Menu
Categories
Олимжон Тўхтаназаров: “Онамнинг эртаклари” туркумидан…
08/23/2018 Бош мақола
olimjon To’xtanazarov:
” ОНАМНИНГ ЭРТАКЛАРИ” ТУРКИМИДАН
Бир бор экан бир йўқ экан қадим замонларни бирида бир зулмкор подшоҳ бўлган экан.Аслида зулмкор бўлмаган экану, Унга “халқингизга қаттиқ қўл, зулмкор бўлиб ўзингизни кўрсатмасангиз сизни хурмат қилмай қўяди” деган эканлар.
Подшоҳнинг Ғайриддин деган мирзо бошиси бўлиб, Подшоҳга халқни аввало илм олишдан мосуво қилишини маслахат берибди. Подишодан оқ фотиха олган Ғайриддин мирзобоши “салла деса калласини” олаверибди. Оқибатда билим ахли,улламолар ва халқ мамлакатни тарк эта бошлабди. Бозорлар бўшаб, хужраларда ҳеч ким қолмабди.
Шунда Ғайриддин Мирзобошини подшоҳ ёнига чақириб, ” бу сенинг ишинг эди, мени халқим ташлаб кетди. Оқибатда юрт бесавод бўлди,дунё устимиздан кулди,бу айбинг учун сени лавозимингдан озод этиб ўлимга махкум этаман”- дебди.

“Олампаноҳ бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир нарса айтардим”- дебди Ғайриддин.

“Айт, бетофиқ,яна қандай найрангларинг бор, айтгин дебди. Шунда Ғайоиддин бу ишларнинг бошида саркарбошилар, катта катта уламолар борлигини бирма бир айтиб берибди. Шундан кнйин подшоҳ хаммасини зиндонга ташлабди.

Ғайриддинни яна ўз ўрнида қолдирибди. Шундан сўнг Ғайриддинни шогиртлари ” пиру давлат нега дўстларингизни сотдингиз, ахир ўзингиз дўстни сотманглар деб таълим берасизку, дея сўрашибди. Мен сизларга дўстларингни сотманглар дейишим рост, аммо менинг устозим ” кимни сотсангда сот фақат тирик қол” деб таълим берган дебди. 

Ғайриддиннинг шогирдлари бирин кетин дўстларини сота бошлабди. Айбсизлар, ҳеч нарсадан хабари йўқлар зиндонга ташланибди, осиб ўлдирилибди. 

Давлат унданда парокандаликка учрабди.

Шунда Мирозо боши шогирдларига шундай дебди, ” Менинг кўп мирзо боши бўлиб туришимнинг сабаби, мен ҳар тамонга оғиб кетишимдадир. Сот деса сотавераман йўқ қил деса йўқ қиламан, билимсиз қилиб халқни бошқариш осонлигини подшоҳга айтгандим , “бос” деди…  
Ғайриддин мирзо бошининг қилган ишлари мамлакатни ривожланишидан неча асрларга ортга сурибди. Одамлар оч наҳор қолишибди. Илм фан ривожланишдан тўхтабди…
Шу пайтда подшоҳнинг ҳам юраги уришдан тўхтабди…
Ғайриддин мирзо боши оёғини ялаб юрган подшо, вафот этибди.
Меросхўр тахтга ўтирибди, шунда биринчилардан бўлиб, “Подшоҳ ўлди, энди яшасин янги подшоҳ дебди… Маддоҳ Мирзо боши…
https://www.facebook.com/olimjon.abdunazarov
Leave a Reply
*