Menu
Categories
Дадахон Ёқубов: БУНДАН ЙИГИРМА ЙИЛ МУҚАДДАМ…
08/24/2018 Бош мақола

Films ВА “КЎЗГУ” СТУДИЯСИ НАМОЙИШ ЭТАДИ

БУНДАН ЙИГИРМА ЙИЛ МУҚАДДАМ…

Умр ўтишини қаранг. Ушбу кинофильмни яратганимизга 19 йил, Каминанинг ҳаётида юз берган унутилмас воқеага эса 25 август куни 39 йил тўлади. Демак, болаларнинг онаси Ферузабону билан турмуш қурганимизга ҳам 39 йил бўлибди. Ҳозир намойиш этадиган лавҳаларни кўриб, оилавий ёки шахсий ҳаёт лавҳаларини ҳаммага кўрсатиш камтарликка кирмайди , деб ўйлашингиз ҳам мумкин. Аммо бу ерда биз ушбу видео лавҳаларнинг ижтимоий томонига урғу берамиз. 


Ёшларни эса ҳозир хеч қандай видеотасвир билан ҳайратга солиб бўлмаслиги аниқ. Аммо бизнинг тенгқурларимиз учун бундан қирқ йиллар олдин юз берган воқеа, ўша давр одамлари, яшаш тарзимиз, ютуқ , камчиликлар, қувонч ва ташвишларимиз айни ҳайрат, айни қалбларни ларзага солувчи эсдаликларга айланади. Олтмишдан ошган мухлисларимиз ўз кечмишлари билан қайта учрашадилар. Албатта, фарзандларимиз ҳам ота она, ўтган аждодларининг замонларига нигоҳ ташлаш орқали ҳаёт чашмасидан тўйиб ичадилар. Миллий қадрият ва анъаналаримизни авайлаб асрайдилар.Ўз аждодлари билан фахрланадилар. Ватан тарихи одамлар тақдиридан бунёдга келади.Ибрат ва ифтиҳор тўйғуларини уйғотади.


Янги ижодий сирни ва ғояни ошкор қилиб қўйиш ҳам ақилли кишининг иши эмас, деганларидек, янги телевизион жанримиздан миллионлаб одамлар баҳраманд бўлишига ишонаман. Камина ҳам, менинг ҳамкасбларим ҳам ўз касби кори билан шу кунларнинг ижодкорлари сафидан жой оладилар. Ташкил этиладиган ижодий жамоанинг номланиши блогимнинг муқовасида келтирилган.

Белгиланган тартиб асосидан рўйҳатдан ўтгач, бу ижодий маҳсулот замонавий хизмат тури сифатида ҳаётимизнинг барча жабҳаларидан ўрин олади, деб ишонаман. Яратгандан барокатлар сўраб, дуо қиламан. Бунда инсон омили, инсонийлик, адолат, қонунийлик, илмийлик, тажрибакорлик, эзгу ишлар ва поклик, умуман қаҳрамон қилиб танланган инсон ибрати асосий мезон ҳисобланади.

Чунки ҳар бир инсон ҳаётида ана шундай юлдузли онлар содир бўлган, улар миллионлаб тасмаларга муҳирланган ва кўплари технологик жараёнлар ўзгариши туфайли ташлаб юборилмоқда. Бу сир тутаётган лойиҳа (тижорат сири бўлгани боис, гулламасликка ҳаракат қилдим, бунинг учун узр сўрайман) дунёга келганида, 19 йил аввал ушбу кинофильмни шунчаки тайёрлаган эдик.

Аммо уни тарқатиш технологияси бугунги кунларда анча такомиллашди ва эркинлик касб этди.


Демак, 20+19=39. БУНДАН 39 ЙИЛ МУҚАДДАМ!!!

Image may contain: 5 people
Image may contain: 2 people, people sitting, table, plant, fruit, drink, food and outdoor
Image may contain: 3 people, people smiling, closeup
Bashorat Eshova
Дадахон дустим табриклайман ! Кушганингтз билан куша кариб карилик гаштини суриб юринглар .
Турмуш курганингизга 50 йил тулганида олтин туйингизга бориш насиб этсин !
Leave a Reply
*