Menu
Categories
Муҳаммад Шараф: Сариқ нимча кийган Инженер…
05/27/2018 Бош мақола
Эдмонтон
Балким келажакда Ўзбекистон ҳам ўзгарар…
ШАРИФ1
Сарик нимча кийган Инженер
Шу кунларда Канада шимолида катта магистрал йул ( Highway) курилишида хизмат сафаридаман. Канада иктисодияти учун жуда мухим булган мулти- миллион долларлик бу проектни бошкариш мен учун шарафли ва мавсулиятли вазифадир. Хизмат сафари билан боглик транспорт ( самолет, вертолет ва автомобиль), мехмонхона, овкатланиш ва бошка хамма харажатлар иш жойим тамонидан туланади. Хозир хам курилиш жойига бориб келишим учун менга F-350 Ford русумлик кудратли ва салобатли хизмат машинасини беришган. Бу машина салони кенг ва мухташам, хамма кулайликларга эга, радио ва сунний йулдош алока воситалари билан жихозланган. Бу машина мени ташкаридаги иссик ва совукдан саклаш билан бирга, мен учун мужжазгина кучма офис вазифасини хам бажаради. Шу ерда утириб курилиш жараенини кузатаман, компьютерга керакли малумотларни киритаман, иш юзасидан телефон мулокотларини амалга ошираман. Бугун эрталаб шу машинада утирар эканман бирдан шахсий телефоним жиринглаб колди, Узбекистондан суюклик укажоним телефон килаетган экан, салом аликдан сунг укам онажоним сиз билан видеода куриб гаплашмокчи деб айтди ва биз онажоним билан видеода бир биримизни куриб гаплаша бошладик. Сухбат давомида онажонимга биз кураетган йулни, ишлаетган техникаларни ва атрофдаги эндигина одамзод кадами етиб келган гузал урмонзорларни курсатдим.
Канадада курилиш жойида хамма одам хох ишчи, инженер еки менеджер булишидан каттий назар сарик еки кизил рангли Safety Vest ( Хафсизлик нимчаси) кийиши шарт. Табиийки мен хам шундай сарик нимча кийиб олган эдим, онажоним бунга этибор берган эканлар ва гап орасида мендан:
– Нима учун бундай сарик кийим кийиб олдинг ? деб савол бердилар.
Мен бу ерда тартиб шундай, курилиш жойида хамма шу нимчани кийиши шарт деб жавоб бердим, шундан сунг онажоним нимадандир хавотирлангандай:
– Бунака сарик кийимни куча тозалайдиганлар кийишадику ахир дедилар.
Мулокатнинг шу ерида тамогимга бир нарса тикилгандай булди, онажонимга кандай изох беришни хам билмай колдим, бироздан кейин сухбатни давом эттирамиз деб алокани уздим. Олдиндан айтишим керакки бироздан кейин биз видео мулокатни давом эттирдик, гарчи онажоним кузларидаги хавотир ва ташвишни сезиб турсамда улар билан тетик ва хуш кайфиятла хайрлашдим.
Лекин..
Шариф2
Бундан аввалрок хаелларим чалкашиб, куз олдимга Россия, Козохистон , Корея ва бошка давлатларда оиласини бокиш учун устига сарик нимча кийиб курилишда, энг охир ишларда, кучада кор ва ахлат тозалашга мажбур булаетган минглаб ватандошларим келаверарди. Онажоним мени бу кийимда куриб углим бечора курилишда ишчи булиб ишлаяпди, огир мехнатдан, кучадаги совукдан кийналмадимикин деб ташвишга тушган ва шу саволни берган булса не ажаб. Вахоланки мен йул курилиши буйича етук мутахасисман, Профессионал Инженерман.
Эх онажоним, сизнинг ташвишингиз уринли, янги келган пайтларим Канадада менга хам осон булгани йук, пицца ташидим, такси хайдадим. Профессионал касб згаси булишга карор килганимдан сунгра Узбекистонда олган олий малумотимни Канадада тасдиклатиб кабул этишларига эришдим, малакамни тинимсиз равишда ошириб бордим ва натижада инженерлик сохасига ишга кирдим, аста секин хизмат пиллапояларидан юкорига кутарила бошладим, лекин эришаетган ютукларим хакида сизга ва кариндошларимга куп гапирмадим еки мактанмадим, балким шу сабаб менинг углим курилишда кайси касбда ишлайди, иши огир эмасмин деган хавотир сизга тинчлик бермаган булса не ажаб…
Шариф3.jpg
Хозир мен ишлаетган проектларни бошкариш учун одамда юкори билим ва салохият булишининг узи етарлик эмас, Канадада “Professional Engineer” (P.Eng) сертификатига эга булиш ва Project Management ( Проект Бошкаруви) буйича укишни тамомлаб тегишли Сертификат сохиби булиши шарт. Мен 4 йилдан ошик вакт Канадада инженерлик сохасида ишлаб тажриба ортиргандан сунгра машаккатлик бир неча соат давом этувчи имтихонларни омадли топшириб Professional Engineer сертификатини олдим. Бу мен учун жудда катта ютук булди. Хозир менинг исмимдан кейин доимо P.Eng ( Professional Engineer- Профессиональный Инженер ) деб езилади ва бу менинг олий тойифали мутахасис эканлигимни билдиради.
Шариф6
Эх онажоним, фарзандларини йиллар давомида курмаган сиз ва сиз каби миллионлаб узбек оналарининг изтиробларини, ташвишларини ва армонларини мен жуда яхши тушунаман. Куну тун фарзандим сог-омонмикин, иссик еки совукда колмадими, овкатини уз вактида едимикин каби саволлар сизни кийнашини хам биламан.
Вахоланки мен 50 дан ошган булсам хам, узимнинг фарзандларим буйи етиб колган булса хам, катта жойда катта лавозимда ишласам хам, давлат ахамиятига эга лойихаларни бошкарсам хам…..барибир сизнинг фарзандингизман ва сиз учун боламан…
Шариф5
Бу холат мен учун тотли ва лаззатли, хамда аламли ва изтироблидир, чунки сиздан узокда Канададаман, сизни согинтириб, ташвишга солиб, сизни кийнаетган фарзандингизман…..
Эй вох…
Балким, келажакда хает узгарар, азиз халким узгарар, Узбекистон хам узгарар…
Балким, Узбекистонга бориб келиш учун тусиклар олиниб йуллар очилар…
Балким, купчилик узбеклар ватанга кайтаришарлар, алал окибат ота-оналар, фарзандлар, умр йулдошлар хасрат ва айриликдан азоб чекмаслар…
Шариф4
Балким, дуне хамжамияти узбеклар деганда мардикорларни эмас, аксинча илм-фан дахоларини, олий тойифали мутахасисларни тассавур килишарлар….
Балким, кимки сарик нимча кийса хам уз якинлари бахрида булар….
Балким…
Хали хам умид бор….
Muhammad Sharaf (Facebook)
Edmonton, Canada.
https://hayratuz.wordpress.com/
Leave a Reply
*