Menu
Categories
Исмат Хушевга Холидадан: Такдир тақозаси билан Наманганга турмушга чиқдим…
05/22/2018 Дунё
Она бўлақолгил менга табиат
 

“Дунё ўзбеклари”дан:

Холида бизга анчадан бўён ёзиб туради. Бугунги хатини эса эълон қилманг, бу шахсий деб деб илтимос қилибди. Хатни ўқирканман, юрагим сиқилиб, бўғзимга нимадир келиб тиқилгандай бўлди, йиғлагим келди. Ўқиб бўлганимдан кейин ўша – бўғзимга тиқилиб турган нимадир фарёд бўлиб, кўз ёш бўлиб, отилиб чиқди. Мен энди оилам ва болаларим кўриб қолмасин деб, ижодхонам эшигини ёпиб олиб, ўксиб ўксиб йиғлай бошладим…
Йиғи кўп нарсага даво деб бежиз айтишмаган. Бир оз йиғлаб, кўнглим бўшади. Ўзимни қўлга олиб, хатни яна бирмарта ўқиб чиқдим-да, Холида мендан ранжиса ҳам унинг бу аламли ва армонли дилрозини – ер юзига тариқдек сочочилиб кетган дунё ўзбеклари албатта ўқиши керак деган фикрга келдим.
Хулоса қилиш эса ҳар кимнинг ўзига, доно фикрига ҳавола…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 14 март, 2018 йил…
Йиғлаётган қиз
Хурматли Исмат ака, ассалому алейкум,
Аввало кунглингизга жарохат етказдим мени кечиринг. Рахмат. Йиглаб эшитдим. Ота она улмок мерос дейишади. Мени ота онам 56 кунлик чаколоклигимда бувижонимга ташлаб уз хаётлари билан иккиси икки тарафга кетишган. Бувижоним не азобларда мени хам ота хам она булиб вояга етказишган.
Такдирим жуда чигал булди. Жуда куп кийинчиликлар кечди бошимдан. Майли хаммаси утиб кетди. Такдир такозаси билан Наманганга турмушга чикдим. Хужайиним огир ишга ярамайди. 3 марта операция килишиб 3 кгдан ортик юкка рухсат беришмайди.
Рузгор кийинчиликлари сабаб Москвага ишлагани келганман. 2012 йилда 18 мартда бехосдан мени вояга етказган бувижоним мен опа деганман оламдан утиб колди, унда пулсиз эдим.
Пул сураб йиглаб изилладим пул тополмадим улар эса мени кутишмади. Дод вой килиб колавердим. Опам опажонии мени сунгги дакикагача мени кутган. Мен эса боролмадим. Юрагимда учмас армон билан яшайман…
Нима килай хаёт давом этавераркан. Опамдан кеин 5 ой утиб амакимни ака деб катта булганман – акам хам бирданига уз оёги билан больницага кириб бориб ярим соатда улиги чикибди. Мен Москвада эдим хали узимга келмай акамдан хам айрилиб колдим.
Акамни кумиб куймасликларини ёлвориб йиглаб илтимос килдим. Бошлигимдан ойлигимни олиб Тошкетга учдим. Етиб бордим. Совук жасадини куришга улгурдим. Опамга салом айтишларини сураб мангуга хайрлашдим.
Исмат ака мехрибонларимдан айрилиб колдим. Узимнинг отам 2009 йилда оламдан утган. Улар билан бир кун яшамаганман ота деган сузни айтмаганман. Уз онам тирик Сирдарёда яшайди. Мен уларни безовта килишни истамайман, бошка оиласи бор.
2 та фарзандим бор углим кизимни айтганман. Армонларим куп. Умр буйи куз ёшларимга чумилиб утдим. Энди фарзандларимдан курсам дейман. Армонларим куп.
Энг мухими согман омонман фарзандларим бор. Шу тасалли билан яшайман. Фарзандларимнинг юртга танилган инсонлар булишини истардим. Опамни сунгги йулга кузатаолмаганим етимликнинг тахкирлари хакоратлари олдида хеч нарса булмай колди.
Хозир хам Москвадаман хусусий магазинда сотувчи булиб ишлайман Нима килай илож йук углимни яхши ниятлар билан укитдим келажакда юртга элга садокат халол хизмат килиб обрули сиздака танилган инсон булса деб орзу киламан.
Кизим келажакда кушикчи буламан дейди уни куллашим керак. Мен ёлгизман. Куллайдиганларим йук аксига олиб хужайиним хам етим усган. Ушанга хамма ташвишларни уз елкамга ортиб согинч аламларини ичимга ютиб ишлаб юрибман.
Гохида йиглайман гохида согман омонман болаларии сог оионку деб узимни юпатаман. Хужайиним уйдалар. Болаларни бошкариб турадилар. Углимни унаштириб куйганмиз шунга туйга маблаг керак яхши ният билан ишлаяпман.
Августга туй худо хохласа. Кани эди сиз хам катнашиб шеър укиб берсангиз. Исмат ака бу ёзганларимни эълон килманг илтимос шеър укиганингиздан таъсирланиб йиглаб ёздимда. Мен бир ота онаси рахм килмай ташлаб кетган етимча кизман худойим менга бнрган такдиридан розиман.
Шикоятим йук. Факат хар замонда утган хаётимни эслайман. Инсон кейинчалик фарзандлари учун яшаркан. Углим кизим менинг бахтим. Сизга сог омонлик тилайман. Хаммаси учун рахмат. Ёзганларим арзимасада дунё узбеклари юзини кураяпти бу хам менинг гариб кунглимни тогдек кутаради.
Худойим сизга узок умр берсин Июлнинг охирида кетаман худо хохласа. Илтимос бу ёзганларим сизнинг сирингиз булиб колсин. Агар кулингиздан келса углимнинг келажагига ёрдам беринг. Ёрдам бермасангиз хафа булмайман.
Факат углимнинг мартабаси улуг инсон булишини юртга таникли инсон булишини орзу киламан.
Сизга хурмат билан гарибгина синглингиз
Холида
(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)
Москва шаҳри, Россия.
Leave a Reply
*