Menu
Categories
Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?
08/07/2017 Бош мақола
Олти ойлик раис…
Унинг ишдан кетишига – Ислом Каримов сиёсати танқид қилинган “Таҳлилнома” кўрсатуви сабаб бўлгани ростми?
“Дунё ўзбеклари” назарида Ўзбекистон телевидениясига раҳбар бўлиши мумкин бўлган номзодлар кимлар?
Хориждаги ўзбек журналисти мулоҳазаси…
1.
Куни кеча ишдан олинган ЎзТВ раиси Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович амал пиллапояларидан жуда тез кўтарилди.
2015 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири эди. 2017 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон телевиденияси раиси этиб тайинланган Хуршид Мирсобирович, 1971 йилда туғилган, республика раҳбариятининг энг ёш ва истиқболли мулозимларидан бири. Лекин Ўзбекистон телевидениясидаги қисқа муддатли раҳбарлиги унинг мулозимлик каръерасига жиддий соя солиши мумкин.
Нега, нима учун? Буни яхшироқ англаш учун мозийга – унинг ЎзТВ раиси этиб тайинланган муборак кунларга қайтишимиз лозим бўлади.
2017 йилнинг 2 март куни нашримизда “Ўзбекистон ойнаи жаҳонига янги раҳбар тайинланди” деб хабар қилган эдик…
2.
Хуршид Мирзоҳидов телевиденияга келгач, биз тилга олган камчиликларни бартараф этади, бу муқаддас даргоҳда об ҳавони янгилаб, жиддий ва яхши ўзгаришларни амалга оширади деб кутган эдик.
Лекин ундай бўлиб чиқмади.
Кўп ўтмай бизга бу ердаги лўттибозликлар ҳануз ўшандай давом этаётгани ҳақида яна ташвишли хабарлар кела бошлади. Биз яна танқидий ва таҳлилий мақолалар элон қилишга ўтдик. Чунки бу даргоҳда ишлайдиган ҳамкасбларимиз ўз дардларини бизга айтар, фақат бизга ишонишар эди.
ЎзТВ га ишга кириш ва лавозим сотиб олиш ставкалари ошкор бўлди” номли далил исботли мақоламиз бунга мисол бўлиши мумкин. Сўнг кўп ўтмай Бобир Алихонов ЎзТВ раиси раҳбарларидан бири бўлиб ишга келди.
Бобур Алихонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ахборот дастурлари учун масъул ўринбосари этиб тайинланди. Биз бу қувончли ҳолни ҳам ўша заҳотиёқ ўқувчиларимиз эътиборига етказдик, уларни бу умидли янгиликдан хабардор қилдик.
“ЎзТВ раҳбариятида яна ўзгариш бўлди” номли мақола эълон қилдик. Лекин ойнаи жаҳонда биз кутган ўзгаришлар бўлиши барибир кечикаверди…
3.
Энди билсак, Ўзбекистон телевидениясида асосий раҳбарлик раис қўлида эмас, балки режим хизмати бўйича раис ўринбосари бўлган Абдусалом Шодмонов қўлида экан.
Ижодий ходимларни телевиденияга ишга олиш, ишдан бўшатиш, амалга қўйиш ва кўтариш каби ташкилий масалалар билан шуғулланувчи кадрлар Бошқармаси – бевосита шу хизмат раҳбарининг измида экан. Ойнаи жаҳондаги ҳар бир ўзгариш Шодмоновнинг синчков назари ва истак хоҳиши билан амалга оширилар экан.
Биз бу ҳақда куни кеча Ўзбекистондаги махсус мухбиримиз Шокир Саъдуллаевнинг навбатдаги  “Абдусалом Шодмонов кетмас экан, ЎзТВда ҳали кўп раҳбар ўзгаради…”   номли навбатдаги танқидий мақоласини эълон қилдик.
Шу ўринда ўқувчиларга режим хизмати ҳақида тушунча бериб ўтишимиз лозим. Бу хизмат – ходимларни кузатиш, сиёсий дунёқарашини ўрганиш, улар ҳақида ахборот ва маълумот тўплаш билан шуғулланади. Режим хизматида асосан  – вазирлик ва Қўмиталар, Компания ва ҳокимликларда МХХ идораси томонидан тайинланадиган кадровик офицерлар  ишлашади.
Улар расман ўша вазирлик раҳбарига бўйсунса ҳам, лекин аслида МХХ идорасига бўйсунишади ва ҳисоб беришади…
4.
Аслини олганда ЎзТВ нинг собиқ раиси Хуршид Мирзоҳидов ҳам МХХ га бегона одам эмас эди.
У ҳам бир пайтлар Алоқа вазирлигида – маълум муддат – худди Шодмонов каби – режим хизматини бошқарган. Лекин ўз таржимаи ҳолида негадир буни қайд этишни истамаган.
Комил Раҳимов даврида Алоқа вазирлигида ишлаган бир нечта манбалар бизга бу хабар ростлигини, Хуршид Мирзоҳидов ўз касби, хизмат тури ва ваколати юзасидан МХХ га бевосита тегишли эканини, у ўз даврида бу вазирлик режим хизматини бошқарганини ҳам айтиб беришди.
Биз бу ишончли манбалар хабаридан қатъий назар, унинг эндигина Ахборот ва Технология вазири этиб тайинланганидан кўп ўтмай, кутилмаганда яна бир янги лавозим – ЎзТВ раиси этиб тайинланидаёқ у МХХ нинг одами эканини аллақачон тушуниб етган эдик…
 5.
Агар бу гап рост бўлса, демак Хуршид Мирзоҳидовнинг ишсиз қолмаслиги табиий. МХХ идораси ўз кадрларини кўчага ташлаб қўймайди.
Лекин масаланинг бошқа жиҳати бизни ўйлантириб қўйди.
Ўзбекистон телевиденияси аслида ижодкорлар ишлайдиган муқаддас ва муборак даргоҳ. У ҳақиқий ижод уйи ва маскани бўлмоғи лозим. Бу ерда МХХ нинг кадровик офицери эмас, балки ҳақиқий ижодкор одам раҳбар бўлиши керак.
У қачонгача МХХ идорасининг журналист ва ёзувчилардан иборат бўлган ижодий ходимлар устидан тажриба ўтказадиган синов ва тажриба майдони бўлиб қолади?
Ким бунга барҳам беради? Қачон барҳам беради?
6.
Шу ўринда чет элдаги кўпчилик ватандошларни ташвишлантириб келаётган муҳим бир саволга ҳам жавоб бериб ўтишимиз керак бўлади.
Хуршидбекнинг ишдан кетишини – “Таҳлилнома” да Каримов сиёсатини танқид қилиш билан боғлашмоқда. “Дунё ўзбеклари”нинг Тошкентдаги манбалари бу хабарни инкор этишди. “Таҳлилнома” кўрсатуви ижодкорлари, ўша кўрсатувни эфирга тайёрлаган журналист ва бошқа ходимларнинг ҳаммаси ўз ўрнида ишлаб турибди. Ҳеч ким уларни жазолагани ёки ишдан олгани йўқ.
Қолаверса, Хуршид Мирзоҳидов анча олдинроқ, хусусан, Озодбек Назарбеков истеъфо берган куни ишдан кетиши керак эди. Лекин Президент баъзи гап сўзларни ойдинлаштириб олиш учун бу истеъфони бир оз кечиктирган кўринади…
7.
Энди икки оғиз сўз – Ўзбекистон телевидениясининг бўлажак ва тайинланажак янги раҳбари ҳақида.
Шу кунларда Ўзбекистон Олий раҳбариятида ЎзТВнинг янги раҳбари номзоди кўрилаётгани бизга маълум.
“Дунё ўзбеклари” – хориждаги ўзбек тилли нашрлар орасида ўз нуфузи ва мавқеига эга. Бугун унинг биринчи саҳифасининг ўнг томонида  –  ер юзидаги 166 давлат ва мамлакат байроғлари мағрур ҳилпираб турибди.
Айнан шунинг учун ҳам, биз истаймизми, йўқми, бу нашрни Ўзбекистон раҳбарлари, махсус хизмат идораси ва шахсан Президент мунтазам ўқиб бораётганини биз бугун яхши биламиз.
Шунинг учун ҳам бизнинг назаримизда ЎзТВ раислигига тайинланиши мумкин бўлган ва буни бемалол эплаб кета оладиган бир қатор номзодларни таклиф қиламиз…
8.
Энг биринчи номзод, бу албатта ЎзТВнинг бугунги раҳбарларидан бири Бобир Алихонов. У ўзи масъул этиб тайинланган соҳа – ахборот дастурларини мукаммаллаштириш бўйича қисқа давр орасида катта ўзгаришларни амалга ошира олди. Иккинчи муносиб номзод бу талантли ўзбек шоири Иқбол Мирзо. У шу даргоҳда ишлаган, унинг паст баланд, оқ қорасини яхши билади. Шу иккаловидан бири раис этиб тайинланса, бу даргоҳ, ниҳоят, ўз йўлига тушиб кетиши мумкин.
Агар давлат раҳбарининг назарида телевиденияни журналист тадқиқотчи ёки ҳам журналист ва ҳам амалиётчи, шу соҳа мутаххассиси ва ё олими бошқариши лозим бўлса, мараҳамат, бундайлар ҳам бор.
Ўзбекистон Миллий университети ва Жаҳон тиллари университетидаги журналистика факультети ўқитувчилари Аҳмаджон Мелибоев, Сайди Умиров, Бойбўта Дўстқораев, Юсуфжон Ҳамдамов, Тўлқин Эшбек ва Шерзод Қудратхўжаевлар шулар жумласидандир. Уларнинг ҳар бири Ўзбекистон телевидениясига раҳбарлик қилиши, уни замон ва давр, қолаверса, Президент  талаби даражасида бемалол бошқариши мумкин.
Буларнинг орасида икки номзоднинг бу борада имкон ва иқтидори бениҳоя катта. Ўзбекистон Миллий ниверситети, журналистика факультети ўқитувчиси, “Радио ва телевидения” кафедраси мудири, фан доктори Юсуф Ҳамдамов. Мен бу тажрибали ва билимли йигит билан Москва Давлат университетининг журналистика факультетида бирга ўқиганман. Оғир, босиқ, мулоҳазали ва энг муҳими – шу соҳа билимдони.
“Прессклуб”нинг бугунги раҳбари, талантли журналист Шерзод Қудратхўжаев ҳам айни пайтда журналистика факультетида кафедра мудири бўлса керак. У қисқа даврда журналистнинг жамиятдаги ўрни нақадар катта ва салмоқли эканини ўз ижоди ва фаолияти билан яққол кўрсата олди.
Агар у бугун ўз номзодини депутат ва ё сенаторликка қўйса, ўнта нозод орасида ҳам бемалол ғалаба қозонишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади…
9.
Агар Президент учун ЎзТВ га раҳбар бўладиган ташкилотчи журналистлар керак бўлса, марҳамат, ундайлар ҳам бизда жуда сероб.
Сафар Остонов, Саъдулла Ҳаким, Муҳаммаджон Обидов, Анвар Абдувалиев, Қулман Очил, Аҳрор Аҳмедов, Қурбон Эшматов, Чори Латипов, Норқобил Жалил, Сирожиддин Рауф, Амирқул Карим, Қўчқор Норқобил, Карим Баҳриев… Буларнинг ҳар бири ҳозир ҳам катта катта ижод ва матбуот даргоҳларини бошқармоқда.
Яна бир гап. Ишдан ҳақми, ноҳақми урилган одамларни ҳам қўрқмай ўз соҳасига қайтариш керак. Бир марта урилган одам яна шу соҳага қайтарилса, у садоқат билан ишлайди. Халқига, Ватанига, Президентига фидойи бўлиб хизмат қилади. Масалан, телевиденияда ишлаб ижодкорлар орасида обрў эътибор қозонган Абдусаид Кўчимов, Хуршид Даврон, Фахриддин Низомларни яна бу соҳага қайтаришса, адолат тикланарди.
Агар Каримов сиёсатининг золимлиги ва қатағонлиги боис ўз севган касбидан жудо қилиниб, узоқ йиллардан бўён адолатсиз тарзда ишсиз юрган таниқли ижодкорлар Шароф Убайдуллаев, Ҳалима Худойбердиева ёки Нурали Қобулларни бу ишга тавсия қилишса, қандай яхши бўларди.
Агар хорижга чиқиб кетган таниқли тележурналистлар Лола Ҳотамова, Дадахон Ёқубов, Бахтиёр Шоҳназаровлар бу соҳага яна бир бор таклиф қилинса, бир пайтлар қисқа муддат ЎзТВ га раҳбарлик қилган Жаҳонгир Маматовга яна ишонч билдирилса, нур устига аъло нур бўларди…
Сўнгсўз ўрнида:
Ойнаи жаҳон – ўзбек халқининг кўз ўнгида кечаю кундуз гавдаланиб турадиган воқеа ҳодисалар йиғини ва талқинидан иборат бўлган ажиб бир томошо.
Бу томошога кўп нарса боғлиқ. Халқ ва миллат тақдири ҳам, мамлакат ва давлат келажаги ҳам. Хуршид Мирзоҳидовни бу лавозимга махсус хизмат салтанати тавсия этган эди. СНБ полковниги Алишер Ходжаевдан кейин ҳам ўта муҳим ва стратегик аҳамиятга эга бўлган пойтахтдаги бу телемарказ бундан кейин ҳам хавфсизлик хизмати ихтиёри ва тасарруфида қолиши учун. Лекин синчков ва ҳушёр Мирзиёев уларнинг бу чиркин ва хоинона режаларини чилпарчин қилиб юборди.
Республикадаги барча қатлам ва доиралар, ижтимоий-сиёсий ҳаёт жабҳаларидан тортиб Ўзбекистон Олий раҳбариятини ҳам канадек ўраб олиб, қонини симираётган бу хавфли ва ҳалокатли идоранинг найранглари энди ўтмайди! Янги Президент уларнинг чорак асрдан бўён чалиб келаётган “сирли ва хавфли” мусиқасига эскисига ўхшаб рақсга тушмоқчи эмас. Энди СНБ  ўз қўшиғини чалиши керак.
Ўзбекистон телевидениясига ким раҳбар бўлиб келишидан қатъий назар, у ижодкор бўладими, технология билимдоними ва ё яна махфий хизмат вакилими, энг муҳими яхши ва самимий одам бўлса, бас.
Раисликни эплаб кетади…

 

Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 6 август, 2017 йил…

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

4 шарҳ

  1. Кунглим анча еришди чалкаш фикрларимга ойдинлик киритганингиз учун рахмат Исмат ака.асабим таранглашганди нахотки иак танкид килинса Мирзиеевни асаби бузулади деб.

  2. Мухаммаджон Обидов

    Хар галгидек Исмат Хушевнинг куйинчаклигидан кувондим. Телерадиокомпанияга тарихда биринчи бор амалиетчи журналист раис килиб куйиляпти. Менимча Бобир Алихонов энг муносиб инсон.

  3. Маърифат Косимова

    Хурматли устоз Ахмаджон Мелибоев МТРКга раис булсалар, бундан жамият факат ютади. Бой тажрибали, самимий, чин инсонпарвар, ижодкорни кадрлай оладиган, рахбарлик салохияти юксак Ахмаджон Мелибоевни жамоа хам яхши кабул килади деб уйлайман.

  4. Мухлис

    2000 йилларда ишхонада бир урис хамкасбим Узбекистонда менга дил ёриб колди:
    “Слушай, я вот хочу смотреть узбекские каналы. Хочу увидеть что то хорошое, передачи про нашу жизнь, что было в прошлом, как сегодня и что будет дальше. Каждый день включаю в надежде посмотреть хот что нибудь новое. Но извини меня, вместо нормальных передач, как включаешь: одна палка, две струны…(бир таёк, икки тор-яни факат мусика демокчи). Как же Вам это не надоесть? Это же неправильно, как Вы всё это терпите?” деган эди… Бу энди 2000 йиллар эди. Хозир менимча уша бир таёк ва 2 торни ёнига хизмат курсатган масхарабозлар кушилди. Куй кушик ва ха ха ха аския… мана сизга узгариш…

 

"2" Comments
  1. Sokin га!!!
    Дустим, биринчи дуч келган одамни сенсираш одобсизлик эканлигини биласизми узбекчиликда??? Хафа булмангу, тарбиянгиздан урта асрни хиди келаяпти… Мени Узбеклигимга эса асло тил теккизманг! Сизга эмас, менга хайфсан эълон килиш! Узбек булиб тугилганлигимдан эса мен факат гурурланиб яшаганман. Мен ёзган сузларни каерида укидингиз “номус килишимни”? Миянгиз фикрлашдан тухтаб колибди дустим. Узингизни ёки бирор докторга курсатинг, ёки бирор яхши мулла топиб дам солдириб юборинг! Сабаби мен ёзган сузлардаги асл максадни бу каллангиз билан, бу дунёкарашангиз билан англай олмайсиз. Агар докторлар Сиздан айб тополмаса демак онгингиз куй кушикка захарланган. Буни давоси купрок китоб укиш. Куй кушик эшитиб маймунга ухшаб сакраш эмас, асло!
    Хакикий Узбек булсангиз ён атрофга каранг! Хамма нарсада меъёр булиши керак. Одамни бир туда сифатида бошкариш учун, уни аклсиз бир махлукка айлантириш учун эрта кеч кулогини тагида мусика ва куй, кушикларни айлантириш кифоя килади. Шунда у фикрлай олмай куяди. Тирикчилигини кандай килиб кутариш тугрисида, уз келажаги, агар оила бола-чакали булса, фарзандаларини келажаги тугрисида фикр юритмай куяди. Яъни хозирги замон тили билан айтганда калласини мусикага мос равишда чайкаб борига шукур килиб яшайверади… Факат уйин кулгу билан машгул булиб, урмондаги маймундан фарки колмайди.
    Яна энг кизиги бутун умр топган молу дунёйингизни бир кечани узида номдор кушикчига кушкуллаб топшириб узингизни кандай саховатли эканлигингизни ва ута юкори маданият эгаси эканлигингизни исбот килмокчи буласиз. Туйларда кистир кистир килиб туйга келганлар устидан пул сочамиз? Шу аклли фаросати бор одамни ишими? Кани уша Шерали Жураевга бориб туй кимокчиман текинга хизмат килиб беринг денгчи келармикан? Икки дунёда кадам ранжида килмайди! Улар уз вактини канча долларга тенг эканлигини жуда яхши билади! Сизга ухшаб йиллаб пул топиб бир кечада сарф килиб, энди нима киламан деб бошини кашламайди! Ана уша йигилган пулларни машхур кушикчига сарфлагандан кура узингизни дунёкарашингизни ошириш учун уйингизга бир кутубхона очсангиз буладими ёки йукми? Кишлок хонадонларида жуда куп жойларда оддий хаммом йук ювинишга, лекин дангиллама туй килгиси келади. Фарзандига бир компьютер олиб берай демайди. Лекин миллион сарфлаб номдор хофиз олиб келиб фарзандини туйини утказади. Нима учун биласизми? Чунки умр буйи куй кушик эшитавериб шунга марх булиб колган! Уз тафаккуридан айрилган бечора. Худди Сизга ухшаб! Енгил елпими, маънолими, маъносизми – бу куй кушиклар факат инсонни миясини утмас пичокка ухшатиб занглатади. Худо берган тафаккур килиш бахтидан бенасиб килади. Буёкда миллионта муаммоси бор, лекин эрта кеч куй кушик билан банд! Шу тугрими сизнингча? Куй кушик булмасин дейишдан йирокман. Булсин, лекин уз меъёрида булсин!
    Илми тафаккур мусика куй кушик билан эмас, китоб укиш билан кенгаяди. Кенг тафаккурли инсон эса жамиятни олга силжитувчи гояларга эга булиб, уз ортидан миллионлаб одамларни ёруг келажакка олиб чикади! Эрта кеч куй кушик эшитавериб каллангиз ошковокка айланиб булибди! Афсус худойим берган онг ва акл заковат! Шунинг учун хам на тарбиянгиз билан, на маданиятингиз, на дунёкарашингиз билан мактана оласиз! Факат бировларни кавлаш ва камситиш билан узингизга оро берасиз! Маймунга ухшаб хадеб куй кушикка сакрашни окибати бу! Купрок куй кушик эшитинг!
    Уз миллатини буюк киламан деган Инсон илмини акл заковатини оширишга интилади! 25 йил тараллабедод куй кушик эшитавериб миянгиз ачиб суюлиб кетибди дустим! Мен Сизга ростдан хам ачинаман! Минг афсус Худойим берган аклни утмас пичокдек занглатиб юборибсиз! Лекин хафа булманг, хамма нарсани давоси бор. Купрок уз устингизда ишланг. Яъни иложи борича, буш вактингизда китоб мутолаа килинг! Ана ушанда хеч булмаса тарбиянгиз изига тушади, дунёкарашингиз кенгаяди!
    Энди кимга хайфсан бериш керак? Сизгами ёки менгами??? А лаббай???

  2. Мухлис деган чулчутга

    одна палка, две струны… Бу нима деган гап. Ўзбеклигингдан шунчалар номус қиласанми. Гап куй ёки қўшиқда эмас, уларнинг асллларини эмас, енгил елписи кўпайганини айтмайсанми. Ўша ўрисинг бўлдими энди бизга ақл ўргатадиган Ҳайф сенга ўзбеклик!

Leave a Reply
*