Menu
Categories
Исмат Хушев: Амир Темур юртидан яна бир ўғлон чиқди!
05/24/2018 Бош мақола
янги бош прокурор Отабек
Амир Темур: Куч – адолатдадир!
Улуғ бобомизнинг бу сўзлари Ўзбекистон Бош прокурорининг шиори бўлса қанийди…
Тарихда қолган Бош прокурорлар
Яна бир Отабек ўзбек халқнинг дилида қолса, не ажаб?
Янги Бош прокурорнинг қадами қутлуғ келсин…
Хориждаги ўзбек журналисти шарҳи…
Сўзбоши ўрнида
Ўзбекистонда Бош прокурорлар кўп ўтди. Лекин халқнинг дилида қолгани кам бўлди.
Мустақилликка қадар республика прокурори бўлган ҳалол ва адолатли инсон Нўъмон Бўрихўжаевни ҳамкасблари то ҳануз соғинч ва меҳр билан эслаб юришади. Мустақиллик давридаги прокурорлар эса яхши ва инсоний фазилатлари билан Нуъмон акадек халқ қалбида яшаб қололмадилар.
Нуъмон аканинг ўғли Тоҳир билан Москвада бирга ўқиганман. Мен Давлат Москва университетининг журналистика факультетида, у эса юридик факультет аспирантурасида ўқирди.
Унинг камтар ва камсуқумлиги шу қадар эдики, отаси республика прокурори эканини то номзодлик ишини ёқлаб диплом олганига қадар биров билмади.
Ўзбекистон прокуратураси соҳасидаги ветеранлар ҳам бугунга қадар Нуъмон Бўрихўжаевдек иймон эътиқодли, ҳалол ва диёнатли прокурор ўтганини эслолмайдилар.
Отабек Муродов мустақил Ўзбекистон тарихида бешинчи Бош прокурор бўлди. Бунгача ушбу лавозимда Бўритош Мустафоев, Усмон Чинозович Худойқулов, Рашиджон Қодиров, Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев фаолият кўрсатган.
Мустақиллик давридаги салкам чорак аср давомида Ўзбекистонда атиги икки киши Бош прокурор бўлди, холос. Булар Бўритош Мустафоев билан Рашиджон Қодировлар. Бу мутлақо нотўғри ва ноқонуний ҳолдир.
Ўзбекистон прокуратурасидаги 27 йиллик бу давр – порахўрлик ва коррупция гуллаб яшнаган, ҳалол ва тўғри сўз одамлар энг кўп ва ноҳақ қамалган, адолатсиз равишда озодликдан маҳрум қилинган қора давр бўлиб тарихда қолади.
Ўзбекистоннинг кейинги Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев яхши иш бошлади. Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев, Мамадали Маҳмудов, Муҳаммад Бекжон, Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Фармонов, Аъзам Турғунов, Бобомурод Раззоқов ва бошқа ўнлаб таниқли тутқинларнинг озод этилиши у кишининг қарори ва имзоси билан амалга оширилди.
Лекин МХХ раиси Иноятов ҳали қудратда тургани боис, у Бош прокуратурада бошлаган барча тозалаш ишларини ва адолатли қадамларини тўла тўкис якунлай олмади.
Унинг ўрнига тайинланган янги Бош прокурор энди унинг ишларини давом эттириши керак. У Абдуллаев изидан борса ютқазмайди деган фикрдамиз.
Янги Бош прокурор Президент унинг олдига қўйган вазифаларни уддалашига шахсан мен ишонаман.
Бу ишончимнинг сабаблари эса қуйидагича…
1.
Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев МХХ раиси этиб тайинланиши муносабати билан шу пайтга қадар Президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалар бўйича Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келган Отабек Муродов унинг ўрнига Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори этиб тайинланди.
Уни Қашқадарёнинг Китоб районида туғилганлигини эшитиб, сўраб суриштирдим. Қайси оилада туғилиб ўсганини, кимнинг фарзанди эканини билиб, рости, хурсанд бўлдим, қувондим.
Отабек – мен бир пайтлар яхши билган, бирга ишлаган ва кейинчалик қадрдон бўлиб қолган яхши ва ҳурматли бир акахонимизнинг фарзанди экан…
2.
“Президент эркатойининг саргузаштлари” номли сиёсий хотиралар китобимда ҳикоя қилганимдек, 1982 йил Москва Давлат университетининг журналистика факультетини битириб, Шаҳрисабз шаҳар ижроқўми (горисполком) да “Хатлар ва Шикоятлар” бўлимида мудир бўлиб иш бошлаганимни ёзганман.
Менинг раҳбар бўлиш илинжида юрганимни билган буюк ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг ёрдами ва хати билан ёзувчи Евгений Ефимович Березиков Шаҳрисабз шаҳар горкомининг биринчи секретари бўлганида унинг олдига бориб, топган илк амалим эди бу.
Шу ерда яхши дўст ва акалар ҳам топдим. Булар – горкомнинг иккинчи секретари Абдураҳмон Ашуров ва Шаҳрисабз шаҳар ижроқўми (горисполком) раисасининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Баҳриддин Муродовлар эди.
Уларнинг иккаласи ҳам Шаҳрисабзга шундоққина қўшни бўлган Китобдан бўлиб, биз тез орада улар билан худди ака укалардек қадрдон бўлиб қолдик. Лекин мен раҳбар этиб тайинланган хатлар ва шикоятлар бўлимида ноҳақлик ва адолатсизлик ҳукмрон эди.
Шикоятлар номига расмийлаштирилиб, қонуний чора тадбирлар кўрилмаса ҳам кўрилди деб ёзилиши керак экан. Ижроқўмдан кўмир, тахта ва автомашина олиш учун навбатда турганлар рўйхати раҳбарлар истаган пайтда ўзгартирилиб, сохталаштириларкан.
Мен раҳбар бўлиб боргандан кейин, табиийки, бундай қилолмасдим, бунга рози бўлолмасдим.
Горком секретарлари иштирокида ўтган Ижроқўм йиғилишида бундай ноҳақлик ва кўзбўямачиликка қарши бош кўтариб чиқдим.
Ўшанда ҳамма менга қарши чиққан, фақат бир киши – ижроқўм раисининг ўринбосари Баҳриддин Муродов: “Исматжон тўғри ва ҳалол ишлайлик деяпти, ўртоқлар, бунинг нимаси ёмон!” деб мени ҳимоя қилиб чиққан эди.
Мен ўшанда ижроқўмда “Умумий бўлим” мудири бўлиб бор йўғи тўрт-беш ой ишладим, холос.
Сўнг кутилмаганда Абдулла Ориповнинг хати билан ишга олган ва амалдор қилган Березиковнинг ўзи мени қувлик билан “Ҳарбий хизматни ўтамаган экансанку, бўтам” деб, зудлик билан Совет Армияси сафига жўнатиб юборди.
Арбоблик ва мулозимлик қисматимдаги жойиб ва ғаройиб саргузаштларга бой бўлган умр йўлларим ҳақидаги бу дилбар хотиралар ўша китобимда батафсил ёритилган…
3.
Энди бевосита мавзуга қайтсак.
Бир ярим йиллик ҳарбий Хизматдан қайтиб, мен энди Қашқадарё обком комсомолида ишлай бошладим. Сўнг кўп ўтмай Қарши пединститутининг комсомол Қўмитаси котиби бўлдим.
Ислом Каримов Қашқадарё обкомнинг биринчи секретари бўлиб Токентдан Қаршига келганидан кейин Березиковнинг ўрнига биринчи бўлиб қолган Абдураҳмон Ашуровни обкомнинг қурилиш ва саноат бўлимига мудир, Баҳриддин Муродовни эса обком бўлим мудирига ўринбосар қилиб ишга олади…
4.
Орадан йиллар ўтди.
Ислом Каримов Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари бўлди.
Мен ҳам кўтарилиб кетдим: СовМин таркибидаги Давлат План Қўмитаси (Госплан) нашри бўлмиш “Ҳаёт ва Иқтисод” – “Жизнь и Экономика” журналлари Бош муҳаррири бўлдим. Тошкент обкомига аъзо қилишди.
Қаршидаги китоблик акаларнинг ҳам кўтарилганини эшитдим: Абдураҳмон Ашуров – Китобга, Баҳриддин Муродов – Яккабоққа райкомнинг биринчи секретари бўлиб кетишди…
5.
Беш йил Ислом Каримов орбитасида учиб юрдим.
Ўзбекистон олий раҳбариятида улай булай мулозимга насиб этмаган шон шуҳрат ва шон-шараф соҳиби бўлдим.
Кейин шундай урилдимки, осмондан пастга шўнғиб, ўзимга келиб кўзимни очиб қарасам, СНБнинг ертўласида чалқанча ётган эканман.
Бизни – Ўзбекистон Олий раҳбарияти мулозимларидан иборат бўлган олти кишилик жиноий гуруҳни салкам давлат тўнтариши уринишида, Президентга қарши фаолият ва сиёсатни саботаж қилишда айблашди.
1994 йилнинг 29 июнида қамалган бўлсам, олти ой ҳибсда бўлиб, 29 декабрь куни Олий Суд ҳукми ва Президент Амнистияси билан ҳибсдан озод этилдим.
Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов бошчилигидаги мен билан бир панжара ортида ўтирган барча қисматдошларим қамалиб кетди…
6.
Қамоқдан чиқиб, Китобга бордим.
Таниқли ёзувчи Нурали Қобулнинг бир гапи бор: “Худо ургандан эмас, подшо ургандан қўрқ” деган.
Буни биринчи бор эшитганда амалдор эдим, яхши тушунмагандим. Суд залидан озод қилиниб, ота онамни кўргани Китобга борганимдан кейин тушундим.
Мени озодликка чиқишим муносабати билан отам элга ош берди.
Худойида қамалишим сабабини сўраган баъзи китобликларга дадил туриб: “Мени ноҳақ қамашган эди, Президент озод қилди!” дедим.
Буни отам эшитиб: “Деворнинг ҳам қулоғи бор, ўғлим. Энди сен ҳар бир гапингни ўйлаб гапиришинг керак” дедилар.
Ўшанда отамни ҳам яхши тушунмадим. Уч кун ўтганидан кейин тушундим…
7.
Маъракадан уч кун ўтиб, уйимизга ўн-ўн икки чоғли миршаблар бостириб келишди.
Ўғлингизни катталар сўрашяпти, гаплашиб олиб келиб қўямиз, домла деб мени милицияхонага олиб кетишди.
Қўйиб юборишмади. Қўлимга кишан солиб, қамаб қўйишди. Эртага район суди ҳал қилади деб.
Эртаси куни район судига олиб боришди.
Судья аёл киши экан. Мени қамашга асос йўқлигини айтиб, “Ариза ёзишим мумкин, лекин бу ноқоний ишни мен қилолмайман!” деб рози бўлмади.
Сўнг мени ўзим бир пайтлар горисполкомда бўлим мудири бўлиб ишлаган қўшни Шаҳрисабз шаҳар судига олиб боришди. Бу ерда ҳам судья аёл киши экан. Фамилияси бир умр ёдимда қолган – Остонова.
Шу аёл мени кўзини чирт юмиб: “ГАИга тўхтамабсиз-да, укажон!” деб, ўн сўткага қамаш ҳақида ҳукм чиқарди…
8.
Орадан уч кун ўтиб, Қарши ва Тошкентдан келган СНБ ходимлари мени камера (ИВС)дан чиқариб, суҳбатлашишди.
Ўша – отам огоҳлантирган гап экан.
Мени Президент тўғри қамаган экан, лекин мен “Ноҳақ қамашди!” деб айтганим учун яна қамашибди. Тилимни тийиб юришимни айтиб, огоҳлантиришди.
“Хўп!” деб, узр сўраганимдан кейин ўн кун қамалганимга қарамай мени ҳибсдан озод қилишди…
9.
Дарвоқе, ўша – мени ноҳақ ва асоссиз қамашдан бош тортган китоблик судьянинг исми Дилбар Чориева бўлиб, ўша даврда ҳам бу соҳадагилар орасида ҳалол ва диёнатли инсонлар бор эди.
Дилбар Чориеванинг оталари Тўхтамиш Чориев улуғ Ватан урушининг қатнашчиси бўлиб, райондаги обрў эътиборли, кайвони одамлардан бири эди.
Бу оиладаги ҳалоллик ва адолат, тўғрилик ва диёнат ҳамиша китобликларнинг тилида ва дилида бўлиб, аксар оилалар уларга ҳавас қилар, улардек бўлишга интиларди.
Биз бу инсоф-диёнатлили судья опа шахсига ҳали қайтамиз…
10.
Мен бу гап-сўзларни нима учун айтаяпман?
Шунинг учунки, бугун Шавкат Мирзиёев ўз командасига мен юқорида тилга олган ана шундай ҳалол ва диёнатли оилаларда ўсиб улғайган инсофли ва имон эътиқодли, энг муҳими – кристалний тоза кадрларни олиб келмоқда.
МХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев ҳақида Шароф Убайдуллаевнинг “Озодлик”дан айтган сўзларини эшитиб, жуда тўлқинландим. Шундай ҳалол ва диёнатли одамнинг ўғли бугун МХХ раиси этиб тайинланган экан, бундан қувонмаслик мумкинми?
Мен бугун ҳикоя қилган воқеалар ҳам янги тайинланган Бош прокурорга бевосита боғлиқ.
Шу маънодаки – ўша мени ноҳақ қамашдан бош тортган инсоф диёнатли, ҳалол ва матонатли китоблик судья Дилбар Чориева – бугунги Бош прокурор Отабекнинг онаси бўлади.
Дилбар опага ўхшаш аёллар ҳақида ўйлаганимда, ҳар гал шоира Ҳалима Худойбердиеванинг “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” номли машҳур шеъри ёдимга тушади.
Халқимиз орасида Дилбар опага ўхшаш ҳалоллик ва поклик, адолат ва диёнат тимсоли бўлган иймон-эътиқодли аёллар бор экан, уларнинг ростдан ҳам улуғ ва муқаддас эканлигига қайта ва қайта иймон келтиради киши…
11.
Дилбар опа ва Баҳриддин акаларнинг икки нафар ўғиллари бор эди: Улуғбек ва Отабек.
Тақдир тақозоси билан анча йиллар олдин Улуғбеклари автомобиль ҳалокати туфайли фожеали ҳалок бўлди. Эндигина қариндошлик ришталари бойланган қуда андалар айрилиқ доғида куйиб қолишди.
Бу даҳшатли фожеа ўшанда нафақат уларни, балки бутун Китоб ва Қашқадарё аҳлини қаттиқ изтиробга солганди. Улуғбек – эндигина уйланган, келажаги порлоқ, қадди қомати келишган ва навқирон йигит эди.
Ўшанда уларнинг уйига бутун Ўзбекистондан одамлар келиб кўнгил сўрашган, таъзия билдиришган. Начора, инсон ўз қисматидан қочиб қутулаолмайди деганлари шу бўлса керак.
Шу тариқа ўз акасидан бевақт айрилган Отабек оиланинг яккаю, ёлғиз фарзанди бўлиб, вояга етди. Энди у акаси учун ҳам яшаши, унинг йўқлигини билдирмай, ўрнини тўлдириб юриши керак эди. Фарзанд доғи қаддини дол қилган суюкли ота онаси учун у энди икки фарзанд тимсоли бўлиб яшаши лозим эди.
Орадан бир бирини қувиб йиллар ўтди.
Отабекнинг Китоб районидаги Карл Маркс номли ўрта мактабни битириб, Тошкент Давлат университетининг юридик факультетида ўқиганини айтишди.
Бугун эса Ўзбекистондан олис Канада юртида туриб унинг 42 ёшида мамлакат Бош прокурори бўлганини эшитдим…
янги бош прокурор Отабек
Сўнгсўз ўрнида:
Ўзбекистондан олис Канаданинг қорли ва ифорли, айни пайтда сирли ва виқорли кечаларида ўз бошимдан ўтган ўтмиш хотираларини варақлаб, кеча ва бугунги кунларни бир бири билан ўзъаро таққослар эканман, давлат тепасига аксар ҳолларда оддий оилаларда туғилиб ўсган, ҳалол ва диёнатли инсонлар келаётганидан қалбимда ажиб бир қониқиш ва ғурур, соғиниш ва сурар туяман.
Қашқадарёда туғилиб ўсган Отабек Муродовнинг Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланиши – Шавкат Мирзиёев олиб бораётган адолатли, одил ва холис кадрлар сиёсатининг ёрқин намунасидир.
Шу ўринда айтиш доизки, Қашқадарёни Оллоҳ – адабиёт ва санъат, тилшунослик ва ҳуқуқшунослик, давлат ва салтанат соҳасидаги ёрқин истеъдод ва талантлардан ҳам аямаган, кам қилмаган. Биз улар билан доимо ҳақли равишда фахрлансак, арзийди.
Қашқадарёдан чиқиб, Ўзбекистонда танилган адабиёт ва санъат вакиллари – Ўзбекистон Давлат Гимни муаллифи, Навоийдан кейинги ўзбек адабиёти султони Абдулла Орипов, Ўзбекистон халқ шоирлари Жуманиёз Жабборов ва Нормурод Нарзуллаев, Ўзбекистон халқ артистлари Ўлмас Саиджонов ва Замира Суюнова, таниқли давлат ва жамоат арбоблари Қурбонов Рахмонқул Қурбонович, Қўйбоқаров Хушвақт Ражабович, Тўхтамиш Боймиров, Каримов Абдувоҳид Каримович, Ҳаққулов Қаюм Жалилович, Анвар Жабборов, Насриддин Муҳаммадиев, Худойқулов Усмон Чинозовичлар шулар жумласидан.
Энди уларнинг сафига 42 ёшида Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланган Отабек Муродов ҳам қўшилса не ажаб…
Ўзбек халқи ўз тарихида – “Ўтган кунлар” даги Отабекни кўриб, унга меҳр қўйган, уни ўз ўғлидек юрагида то ҳануз ардоқлаб келган эди. Отабек Муродов ҳам худди ўша Отабекнинг издоши бўлиб халқимизнинг ишончи ва меҳрини қозониб, ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлишини истайман.
У туғилиб ўсган ва камол топган муҳит, оиладаги таълим тарбия, адолат ва диёнат меъзонлари мени шундай ният қилишимга маънавий ҳуқуқ беради.
Юртимизда Шавкат Мирзиёев олиб бораётган инқилобий ўзгаришлар давом этмоқда.
Юракни – Ўзбекистон келажагига бўлган ойдин ва мунаввар бир ишонч эгаллаб, кўнгилни ажиб бир фахр ва ифтихор асир этмоқда.
Бу фахр ва ифтихор, айни пайтда, тақдир бизга ато этган адолатли ва жасоратли Президент Шавкат Мирзиёев билан боғлиқ бўлган шукроналик ҳисси ва туйғусидир.
Шу фахр ва ифтихор, ўз раҳбари ва йўлбошидан, сарвари ва қуёшидан шукроналик туйғуси бизни ҳеч қачон тарк этмаслигини истардим…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
5 февраль, 2018 йил, Торонто шаҳри, Канада…
қашқадарёлик мулозимлар
Суратда: Чапдан ўнгга – Китоб райкомининг биринчи секретари Абдураҳмон Ашуров, Андижон халқ хўжалиги институти ректори, Иқтисод фанлари доктори, профессор Тохиржон Иминов (кейинчалик Президентнинг Давлат маслаҳатчиси), Фан ва техника Давлат қўмитаси қошидаги илмий текшириш институти директори Турсун Ахмедов, “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев, Яккабоғ райкомининг биринчи секретари Баҳриддин Муродов, Тошкент вилоят Давлат инспекцияси мулозими Тошкентбой Жўраев, Китоб район Давлат инспекцияси бошлиғи Абдураҳмон Турсунпўлатовлар Исмат Хушевнинг Тошкентдаги кабинетида…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
22 шарҳ
Guzal
02/08/2018 at 10:33 AM (Edit)
Hurmatli Ismat Hushev! Yozganlaringizni doim uqib kuzatib boraman. Bu bosh prokuror haqida yozganizni mazza qilib uqidim. Yurtboshimiz Shavkat Mirziyoevdan juda halqimiz hursand shunday halol pok insofli diyonatli kadirlarni yonlariga olyaptilar ming rahmat. Men aytmoqchimanki Muhtaram Prezitendimiz sizni Dunyo uzbeklaringiz saytini albatta uqisalar k k. Men iltimos qilardimki sizdek qalbi pok sadoqatli insonni ham yonlariga olsalar va sizni oilangizni chaqirsalar degan bular edim. Siz albatta bu erda bulishingiz kerak siz judayam sodiq va halol insonligingiz b n urninggiz Muhtaram Prezidentimizni yonlarida deb uylayman. Sizga omat Ismat aka!
Хамроқул Асқар
02/07/2018 at 8:11 PM (Edit)
Қуввайи ҳофизангга балли, дўстим! Мақоламас, яхши шеър каби эсда қоладиган насрий эссе бўлипти. Айни пайтда, Бош прокурор лавозимига палаги тоза инсон келганидан дилим равшан тортди.
REPLY
Jaloliddin
02/07/2018 at 5:48 AM (Edit)
Исмат Хушевни Ўзбекистонда танимаган одам булмаса керак. Тан олиш керак дарёдек тошеб, жушиб яшаган экансиз. Биз хохлаймиз тезроқ қайтсангиз халқимиз корига ярайсиз. Сизга ўхшаганлар кўп нарса қилиши мумкин.
REPLY
O’zbekxan
02/07/2018 at 5:29 AM (Edit)
Агар мана шундай президентимиз инсофли келиб чиқиши ҳалол кадрларни атрофига йиғса мамлакатимизда адолат қарор топади. Етар 27 йил миллатимиз шунча эзилиб хор бўлгани. Энди паразит каламушларни хайдаш керак. Президент нимагадир керагидан ортиқ раҳим қилаяпти, эски эсқирт тизим амалдорларига. Буларни шундайгина қутилишига йўл қўймаслик керак. Уларни мол мўлкини тортиб олиб жазолаш керак. Собиқ бош прокурор Қодиров бунга ўхшаган етти саккизта олегарх ўғри, каррупция ботқоғига ботганларни. Исмат ака сиз бу борада барчамизга урнак булаолдингиз, умрингиз узок булсин, илойим. Янги бош прокурор, агар шу ёзганларингиз рост булса, бу тизимни тозалашига ишонса булади. Лекин уни ёлгизлатиб куймаслик керак. Президент ва журналистлар уни ҳимоя килиб турмаса жуда кийин булади бир узига…
REPLY
Muqana
02/07/2018 at 4:58 AM (Edit)
Shavkat Mirizyev uziga o’xshagan qalbi toza kishilarni yig’aytgan ekan, biz ham juda xursand bo’ldek. Nihoyat bechora qiynalgan, javokash xalqimizni boshiga ham yrug’lik kunlar kelar ekan deb.
REPLY
Шавкат Исломов
02/06/2018 at 9:17 PM (Edit)
Карияларимиз бор булишсин… Изат турида утиришсин ..
REPLY
Шавкат Исломов
02/06/2018 at 9:17 PM (Edit)
Ассалому алайкум хамюртларим! Кандай яхши адолатли фкирларизга дуодаман АМИНЬ
REPLY
Oybek Salimov
02/06/2018 at 9:17 PM (Edit)
Ассалому алайкум Исмат ака сог саломатмисиз буни каранг ким хакида макола езсангиз шуни суратлари билан такдим етасиз бу суратларни бир куни иш беришини олдиндан билгандексиз гуё лекин хотирангизга койилман ака рахмат сизга бизга шунчалик манавий бойлик тортик килганингиз учун худо хохласа хали сиз билан куришамиз акажон узингизни ехтиёт килинг сог булинг ижодингизга оллох барака берсин
1
REPLY
Олламурад Исакулов
02/06/2018 at 9:16 PM (Edit)
Рахмат Сизга. Мени купгина танишларимни яна бир бор эслатдингиз. От урнини той босар деганлари тугрилигини исботи бу. Сиз Китобга келганингизда Тухтамиш Чориев Вилоят Халк назорати кумитасини райси эди. У кишидек тугри ва бир сузли, инсонни хали учратмадим. Хар кандай шароитда уз сузини айта оладиган, уз гурури орини саклай билиб уни химоя кила оладиган рахбарни курмадим. Хозирги кунда ана шундай рахбарлар Президентимиз ёнида турсалар, Ватан ва миллат равнакига жуда катта хисса кушишган, айникса Президентни хозиргидек ёлгизлатмасдан камар баста булишар эди. Агар шундай одамлар булса, Фаргона хокими ва яна унлаб куйюшкондан чиккан хокимлар уз халкини хакорат килмаган сукаолмаган, Сайхунобод хокимига ухшаб ураолмас эди. Мана энди билимли, маьнавиятли кадрларни танланаётганлиги биз орзу килаётган кунларни якинлаштиришига ишонаман. Кискаси укиб у кунларни эслаб мазза килдим. Офарин.
REPLY
Ўқитувчи
02/06/2018 at 7:36 PM (Edit)
Мана сизга Мирзиёевнинг одил ва ҳалоллиги. Бундай президент учун ҳеч иккиланмай ўлимга ҳам боришга тайёр бўларкан одам. Исмат Хушевнинг мақоласини ўқиб, мен президент сиёсатига бошқача кўз билан қарайдиган бўлдим. Илгари ўғри каззобларни амалга олиб келаётганини айтишганида ишонган эдим. Ёлғон экан. Исматбекнинг мақоласи менинг кўзимни очди. Раҳмат.
REPLY
Алишер Низомиддинов
02/06/2018 at 7:33 PM (Edit)
Қойил, бугунги бош прокурорнинг онаси Дилбар опа судья бўлганида Исмат Хушевни қамашдан бош тортган бўлса, демак ўғли ҳам худди шундай адолатли бўлиши керак. Ноҳақ қамашлар энди йўқолгани рост бўлсин. Президентимизга минг раҳмат. Яратган Эгамга шукрлар бўлсин шундай инсонларни бизга раҳбар қилиб юборгани учун.
REPLY
Ватандош
02/06/2018 at 7:31 PM (Edit)
Шаҳрисабз ва Яккабоғда ишлаганида Баҳриддин Муродовни биз ҳам яхши билардик. Ҳалол ва адолатли, тўғрисўз инсон эдилар. Умрлари узоқ бўлсин. Ўғлилари ҳақидаги яхши гапларни эшитиб,фахр билан яшаш насиб этсин у кишига. Исматжоннинг қалами бундан ҳам ўткир бўлиб, ҳамюртларини хурсанд қилиб юраверсин…
REPLY
Ёзувчилар уюшмасидан
02/06/2018 at 7:28 PM (Edit)
Шароф Убайдуллаев билан Исмат Хушевга Худо берган талант бор. Оллоҳ назарига тушган булар. Ижодкор нималарга қодир эканини улар ҳаммамизга исботлаб беришди. мана шундай журналистлар туфайли адолат ҳали йўқолиб кетмаган. Шавкат Мирзиёевни бизга Худонинг ўзи етказди. Энди унинг ёнига ана шу журналистлар йиғилса, ўзбек халқининг ҳам елкаси офтоб кўрса ажаб эмас…
REPLY
Арестотель
02/06/2018 at 7:25 PM (Edit)
Нотаниш бир инсон ҳақидаги бир мақола билан уни бутун дунёга машҳур қилиш мумкин экан. Мана сизга журналист ҳикмати ва сўз санъатининг қудрати…
REPLY
Отабек Тошев
02/06/2018 at 7:23 PM (Edit)
Жуда гўзал асар бўлибди. Журналистик маҳоратингизга қойил, Исмат ака. Буни ўқиб, Бош прокурорни худди ўзингиз айтган Отабекдай қабул қилдим…
REPLY
Уткир Гаффаров
02/06/2018 at 7:22 PM (Edit)
Бу гаплар айни хакикат. мен хам шахрисабзданман узим ешман лекин отам давлат ишига ишлаган худди шу сузларди отамдан хам эшитдим сузлаб берди. зур узгаришлар буляпти юртимизда…
REPLY
F.-m.f.d. Sobir To’laganov
02/06/2018 at 9:21 AM (Edit)
Katta rahmat Ismatbek. Bosh prokurorimiz tarjimai holi to’g’risida bayon qilgan hikoyangiz xalqimiz ilhaq bo’lib kutgan ma`lumotlar ekan. Nazarimda, bu hikoya xalqimiz qalbida, qonun ustivorligi va adolat tarozisi halol torozibon qo’liga topshilibdi, degan umid va ishonch uyg’otdi. Insha-Olloh, bu ishonch tasdig’ini topgay!
REPLY
Дўст
02/06/2018 at 12:41 AM (Edit)
Амир Темир юртидан яна бир ўглон чикди.
Ганим билан курашга яна бир полвон чикди.
Палаги тоза дейди- бундай зурриётларни.
Халкбошимизга сафдош жасур пахлавон чикди.
Хакикат томон юринг якин колди йўлингиз.
Адолатни тутингиз узун бўлди кўлингиз.
Сизлар туфайли юртим озод фаровон бўлсин.
Озод бўлсин мазлумлар тоза бўлсин кўнглингиз.
Атрофдаги маддохлар адаштириб кўймасин.
Пайт пойлаб ганимлар “кўз”ингизни ўймасин.
Хушёр бўлинг доимо ганим Сизни чалмасин.
Улар энди бизларни доирага ўйнасин.
REPLY
пенсионерка
02/05/2018 at 11:46 PM (Edit)
Уважаемый Исмат ака! Нельзя без волнения читать ни одну Вашу статью. Можно только удивляться Вашей судьбе, полной драматическими, исторически-значимыми событиями, знакомству с многими известными людьми. Я разделяю Вашу радость от того факта, когда Вы поняли, что Отабек Муродов сын той самой Дильбар Чориевой и Бахриддина Муродова, которого Вы тоже знали. Да Вы правы, у нашего Президента есть чутьё на порядочных, кристально-чистых людей, которые должны занимать высокие ответственные посты в госуд. органах. Это вселяет оптимизм.
REPLY
3 шарҳ
Shuxrat Normurod
02/25/2018 at 9:01 AM (Edit)
Мен Отабекни шахсан яхши биламан ва яхши танийман, у виждонли, инсофли ўз соҳасини пухта биладиган мулозимдир. Ш Миризёев ёш замон билан ҳамнафас кадрларни ўз ёнига оляпти. Исмат Хушев ўз мақоласида янги бош прокурорнинг оилавий қадриятларини жуда яхши ва тўғри очиб берган. Энди Ўзбекистонда ҳам худди “Дунё ўзбеклари” каби матъбуотга эркинлик берилса Ислоҳатлар жадалашади.
REPLY
uzim
02/13/2018 at 1:45 PM (Edit)
Kuch ishlatar tizimlardagi ohirgi vaqtlarda tayinlangan kadrlarni tuliq hammasi Murodovni tavsiyasi bilan ishga tayinlangan, shu jumladan Abdullaev ham.
REPLY
Алибек
02/11/2018 at 4:12 PM (Edit)
Отабек яхши йигит, билимли ва виждонли. Йиллар, йуллар ва мансаб уни бузмаганига ишонаман. Хукукшунос сифатида адолатли ва виждонли ходим
Leave a Reply
*