Menu
Categories
Дилмурод Мукаррамов: “Дунё ўзбеклари” нега Ўзбекистонда очилмайди? -1
08/16/2018 Демократия сабоқлари
1-макола.
(огохлантираман, бу мени кузатишларимдан хосил булган шахсий фикрим, менинг фикрим редакция фикри билан бир хил булмаслиги мумкин)
Нима учун “Дунё ўзбеклари”ни тинимсиз кузатиб бораман:
1. Энг асосийси бу сайтда ХОЛИСЛИК принципига доим амал қилинади. (хаммага минбарни такдим килади, лекин дўстмисиз, қаршимисиз нотўғри гапингизга яраша муомала кўрасиз. Бошимдан ўтган)
2. Юксак нуфузга эгалигига сабаб АДОЛАТ ни махкам тутишидир. Ва бу йулдан орқага қайтмаслигидир. (ХАТТОКИ муштарийлар томонидан бош мухаррирни килинган танқидлар, эътирозлар ва раддиялар ошкора тўлиқ тақдим этилади.)
3. Сайтни фаолият юргизишдан максад ИЖОДКОРЛАРНИ ИЖОДЛАРИНИ ОММАГА БЕГАРАЗ ЕТКАЗИБ ТАНИТИШ ВА УЛАРНИ ИЖОДДА ҚўЛЛАБ- ҚУВВАТЛАШ, ХАЛҚПАРВАРЛИК, ХАҚҚОНИЙЛИК ва АДОЛАТЛИК бўлиб, шахсий манфаат, ғаразгўйлик ва кимлардандир ўч олиш мақсади умуман йўқлиги исботини топиб бўлган.
4. Устивор йўналиши эса ХАЛҚҚА ЗУЛМ ҚИЛГАН, МАНСАБИНИ СУИСТЪЕМОЛ ҚИЛГАН ХАР КАНДАЙ ТАЪКИДЛАБ АЙТАМАН ХАР КАНДАЙ АМАЛДОРЛАРГА КАРШИ БЕАЁВ ҚАКШАТГИЧ ЗАРБА БЕРИШДАН ИБОРАТДИР.
5. МУХАРРИР УЧУН БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ ТОИФА ХАМ МАВЗУ ХАМ МАВЖУД ЭМАС. ОДИЙ КИЧКИНА НАРСАДАН КАТТА МАВЗУ ЯРАТИБ, ЭЪТИБОР КАРАТИШ САНЪАТИ ШАКЛЛАНГАН.
6. Муштарийлари даврасидаги мақомлари ва кунялари;
“ЭНГ ИШОНЧЛИ МУХАРРИР”, “МАЗЛУМЛАР ХИМОЯЧИСИ”, “АДОЛАТ ШАМШИРИ”, “АДОЛАТ МИНБАРИ”, “ЖОНЛИ АРХИВ”, “ХАММА ДАРДИНИ АЙТАДИГАН КУДУК”, “ИШОНЧЛИ ГОЙИБОНА ДУСТ” яна давом этишинглар мумкин.
Асад Беков
Дилмурод Мукаррамов,
давоми бор
Leave a Reply
*