Menu
Categories
Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатлари
07/26/2018 Бош мақола
      Мирёқуб Қобилов           
Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатлари
 
                      Кейинги пайтларда  Ўзбекистонимиз радиотелеканалларидаги турли  кўрсатувларида   бўлар бўлмасга мулловаччаларни таклиф этиш урфга айланибди. Яқинда “Маҳалла”ми, “Маданият ва маърифат”ми деган телеканалида намойиш этилган “яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатлари”га бағишланган  кўрсатув бўлиб ўтди. Кўрсатувда кўтарилган бу мавзў жуда золзарб бўлсада унинг муҳокамаси, таҳлили, қониқарли ёритилди деб бўлмайди. Айниқса, бу кўрсатувда иштирок этган дунёвий фанлардан мутлақо хабари йўқ чаласавод, довдир мулловаччанинг жуда кулгули амру маъруфиниэшитиш кишини ғашини келтирди. Айниқса бу мулловаччанинг  Қуръони каримнинг “Нисо” сураси 23 оятидаги : “Сизларга никоҳи ҳаром қилинган яъни ( тақиқланган) аёллар – бу, оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз,( бундай қабиҳликка ҳатто итлар ҳам журъат этмайди М.Қ. шарҳи) аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари ( аммо, ислом динида аммавачча, холаваччалар, тоғаваччалар ва амакиваччаларга, яъни двоюродной ака- сингилларнинг бир-бирларига никоҳ қилишга рухсат берилган. М.Қ. шарҳи) , эмизган “она”ларингиз, эмишган “опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий яқинликда бўлган хотинларингизнинг қарамоғингизда бўлган қизлари- жинсий яқинликда бўлмаган бўлсангиз, сизларга гуноҳ бўлмас – яна, ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларидир. Икки опа-сингилни қўшиб никоҳлаб олишингиз ҳам ҳаром қилинди. Магар илгари ўтган бўлса Аллоҳ авф этар. Албатта, Аллоҳ кечиримли ва марҳаматли зотдир.” Бу фатвонинг давоми 24 оятнинг : “Яна, эрли хотинлар никоҳи ҳам ҳаром қилинди, магар қарамоғингиздаги жория бундан мустасно. Бу мазкурларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг битиги- фарзидир. Ана шулардан бошқа аёлларга, зинокорона эмас, балки молларингиз- маҳр билан уйланишингиз сизларгалар ҳалол қилинди.” , деган кўрсатмасини арабча ўқиб бердида, кейин гапни “эмизакдошлар”, ўзидан тўраган қизи, қизининг қизи, ака сингилга уйланиши ҳаром” деган  алланимабалоларни валдиради.  Ислом дини тарихидан маълумки, аксар араблар ўзларининг энг яқин қариндошларига уйланишган ва бу ислом дини орқали бизнинг ўлкаларда ҳам нормага айланган, исломий хужжат билан тасдиқланган.
 “Ҳидоят” 2000, 5. 16 бет. (Аёллар фиқҳи) асосида тайёрланган “Аёллар саҳифаси”. “Хос фиқҳий масалалар”га эътиборингизни тортаман.
        Кимлар билан никоҳланиш ҳаром?
1.      Насл-насаб ва авлод жиҳатидан никоҳи ҳаром бўлган аёллар:
 а) она; ота-онанинг оналари; бува-бувиларнинг оналари ва ҳоказо;
б) қизлар; ўғил-қизларнинг қизлари ва барча қиз набиралар;
в ) опа-сингиллар; ака-ука ва опа- сингилларнинг қизлари, қиз набиралари;
г) аммалар, холалар; ота-онанинг амма-холалари.
Уларнинг қизларига уйланиш мумкин.
2.      Насл-насаб ва авлод жиҳатидан никоҳи ҳаром бўлган эркаклар:
а) ота; ота-онанинг оталари; бува-бувиларнинг оталари ва ҳоказо;
б) ўғиллар; ўғил- қизларнинг ўғиллари ва барча ўғил набира-чеваралар;
в) ака-укалар; ака-ука ва опа-сингилларнинг ўғиллари, ўғил набиралари;
г) амакилар, тоғалар, ота-онанинг амаки-тоғалари.
Уларнинг ўғилларига никоҳланиш ҳаром эмас.
 
 Бундай  зарарли иллатни оқлаш учун ислом уламолари Қуръони каримдаги юқорида тилга олинган оятни, оятни шарҳловчи ҳадислар, шунингдек  “Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз қизлари Фотимани ўзларининг амакилари  Абу Толибнинг ўғли ҳазрат Алига никоҳлаб берганлар”, деб  далил-  хужжат келтиришади.
“Саҳиҳул Бухорий -1” . 58-боб. 441. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиманинг уйига келдилар, бироқ уйда Алийни кўрмадилар. Шунда у зот: “Амакиваччанг қани?” дедилар. “Мен билан унинг ўртамизда бир нима ўтган эди, мен билан аччиқлашиб, чиқиб кетди, олдимда қайлула ( туш пайтида мизғиб олиш) ҳам қилмади”, деди. Расулуллоҳ бир одамга: “ Қара-чи, у қаерда экан?” дедилар. У келиб: “ Эй Аллоҳнинг Расули, у масжидда ухлаб ётибди”, деди. Расулуллоҳ с.а. в. унинг олдига бордилар. У (Алий) ёнбошлаб ётар, ридосининг ёни очилиб қолган, ўзига тупроқ теккан эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан тупроқни қоқа туриб: “ Тур, Абу Туроб, тур, Абу Туроб (тупроқнинг отаси)”, дедилар.
Тарих китобларида Уммавий Муовиянинг ўғли худобехабар Язид билан ҳазрати Алининг ўғли, Пайғамбаримизнинг севикли набираси Хусайн ўртасида бўладиган жанг олдидан Ҳусайн ўз акаси Ҳасаннинг ёшгина фарзандларини никоҳлаб қўйганликлари баён этилган.
 
Араблардан Ислом динига кириб қолган яқин қариндошга ўйланиш сингари ярамас одатларини бизнинг ўзбекларимиз ҳам қабул қилишган, аммо қазоқ халқи қабул қилмаган. Улар албатта, қондошликдан камида етти пушт узоқ бўлган, яъни деярли бегоналашган қавмларига уйланишади. Бир сўҳбатда Нурота ҳокимининг берган маълумотига қараганда тумандаги ўзбек ва тожик миллатлари орасида ажралишлар ниҳоятда кўп бўлиб, қозоқ миллатига мансуб аҳолиси ўртасида эса ажралишлар деярли йўқ эканини эшитгандим. Японларда генофондни янгилаш мақсадида бошқа давлат ва миллат вакили билан турмуш қурган фуқароларга талайгина имтиёзлар, жумладан уларга (яъни янги келин ёки куёвга) Япония гражданлиги осонликча бериларкан.
Шу ерда мен медицинага алоқадор бўлгани учун Мисрлик ёзувчи Таймур Маҳмуднинг 1911 йилда ёзилган “мусулмонларнинг қолоқ бўлиб қолишлари сабаблари” деб номланган ҳикоясининг қисқача мазмунини баён этмоқчиман.
…Бир зиёли, ўкимишли киши кўчанинг нариги бетида яшовчи бой-бадавлат хонадондагилар кечқурунлари лампа ёруғида доимо китоб ўқиб ўтиришганини кўриб хаваси келади. Бир куни шу хонадоннинг фарзандидан “кандай китоб ўқиёпсизлар?” деб сўрайди. “Саҳеҳи Бухорий “дейди ўқимишли йигитча. Бу уйдаги доимо мутоалла бўлаетганини кўрган бу одам ярим йилдан кейин яна ўша йигитчадан “энди қанақа китоб ўқияпсизлар деб сўраса, у яна “Саҳеҳи Бухорий” деб жавоб беради. Хуллас бу хонадон доимо факат “Саҳеҳи Бухорийни” ўқир эканлар. Шу орадан бир ғарблик шарқшунос олим ундан 12 асрда араб олимлари томонидан ёзилган кўз касаликларини даволаш ҳақидаги китобни топишга ёрдам беришини сўрайди. Бу шарқшунос ушбу китобни француз тилига таржима килиб чоп эттиради ва эгасига қайтиб бературиб “рахмат сенга” дейди. Китобнинг эгаси бўлган араб эса “менга эмас, сенга раҳмат. Узоқ йиллардан бери араблар томонидан ўқилмасдан, фойдаланилмасдан ётган бу китобни ўқиб, инсониятга фойдаланиш учун таржима қилиб қайтарганинг учун” деб миннатдорчилик билдиради.
Умри давомида Ислом динини ислоҳ қилиш учун беҳуда курашган Жамолиддин ал- Афғонийдан “араб- ислом ўлкаларида мусулмон илм-фани ва маърифати (цивилизацияси)нинг инқирозига сабаблар нимада?, деб сўраганларида: “ Бунинг асосий сабабчилари исломни нотўғри талқин этган жоҳил руҳонийлардир. Исломий жоҳиллик ҳамма ерда илм- фан ривожини буғишга ҳаракат қилди. Жоҳил ва золим ҳукмдорлар эса бунда руҳонийларни қўллаб – қувватладилар”, деган экан. Менингча, Ўзбекистон давлат телерадиокампаниясида ишлайдиган барча ходимлар ўз ишларига масъулият билан ёндашишлари керак. Миллионлар кўрадиган бундай  жиддий кўрсатувларга бўлар- бўлмасга муллаваччаларни ( аслида Қуръони каримнинг 30 порасини сувдек ёдлаган ва мингта ҳадис билган киши маърифатли бўлиб қолавермайди) таклиф этаберишдан олдин бу ҳақда бир ўйлаб кўришлари керак. Бугунги кунда юртимизда одат тусига кирган  бундай жиддий ва долзарб масалани ислом дини шариатидаги кўрсатмалар билан ечиш мумкин эмас.
Наҳотки  юртимизда “яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарли оқибатлари” ҳақида ҳозирги замон генетика фани эришган ютуқларни биладиган ва уни одамларга осон ва лўнда қилиб тушунтириб бераоладиган зиёли мутахассисларимиз кам бўлса?!  

Мирёқуб Қобилов.
Журналист. 72 ёш.
Жаҳон динлари тарихи ва фалсафаси бўйича мустақил тадқиқотчи. miryаkub@list.ru
                 
miryakub kobilov
"2" Comments
  1. Tangri yarlaqasin…

  2. антимуртад

    Офтобга купам чикманглар….

Leave a Reply
*