Menu
Categories
Исмат Хушев: 24 июль – Ўзбекистон Президенти таваллуд топган кун!
07/22/2018 Бош мақола
 Исмат Хушев: Ўзбекистон Президенти 61 ёшда!
Президентнинг асосий шиори – Адолат, Адолат, Адолат!!!
Шавкат Мирзиёевни Сингапурнинг ислоҳотчи Бош вазирига ўхшатаман… 
Хориждаги ўзбек журналистининг Ўзбекистон Президентига табриги…
1.
Бугун 24 июль – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 61 ёшга тўлди!
2016 йилнинг 2 сентябридан кейин ўзбек халқининг бахтига – мамлакатга ниҳоят, ислоҳотчи, айни пайтда – адолатли ва қаттиққўл раҳбар келди.
Бугун кеча-ю, кундуз демай халқ ва миллат дардида ёниб яшаётган давлат раҳбари туғилган кун экан, шу муносабат билан Ўзбекистоннинг кечаги ва эртанги кунига  олис Канададан туриб синчковроқ бир разм солгимиз келди…
2.
Биз Шавкат Мирзиёевнинг қаттиққўлллигини, тартиб интизом тарафдори эканини яхши биламиз ва буни тўғри тушунамиз.
Каттакон бир мамалакатни қўя туринг, кичкина бир оилада ҳам тартиб интизом бўлмаса – фарзандларнинг бири у ёққа, бошқаси бу ёққа қараб тортиб кетаверади.
Биз кечаги кунимизда собиқ Президент оиласи мисолида буни яққол кўриб, гувоҳ бўлдик…
3.
Шунинг учун ҳам бугунги Президентнинг қаттиққўллик ва тартиб интизом тарафдори эканини яхши билишимиз ва буни тўғри тушунишимиз керак.
Зиёлилар, меҳнат жабҳаси раҳбарлари буни аллақачон англаб етдилар.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда адолат тамоилларини тиклаш ва одамлар қалбида давлатга ишонч, ўз келажагига умид туйғуларини уйғотиш тадбири – бир кунлик ёки вақтинчалик тузилган режа эмас. Бу – катта катта, тоғдек орзулар умидида мамлакатни, келажакни ўйлаб қилинган дастур.
 Айрим одамлар кечаги кун муносабатлари билан бу қонунларни суистеъмол қилмаслиги керак.
Бу Президентнинг узоққа мўлжалланган ўта муҳим, ҳаётий ва стратегик дастури…
4.
Президентнинг қандай одам эканини билиш учун унинг бир иш кунини шарҳлаш кифоя.
Биз олис Канададан туриб унинг ғайрати ва шиддатига ҳавас қиламиз, қойил қоламиз.
Бугун у туғилган кунини ҳам уйда кутмайди. Тонгдан то тунгача ишлайди.
Эркин Воҳидовнинг: “Бизлар ишлаяпмиз, бу меҳнат холос” дегани каби, у  эртадан кечгача ишлайди ва буни халқ бахт саодати йўлидаги оддий бир раҳбарнинг оддий бир иш куни деб билади…
5.
Мен уни Сингапурнинг ислоҳотчи Бош вазири Ли Куан Юга ўхшатаман.
“Сингапур мўъжизаси”ни амалга оширган, Сингапурни Сингапур қилган тартиб интизом ва қаттиққўллик тарафдори бўлган Бош вазирни бугун бутун дунё билади. Сингапур дунёнинг энг гўзал ва фаровон давлатига айланди.
Шавкат Мирзиёевни бугун мен Сингапурнинг Бош вазирига ўхшатаман.  Ўшандай қаттиққўл, тартиб интизомли ва ўшандай ислоҳотчи.
Ўзбекистон Президент Мирзиёев бошчилигида Сингапур каби шиддат билан ривожланиб, дунёнинг энг олдинги сафларидаги озод ва обод давлатга айланишига ишонаман. Шавкат Мирзиёев номи эрта бир кун –  “Ўзбек мўъжизаси”ни яратган давлат раҳбари сифатида тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилишига ҳам аминман…

 

6.
Айни пайтда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, агарда худо кўрсатмасин Ўзбекистон ўша таҳликали 2016 йилнинг 2 сентябрь кунидан кейин баъзи хоин генераллар қўлига ўтиб кетганида эди, унда давлат ва мамлакат ҳолига маймунлар йиғлаган бўларди. Бугун шуни тўла ишонч билан айтишим мумкинки, бу эхтимолдан холи эмас эди.
Бунда Шавкат Мирзиёевнинг шахсий юксак ва улуғвор инсоний фазилатлари, арбоблик иқтидори ва энг муҳими адолатпарварлиги, халпарварлиги муҳим рол ўйнади. Республикадаги соғлом кучлар унинг мана шу фазилатлари учун катта ишонч ва умид билан унинг атрофига бирикдилар. Бу билан улар мамлакатни даҳшатли фалокат гирдобидан олиб қолишди.
Хали шундай вақтлар келади биз ўша кунлар таҳлили ва тадрижига вақти соати билан ҳали такрор ва такрор мурожаат қиламиз. Энг муҳими  Шавкат Мирзиёев тарихнинг ана шу  энг муҳим бурилиш палласида ўзбек халқи ва давлати тақдирини катта журъат ва жасорат билан ўз зиммасига ола билди…
7.
Шавкат Мирзиёевга хориждаги ўзбек журналисти сифатида таваллуд куни муносабати билан ўз қутловимни йўллар эканман, халқимиз бахт саодати йўлида узоқ йиллар ҳормай толмай ишлашини Яратган Эгамдан сўраб қоламан.
Табригимни Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг Президентга бағишланган ушбу сатрлари билан якунлашни лозим топдим:
Ўзбекистон тоғларида,
Шавкат ўсди, шон ўсди.
Ишонч бўлиб ўсди у,
Бахтдан нишон ўсди у.
Ўзимиз ҳам сезмай қолдик,
Бахтдан нишон ўсди у.
Зомин тепасидан арча,
Қўл ушлашиб тушаркан.
Улоқчалар жилдир-жилдир,
Сувда ўйнаб пишаркан.
Ковул-коврак орасидан,
Чангиб келган бола у.
Мирзачўлнинг тўфонларин,
Енгиб келган бола у.
Ким ўтолмас тоғдан ўтса,
Энг буюк нишон берсин.
Кимки куйиб фарзанд кутса,
Шавкат берсин, шон берсин!
7.
61 ёш – бу энди ишлайдиган, куч ғайратга тўлган навқирон ва муборак ёш. Оилангиз ва фарзандларингиз бахтига, ўзбек халқи бахтига доим соғ ва омон бўлинг, Шавкат ака.
Ёмон кўзлардан Сизни Тангрининг ўзи асрасин.
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 23 июль, 2017 йил… 
Суратда: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев (ўнгдан биринчи), журналист Исмат Хушев (чапдан биринчи) Ўзбекистон Олий Кенгаши сессияси залида…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

1 шарҳ

  1. Сингапурнинг ислоҳотчи Бош вазири Ли Куан Юдан кандай килиб иш бошлаш керак деган саволга энг аввал атрофингдаги энг катта амалдорларни камаш керак деган Узбекистон конунлари хаммага тенг хукукни гарантияла олсагина Узбекистонда ривожланиш булади

"2" Comments
  1. Бекзодбек

    Эсиз узбеклар!!!!
    Хайбаракаллачилик, менга тегмаса булди дейишдан нарига утиш йук,
    Минглаб балки ун минглаб махбуслар,мазлумлар нохак икки уч борадан раскрутка килиниб турмаларда хор килинаяпти,
    Фермерлар калтакланаяпти,аёл кизлар ечинтирилаяпти,
    Биз булсак призидентни олкишлаб ётибмиз УЯТ!!

  2. Бугун 24 июль? Бугун 23-июль

Leave a Reply
*