Menu
Categories
Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…
08/07/2017 Воқеа ва ҳодисалар

“Ҳаёт ҳар ерда ҳаёт” туркумидан

Сайр эрталаб Исмат Хушев хонадони балконида “бир пиёла чой” билан бошланди…

Дўстлар йиғилгунча Баҳодир Азимов билан бизга дастурхон мунтазир эди…

Абдурашид Отажонов (орқа планда) бир оз кеч қолди,холос…

Торонтодан кўл томон йўлга чиққанда, мана шунақанги “бекат”ларнинг гашти бошқача бўлади.

Суратда: чапдан ўнгга – Хасан Муҳаммад (Афғонистон), Ғофур Йўлдошев (Андижон), Абдурашид Отажонов (Фарғона), Исмат Хушев (Қашқадарё) ва Баҳодир Азимов (Тошкент шаҳри).

Суратга олувчи дўстимиз – Шухрат Пўлатов (Тошкент шаҳри), Торонто – Симко йўналиши…

Қайда улфат чор, анда маза бор…

Табиат қўйнида кабоб пиширишнинг ҳам ўзига хос завқи бўлади…

Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр,
Олти жўра, олти йигит, олти улфат.
Уй-жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр,
Салом сенга – онажоним табиат…

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Leave a Reply
*