Menu
Categories
Мирзо Субханов: Ҳақиқат қарор топиши учун ёрдам сўраб мурожаат этмоқдаман.
07/31/2018 Бош мақола
 Мен Ўзбекистон фуқароси Мирзо Субханов ҳақиқат қарор топтириши учун ёрдам сўраб мурожаат этмоқдаман.
Жорий йил 11 июл куни Бангкок халқаро аэропорти орқали сафардан Тошкент шаҳрига қайтаётганим пайтида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпания расмий вакилларининг авиайўловчиларга нисбатан ҳурматсизлик ва таъмагирлик қилаётганлиги гувоҳи бўлдим.
Хусусан, расмий вакиллар мендан ҳам қўшимча юк учун тўлов сифатида 100 АҚШ доллар талаб қилишди. Ушбу тўловни VISA ёки UnionPay халқаро тўлов карталари орқали амалга ошириш рад этилди.
Мени рейсдан қолдириш билан қўркитганлари сабабли 100 АҚШ доллар тўлашга мажбур бўлдим. Аммо, тўланган нақд пул учун чек ёки квитанция берилмади.
Тошкентга қайтиб келганимдан сўнг, мен тўлаган 100 АҚШ доллар нақд пул авиакомпания тўлов тизимига киритилмаганлиги аниқланди.
Шундан сўнг мен «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияга Бангкокдаги расмий вакиллар ҳаракатлари юзасидан шикоят ариза билан мурожаат этдим.
Авиакомпания бош директори қабулига ҳам расман ёздирган бўлишимга қарамасдан, учинчи ҳафтаки турли баҳоналар билан мени қабул қилишмаяптилар. Муддати келиб, 30 июлда аризам жавоб хатини олдим.
Авиакомпания бош директори томонидан имзоланган хатда менга чек ёки квитанция берилмаганлиги тасдиқланди, лекин жавобгар расмий вакиллар ҳатти ҳаракатларига баҳо берилмади.
Миллий авиакомпаниямиз пулларини ўзлаштиришга имкон яратган механизмнинг очиб берилганига авиакомпаниянинг бирон бир мансабдор шахси ҳам хурсанд бўлмади.
Аксинча бу ҳолатдан ҳаммалари хафа. Энг қизикарлиси, миллий авиакомпаниянинг Тайланддаги расмий вакили Ўзбекистондаги катта бир амалдорнинг ўғли бўлиши мумкин.
Бу амалдор шу даражада нуфузли эканки авиакомпания бош директори вазифасини бажарувчи Ҳакимов Бахтиёр уч варақлик узун жавоб хатида Тайланддаги авиакомпания расмий вакилининг исм фамилияси ҳам айтиб ўтишни хохламади.
Қўшимча юк учун ҳеж қандай чек ёки квитанция бермасдан нақд 100 АҚШ долларини талаб қилиб олган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпания расмий вакили ўзини Султонов Фахриддин Хайриддинович деб таништирган эди.
Менга нисбатан миллий авиакомпаниянинг Тайладдаги расмий вакиллири Ф.Султонов ва Ш.Буриходжаевларнинг таъмагирлик қилганликлари ва ортиқча юк учун авиакомпанияга тўлунган пулларни ўзлаштирилиши юзасидан Ўзбекистон республикаси Бош прокуратурасига ҳам мурожаат этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Шу ҳолатни ёритувчи ««Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Тайланддаги кирдикорлари» сарлавҳа остида 13 июлда «ФайзБоғ»да эълон қилинган мақола ортидан кўплаб доимий авиайуловчиларнинг ўзлари ҳам худди шундай ҳолатга тушиб қолганларини билдиришди.
Уларнинг ёзишича «Ўзбекистон ҳаво йуллари»нинг кўплаб хорижий вакиллири улардан қўшимча юк тўлови сифатида нақд пул талаб қилиб олишган, лекин бу учун уларга ҳеч қандай чек ёки квитанция берилмаган.
Қонун фақат оддий халқ учун эмас, қонун ҳамма учун баробар бўлиши шарт!
Катта амалдорнинг уғли эканлиги тахмин қилинаётган авиакомпания расмий вакилли устидан ёзган шикоятим қонун доирасида холис текширилишини истайман.
Шунинг учун текширув жамоатчилик назоратида ўтиши керак деб ҳисоблайман.
Мирзо Субханов,
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
"1" Comment
  1. Бу муттахам бола Президентнинг давлат маслахатчиси Хайридин Султоновнинг кичик ўғли бўлади.

Leave a Reply
*