Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарриридан: “Гоҳ сайр ҳам даркор экан…”
06/16/2018 Видео
“Дунё ўзбеклари”дан:
Канадада ёз мавсуми энг авж паллага чиққан иссиқ ва жазирама кунларда биз ҳам оила аъзоларимиз билан бир ойлик ёзги таътилга чиқишга қарор қилдик.
Муқимий ўз “Саёҳатномаси”да ёзганидек:
Қолмай шаҳарда тоқатим,
Қишлоқ чиқардим одатим,
Хоҳи яёв, бўлсун отим,
Гоҳ сайр ҳам даркор экан…
Ҳа, бу дунёда вақту бевақт “Гоҳ сайр ҳам даркор экан…”
Биз бугун бола чақамиз ва набирамиз билан Туркияга қараб йўл оламиз. Ундан кейин борадиган манзил ва гўшаларимизда кўрган кечирганларимизни ҳам баҳоли қудрат Сиз азиз ўқувчиларга ҳикоя қилиб бориш ниятидамиз.
Сафар давомида “Исмат Хушев билан юзма юз” номли теледастуримиз ҳам вақт бевақт эфирга чиқиб туради.
Дунёнинг Канададан жуда узоқ бўлган сирли ва сеҳрли, сўлим ва бетакрор манзил-у, гўшаларида “Дунё ўзбеклари” орқали Сиз азизлар билан дийдор кўришгунча хайрлашиб қоламиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
16 июнь, 2018 йил, Торонто шаҳри, Канада…
Исмат Хушев: Ўзбекистонга сафар. Мўъжизалар изидан. Фарғона. 13-қисм

Исмат Хушев: Ўзбекистонга сафар. Фарғона видеоси – Ёзёвон Балиқчилик хўжалигида

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"2" Comments
  1. Assalomu alaykum Dunyo uzbeklani sayti xodimlari. Hayriyat qaytdilaringmi kutaverib kuzlar turt buldi.

  2. Сафарингиз бехатар, Кўрганингиз мароқли, билганингиз сабоқли, олганингиз яроқли, қайтишингиз фироқли бўлсин.

Leave a Reply
*