини чангаллаб, ҳар бир мақолангизни ипидан игнасигача ўқиб, таҳлил қилиб, валидол ичиб юришибди. Бугунги кунга қадар шоир, ёзувчи ва журналистлар орасидан ҳеч ким сизчалик Рустам Иноятов ва СНБ идорасига зарба берган эмас эди. Мен сизни аввал ёмон кўрардим, ҳатто нафратланардим ҳам. Чунки сиз ўзингиз кўп ишлатадиган сўз – манқурт каби кейинги умрингизга зомин бўлса ҳам, аблаҳ ва жаллод Каримовни чет элда ҳам қўллаб қувватлаб келдингиз. Сиз нафақат менинг, балки юзминглаб, ҳатто миллионлаб чет элдаги ўзбекларнинг лаънатида эдингиз. Лекин кейинги бир-икки йилдан бўён Иноятов ва унинг идораси ваҳшийликлари билан уччига чиққан ашаддий жиноятларини дадил ва қўрқмай очиб бера бошлаганингиз учун ҳам, бугун сизни ҳурмат қиламан ва олдингизга бош эгаман. Бугунга қадар Ўзбекистондаги ва четдаги ўзбек матбуотида ҳеч ким сизчалик ўзбек халқининг СНБ аслида қандай ёвуз ва фашистик идора эканлигини айтиб, кўзини очмаган эди. Бундан кейин ҳам сиздан бошқа ҳеч ким бу ишни қилолмаса керак.

    3. Ҳурматли дўстлар!
      Ҳаммаларингизга маълумки,биз энг ёмон дейдиган СССР замонида ҳам Каримов ва Мираброр Усмонов замонидагидек қимматчилик бўлгани эмас.
      Чорак асрлик тарихимиз мобайнида бутун савдо системасини ўзининг шахсий томорқаси қилиб олган бу кимсанинг охирги кунлари қандай якун бўлиши ёлғиз яратган эгамгагина аён.
      Ҳалқимизнинг устидан миллиардлаб доллар тўплаган бойликлари насиб этмаслиги эса бандаларга ҳам кундек аён.
      Мираброр Усмоновнинг нарики дунёдаги холини Бўзбўридан эшитамиз ҳали.
      Бировга ўлим тилаш одатим йўқ,аммо лекин тирик қолишига тилакдошман.
      Ётган жойида юртимиздаги ўзгаришларни,нархларнинг тушишини,ҳалқимизнинг бахтиёр ҳаётини,қишлоқ ва ҳалқ ҳўжалигининг вайрон бўлган соҳаларнинг жадал ривожланишларини жим туриб,ҳалақит беришга қурби етмай кузатиб ётсин.
      Ҳалқнинг қарғишини олганлар қаторидан аллақачон жой олиб улгурган эдилар.
      Футбол бу кейинги даражадаги гаплардан.
      Мамлакат иқтисодиётига,ҳалқнинг яшаш даражасига ва яна минглаб нуқсон ва камчиликларда салмоқли хиссаси бор бундай кимсалар ачинишга арзимайди.
      Савдо системаси тарози каби тўғри ишлаши керак аслида.
      Бўйидан ҳам,энидан ҳам,ёнидан ва ҳамёнидан ҳам урган бундай кимсаларнинг икки дунёси ҳам куйиб кул бўлади.
      Афсус ва яна минг бора афсус,ёруғ дунёга келиб бойлик тўплаб,ҳалқини талашдан бошқа нарса қўлидан келмаган бундайин кимсаларнинг фойдасиз,бекорга ўтган умригагина ачинасан халос.
      Бундайларнинг ўрнига бирон бир фойдалик хайвон яралганида ҳалқга кўпроқ нафи тегар эди ёки хеч бўлмаганда зиёни тегмас эди.
      Жуда узоқ вақт хукм сурдилар.
      Охири чатоқ бўлди.

    4. ggggg

      Килмиш кидирмиш.

    5. 3 шарҳ

      1. Узбекистон да порахурликни йукотиш усули битта, у хам булса Хитой усули акс холда йуколиши жуда кийин…

      2. Нодирбек.

        Каримов тизимини кун иссигида , куз унгида эриб тобора кичкайиб бораётган муз парчасига киёслаш мумкин. Энди хохлаймизми йук бу “муз” парчаси эриб бугланиб кетади. Энг ачинарлиси миллат сорак аср барча юутуг ва олдинлашдан ортда колди. Каримов даврида тугулиб аояга етган ёш авлод, нихоллар га баъзан рахмим келади.

      3. Мираброр порахурни хаели козонда.ушани сабабига эрон ютди бизни

"1" Comment
  1. Мухлис

    Мен Исмат акани нимасига тан бераман? Кандай характери билан бизларни хаммамизни узига ром этди бу одам? Кандай килиб хар куни юзлаб, минглаб ёшлар бу сайтни мухлисига айланаяпти?
    Узимча бу саволларга жавоб топдим:
    1. Исмат ака ёлгон гапириб куйишдан жуда хам куркадилар! Агар бирор информациями адашиб нотугри кетиб колган булса, НОХАК ЭКАНЛИКЛАРИНИ МАРДЛАРЧА ТАН ОЛИБ бир пасда раддия бериб у хабарни тугирлаб куядилар. Улар УЗИНИ СЕВГАН МУХЛИСЛАРИГА ХИЁНАТ КИЛИШДАН КУРКАДИЛАР! МЕН БУ ИНСОННИ МАНА ШУ ЖИХАТИГА ТАН БЕРАМАН!
    2. ИСМАТ АКА ИЗЛАНУВЧАН ЖАСУР ВА МАРД ИНСОН ЭКАНЛИКЛАРИ
    БИЛАН БАРЧАМИЗНИ УЗИГА РОМ ЭТДИ! У КИШИ ЯЛТОКЛАНИШНИ БИЛМАЙДИЛАР! ХАКИКАТНИ ЮЗ ТИК КАРАЙДИЛАР!
    3.ИСМАТ АКАНИ ЁЗГАН ХАР БИР МАКОЛАСИДА ХОХ У ИКТИСОД БУЛСИН, ХОХ У СИЁСАТ БУЛСИН, ХОХ У ФУТБОЛ БУЛСИН – “ЗРИ КОРЕНЬ”ГА АМАЛ КИЛГАНЛИКЛАРИ УЧУН ЯЪНИ МУАММОНИ АСЛ ТУБ ИЛДИЗИНИ ТОПА ОЛГАНЛИГИ УЧУН “ДУНЁ УЗБЕКЛАРИ”НИ МУХЛИСЛАРИ КУНДАН КУНГА КУПАЙИБ БОРМОКДА!
    Энди жонажон Ватанимиздаги узини халк дарди билан яшайман деган журналистларга саволларим:
    Кайси бирингиз уз хузурингиздан кечиб, кечани кеча демай ЧОЙХОНА билан эмас, изланиш билан бандсиз? Кайси бирингиз асл жиноятлар нима учун содир булаётганлигини сабабларини конкрет одам мисолида ёзиб курсата оласиз? Нима учун сизларни бирортангизда хакикатни ёза оладиган (айнан хакикатни ёза оладиган!) мустакил интернет газета йук? Качонгача сарик пресса “Даракчи”, Хамрох” ва колган бало баттарларда уралишиб юрасизлар? Нима учун муаммоларни дадил айта оладиган узингизни газетангизга асос солмайсизлар? Сармоя йукми? Дангиллама УЙЛАР, энг охирги русумдаги машиналарсиз хам бу дунёда яшаса, халк кандай холатда булса ана ушандай холатда яшаса хам булади-ку? Токи халкимизни хаёти унгланмас экан, четга кетганларга узимизда иш булмас экан, Сиз журналистларни ХУЗУР ХАЛОВАТДА ЯШАШГА ХЕЧ КАНДАЙ МАЪНАВИЙ ХУКУКИНГИЗ ЙУК!!! ЧУНКИ МАНА ШУ ХАЛК – СИЗНИНГ УТМИШИНГИЗ, СИЗНИ ОТА ОНАНГИЗ, МАНА ШУ ХАЛК СИЗНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ -СИЗНИНГ КЕЛАЖАГИНГИЗ! ТОКИ ЖАМИЯТИМИЗДА КОРРУПЦИЯ ПОРАХУРЛИК, ТАНИШ БИЛИШЧИЛИК ЙУКОЛМАС ЭКАН, СИЗЛАРНИ ЗАМОНАМИЗ ЗУР ДЕБ ШЕЪР ВА МАКОЛАЛАР ЁЗИШГА НА АСОСИНГИЗ НА ХАККИНГИЗ ЙУК!
    Русларни ютубисига кирсангиз сиёсий муаммоларни уз ичига олган Навальний-Шарий дебатига учрайсиз. Бизнинг ютубга кирсангиз энг замонавий кушикдан (аслида энг бачкана!) бошланиб – энг замонавий аския (аслида узимизни масхара килади уша хангомачилар!) кулгуда тугайди! Качонгача уйинга тушиб, качонга уз устимиздан кулиб юрамиз? Нахотки бизларни хаётимиз уйинга тушиб котиб котиб кулишга арзиса? Кеча уйга телефон килсам махаллада утган одамга гур кавлашга махалладан эркак топиша олмабди! Чунки хама Россия ёки Кореяда! КАЧОН УЙГА КАЙТАМИЗ??? Качон оила булиб яшаймиз? Качон бошка миллатлар устимиздан кулишни бас килади? Качон узимизни хурмат килиб КУШИК, АСКИЯ ХАНГОМАЛАР ЭМАС, МАЗМУНЛИ, МУШОХАДАЛИ, УЙГА КАЙТИШИМИЗНИ ТЕЗЛАТУВЧИ СИЁСАТГА МОЙИЛ КУРСАТУВЛАР КИЛАМИЗ? КАЧОН ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ НАФАКАТ КОРНИ ЁКИ КИЯЁТГАН КИЙИМИ БАЛКИ ТАРБИЯСИ БИЛАН ДУНЁКАРАШИ, МАКТАБДА ОЛАЁТГАН БИЛИМЛАРИ БИЛАН ШУГУЛЛАНАМИЗ? АЗИЗЛАРИМ! БИЗ ЖУДА КУП НАРСА ЮКОТАЯПМИЗ! ХА КИМЛАРДИР ДАНГИЛЛАМА 2-3 ЭТАЖ УЙЛАР КУРЯПТИ, КИМЛАРДИР ЭНГ СУНГГИ МАРКА МАШИНАЛАРДАН 3-4 ТАЛАБ ОЛАЯПТИ! ЛЕКИН УША УЙЛАРИМИЗ БИР КУН ЭСКИРАДИ! УША ОЛГАН МАШИНАЛАРИМИЗ БИР КУНИ ХЕЧ НАРСАГА ЯРАМАЙДИГАН МЕТАЛЛОМГА АЙЛАНАДИ! ФАРЗАНЛАРИМИЗ ЭСА… ФАРЗАНДАЛРИМИЗ ОТАНИ ТАРБИЯСИНИ ОЛМАЙ, ОТАСИНИ СОГИНИБ, КИЙНАЛГАН ПАЙИТЛАРИДА ЭСА БУ ДУНЁДАН БЕЗИБ АГРЕССИВ ЖОХИЛ ВА ТАРБИЯСИЗ БИР ОДАМ БУЛИБ ЕТИШАДИЛАР! УШАНДА ЭСА БИЗ УЛАРНИ ДАНГИЛЛАМА УЙИМИЗНИ БУЗГАНДАЙ БУЗА ОЛМАЙМИЗ, БУЗИЛИБ КОЛГАН МАШИНАМИЗНИ ТАШЛАБ ЮБОРГАНДАЙ ТАШЛАБ ЮБОРОЛМАЙМИЗ! БИЗНИНГ ТАРБИЯМИССИЗ ЖАЙДАРИ БУЛИБ ШОХЛАРИ ТУМТАРАКАЙ ЁВВОЙИ БИР КУЧАТНИ АЧЧИК МЕВАЛАРИНИ ЕЙИШГА МАЖБУР БУЛАМИЗ! АФСУСКИ УНДА КЕЧ БУЛАДИ! ШУНИНГ УЧУН ХОЗИР “ВА ХА ХА ХАНГОМАЛАРУ, КИЛПИЛЛАМА КУШИК-ЛАПАРЛАРНИ ЙИГИТИРИБ, УЗИМИЗНИНГ ИКТИСОДИМИЗНИ КУТАРИШНИ УЙЛАЙЛИК, РОССИЯ ЁКИ КОРЕЯ ИКТИСОДИНИ ЭМАС!!!
    АЗИЗЛАРИМ КАЧОН УЙГА УЗБЕКИСТОНГА КАЙТАМИЗ???!!!

Leave a Reply
*