Menu
Categories
Шавкат Мирзиёевга оддий фуқаро Т.Шукуровнинг оддий ҳаётий фожеалари…
07/23/2018 Бош мақола
Ассалому алайкум азиз китобхонлар!
Ушбу хаётий қиссамни ўқиб, мулоҳаза қилаётганингизда, Сизлар қатори менинг Россия, Европа, АҚШ ва бошқа давлатлардаги қариндош, дўстларим, давлатимиз ва чет эл ОАВларининг жонкуяр ходимлари ҳам ўқиётган бўлади.
Қисса муаллифининг хаёти адолатсизлик океанидан бир томчи бўлиб, тарих ва ҳужжатлар ҳамиша гапиради, қиссадаги фактларнинг ҳаммаси “шармандали” жиноят ишим ҳужжатларида бор бўлиб, иш фаолиятида адолатли бўлишга “қасамёд” қилган Ўзбекистон Давлатининг номидан “ҳукм” ўқийдиган судьяларимизнинг суд ислохотларига амалдаги муносабатини кўриб, БАҲО беришингизни сўрайман. Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратганингиз учун рахмат!
    Шукуров Тилов  
       10.07.2018 йил     
 
 
      Шахсан:      Ўзбекистон   Республикаси   Президенти            
                                                      
                                                                                                       Ш.М.Мирзиёевга
 
Нусхалари:    Ўзбекистон Республикаси  Олий  судининг
Раёсатига
Барча нуфузли ташкилотлар, элчихоналар,
Давлат   ва    чет    эл    оммавий    ахборот
воситалари   раҳбарларига
Тошкент      шаҳри,    М.Улуғбек   тумани,
А.Югнакий  мавзеси,  22-уй,  5-хонадонда
яшовчи  Шукуров  Тилов  Умаровичдан
                                                                                                
         тел: (90) 808-76-06,  (94) 627-12-61
           эл.почта:tilov.shukurov@bk.ru   
             
М У Р О Ж А А Т Н О М А
“Ноинсоф судьялар бир тийинга қимматми ёхуд чаласавод…?”
(Олий суд судлов ҳайъатининг суд мажлиси баённомасига эътирознома)
                                                          
           “Фуқаро қалбаки далиллар, туҳмат ва бўҳтонлар
                     асосида жавобгарликка тортилмаслиги шарт!”
                          (Президент Ш.М.Мирзиёев)
Ассалому  алайкум  Мухтарам  Юртбошимиз Шавкат Миромонович!
Ушбу орқали маълум қиламанки, менга нисбатан сунъий равишда уюштирилиб, руҳий ва жисмоний қийноқлар натижасида очилган жиноят иши бўйича 12 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий суди идораларида қонунсиз равишда айбдор деб топилиб, ҳукм қилиниб, Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларим паймол этилиб, сарсон-саргардон бўлиб келаётибман.
Шу   сабабли, Сизнинг   номингизга   ва   виртуал   қабулхонангизга   2018 йил 17 апрель куни «Қинғир ишнинг қийиғи 40 йилда ҳам чиқади, ёхуд қайтар дунёми…?» ва 11июнь куни “Йигит қасам ичмайди, унинг сўзи қасам, ёхуд  айтадиям, қайтадиямми…?” сарлавҳали ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимларининг  ноқонуний  ҳаракатлари  устидан  ёзган  шикоятим  учун очиқдан-очиқ таъқиб ва руҳий тазйиққа учрадим.
Вахоланки, Сиз халқингизга қилган маърузаларингизда “Суд идоралари ҳали-ҳамон ҳар қандай ҳолатда адолат қарор топадиган масканга айлангани йўқ, “деди-деди”  қабилидаги  гаплар  асосида  жавобгарликка тортишлардан халқимиз қаттиқ  чарчаган,  “оқловлар йўқ”,  “нарса”ларни  мақтаб келасан, “бир тийинга қиммат” ноинсоф судьяларинг 6 ойдан кейин коррупцияга аралашиб, “қип-қизил” порахўрга айланиб, “шайтон”ни йўлдан уради, дафтарига плюс-минус қилганларнинг умри узоқ бўлмайди, халқим берган ваколатдан фойдаланиб, ҳаммасини тозалайман, қўшимча терговни йўқ қилдим, энди сизлар оқни “оқ”,  қорани “қора” қилиб беринглар, халқимни сарсон қилманглар, ҳаммангдан норозиман”-деб бежиз айтмаганингиздек, мен ҳам улардан норози бўлиб, ушбу аризамни ёзмоқдаман.
Лекин, шикоятларим юзасидан адолат қарор топмаётибди, қисқаси  доно  ҳалқимиз  “али-хўжа, хўжа-али”-деб, бежиз айтишмаганидек, Суд-ҳуқуқ соҳасидаги  ўзгаришларга “амалда” ҳеч ким амал қилмаяпти, ҳаммаси “эски” қолипга тушиб, ислоҳотлар тўхтаб қолди ва қонунсизликлар устидан умид билан ёзган шикоятларим Сизнинг қабулингизгача етиб бормаяпти. Сиз ишонган Виртуал қабулхонанинг ишчи гуруҳида назорат йўқ! “почта” хизматини ўтаётганга ўхшайди. Бундан кейин кимга ёзишимни ҳам билмай қолдим…?
Чунончи, 2018 йил 05 июнь куни Олий суд судлов ҳайъати “Отанга бор, онангга бор, фақат бизни безовта қилма” қабилида иш тутиб, ваколати доирасида ажрими билан жиноят ишим бўйича қонунсиз чиқарилган айблов ҲУКМни бекор қилиб, ишни тўлиқ ҳажмда ЖПКнинг 83-моддасига асосан тугатмасдан “каттаконлар билан муносабатини бўзмаслик учун “уйин” қилиб ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатининг 2007 йил 30 март кунидаги апелляция ажримини бекор қилишиб, апелляцияни кўриш учун ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатига юборамиз”-деб айтишди.
Ўз навбатида, мен Олий суднинг Раёсатига судлов ҳайъатининг ажрими устидан шикоят қилишим учун 2018 йил 7 июнь куни Олий суд судлов ҳайъатига суд мажлиси баённомаси билан танишиш ҳақида ариза билан мурожаат қилдим.
Бундан ташқари, 2018 йил 11 июнь куни суд мажлиси баённомаси билан таниша олмасдан судлов ҳайъатининг ажримидан норози бўлиб, Олий суднинг Раёсатига назорат тартибида шикоят билан мурожаат қилгандим.
Лекин, 25.06.2018 йилда ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатидан телефон қилишиб, 26 июнь куни суд мажлиси тайинланганлигини айтишди.
Мен, 26.06.2018 йилда Олий суднинг қабулхонасидан 11.06.2018 йилдаги кел №42627, ЖИБ/378-17-сонли назорат тартибидаги шикоятим ўрганишда эканлигини билиб, шу куни жиноят ишимни ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатида кўрилишини рад этиб, апелляция судлов ҳайъатига ва Олий суднинг Раёсатига ариза ёзиб, аризани Олий суднинг қабулхонасига топшириб, муҳр босилган аризамни ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатига факсдан юбориб, аслини почтадан жўнатдим.
Орадан бир ҳафта ўтиб, 03 июль куни ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатига яна чақиришди ва мен 04 июль куни ЖИБ Қашқадарё вилоят суди раиси А.Маҳкамовнинг қабулига бордим.
Доно халқимиз “Отангга бор, онага бор, ўртада айбсиз-айбдор абгор”-деб, бежиз айтишмаганидек суд раиси А.Маҳкамовга “2018 йил 11 июнь куни ЖПКнинг 510-1-моддаси асосида Олий суд судлов ҳайъатининг ажримидан норози бўлиб, Олий  суднинг  Раёсатига назорат тартибида шикоят билан мурожаат  қилганлигимни,  шикоятим  ҳозирда   ўрганишда  эканлигини,   ундан   олдин  7 июнь куни жиноят иши материллари билан ва суд мажлиси баённомаси билан танишишим учун Олий суд судлов ҳайъатига ариза берганлигимни,  лекин Олий суд судлов ҳайъати ноқонуний  равишда  Раёсатга  шикоят беришим муддатини атайлаб бўзиб, 5 кунлик муддатим бўлсада, жиноят ишни сабабсиз таништирмасдан “жавобгарлигини ўзидан соқит қилиб, бир айланиб келсин”-деб, жиноят ишини ЖИБ Қашқадарё вилоят судига жўнатиб юборганлигини, ўз навбатида Сизлар ҳам 15 кундан сўнг 26 июнь кунига судимни тайинлабсизлар, мен жиноят ишимни ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатида кўрилишини рад этаман, бу ҳаракатларингиз ЖПК талабларига тўғри келмайди, Раёсатга берилган шикоятим кўрилишини тиклайман”-дедим.
Шунда, ЖИБ Қашқадарё вилоят суди раиси А.Маҳкамов “Жиноят ишингизни кўриш бизнинг ваколатимизга киради, апелляция судлов ҳайъати янги таркибда кўради, бизларга ишонмаслик сизнинг ҳуқуқингиз, асослантириб рад қилишингиз лозим бўлади, ҳамма эътирозларингизни судда айтасиз, рад қилганлигингизни суд маслахатхонада қолиб ажрим чиқаради, хозирги вақтда сиз Раёсатга шикоят қила олмайсиз, сабаби улар жиноят ишингиз бўйича фақат апелляцияни бекор қилишиб, кўриш учун бизга юборган, жиноят иши бўйича қонуний тухтамга келишмаган, агарда қонуний тухтамга келишганида Раёсатга ёзишингиз мумкин эди, бизлар қонуний тухтамга келсак ва қароримиздан норози бўлсангиз Олий судга яна мурожаат қиласиз, суд мажлисига келмасангиз мажбурий келтирамиз, чақирув хатини беришади, хохласангиз жиноят иши билан танишиб кетинг”-деди.
Дарҳақиқат, ЖПКнинг 510-1-моддаси 1-қисми, 2-банди талабларига кўра, суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят қилиш, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича-Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига шикоят қилиниши мумкин”-деб кўрсатилган.
Бундан ташқари, ЖПКнинг 521-моддасининг 1-қисми, 2-банди талабларига  кўра,  назорат  инстанцияси  суди  ишни назорат тартибида кўриб чиқиб, ўзининг ажрими билан ажрим ва қарорларни бекор қилиши кўрсатилган бўлиб, демак жиноят ишимда Олий суд судлов ҳайъати ўз ажрими билан  апелляция  судлов  ҳайъатининг ажримини бекор қилган, назорат шикоятим кўрилган, ажрим чиқарилиб қонуний тухтамга келинган ҳисобланади  ва  мен шу ажрим устидан қонуний равишда Олий суднинг Раёсатига шикоят  қилиш  ҳукуқим  пайдо  бўлади.
Шундай экан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати “Олий суд судлов ҳайъати ўз ажрими билан жиноят ишим бўйича апелляция судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилиб, қонуний тўхтамга келмаган, жиноят ишимни ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати кўради, Олий суднинг  Раёсатига шикоят қила олмайсан”-деб,  расман жавоб берсин! Сабаби мен ЖИБ Қашқадарё вилоят суди раиси А.Маҳкамовнинг фикрига қўшилмайман.
Шундай қилиб, ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатига ариза ёзиб, 4 (тўрт) жилддан иборат (4-жилд рақамланмаган экан) жиноят ишим материаллари билан танишиб, яна жиноят ишим материаллари қалбакилаштирилганлигини, Олий суд судлов ҳайъатининг суд мажлиси баённомаси ўта саёз ёзилганлигини, суд мажлисида берган ҳужжатларимнинг ярми Олий судда қолиб кетганлигини ва жиноят  ишимга тааллуқли бўлмаган ҳужжатлар қўшиб тикилганлигини кўрдим.
Вахоланки, доно халқимиз “Душмандан ҳам чаласавод ёмон”-деб, бежиз айтишмаганидек, чаласавод судья О.Аққўзиева ЖПКнинг 426,441-моддаси талабларини жиддий ва қўпол равишда бузиб, суд мажлисида иш бўйича жабрланувчи Т.Исмоиловни сўроқ қилишдан олдин ёлғон кўрсатув берганлик учун  жиноий  жавобгарлик  тўғрисида  огоҳлантирмасдан,  қасамёд қилдирмасдан ва тилхат олмасдан суд мажлиси баённомасига тухмат ва ёлғон кўрсатувларини қонун талабларини бузиб, далил сифатида олганлигини ёзганимдан, Сиз ўхшатган ўша “бир тийинга қиммат” ноинсоф судьянинг биттаси О.Аққўзиеванинг “илдизлари” ҳалиям, яъни 12 йилда ҳам жиноят ишимдаги ҳужжатларини қалбакилаштириб, жиноят содир қилиб, “тўдабоши” О.Ақўзиеванинг “шогирдлик” қасамёдига содиқ қолиб, 12 йил давомида унинг “орқа”сини тозалаб, Т.Исмоиловни тилхати ва қасамёдини алохида бир вараққа ёзиб, жиноят иши ҳужжатларини варақлари жойини ўзгартириб, жиноят ишимга қўшиб тикиб қўйибди. Бу қалбакичиликка жазо борми, қачонгача тўғрилашади…?
Шунингдек, Олий суд судлов хайъати “қўлдан ўтар, эгасига етар” қилиб, суд  мажлиси баённомасини ўта саёз ёзган бўлиб, суд мажлисида мен тахминан 2,5 соат гапирсамда, ҳатто кўрсатувимни ёзма берди деб ҳам ёзмасдан ва раислик этувчи Н.Мирзаалимов, судья Б.Мўминов, адовкатларим А.Саидов ҳамда У.Рауповалар жуда кўп саволлар берган бўлиб, суд мажлиси баённомасида ҳеч қандай савол ва жавоблар умуман акс эттирилмаган, суд мажлиси баённомасини номига “қўл тегди” қилиб, 2 варақгина ёзишган бўлиб, ҳатто раислик этувчи суд охирида ажрими устидан шикоят қилишим ҳақида тушунтирмади.
Бундан ташқари, жиноят ишимда адвокатим А.Саидовнинг ордери, музокора нутқи, мен тақдим этган 05 июн кунидаги ёзма кўрсатувим, жиноят ишимдан нусхалар, отам, укам ва бошқаларни ёзма далилларимни қўшилмаганлигини ҳамда энг ачинарлиси ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатининг 2007 йил 30 март кунидаги апелляция ажримини бекор қилишга асос бўлган 2018 йил 17 апрель кунидаги «Қинғир ишнинг қийиғи 40 йилда ҳам чиқади, ёхуд қайтар дунёми…?» сарлавҳали аризам йўқлигини кўриб, “шок”ка тушиб,  ўзингиз  айтганингиздек, судларда “эга” қолмаганлигини ва ҳаммасини “от ўйин”  қилиб ташлаганлигини гувоҳи бўлдим.
Бундан ташқари, доно халқимиз “гап пулда эмас, унинг қанчалигида”-деб бежиз айтишмаганидек, “чаласавод” судьялар менга нисбатан уюштирилган “шармандали” жиноят ишимнинг жилдларининг “қанча”лигига эътибор беришиб, “семиртириш” билан овора бўлиб, менга умуман тааллуқли бўлмаган Қашқадарё вилоят хўжалик судининг бир қанча ҳужжатларини жиноят ишимнинг 4-жилдга қўшиб, тикиб қўйилганлигини кўриб, собиқ судьяларнинг ҳақиқатдан ҳам “чаласавод” эканлигига яна бир бор ишончим комил бўлди. Сабаби шу жиноят ишимни 12 йилдан буён кимлар “ўрганмади” ёки  Олий судга неча маратоба келиб кетган бўлиб, ҳеч ким ўқимаган, бундан кейин ҳам жиноят ишимни ўқишмаса керак, агар ўқишганида эди қўшиб қўйган ҳужжатларидаги “айб”ларни ҳам менга “ёпиштиришган” бўлар эди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъати шикоятим Раёсатида ўрганишда эканлигидан хабардор бўла туриб, ўз ҳаракатлари қонуний эканлигини исботи қилиб, чақирув хати бериб, апелляция судлов ҳайъатининг суд мажлисини мажбурий кўришни давом эттирмоқчи.
Чунончи, 2007 йилда ҳам ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатида жиноят  ишимни кўрмаслиги учун  4 кун “ОЧЛИК” эълон қилиб, суд мажлисида “тескари” ўтирган бўлсамда, ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъати “мажбуран” судни ўтказишиб, “бир тийинга қиммат” чаласавод  О.Аққўзиеванинг ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган эди.
Афсуски, қачонгача бир ўзингиз ишлайсиз? Ёки қачонгача жиноят ҳақида чет эл оммавий ахборат воситалари ёритсагина, ҳамма осмондан тушгандек ваҳима билан ва ўзингиз айтганингиздек “билиб билмасликка олган, кўриб кўрмасликка олган” мансабдорларимиз ва расмий нашрларимиз “инсон” ҳуқуқлари поймол этилаётганлиги ҳақида “жуда кеч” муносабат билдиришади.
Кўриб турганингиздек, “Девор” ортида жимлик, шу кунга қадар аризаларимга ҳеч кимдан жавоб олмадим, дафтарига “плюс” қилаётган юқори раҳбарларнинг назоратига тушмадим, қабулига киргизишмади, хонадонингга жавоб хати боради”-деб айтишмоқда, лекин “вақт” уларнинг фойдасига ишламоқда ва менга умуман ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Оқланишим учун нажоткорим ва умидим битта Сизсиз! Демак шикоят ва аризаларим Сизнинг қабулингизга кириши учун мен ҳам чет эл ОАВга мурожаат қилишга мажбур эканман.
Баён қилинганларга кўра, зудлик билан 2018 йил 07,11,13,19,21,26,29-июнь ва 06 июль кунларидаги жами 8 дона ариза ва шикоятларимга жавоб беришларини ва Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъати суд мажлисини тухтатишини ваколатингиз доирасида ишончли вакилингиз орқали назорат қилишингизни ҳамда мени ўз ҳимоянгизга олиб, қабулингизга  киришимга рухсат беришингизни илтимос қиламан.
         Изоҳ: Ўз сўзингиз “Конституция ва қонун нормалари сўзсиз ишлаши
                                         учун ишончли кафолатлар яратишимиз зарур. 
                   Виртуальную Приемную Президента Республики Узбекистан!
                   Номер обращения 85263-s/18  Код проверка состояния 21c4a85f2b
Сизга олдиндан миннатдорчилик билдириб,
ҳурмат билан…
      (имзо)                  Т.У.Шукуров
09.07.2018 йил
(Давом этади)
Leave a Reply
*