Menu
Categories
Ўзбекистон Президентига: Имом хатиб сайёҳлик фирмасига тўсқинлик қиляпти
08/24/2018 Бош мақола
ИМОМ ХАТИБ НУРАДИН ЮСУПОВ САЙЁҲЛИК ФИРМАСИ ФАОЛИЯТИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛМОҚДА….
 
REPUBLIC OF UZBEKISTAN                                    REPUBLIC OF RARAKALPAKSTAN
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI                                   QORAQALPOGISTON RESPUBLIKASI
BERUNIY TUMANI                                    “KAT – QAL’A – TUR” MCHJ
 
  1. Qjraqalpogiston Respublikasi, Beruniy tumani, Shayh Abbos vali ko’chasi, 28А-uy.
email: katqalatur@mail.ru        telegram: +99894 592 01 30
Tel: (0599) 317 11 30) , (0597) 477 32 42
№ 12.08/18 Ч
12.08.2018 й
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
Ваколатлари даражотида чора кўриш учун
нусхалари:
 
Ўзбекистон Мусулмонлари Диний идораси раиси,
муфтий ҳазрат Усмонхон Алимов,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
раиси ўринбосари М.Алеуов,
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эъзгулик” жамияти
раиси А.Ташановларга
 
О Ч И Қ    М У Р О Ж А А Т
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 30, 61- моддалари талаблари асосида.
“Katqal’a tur” масъулияти чекланган жамияти Беруний тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясидан 2014 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Туризм фаолиятини литцениялаш комиссияси томонидан 21.10.2015 йилда берилган № Т – 1129-15-сонли лицензияга кўра, асосий фаолияти туризм ва сайёҳларга хизмат кўрсатишдан иборат.
Ушбу лицензия асосида  Беруний тумани ҳокими  Ф.У.Эрмоновнинг 05.04.2017 йилдаги қарори билан “Katqal’a tur” масъулияти чекланган жамиятига:  –  кичик туристик база, ички сайёҳлар ва зиёратчилар ҳамда ташқи хорижий сайёҳларни қабул қилиш, бино ва иншоатлар мажмуаси, туя, от манежлари ҳамда сайёҳларга маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари қурилиши  учун қишлоқ хўжалигида фойдалинмайдиган бошқа ер майдонларидан жами 1,4 га  ер майдони., доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан  ажратиб берилган.
Биз ушбу қарорда қайд этилган туристик база, туя ва от манежлари ҳамда маиший хизмат шахобчалари қурилишини бошлаганимиздан буён Султон Увайс бобо зиёратгоҳи янги имом хатиби Нурадин Юсупов ва Беруний туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Маткаримов билан ўзаро тил бириктирган ҳолда аралашиб режалаштирган лойиҳаларимизни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқдалар.
Яъни, туман ҳокими биринчи ўринбосари И.Маткаримовнинг “Султон Увайс бобо” зиёратгоҳи раҳбари Н.Юсуповга 16.05.2018 йилдаги № 801 – сонли расмий хатида: – “Сандибек – Айнагул” маъсулияти чекланган жамиятининг туман ҳокимлигига йўллаган 2018 йил 2 майдаги № 1 –сонли хатида МЧЖ томонидан “Муножот” тоғига ташриф буюрувчи фуқороларга отлар ва туяларда сайр қилдириш ҳамда суратга тушириш тезкор фото хизматларини кўрсатиш мақсадида “Султон Увайс бобо” зиёратгоҳи билан шартнома тузишда амалий ёрдам бериш сўралган.  Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан “Сандибек – Айнагул” маъсулияти чекланган жамияти мурожаатини ўрганиб шартнома асосида фаолият юритиш чораларини кўришингизни сўрайман., дейилган.
И.Маткаримовнинг хати асосида “Sandibek Aynagul”  МЧЖ билан “Султон Увайс бобо” зиёратгоҳи жамоат фонди ўртасида тузилган 09.07.2018 йилдаги шартнома амалдаги норматив қонун талабларига хилоф тузилган:
  1. Шартноманинг 1.1 бандида иккинчи тараф ва уни имзолган маъсул мансабдор шахс номи кўрсатилмаган;
  2. Шартноманинг 2.2 бандига қўшимча: – зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва тартиб – интизом сақлаш.;
  3. Шартноманинг 2.3.1 – бандида ойига 300 000 сўм пул ўтказиш, 2.4-бандида: – яхна газ суви сотиш.;
  4. Шартнома тарафларининг юридик манзиллари., деб номланган 3 – бандида шартномани имзолаган мансабдор шахсларнинг номлари кўрсатилмаган.
Шартномада қайд этилган сайёҳлик, зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа шу каби каби хизмат турлари билан махсус лицензияси бўлмасдан туриб шуғулланган шахсларга Ўз.Р.Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 165-моддасида жавобгарлик белгилаб қўйилганлидан балки олий маълумоти бўлмаган янги имом – хатиб Н.Юсупов бехабар бўлиши мумкин?!
Лекин, туман ҳокими ўринбосари, олий маълумотли И.Маткаримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 61-моддасига хилоф 16.05.2018 йилдаги № 801 – сонли хатига асосан, кўзбўямачилик мақсадида тузилган шартнома асосида зиёратгоҳнинг Муножот тоғи ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Sandibek Aynagul” МЧЖ раҳбарининг оила аъзолари ҳам аксарият жиноят оламига мойил кимсалар бўлиб, улар зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш эмас, аслида мўмай даромад ортириш билан машғулдирлар. Бир сўз билан айтганда, туризм соҳасига мутлақа алоқаси бўлмаган “Sandibek Aynagul”  МЧЖ зиёратгоҳ имом хатиби Н.Юсупов ҳомийлигида сайёҳлик – туризм билан шуғулланиш учун барча ҳуқуқларга эга бўлган “Katqal’a tur” МЧЖ фаолиятига намоийшкорона тўсқинлик этишда давом этмоқда.
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Биз дуч келган ушбу сунъий муаммолар, мамлакатимизда туризм салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш борасида Сиз имзолаган фармон ва ислоҳатларга мутлақа хилоф бўлсада, давом этаётганлиги боис, қайта мурожаат этишга мажбур бўлмоқдамиз.
Юқорида мухтасар баён этилганлар муносабати билан Сиздан:
Беруний туман ҳокими биринчи ўринбосари И.Маткаримовнинг 16.05.2018 йилдаги № 801 – сонли хатига асосан, “Sandibek Aynagul” МЧЖ ва “Султон Увайс бобо” зиёратгоҳи жамоат фонди ўртасида амалдаги норматив қонун талабларига хилоф тузилган 09.07.2018 йилдаги шартнома бекор этилиши.;
“Katqal’a tur” сайёҳлик фирмасининг низомида қайд этилган тадбирлар, МДҲ давлатлари, Туркия ҳамда Бирлашган Араб амирлигидаги сайёҳлик фирмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги инвестицион лойиҳаларимизни ҳаётга тадбиқ этиш йўлидаги тўсиқлар бартараф этилишида амалий ёрдам беришингизни –
Сўрайман!
Сизга энг эъзгу тилаклар, камоли эҳтиром ила – 
Абдулла Аминов
“Katqal’a tur” масъулияти чекланган
жамияти раиси.
12.08.2018 йил.
+99899 317 11 30
Иловалар:  – Беруний туман ҳокими Ф.Эрмановнинг 05.04.2017 йилдаги қарори, Мувофиқлик сертификати, Архитектуравий режалаштириш топшириғи, Туман ҳокими ўринбосари Маткаримовнинг 16.05.2018 йилдаги № 801 – сонли расмий хати, “Sandibek Aynagul”  МЧЖ билан “Султон Увайс бобо” зиёратгоҳи жамоат фонди ўртасида тузилган 09.07.2018 йилдаги шартнома нусхалари ва фотоҳужжатлар. Жами: 6 варақда. 
Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал Қабулхонасига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами
97093-s/18
Текшириш коди
8d16aa1b6e
 

Кўриб чиқаётган ташкилот
Қорақалпоқистон Республикаси туризмни ривожлантириш худудий бошкармаси
Топшириқ ҳолати
Кўриб чиқиш жараёнида 17.08.2018 йил.
Сув йўқ, қувурлар ёрилган…
 
Муножот тоғини Сандибек – Айнагул МЧЖ от ва туялари эгаллаб олган…
Leave a Reply
*