“Хоразм таомлари” кафесидаги тунги “узкий круг”даги гапни Шодмоновнинг бой айғоқчиси, катта қулоғи “Оға” лақабли ва Султонпошша Ўдаеванинг эри бўлмиш Сафарбой уюштирган. Чунки бу кафе унга тегишли. Оғани ҳатто Ислом Каримов ҳам биларди. Бир мажлисда шундай деганди: “Телевидениеда чўнтаги чуқур костюм кийиб юрадиган бир Оға бор. Чуқурлигидан артистлардан олган пораси билан ҳеч тўлмайди. Президентнинг шу гапидан кейин ўша пайтдаги раис Кўчимов олаётган сармояларидан воз кечишга, мусиқа редакциясини бошқарган ўша Оғани бўатиб бошқа ишга ўтказганди. Аммо, Шодмонов келиши билан Оға яна қаддини тиклаб олиб Бош айғоқчи ва Маънавият канали касаба ташкилотининг раиси бўлиб олди. Ўзининг чўнтаги чуқур костюмини яна кийиб олди ва худди шундай костюмни Шодмоновга ҳам олиб берди. Бу икки костюм ҳали ҳануз пул билан тўлай демайди, аждарҳодай тушганини ютади.