Menu
Categories
Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…
08/06/2017 Адабиёт
 “Дунё ўзбеклари”дан:
Амир Худойберди 1961 йил Қарши туманидаги Шилви (Шайх Шиблий) қишлоғида таваллуд топган. 1985 йилда Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. «Дунё ва мен», «Жавобсиз савол», «Эврилиш», «Еттинчи малак», «Ойдин лаҳзалар», «Девоналармиз» китоблари чоп этилган.
«Тўртовлон тугал бўлса, олтовлон ола бўлса…»
Донодир бу ҳикматни чин уққан бола бўлса!
Арқонни узиш қийин — куч бирликда деганлар,
Осон узилар тўпдан ажраган тола бўлса!
5 сентябрь 2016 йил
* * *
Сени чақаётган қумурсқаларга
Тириксан, қаршилик қила олурсан!
Кун келиб лаҳадда ётсанг, аларга
Ҳимоясиз хўрак бўлиб қолурсан!
НАДОМАТ
Яллачини танир, ҳаттоки
Танир думбул отарчини ҳам.
Итигача билади, токи
Бирор сири эмасдир мубҳам.
Билар: қандай рангни хуш кўрар,
Кимлар билан айлади сафо?
Қандай ухлар, қандай туш кўрар,
Шоирини танимас аммо.
Халқим дея, халқнинг бахти деб
Шеърлар битур шоир хилватда.
Берганича ёлғонларга зеб
Халқи эса яшар ғафлатда!
Ёлғонларнинг қули бўлганча
Яллаларга бўлади хуштор.
Юрак-бағри қонга тўлганча
Шоир куйиб битади ашъор.
Нима керак тафаккур қилмак,
Нима керак титмоқлик китоб?
Шоирини шартмикан билмак,
Ўтиб борар замон сершитоб!
Вақти келиб ғафлатдан бир кун
Уйғонарлар, аммо бўлур кеч.
Оқиб ўтди бир дарё фунун,
Соҳир қалбин англадингми ҳеч?
Фойда йўқдир йиғламак билан,
Ва ҳайкаллар тикламак зардан.
Эшитилар қайғули ўлан
Шоир мангу ётган мозордан.
У шунчалар мард эди, ўктам,
У шунчалар шиддатли- шаҳдли.
Қабри ичра ётур хотиржам
Кўролсайди халқини бахтли!
МАДДОҲГА
Биламан, сиз бахти тўкис зот,
Умрингиз ҳамиша фаровон.
Дунёни босса-да зулумот
Тушкун шеър ёзмайсиз ҳеч қачон!
Бировнинг дардига ҳушингиз
Йўқ эрур, ишратни ўйлайсиз.
Ғам чекиб турса-да қўшнингиз
Сиз ўз бахтингиздан сўйлайсиз.
Бир томон миллатнинг бор дарди,
Ғанимлар хуружи бир томон.
Сиз эса яшашнинг бош шарти
Унвон деб ўйлайсиз ҳар қачон.
Гулшанга тўкилган қировнинг
Сизга дахли бордир афтидан.
Қишда уйи ёнса бировнинг
Исинмоқ бўласиз тафтидан!
Шул ўтдан ичингиз куймаса,
Билмадим, қай ерда ўрнингиз!
Бошқаларнинг қалби куйласа,
Куйлайди, эҳ, сизнинг қорнингиз!
ҚОРА МУШУК
Қора мушук кесиб ўтган йўлакни
Кесиб ўтгинг келмайди сира.
Қора мушук кесиб ўтмаган
Йўл қолдими, дил, бўлма хира.
Керак эмас ғашлик, хавотир,
Қора мушук – ҳаёт тарзимиз.
У кесган йўл бизга раводир,
Инобатсиз барча арзимиз.
Ҳар қалай у ола мушукдан
Пешроқ деймиз, таскин яхши-да.
Ахтарамиз илинж шумшукдан
Умидимиз айлаб бахшида…
1990 йил

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"2" Comments
  1. Мухлис

    Офарин! Рахмат катта Амир Худойберди! Хакикат сузларга йугрилган шеърларни умри чинданам бокий! Юрагидан шеър ёзувчи инсон мен фалон йили, фалон шеърларни ёзганман, фалон газетларда редактор булганман деб кукрагига уриб ёка йиртмайди… Узи хам камтар, шеърлари хам камтар… Бундай инсонлар маддохлар, мунофиклар даврасида булишликдан ор киладилар. Агар билмай тушиб колсалар узларини ёлгиз сезадилар… Афсуски Сиздай инсонлар жуда хам кам …
    Амир Худойберди! Сизни шеърларингиз менинг ич ичимдаги дардларим, халкимизнинг юз йиллаб кунгилларида айта олмаган йуколишга махкум этилган бечора ва муштипар сузлар… Сиз шеърларингизни унвон ёки мукофот илинжида ёзмайсиз! Шунинг учун хам бу шеърлар юракдан чикади! Маддохлар эса осмонларни кузлайдилар… Куша куша уйлару, машиналарни кузлайдилар! Улар замонбоп шоирлар ва мунофик кимсалардир! Улар шеърларни уз нафси йулида, уз талаб эхтиёжларига кул булган холда ёзадилар! Бундайлардан мен очиги жирканаман! Бундай шоирлар халкни алдаб кузини буйядилар, яъни замонамиз гуллаб яшнаяпти, каранг кандай гузал бу диёр деб эрта кеч жар соладилар! Ва мана шунга лойик уз мукофотларини бу дунёда оладилар хам. Яъни бир карасангиз хизмат курсатган, бир карасангиз халк шоири буладилар!
    Мунофик маддох кимсалар тугрисида бир огизгина кушимча килишни лозим топдим. Кечагина Узбекистон телевидениесида Куддус Аъзам бошловчилигида яхши курсатув булди. Жуда хам зур! Руйи рост гаплар гапирилди. Отасига минг рахмат Шухрат Каюмов халкимизни барча кийнаётган муаммоларни уртага сочиб ташладилар! Туйлар тугрисида, валсга тушаётган келин ва кайнота, уйни дизайнга тушмаган пардалар ва хоказо… Бу сузларни айтилишини халкимиз неча йиллардан бери кутаётган эди.
    Залда куп марта мунофик кимсалар тугрисида сузлар янгради.
    Мени эса купрок бошка нарса уйга толдирди… Яъни бошловчимиз хурматли инсон Куддус Аъзам. Русчасига айтганда: “поддакивает под каждым предложением” Хар бир сузга чиккан инсонга карата у кишини сузлари, саволлари шундай булди: Кандай килиб шу ахволга келдик???”
    Мен у кишига узимча шундай жавоб бергим келади:
    Хурматли Куддус Аъзам,Сиз ва Сизга ухшаган маддох ва мунофик кимсаларни деб шундай ахволга тушдик! Сиз 25 йилдан бери тилингиздан бол тушмай мактаб келдингизку уша холатни??? Энди бир айланиб кахрамон булиб олдингизми??? Агар виждонингиз булганда студияни ташлаб чикиб кетган булардингиз! Аввал зурга чидаб курганман сиз иштирокингизда нечта курсатув булса! Сиз жаноб Куддус Аъзам, хам халкаро майдонда, хам мамлакат ичкарисида бизнинг ишларимиз аъло даражада деб рахбариятимизни кукларга кутариб мактаб факат маддохлик билан шугулланиб келдингиз! Энди эса ажабланишингизга бало борми??? Сиз ва сизга ухшаган кузбуямичилар халкни танасига ёпишиб олган зулуксизлар! Сизлар хар кандай холатага мослаша оласизлар! Чунки сизлар учига чиккан хамелеонсизлар! Мен сиз ва сизга ухшаган кахрамонлардан жирканаман! Агар телетомошабинларга телевиденияда кимларни куришни, кимларни курмасликни хохлайсиз деган суров утказилганда, мен айнан Амир Худойбердига ухшаш шоирларни нафакат шеър укишини балки мана шундай курсатувларни олиб боришини хохлаган булардим! Сиздай луттибоз, маддох ва мунофик кимсаларни эса биринчи уринда телевидениядан хайдаш кераклига кушилган булардим! Сизлар умрингизни охиригача маддохлик ва мунофиклик нонини ейсизлар. Чунки мослашувчансизлар. Эртага агар чархпалак айланиб бошкача сиёсат булиб колса уйингизда саклаб куйган аввалги замондан колган пластинкаларингизни студияга келтириб баралла куйиб куясизлар. Узларингиз эса огизларингизни кимирлатиб турасизлар!
    Дустлар хамоно биз яхши ва хаммабоп жамият курмокчи эканмиз, аввало жамиятимизни мана шундай мунофик ва маддох кимсалардан тозалашимиз керак деб уйлайман!

  2. Хасан аравакаш

    Амир Худойберди шеърлари учун раҳмат, Исмат ака.

Leave a Reply
*