Menu
Categories
Юрак ёнар, туйғуларим мастона, дайди, Тошаётир, эҳ бу қалам нега ёзмайди…
08/26/2018 Адабиёт

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА:

***
Юрак ёнар, туйғуларим мастона, дайди,
Тошаётир, эҳ бу қалам нега ёзмайди.
Ҳалал берманг, синдираман, икки букиб шарт,
Юрагимдан қўшиқ бўлиб учар шавку дард.
Шавқларимни этагидан қолмаса тутиб,
Ўйларимнинг қуюнини шеърга беркитиб,
Қўлимдаги қуролимдан кўрмасам қадр,
Ёзилмасдан чириб битсин кўксимда сатр.
…Яшай билмам кувониб ё ғам чекиб кам-кам,
Ҳаётим ё жаннат бўлур ё дуд жаҳаннам!


***
Юрагимда она арслон қурган ин,
Парвардигор, руҳим ўзинг кўтаргин.
Даргоҳингда топширгунча мен жонни.
Ўлдирмагин кўксимдаги арслонни!


***
Биҳамдиллоҳ қолсам ҳамки синиб, қуриб,
Сўз айтарман хоки туроб бўлиб туриб.
Авлодимни қайтмасликка онт ичдириб,
Амир Темур йўлларидан йўлловчиман.


***
Кундуз юриб ёздим, тун туриб ёздим,
Ёзганда кўксимга тиғ уриб ёздим.
Дардларимга сиёҳ кор қилмай қолгач,
Қаламни қонимга ботириб ёздим!

 

Abdixamid Pardayev shared a post.
Leave a Reply
*